Usmon Sharifxodjayev
712 subscribers
180 photos
32 videos
4 files
62 links
Sharifxodjayev Usmon Ulfatovich - O'zbekiston Respublikasi Xalq ta'limi vazirining birinchi o'rinbosari telegram kanaliga xush kelibsiz!

www.facebook.com/usmansharifxodjayev/

@usmonsharifxodjayev_bot
Download Telegram
Ҳурматли устозлар!

Жорий йилнинг 23 июль куни Президент таълим муассасалари агентлиги ҳузуридаги ихтисослашган мактабларга педагог-ходимларнинг танлови натижалари эълон қилинди.

Синов натижалари бўйича Президент таълим муассасалари агентлиги ҳузуридаги ихтисослашган мактабларга ишга тавсия этилмаган устозлар учун, халқ таълими тизимининг жойлардаги масъуллари томонидан иш ўринларини таклиф этиш юзасидан ишлар олиб борилмоқда.
Жараённи мувофиқлаштириш учун, ҳар бир туман бўлимида махсус штаб фаолиятини олиб бормоқда.

Жойлардаги масъуллар томонидан иш жойини таклиф қилишда масъулиятсизликка йўл қўйилиб, эътирозлар юзага келган тақдирда, қуйидаги Телеграмм-ботга @uzedujob_bot мурожаат қилишингизни сўраймиз.
Ботга мурожаатингизда исм-шарифингиз, ҳудуд ва мактаб тўғрисидаги маълумот, боғланиш учун телефон ва аниқ муаммоли ҳолатни келтиришингиз сўралади.

Шу ўринда, ихтисослашган мактабларга имтиҳон жараёнлари, синов натижалари (резервга тушиш сабаблари) ва улар бўйича эътирозлар бевосита Президент таълим муассасалари агентлигига murojaat@piima.uz манзили орқали мурожаат қилишингиз мумкин.
Бугун 2021/2022 ўқув йили давомида халқаро олимпиадаларда медалларни қўлга киритган ўқувчилар ва уларнинг устозларини тақдирлаш маросими ўтказилади.

Ўтган ўқув йили давомида ўқувчиларимиз 10 га яқин турли даражадаги халқаро фан олимпиадаларида жами 45 та медалларни қўлга киритдилар.

Ўқувчилар ва уларнинг устозларини табриклаймиз.
Халқаро фан олимпиадалари ғолиблари тақдирланди

Жорий йилнинг 28 июль куни “Hyatt Regency Tashkent” меҳмонхонаси анжуманлар залида энг нуфузли халқаро олимпиадалар ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Тадбир доирасида сўзга чиққанлар томонидан ўз билим ва иқтидори билан жаҳон миқёсидаги энг нуфузли халқаро фан олимпиадаларида тенгдошлари билан рақобатга киришаётган, совринли ўринларни эгаллаб олтин, кумуш, бронза медалларни олиб келаётган ёшларимиз сафи кенгайиб бораётганлигини фахр билан қайд этилди.

Тақдирлаш маросимида энг нуфузли халқаро олимпиадалари ғолиблари ҳамда 2021-2022 ўқув йили давомида минтақавий халқаро олимпиадаларнинг совриндорлари ва уларнинг устозларига пул мукофотлари топширилди.

Батафсил
: 👉https://uzedu.uz/y3/news/643


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Халқаро фан олимпиадалари ғолибларини тақдирлаш маросимидан видеорепортаж

28 июль куни “Hyatt Regency Tashkent” меҳмонхонаси анжуманлар залида энг нуфузли халқаро олимпиадалар ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Ўзбекистон Республикаси Президентининг соврини учун “Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб” танлови финали бошланди.

Финалга 14 та ҳудуд жамоаларининг энг яхши 70 нафар ўқувчиси етиб келди.

Республика босқичида жамоалар билими Буюк Британиянинг Cambridge Assessment English ташкилотининг Linguaskill халқаро имтиҳон тизими асосида баҳоланади.

Бунда, ўқувчиларнинг тинглаб тушуниш (listening), ёзиш (writing), гапириш (speaking) ва ўқиш (reading) кўникмалари халқаро сертификация асосида синовдан ўтказилади.

Синовга асосан B2 ва ундан юқори натижа қайд этган ўқувчиларга халқаро тан олинадиган тил билиш сертификати берилади.

Финал босқичида ғолиб бўлган мактаб – 500 миллион сўм, 2-ўрин соҳиби – 400 миллион сўм, 3-ўрин учун – 300 миллион сўм миқдоридаги пул мукофоти билан тақдирланади.

Бундан ташқари, Республика босқичи барча иштирокчилари ва уларнинг устозлари, жами 84 нафар ўқувчи ва педагоглар тил кўникмаларини ривожлантириш учун Буюк Британияга таълим саёҳатига юбориш режалаштирилмоқда.
Танловнинг очилиш маросимидан лавҳалар