Usmon Sharifxodjayev
679 subscribers
180 photos
32 videos
4 files
62 links
Sharifxodjayev Usmon Ulfatovich - O'zbekiston Respublikasi Xalq ta'limi vazirining birinchi o'rinbosari telegram kanaliga xush kelibsiz!

www.facebook.com/usmansharifxodjayev/

@usmonsharifxodjayev_bot
Download Telegram
Бугун бир устоз мурожаат ёзибдилар.

Мурожаат мазмуни - мактабда С1 даражадаги ўқитувчига кўпроқ соат берилибди, мурожаатчи эса 1-тоифа ва кўп йиллик стажга эга бўлиб, камроқ дарс олаётган экан. Шу масалада норозилик билдирилган мурожаатда.

(маълумот учун, тарификация тартиби ва дарс соатларини ажратиш кетма-кетлиги мазкур ҳужжатда келтирилган - https://lex.uz/docs/4919258)

Шу ўринда бир фикрни айтиш ўринли деб ўйладим.
Масала чет тили ўқитувчилари ҳақида. Демак, барча устозларда имконият тенг.

Ўқитувчилар ўз билимларни ошириб, нафақат кўпроқ дарс, балки С1 даражасидаги сертификат билан қўшимча 50 фоизлик устамани ҳам олиши мумкин. Ҳозирги ўзида бу имкониятдан минглаб чет тили ўқитувчилари фойдаланмоқда.

Битта шарт - интилиш ва ўқиш.
Узоқ йиллик тажрибага эга устозлар ҳам, ўз устиларида ишлаб, замон талабига мос бўлишлари керак.

Акс ҳолда, таълим сифатини ошириб бўлмайди, жамият аъзолари таълимдан норози бўлаверади.
Bir sanab chiqsam o`tgan o`quv yili davomida Qoraqalpog`istonda 6 martta bo`libman, barcha tumanlarda bo`lish nasib qilibdi.
Borganda doimo maktablardagi yoshlarning ko`zidagi ishonch va ishtiyoqni ko`rib ta`limda qilayotgan ishlarimizning qanchalik to`g`ri ekanligini tushunib yetaman.

Hurmatli Qoraqalpog`istonlik ustozlar, yoshlar, o`quvchilar barchamizning birdan-bir maqsadimiz Vatanimizni rivojlantirish, ta`lim va ma`rifat orqali kelajagimizni qurish.
Buni faqatgina birdamlikda, hamjihatlikda va faqatgina konstruktiv ruhda qila olamiz. Doimo, har qanday vaziyatda shuni esda tutaylik. Ma`lumotni ming bora tanqidiy tekshiraylik.

Barchamiz Vatanimiz va oilalarimizning daxlsizligi va birdamligi uchun xozirda jipslashib ish tutishimiz lozim.

(Izoh: rasmdagi bolalarning biri musiqachi, ikki yigit sportchi, qizimiz yurist bo’lishni orzu qilishar ekan. Ularning orzusi faqatgina tinch va farovon yurtda bo`lishi mumkin. Iloyim, orzulariga yetishishsin!)
Очиғи медиасаводхонликни заруриятини яна ва яна кўряпмиз.
Қорақалпоғистонда содир бўлган ҳолатда, айрим кучлар, одамларнинг соддалиги ва ишонувчанлигидан фойдаланиб, фейкларни тарқатиш билан юртимизнинг яхлитлиги ва Конституциявий тизимимизга қарши ҳаракатини олиб боргани кўриниб бормоқда.
Албатта, бу ишларни қилганлар аниқланади ва уларга нисбатан қонуний чоралар кўрилади.
Бунга шубҳа йўқ.
Таълим вакилларининг асосий иши эса, бундай провокацияга қарши иммунитет шакллантиришдир. Медиамаконда маълумотларни фарқлаш, барчамиз учун муҳимдир. Устозларимиз бундай технологиялардан ўзлари хабардор бўлсалар, ўқувчи-ёшларимизга ўрнак бўладилар ва ўргата оладилар.
Ҳурматли устозлар, шунинг учун, Сизлар учун Авлоний малака ошириш платформасида яратилган махсус курсдан оқилона фойдаланишни илтимос қиламиз (https://t.me/avloniyuz/4872).
Мактаб дастурларига ҳам ўқувчиларда медиасаводхонлик кўникмаларни ривожлантириш бўйича бошланган ишларимизни жадаллаштирамиз.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сен менинг маконим,
Сен менинг вужудим,
Сен менинг Ватаним
Бир бўл. Халқ бўл.

Ролик муаллифи: Millat production.
Ҳар йили ёз ойлари Халқаро фан олимпиадалари мавсуми ҳисобланади

Вазирликка 2020 йилда айнан ковид даврида келганим сабабли терма жамоаларимизнинг Халқаро фан олимпиадалардаги иштирокини фақат онлайн кўра олдим. Бу йил вазирликдаги фаолиятим давомида илк бор терма жамоаларимиз олимпиадаларда онлайн эмас, бевосита олимпиада ўтказилаётган хорижий давлатга бориб иштирок этиши кутилмоқда.

Бу йилги терма жамоаларимиз жуда ажойиб таркибдан иборат, яъни улардан Халқ таълими вазирлиги, Президент таълим муассасалари агентлиги мактаблари ҳамда академик лицей ўқувчилари ўрин олган.

Ўқувчилар кўп босқичли саралашдан ўтдилар, халқаро тренерлар ва маҳаллий олимлар ёрдамида жамоаларни ушбу синовларга мақсадли тайёрладик. Бу ишлар Вазирликнинг Олимпиада департаменти томонидан ташкил қилинди. Энди болалардан ижобий натижаларни кутиб қоламиз (натижалар ой якунида маълум бўлади).

Болажонларимизга омад ёр бўлсин, Ватанимизга медаллар билан қайтишсин.

Суратларда математика, кимё ва биология терма жамоалари аъзолари.
Халқ таълими тизимида фаолият олиб бораётган, бироқ олий маълумотга эга бўлмаган ўқитувчилар учун алоҳида имкониятлар яратиб берилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 июндаги ПҚ-289-сон қарорига асосан 2023/2024 ўқув йили қабулидан бошлаб педагогик йўналишларнинг сиртқи таълим шаклига фақат тажрибали, бироқ олий маълумотга эга бўлмаган устозлар топшириши мумкин.

Менимча, бу ҳозирги кунда халқ таълимида фаолият олиб бораётган устозларимиз учун яна катта имконият. Ўтган йили улар учун 500 та, бу йил 1000 та алоҳида квота берилган бўлса, кейинги йилда педагогика йўналишидаги барча сиртқи квоталарга ҳаракат қилишлари мумкин бўлади (мисол учун 2022/2023 қабулида педагогик йўналишлар учун сиртқи квота 8 000дан ошди).

Квоталар, олий таълим муассасаларининг имкониятига қараб ошиб боради, лекин, танганинг иккинчи томони ҳам бор.
Ўтган йилдаги қабул имтиҳонларида айнан олий маълумотга эга бўлмаган устозларнинг тўплаган баллари жуда паст бўлган.
40-50 фоиз педагоглар максимал баллнинг 30 фоизини ҳам тўплай олмаган. Бу рақам ўйлантирмаслиги мумкин эмас.

Шунинг учун, олий маълумотга эга бўлмаган, лекин мактабда фаолият олиб бораётган ўқитувчиларга мурожаат қилишни лозим топаябман.
Билимингизни оширинг. Бу фақатгина ўзингиз учун керак.

Сизга тайёр ва бепул имконият борлигини эслатаман.

Халқ таълими вазирлиги ҳамда “Ziyo Forum” ННТ томонидан Alltest платформаси орқали фанлардан билим олиш ва тестларга тайёргарлик кўриш учун бепул имконият яратиб берилган. Промокоддан фойдаланиб, имтиҳонларга бепул тайёрланинг (промокод - alltest10000).

Ўқишни истагида бўлган устозлар учун Вазирлик доимо имконият яратиб беришга тайёр.
Matematika va Biologiya bo’yicha jamoalarimiz Norvegiya va Armanistonga yetib borib, Olimpiadalarning ochilish marosimida ishtirok etishdi.

Omad yor bo’lsin!
Forwarded from IT taʼlim
#ayni_vaqtda
#xalqaro_anjumandan

Tabiiy fanlar farzandlarimiz uchun ilm - fan ostonasiga aylanmoqda

UNICEF koʻmagida 20 nafar ilgʻor mahalliy ekspertlar ishtirokida boshlangan bu loyihamizni taʼlimda xalqaro hamkorlikning salmoqli natijasi deyish mumkin. Zero, hech narsa bizning hayotimizga taʼlimdagi natijalardek ijobiy va tezkor taʼsir qilmaydi.

Men bugungi qilayotgan saʼy-harakatlarimiz yaqin 10 yillarda yurtimizdan tabiiy fanlar sohalari uchun olimlar, tadqiqotchilar, ixtirochilar yetishib chiqishiga xizmat qilishiga ishonaman.

©️Usmon Sharifxoʻjayev, Xalq taʼlimi vazirining birinchi oʻrinbosari

Kanalga obuna bo'lish:
👇👇👇
Telegram | Facebook | Instagram | You Tube
Armanistonda o’tayotgan biologiya fanidan xalqaro olimpiadada ishtirok etayotgan terma jamoamiz.

Asosiy sinovlarni yakunlashdi.

Keling, ularga omad tilaylik.
Shu hafta yakunida natijalar e’lon qilinadi.
Fizika terma jamoamiz ham 2 kunlik sinovlarini yakunlab, natijalarni kutishni boshladi.

Bu terma jamoamiz tarkibidan Xalq ta’limi vazirligi va Prezident ta’lim muassasalari agentligi maktablari hamda Oliy ta’lim vazirligi akademik litseylarining o’quvchilari o’rin olgan.
Халқаро математика олимпиадасидан жамоамиз 1 та бронза билан қайтмоқда.

Афсуски, жорий йилда баллар анча юқорилади. Бу йил бронза медалини охирги ўтиш чегараси 23 балл бўлди (2021 йилда чегара 12 балл бўлган).

Шундай бўлса-да, жамоавий натижа юртимиз тарихидаги энг яхши кўрсаткич эканлигини айтиш керак. Жамоа 124 балл тўплади (олдинги энг яхши кўрсаткич 2010 йилда қайд этилган - 112).

Жамоамиз ўқувчилари рейтинги 52,4 фоизни ташкил этди (охирги 8 йил ичидаги энг яхши натижа).

Жамоани маҳаллий ва халқаро тренерлар ёрдамида мақсадли ўқитиш яхши натижа бермоқда. Ўқувчиларни психологик жиҳатдан кучлироқ тайёрлашимиз кераклигини ҳам кўрмоқдамиз.

Умуман олганда Лазизбек Ражаббоевни бронза медаль билан, қолган 5 нафар ўқувчилармизни эса махсус дипломлар билан табриклайман.

Кейинги кунларда қолган фанларимиздаги иштирокчиларимиздан бундан ҳам юксак натижаларни кутиб қоламиз.