Очиғи медиасаводхонликни заруриятини яна ва яна кўряпмиз.
Қорақалпоғистонда содир бўлган ҳолатда, айрим кучлар, одамларнинг соддалиги ва ишонувчанлигидан фойдаланиб, фейкларни тарқатиш билан юртимизнинг яхлитлиги ва Конституциявий тизимимизга қарши ҳаракатини олиб боргани кўриниб бормоқда.
Албатта, бу ишларни қилганлар аниқланади ва уларга нисбатан қонуний чоралар кўрилади.
Бунга шубҳа йўқ.
Таълим вакилларининг асосий иши эса, бундай провокацияга қарши иммунитет шакллантиришдир. Медиамаконда маълумотларни фарқлаш, барчамиз учун муҳимдир. Устозларимиз бундай технологиялардан ўзлари хабардор бўлсалар, ўқувчи-ёшларимизга ўрнак бўладилар ва ўргата оладилар.
Ҳурматли устозлар, шунинг учун, Сизлар учун Авлоний малака ошириш платформасида яратилган махсус курсдан оқилона фойдаланишни илтимос қиламиз (https://t.me/avloniyuz/4872).
Мактаб дастурларига ҳам ўқувчиларда медиасаводхонлик кўникмаларни ривожлантириш бўйича бошланган ишларимизни жадаллаштирамиз.

Forwarded from Maktabgacha va maktab ta'limi vazirligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сен менинг маконим,
Сен менинг вужудим,
Сен менинг Ватаним
Бир бўл. Халқ бўл.
Ролик муаллифи: Millat production.
Сен менинг вужудим,
Сен менинг Ватаним
Бир бўл. Халқ бўл.
Ролик муаллифи: Millat production.
Ҳар йили ёз ойлари Халқаро фан олимпиадалари мавсуми ҳисобланади
Вазирликка 2020 йилда айнан ковид даврида келганим сабабли терма жамоаларимизнинг Халқаро фан олимпиадалардаги иштирокини фақат онлайн кўра олдим. Бу йил вазирликдаги фаолиятим давомида илк бор терма жамоаларимиз олимпиадаларда онлайн эмас, бевосита олимпиада ўтказилаётган хорижий давлатга бориб иштирок этиши кутилмоқда.
Бу йилги терма жамоаларимиз жуда ажойиб таркибдан иборат, яъни улардан Халқ таълими вазирлиги, Президент таълим муассасалари агентлиги мактаблари ҳамда академик лицей ўқувчилари ўрин олган.
Ўқувчилар кўп босқичли саралашдан ўтдилар, халқаро тренерлар ва маҳаллий олимлар ёрдамида жамоаларни ушбу синовларга мақсадли тайёрладик. Бу ишлар Вазирликнинг Олимпиада департаменти томонидан ташкил қилинди. Энди болалардан ижобий натижаларни кутиб қоламиз (натижалар ой якунида маълум бўлади).
Болажонларимизга омад ёр бўлсин, Ватанимизга медаллар билан қайтишсин.
Суратларда математика, кимё ва биология терма жамоалари аъзолари.

Халқ таълими тизимида фаолият олиб бораётган, бироқ олий маълумотга эга бўлмаган ўқитувчилар учун алоҳида имкониятлар яратиб берилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 июндаги ПҚ-289-сон қарорига асосан 2023/2024 ўқув йили қабулидан бошлаб педагогик йўналишларнинг сиртқи таълим шаклига фақат тажрибали, бироқ олий маълумотга эга бўлмаган устозлар топшириши мумкин.
Менимча, бу ҳозирги кунда халқ таълимида фаолият олиб бораётган устозларимиз учун яна катта имконият. Ўтган йили улар учун 500 та, бу йил 1000 та алоҳида квота берилган бўлса, кейинги йилда педагогика йўналишидаги барча сиртқи квоталарга ҳаракат қилишлари мумкин бўлади (мисол учун 2022/2023 қабулида педагогик йўналишлар учун сиртқи квота 8 000дан ошди).
Квоталар, олий таълим муассасаларининг имкониятига қараб ошиб боради, лекин, танганинг иккинчи томони ҳам бор.
Ўтган йилдаги қабул имтиҳонларида айнан олий маълумотга эга бўлмаган устозларнинг тўплаган баллари жуда паст бўлган.
40-50 фоиз педагоглар максимал баллнинг 30 фоизини ҳам тўплай олмаган. Бу рақам ўйлантирмаслиги мумкин эмас.
Шунинг учун, олий маълумотга эга бўлмаган, лекин мактабда фаолият олиб бораётган ўқитувчиларга мурожаат қилишни лозим топаябман.
Билимингизни оширинг. Бу фақатгина ўзингиз учун керак.
Сизга тайёр ва бепул имконият борлигини эслатаман.
Халқ таълими вазирлиги ҳамда “Ziyo Forum” ННТ томонидан Alltest платформаси орқали фанлардан билим олиш ва тестларга тайёргарлик кўриш учун бепул имконият яратиб берилган. Промокоддан фойдаланиб, имтиҳонларга бепул тайёрланинг (промокод - alltest10000).
Ўқишни истагида бўлган устозлар учун Вазирлик доимо имконият яратиб беришга тайёр.

Telegram
Maktabgacha va maktab ta'limi vazirligi
21 июня был подписан меморандум о сотрудничестве между Фондом Ziyo Forum и Министерством народного образования Республики Узбекистан🤝📄
Меморандум направлен на дальнейшее развитие системы образования, выявление талантливых школьников, их развитие и реализацию…

Matematika va Biologiya bo’yicha jamoalarimiz Norvegiya va Armanistonga yetib borib, Olimpiadalarning ochilish marosimida ishtirok etishdi.
Omad yor bo’lsin!
Omad yor bo’lsin!
Forwarded from IT taʼlim
#ayni_vaqtda
#xalqaro_anjumandan
Tabiiy fanlar farzandlarimiz uchun ilm - fan ostonasiga aylanmoqda
UNICEF koʻmagida 20 nafar ilgʻor mahalliy ekspertlar ishtirokida boshlangan bu loyihamizni taʼlimda xalqaro hamkorlikning salmoqli natijasi deyish mumkin. Zero, hech narsa bizning hayotimizga taʼlimdagi natijalardek ijobiy va tezkor taʼsir qilmaydi.
Men bugungi qilayotgan saʼy-harakatlarimiz yaqin 10 yillarda yurtimizdan tabiiy fanlar sohalari uchun olimlar, tadqiqotchilar, ixtirochilar yetishib chiqishiga xizmat qilishiga ishonaman.
©️Usmon Sharifxoʻjayev, Xalq taʼlimi vazirining birinchi oʻrinbosari
Kanalga obuna bo'lish:👇👇👇
Telegram | Facebook | Instagram | You Tube

Fizika terma jamoamiz ham 2 kunlik sinovlarini yakunlab, natijalarni kutishni boshladi.
Bu terma jamoamiz tarkibidan Xalq ta’limi vazirligi va Prezident ta’lim muassasalari agentligi maktablari hamda Oliy ta’lim vazirligi akademik litseylarining o’quvchilari o’rin olgan.

Халқаро математика олимпиадасидан жамоамиз 1 та бронза билан қайтмоқда.
Афсуски, жорий йилда баллар анча юқорилади. Бу йил бронза медалини охирги ўтиш чегараси 23 балл бўлди (2021 йилда чегара 12 балл бўлган).
Шундай бўлса-да, жамоавий натижа юртимиз тарихидаги энг яхши кўрсаткич эканлигини айтиш керак. Жамоа 124 балл тўплади (олдинги энг яхши кўрсаткич 2010 йилда қайд этилган - 112).
Жамоамиз ўқувчилари рейтинги 52,4 фоизни ташкил этди (охирги 8 йил ичидаги энг яхши натижа).
Жамоани маҳаллий ва халқаро тренерлар ёрдамида мақсадли ўқитиш яхши натижа бермоқда. Ўқувчиларни психологик жиҳатдан кучлироқ тайёрлашимиз кераклигини ҳам кўрмоқдамиз.
Умуман олганда Лазизбек Ражаббоевни бронза медаль билан, қолган 5 нафар ўқувчилармизни эса махсус дипломлар билан табриклайман.
Кейинги кунларда қолган фанларимиздаги иштирокчиларимиздан бундан ҳам юксак натижаларни кутиб қоламиз.

Ўрта махсус маълумотли устозлар билан кўришдик ва уларни қийнаётган масалалар бўйича суҳбатлашдик.
Суҳбат давомида ўқитувчиларни жойларда камситилиши, асоссиз равишда огоҳлантириш хатларини берилиши юзасидан масалалар кўтарилди. Сиртқи таълимни ҳам четлаб ўтмадик.
Кўтарилган масалаларни тез ва яқин йил ичида ечиш имконияти бўйича белгилаб олдик.
Устозларнинг ҳотиржам фаолият олиб боришлари учун, тегишли топшириқ чиқарилди. Умид қиламанки, жойлардаги барча раҳбарлар ҳар бир педагогнинг қадр-қимматини эъзозлаб, ортиқча гап-сузсиз фаолиятини олиб бориши учун шарт-шароитларни яратадилар.
Маълумот ўрнида, ўрта махсус маълумотли педагоглар учун, алоҳида 1000 талик квота ажратилганини эслатиб ўтаман. Устозлар, имкониятдан фойдаланинг.
2023/2024 ўқув йили қабулидан бошлаб педагогик йўналишларнинг сиртқи таълим шаклига олий маълумотга эга бўлмаган устозлар қабул қилинишини ҳам эсда тутинг ва тайёргарлигингизни кўринг.
Учрашув якунида устозлар билан эсдалик учун расмга ҳам тушдик.

18_07_2022_1445_ВХТБ_ларга_хат_урта_махсус.pdf
167.3 KB
Умид қиламанки, мазкур топшириқдан келиб чиқиб жойлардаги барча раҳбарлар ҳар бир педагогнинг қадр-қимматини эъзозлаб, ортиқча гап-сузсиз фаолиятини олиб бориши учун шарт-шароитларни яратадилар.
Forwarded from Maktabgacha va maktab ta'limi vazirligi
#Хушхабар
Хитойда ўтказилган Халқаро кимё олимпиадасида ўзбекистонлик ўқувчилар 4 та кумуш медални қўлга киритди
Хитой давлатида масофавий тарзда ўтказилган 54-Халқаро кимё олимпиадаси ўз ниҳоясига етди. Дунёнинг 80 та давлатидан 320 нафар ўқувчи иштирок этган мазкур нуфузли олимпиадада ўзбекистонлик ўқувчилар 4 та кумуш медални қўлга киритди.
Халқаро олимпиаданинг ёпилиш маросими масофавий тарзда Олимпиаданинг махсус платформасида бўлиб ўтди.
Ғолиблар билан танишинг:
🥈Мафтуна Бадалова - Абу Али ибн Сино номидаги ёш биологлар ва кимёгарлар ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг 11-синф ўқувчиси;
🥈Азимжон Жамолов - Абу Али ибн Сино номидаги ёш биологлар ва кимёгарлар ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг 11-синф ўқувчиси;
🥈Икромиддин Боймаҳаммадов - Абу Али ибн Сино номидаги ёш биологлар ва кимёгарлар ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг 11-синф ўқувчиси;
🥈Шерзод Шайматов - Навоий вилояти, Навоий шаҳридаги 11-АФЧЎИМнинг 11-синф ўқувчиси.
Кумуш медални қўлга киритган ғолиб ўқувчиларга 90 млн. сўм, ўқитувчиларига – 75 млн. сўмдан пул мукофотлари топширилади.
Медаль соҳиблари олий таълим муассасасига тест синовларисиз, давлат гранти асосида қабул қилинади.
Халқ таълими вазирлиги мазкур ғалаба билан ўқувчиларимиз, уларнинг устозлари ҳамда ота-оналарини самимий муборакбод этади.