Rashid Usmonov live
1.29K subscribers
628 photos
621 videos
14 files
759 links
Спорт ва саломатлик тарғиботчиси Рашид Усмоновнинг телеграм канали.
Веб сайт: www.usmonov.uz
Боғланиш ва муҳокама учун гуруҳ: https://t.me/rashidusmonovlivechat
Ютубе: https://www.youtube.com/c/RashidUsmonov
Download Telegram
Форвардчи касаллар ҳақида.

Мен бир нечта яқинларимни архивга равона қилиб қўйганман, улар бекорчиликдан телеграмда кун бўйи ўтиради ва ўнлаб хабарларни ўнлаб танишларига жўнатиш билан шуғулланади.

Айрим пайти касаллиги қўзғаб қолса бир кунда беш олтиталаб янгиликларни форвард қилишади.

Айримлари эса бир йилдан бери шу ишни қилишади, очиб кўрмасанг ҳам яна жўнатаверишади, жавоб бермасанг ҳам шу иш, ё товба деб қоласан.

Бир ишим тушиб телеграм орқали ҳужжат жўнатгандим нотаниш одамга, уям уч ойдан бери жўнатма қилиб туради. (Барака топсин эй)

Қариндошларга гуруҳ очиб қўювдик, "дийдор ғанимат" деган ниятда. Вой аммажонларим эй, ҳар куни 20 дан ортиқ хабар улашади, чиқиб кетдим, бўлмади улар билан бир "уйда яшаш" 😂

Аввало шундай касалликка чалинганларга биринчи маслаҳатим, аввал ўзингиз яхшилаб фойдали нарсаларни ўрганиб олинг, кимга нима жўнатмоқдасиз, у ўша нарсани очиб кўрадими ёки қунт билан ўқийдими буни билиб улашинг.

Хуллас, ўта муҳим янгиликни, ўта керакли жойга жўнатинг, ўзингизни меҳрингизни, жонкуярлигизни, дўстлигизни бунақа бўлар бўлмасга кўп хабарларни ташлаш билан қадрини туширманг, қадрингиз тушади ишонаверинг. (Айрим пайт жонигаям тегади айримларни)

Маълумот учун мен доим телеграмимни тоза тутиб юраман, ҳеч қандай ўқилмаган хабар бўлмаслиги керак. Айримларга қарасангиз минглаб ўқилмаган хабарлар, оҳооо, ҳаммаёқ алғов-далғов бўлиб ётган бўлади.

Бу ерда вақтни қадри турипти, кимнидир вақтини ўғирлаш билан биргаликда уни асабига тегиб зиён қилиб қўйишингиз мумкин, яхшилик қилмоқдаман деб ҳам ўзизни ҳам бировни қимматли сонияларини ўғирлаган бўласиз.

Албатта, мавзуга оид, илмга чанқоқ одамлар учун ёки ўша сиз улашган нарсани қадрлаб бир фойда оладиганлар учун сизни форвард қилганингиз жудаям фойдалидир.

Аслида биз блогерларга форвардчилар жудаям керак, улар бизни хабарларимизни бошқа гуруҳларга ва танишларга тарқатиб туришади, раҳмат сизларга. (Шундай давом эттиринглар 😁 )

Энди буни форвардчи касалларга форвард қилсангиз ҳам бўлади 😂

Ҳурмат билан саломатлик тарғиботчиси Рашид Усмонов.

Саломатлик каналига обуна бўлинг
| Telegram | Youtube | websayt |FB |
Бугунги твиттларимни йиғиб сизларга улашдим. (https://twitter.com/RashidUsmonov)

"Вақтида бир одам умри давомида шалғом истеъмол қилиб уни инсон танасига қандай таъсир қилишини аниқлаган. Ва маълумотларни йиғиб китоб қилиб ёзган, энди бунақа ишларни ҳеч ким қила олмайди, шунчаки имконсиз.
Шу учун ҳам илмий асосланган маълумотлардан кўра, илмий асосланмаган ишончли манбаали маълумотлар устун туради.

Тиббиёт ҳали Табобатни, Тиббун Набавийни тўлиқ ўрганиш даражасида эмас, бўлолмайдиям ҳеч қачон. Ҳали мингдан бириниям ўрганмаган улар, шу учун илмий асосланган манбаадан кўра Тиббун Набавий ёки Тиб Қонунлари доим мен учун устун туради.(Ёки бошқа ишончли, тажрибада синалган маълумотлар) Ҳақиқатдаям, ҳар томонлама устундир.

Табобат эскича, замонавий шифокорларга мурожаат қилиш керак деб ўйлайдиганлар албатта бир кун адашганини англаб етади. Тиббиёт шунчаки табобатдан олиб "чирой берилган" бир парча илм деб ўйлайман. Ҳа, шунча замонавий текширувлари билан ҳам! (Сиз билимсиз ва алдоқчи табибга учраган бўлсангиз бу сизнинг муаммонгиз, яхшилари бор кўп бўлмасаям)

Охирги билганларим шу бўлдики, ҳатто жарроҳлик амалиётлариям минг йиллар олдин ҳозиргидан устун бўлган, ишонаверинг буни китоблардан келтириб тасдиқлашди ҳакимларимиз.

Хуллас, биз ота-боболаримиздек бўла олмаймиз, бу учун шунчаки яшаш учун унақа муҳит ва шароитлар йўқ. (Аслида шароит яхшидек, лекин гап бошқа жойда)
Экология, соғлом овқат, соғлом фикр ва тафаккур йўқ. Бизни адаштириб турадиган "шайтонлар" кўп, буларни биз енга олмаймиз, заифмиз.

Албатта вақти келиб тиббиёт шу пайтгача қилган ишлари бир тийнлигини ва катта хатолар билан халқларни эзганини тан олади ва ўзини биносини "қайта қуриб" тўғрилаб олади деб ўйлайман. Лекин у пайтда бошқа нарсаларни ҳаммаси янада бузилган бўлади, генетика, экология ва ҳоказолар...

Кимгадир мен жиннидек кўринсам керак а? Ҳа, сизни замонавий ёлғонлар шунчалик ўзига ром қилиб миянгизни айнитиб қўйган, мени эмас."

P.S Бунақа фикрлар ёзишимдан мақсад битта, халқни табиий даволанишга чақириш ва соғлом турмуш тарзига риоя қилишга тарғиб қилиш. Тиббиётни ёмонлаш деб тушунилмасин, мутахассисларимиз ҳурматга лойиқ.

Ҳурмат билан саломатлик тарғиботчиси Рашид Усмонов.

Саломатлик каналига обуна бўлинг
| Telegram | Youtube | websayt |FB |
Аввалгиларни тиб ҳақида ёзиб қолдирганлари ҳар томонлама устундир.

"Вақтида бир одам умри давомида шалғом истеъмол қилиб уни инсон танасига қандай таъсир қилишини аниқлаган. Ва маълумотларни йиғиб китоб қилиб ёзган, энди бунақа ишларни ҳеч ким қила олмайди, шунчаки имконсиз." Олдинги постимда шу фикримни ёздим, нима учун бундай дедим?

🟢 Олдинги одамларни ақли зўр ишлаган, улур ўзларини таналарини яхши ҳис қилиб, организмларини кучли "лабаратория" қила олишган. Бунақа куч ва туйғу ҳозиргиларни ҳаммасидаям учрайвермайди.

🟢 Иккинчидан улар фақат соғлом овқатлар ейишган, ва алоҳида махсулотларни истеъмол қилиб ўзларини организмларига таъсирини аниқлашган.

🟢 Ҳар махсулотни деҳқони бўлган, ўша деҳқон у озиқ-овқат ҳақида тўлиқ маъломотга эга бўлган, шуни илмини пухта ўзлаштирган бўлган. (Масалан ошпазлар ва табиблар ҳам)

🟢 Барча овқатлар табиий бўлган, ҳозиргидек гени ўзгарган ёки гармонлашган бўлмаган, шу учун ҳам уларни ёзганларини кейинги авлод такрорлай олмайди, чунки улар еган шалғом 100 йилдан кейин бўлмаслиги мумкин.

🟢 Ҳаво тоза бўлган, уларни чалғитадиган интернет, телефон, кино, футболдек вақт ва зеҳн "ўғрилари" бўлмаган. Уларни бор ақллари, овқатларни, ҳаракатларни, табиатни тафаккур қилишга сарфланган. (Улардаги шароит бизда энди ҳеч қачон бўлмайди, шу учун уларчалик бўла олмаймиз, гарчи дунёни илмий ишларга тўлдирдик десак ҳам.)

🟢 Уларда маркетинг бўлмаган, уларни илмий ишларида, шахсий тажрибаларига қандайдий фарм саноат каби кучлар ўз таъсирини ўтказмаган, ҳаммаси самимий ва тўғри бўлган, ҳақиқатлар ёзилган.

Бор гапим шу, уларчалик бўла олмаслигимизку аниқ, лекин ҳеч бўлмаса уларни ёзиб қолдирганларини халққа етказайлик ва соғлом турмуш тарзи йўлида фойдаланайлик деб қоламан.

Ҳурмат билан саломатлик тарғиботчиси Рашид Усмонов.

Саломатлик каналига обуна бўлинг
| Telegram | Youtube | websayt |FB |
ҚИСТ АЛ ҲИНДИЙ

Ал-Қуст – дарахтсимон ўсимлик. Унинг баландлиги 1,5 метргача етади. Унинг барглари, пояси ва илдизи бор бўлиб, у Ҳиндистонда ўсади. Унинг пўстлоғи ва илдизидан даво сифатида фойдалинилади ва улар оқ ва қора рангда бўлади. Араблар қустни денгиз орқали келтирганлар, шунинг учун уни “баҳрий” деб аташган. Бундан ташқари унинг таъми боис улар қустни “хулв” (“ширин”) ёки “мурр” (“аччиқ”) деб ҳам аташган. Қусти ҳиндий қизил ёки жигарранг бўлади, қусти баҳрий эса оқ рангда.
Имом Ибн ал-Қоййим айтади: “Қустнинг икки хили мавжуд: оқ, уни яна баҳрий деб аташади, ва қора – қусти ҳиндий деб аталади. Қусти ҳиндий табиати иссиқроқ, баҳрий эса юмшоқ бўлади, унда жуда кўп фойда мавжуд. Иккови ҳам иситувчи бўлиб, томоқни қуритади, тумовни йўқ қилади, агар уларни ичга қабул қилса, ошқозон ва буйрак заифлашганда ва шамоллаганда, иситма ва вақт-вақти билан тутиб турадиган безгакка қарши ёрдам беради, зотилжамни даволайди, заҳарланган кишига ёрдам беради. Агар сув ва асал аралашмасига уларни қўшиб юзга суртилса, улар сепкил ва доғларни йўқ қилади”. (“Ат-Тиб ан-набавий”, 354)
Ал-қуст Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳадисларида зикр қилинган бўлиб, имом ал-Бухорий “Тиб китоби”нинг “Бурунга қусти ҳиндий ва қусти баҳрий томдириш ҳақида” ги бобида уборасидаги ҳадисларни келтиради: Умму Қайс Миҳсан айтадирлар: “Жаноб Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Мана шу ҳинд ёғочидан фойдаланингиз, чунким унда етти хил даво бор, томоқ оғриганда уни тутатиб ҳидлаб, зотилжам бўлганда оғизга қуйиб ичмоқ мумкиндир”,— дедилар”.
“Ҳижомат” бобида ҳам ал-қуст тилга олинади:
Анас разияллоҳу анҳу ривоят қиладирлар: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “Ҳижомат қилдирмоқ (қортиқ солдирмоқ) энг яхши даводир, қусти баҳрий истеъмол қилмоқ эрса, ундaн ҳам афзалдир. Томоқ безларини ззиб, болаларингизни қийнамангиз!” — дедилар”. (ал-Бухорий, Китаб ат-Тиб)
Қуст билан даволаниш борасида ал-Хофиз шундай дейди: “Эҳтимол, қустнинг 7 давоси булар – крем сифатида суртиш, суюқ ҳолда ичиш, компресс қўйиш, тутатқи, бурунга томизиш, оғриган жойга суюқ дорини қўйиш ёки оғизга қуйишдир”.
Истеъмол қилиш йўллари:
Котталар кунига 2 та капсуладан 3-5 махалгача ичишлари мумкин.
Дарди қандай бўлишидан қатъий назар барча беморлар бундан қанча ича олса, шунча ичиши лозим. Қуйидаги касалликларни даволашда қустни қўллаш жуда фойдалидир:
- тромбларни эриши учун,
- серпуштликни ошириш учун,
- ҳайз ва сийдик билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилишда ёрдам беради,
- буйрак касалликлари,
- жигар ва овқат ҳазм қилиш тизимининг қолган органлари билан боғлиқ касалликлар,
- оғиз саратони,
- вабо,
- безгак,
- асабларни тинчлантиришда,
- ишиас касаллигига қарши,
- мия фаолияти учун,
- жинсий потенцияни кучайтирувчи восита,
- бутун организмни мустаҳкамловчи восита,
- ичаклардаги қуртларни йўқ қилиш учун,
- заҳар ва сеҳрдан ҳимояланиш учун.
Бундан ташқари у безгакка қарши фойдали ҳисобланади, ошқозонни иситиб, иммунитетни мустаҳкамлайди, ич қотиш ва ич кетиши ҳолларида, нифос даврида (туғишдан кейин аёл кишининг раҳмидан қон келиши) ёрдам беради, иштаҳани яхшилайди.
қуст талқони ёки дамламасини бемор оғзининг бир четига қуйиш. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганларидек бу амал зотилжам ва бошқа ўпка касалликларини даволашда қўлланилади.
қуст талқонини чуқур ҳидлаш орқали нафас олиш йўллари касалликларини даволаш: астма, сил касаллиги, тумов, ҳадисда зикр қилинган муртак дарди (бодомсимон безларнинг яллиғланиши), томоқ яллиғланиши, фарингит, йўтал ва безгакка қарши.
Ал-қуст талқон қилиниб, унга бироз сув ва асал аралаштирилади. Ҳосил бўлган суюқ бўтқа шаклидаги малҳамни куйган жойларга, жароҳат ва яраларга, бўжама, чипқон ва ҳ.з.лар устига қўйилади ва ин шаа Аллоҳ бемор даво топади.
Синов ва тажриба орқали ал-қустнинг бошқа сирларини ҳам очиш мумкин ва бу Пайғамбарсаллаллоҳу алайҳи ва саллам табобати мўъжизаларидан бири ҳисобланади.

Интернет тармоқларидан олинди.

Саломатлик каналига обуна бўлинг
| Telegram | Youtube | websayt |FB |
Forwarded from Rashid Usmonov live
​​​​Юрак қон-томир касалликлари туфайли вафот этувчилар сони бўйича дунёда биринчи ўринда эканмиз.

Саратон, қандли диабед, умуртқа касалликлари, ногирон болаларнинг туғилиши ва бошқа касалликлар бўйича ҳам биз етакчилар қаторидан эканлигимизга шубҳа йўқ.

Хўш, бунга сабаб нима, деб сўрашингиз мумкин. Сабаб — бизда давлатнинг одамлар саломатлигини муҳофазалаш билан боғлиқ тизими ишдан чиққан ёки умуман шу система йўқ.

Бизда касаллик "ишлаб чиқариш" зўр ишламоқда, ҳаммани касал қилиш тизими жуда самарали ишлаб турибди. Бунинг сабаблари жуда ҳам кўп. Жумладан, одамларни соғлом турмуш тарзига риоя қилмаслиги, экология, озиқ-овқат саноати ва албатта, соғлиқни сақлаш вазирлигидаги муаммолар, булар ҳақида кейинги мавзуларда тўхталиб ўтишга ҳаракат қиламан.

"Заметки экономиста" каналида ёзилган хабар:

"(O'ZB)
Masalan, yurak-qon tomir kasalliklari bo'yicha o'lim darajasi bo'yicha biz dunyoda birinchi o'rinda ekanligimizni bilarmidingiz? 100 ming kishi boshiga sanalganda. Bunga turli izoh bersa bo'ladi, qisqasi, asab va yurakni asrang.
"


Ҳурмат билан Рашид Усмонов.

Саломатлик каналига обуна бўлинг 👇
| Telegram | Youtube | Facebook |
#Президент_мурожати

Президент 2021 йилни "Ёшларни қўллаб қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили" деб эълон қилди.

Саломатлик каналига обуна бўлинг 👇
| Telegram | Youtube | Facebook |
Аҳолининг касалланишини илдизи шу икки нуқтада.
(Шундай бўлса яхши эди деган фото)

Саломатлик каналига обуна бўлинг 👇
| Telegram | Youtube | Facebook |
Forwarded from Hojiakbar Sulaymon
Ҳамма нарсани жин ва сеҳрдан деб васваса бўлиб қолган инсонлар учун:

Ойлар давомида кинначима кинначи юриб, қизининг дардига дармон тополмаган Наргиза хоним қўшнисига дардини айтади: “Оҳ сингилжон, бошимизга нималар келгани билсанг эди. Бахтимизни кўролмаган бири қизимга сеҳр қилибди. Бечора болам мум мисоли эриб боряпти. Бормаган домламиз қолмади. Бир дунё пул сарфладим. Сеҳрни ечадиган дами кучли бир домла тополмадим. Нима қилишимни билолмаяпман”.
Наргиза хонимни эшитган қўшниси ақлли хотин эди. Унга ўзи ишонган бир докторнинг манзилини берди. “Бу одам зўр домла, ечолмайдиган бирон сеҳр йўқ”, деди. Наргиза хоним шодлигидан учаёзди. Қўшнисига раҳмат айтиб, ҳаққига дуо қилиб, манзилни олганича йўлга тушди. Наргиза хоним чиқиши билан манзилни берган ақлли хотин докторга телефон қилди, ҳолатни тушунтирди, Наргиза хонимга сабр қилишини айтди.
Наргиза хоним докторнинг хонасига кирар кирмас, уни ишонтириш учун гапиришига фурсат бермасдан гапни бошлади: “Қизингизга сеҳр қилинибди, ойлар мобайнида ечтиролмадингиз, шундайми?” деди. Ҳайратга тушган она сал қолса тилини ютиб юборай деди. Қўлини қулоғига олиб борди ва уриш учун тахта қидирди, тополмагач деворга уриб қўйди. Доктор ўзини кулгидан зўрға тутди. Эшитган ҳамма нарсага ишонадиган бу содда хотин:
– Доктор, ҳалиги, яъни домлажон, сизни оқ кийимда кўриб, беихтиёр доктор деб юбордим, айбга буюрмайсиз. Қизимга сеҳр қилинганини қаердан билдингиз?
– Доктор ўйинни давом эттирди: ҳамма сеҳргарнинг жинлари бўлади. Менга ҳам жинларим хабар берди. Менинг жинларим бошқа домлаларнинг жинларидан кучли. Қани вақтни зое қилмасдан уйингизга борайлик. Қизингизни кўриб, сеҳрни қандай ечишга қарор беришим керак.
Наргиза хоним олдинда, доктор эса орқада хотиннинг уйига қараб равона бўлишди. Хотин хурсандлигидан ўзини қўярга жой тополмасди. Ўзига ўзи шундай дер эди: “Эҳ, мен товуқмия! Шу пайтгача нимага бу домлага келмадим. Қизимга сеҳр қилинганини билганини айтмайсизми!”
Доктор қиз ётган хонага кирар-кирмас масалани англади. Хонада шундай ифлос ҳаво бор эдики, кўнгли остин-устин бўлиб кетди. Ташқарига чиқиб кетмаслик учун ўзини зўрға ушлаб турди. Наргиза хонимдан сўради:
– Бу хонани охирги марта қачон ҳаволантирдингиз?
Хотин хонанинг ҳавоси билан сеҳр орасида қандай алоқа бор дегандай:
– Тушунмадим, домлажон? — деди.
– Сеҳрланган жинлар ҳақида ҳеч нарса билмаслигингиз маълум бўлди, деди. Улар зах-моғорлар билан озиқлангани учун ҳавосиз жойларни яхши кўради. Қуёшдан, нурдан ва тоза ҳаводан нафратланадилар. Болангизни сеҳрланган жинлардан қутқаришингиз учун дарҳол қуёш ва тоза ҳаво оладиган бир хонага ўтказишимиз даркор. Шундай бир хонангиз борми?
– Юқори қаватда қуёш кўрадиган битта хонамиз бор, лекин у ерда итимиз туради.
– Итингизга ҳовлида бир уйча қилиб беринг. Бу хонага олсангиз итингизни ҳам жин чалиб кетиши мумкин. Тепадаги хонани яхшилаб тозалаб, ҳаволантиринглар. Бугундан қолмасин, қизингизнинг тўшагини ўша хонага ўтказинглар. Тўшакни юқорига чиқармасдан олдин ташқарига ёйинглар, яхшилаб қуёш олсин, устида зах ҳиди қолмасин. Қизингиз жинлардан қутулгандан кейин иштаҳаси очилади, унга қувватли овқатлар едиринглар. Айтганларимни айтганимдай бажарсангиз, қизингизда сеҳрдан асар қолмаганини кўрасиз ва менинг ҳаққимга дуо қиласиз.
Бир ойдан кейин Наргиза хоним қизини ёнига олиб “Жинкаш домла” деб билган докторни кўргани борди. Қизча тўлиқ тузалган, юзига қон югурган эди. Хотин қизига докторни кўрсатиб: “Сени сеҳрдан қутқарган Жинкаш домла шу киши бўлади, домлани қўлини ўп”, деди.
Доктор кулиб: “Наргиза хоним», – деди, – Мен сеҳргар ҳам, жинкаш ҳам эмасман. Фақат яхши докторман, холос. Сизга “сеҳрланган жинлар” деганларим касаллик келтириб чиқарувчи микроблар эди. Микроблар қуёш кўрмаган зах жойларда кўпаяди, яшайди. Энди ҳақиқатни тушундингизми?”
Наргиза хоним алданганини ўйлаб, дастлаб жаҳли чиққандай бўлди, кейин ҳазиломуз овозда: “Барибир сеҳргар ҳисобланасиз. Менга зўр сабр қилдингиз ва қизимни тузатдингиз”, деди.
Forwarded from Dr. Shuhrat Ibrohim (Dr. Shuhrat Ibrohimogli)
Камина ҳақида қисқача маълумот
(инсонларга кўпроқ манфаатимиз тегиши учун)

Шуҳрат Иброҳим ўғли (Шерназаров) - Умумий амалиёт шифокори, умумий жарроҳ, мануал терапевт, табобатшунос.

Асосий иш жойимиз:
🔸 KLINIKA DOCTOR MED ("Мизож")
☎️ +998 (71) 246-49-22
Манзил: Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Фаробий кўчаси 26а.
Мўлжал: Республика онкология маркази рўпарасида.
📍https://go.2gis.com/cy87d
📍Харитадаги манзил

🏥 Клиника болалар хатнаси билан машҳур бўлгани учун "ХАТНА МАРКАЗИ" номини ҳам олган.

🏨 Клиникада асосий фаолият: жарроҳ сифатида, катталар ва болалар жарроҳлиги, хусусан хатна (суннат қилиш, обрезание, циркумцизия) амалиёти.
🔹Шунингдек, умумий амалиёт шифокори ва мануал терапевт сифатида беморларга консултация (тиббий маслаҳат) берамиз.

📝💉✂️🗡️🛡️💬🚑💊

Консултация ва тиббий фаолият йўналишларимиз:
🔸 ошқозон-ичак, жигар ва ўт йўллари жарроҳлиги, гепатология, гастроэнтерология;
🔸 колопроктология (геморрой, анал ёриғи);
🔸 сийдик-таносил аъзолари, хусусан, буйрак касаллаклари;
🔸 вертебрологик муаммолар, хусусан умуртқалараро диск чурраси. Миофасциал (мушак-пайлардаги) оғриқ синдромлари, цефалгия (бош оғриғи);
🔸 умумий жарроҳлик касалликлари;
🔸 умумий терапевтик касалликлари;
🔸 шарқ табобати (фитотерапия, ҳижома, юмейхо (япон мануал) терапия;
🔸 хатна амалиёти: клиникада ва уйга чақирув асосида, махсус лазер эффектига эга бўлган аппарат ёрдамида;
🔸 психотерапия (руҳий бузилишлар, тушкунлик, стресс-асабийликда);
🔸 онкологик, урологик, иммунологик, вирусологик ва бошқа касалликлар бўйича анъанавий ва альтернатив тиббий маслаҳатлар.

📱Онлайн маслаҳат ва боғланиш учун телеграм бот:
👉 @TibKonsultant_bot
Шахсий телеграм манзил:
@ShuhratShernazarov
E-Mail: sher_sh@mail.ru
Инстаграм: shukhratshernazarov

Телеграм каналларимиз 👇
👨‍⚕ t.me/tibbiyot_konsultanti
🦠 t.me/covid_19data
🌱 t.me/valeologia

📌P.S. Шунингдек, хатна ҳамда табобат бўйича толиби илмлар учун приват (махсус, ёпиқ) канал ва гуруҳларимиз бор.
(Аъзо бўлишни ва илм олишни истаганлар шахсийга ёки ботга ёзишлари мумкин, танлов асосида қабул қиламиз)

Хизматлар лицензияланган
Forwarded from Rashid Usmonov live
​​Қабзият, яъни ич қотишидан азият чекадиганга маслаҳатлар.
(Геморрой ҳам тузалади)

Ич қотиши кўплаб касалликларга сабаб бўлиши мумкин ёки бу муаммони ечиш билан кўплаб касалликларни даволаш ҳам мумкин. Яъни, бавосил (геморрой), бўғин касалликлари, умуртқадаги кўплаб муаммолар, жигар ва юрак-қонтомир билан боғлиқ касалликларга чалинган бўлсангиз, лекин сизни доим ичингиз қотса, ич қотишини бартараф қилиб, ўша касалликлардан фориғ бўлишингиз мумкин.

Ич қотмаслиги учун аввало аччиқ, хамирли ва бошқа нотабиий маҳсулотлардан парҳез қилиб туриш керак.

Ўт қопи ўз вазифасини яхши бажармасаям ич қотади, бу учун ўт ҳайдовчи дамламалар, масалан растаропша чойи ёки маккажўхори попугини дамлаб ичиш мумкин (меъёрида, албатта)

Ундан ташқари, шароити борлар ўт қопи фаолиятига фойда берадиган «Ессентуки 17» минерал сувини ичиш мумкин, шароит кўтармаса бошқа маслаҳатларни ўзи етарли.

Асалари прополисидан ҳар эрталаб нўхатдек шаклда овқатланишдан олдин, шунчаки доридек ичса, ич қотишини бартараф этиш билан биргаликда минг дардга даво бўла олади. (Фақат асалли маҳсулотлардан аллергиянгиз бўлмаса бўлди, бошқа хил акс таъсири йўқ)

Энди ўзим синаган рецептлар билан бўлишаман.

Бир стакан қатиқ ёки кефирга икки қошиқ зайтун ёғи ва яримта лимон шарбатини қўшиб ҳар кечқурун ётишдан олдин ичилади. Қўшмасдан алоҳида ичилсаям фарқи йўқ, таъбга қараб ихтиёрий.

Одамни ичи ўз вақтида сурилса, енгил юриш билан биргаликда ичаклар ўз вазифасини тўлиқ бажариб организмимиздаги тузлар, зарарли ёғлар ва қонимиздаги бизга зиён қиладиган моддалардан тозалайди. Хуллас, тўлиқ тозаланасиз, бу муолажа билан ва тўлиқ тузаласиз, ҳамма касалларга тавсия қиламан.

Айтганча, бу муолажа билан бавосил (геморрой) касаллигига чалинганлар ҳам шифо топиб кетади, тажрибада синалган.

Ҳурмат билан Рашид Усмонов.

P.S Сизлардан илтимос, ким қайси маслаҳатдан шифо топса, ўзгариш сезса, бизга бот орқали хабарини берсин, шунчаки маълумотлар тўплаш учун билиб қайд қилиб қўйишимиз учун керак.

Саломатлик каналига обуна бўлинг
👇
| Telegram | Youtube | Facebook |
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
👨🏻‍⚕️ Rashid Usmonov
——————————————————
🍯 Shifobaxsh asal suvi tayyorlab ichish.
——————————————————
"Rashid Usmonov live" salomatlik kanalida eng saralangan qisqa videolarni ko'rasiz.

▶️

| Telegram | Youtube | Facebook‌‌ |

| Veb sayt | Guruh |
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌴 Palma yog'i zarari
——————————————————
"Rashid Usmonov live" salomatlik kanalida eng saralangan qisqa videolarni ko'rasiz.

| Telegram | Youtube | Veb sayt |
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💪 Qo'l oyog'im muzlaydi
——————————————————
"Rashid Usmonov live" salomatlik kanalida eng saralangan qisqa videolarni ko'rasiz.

| Telegram | Youtube | Veb sayt |
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🏃🏻 Umurtqani cho'zamiz
——————————————————
"Rashid Usmonov live" salomatlik kanalida eng saralangan qisqa videolarni ko'rasiz.

| Telegram | Youtube | Veb sayt |
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🍯 Asal yuqori haroratda zararli bo'ladimi?
——————————————————
"Rashid Usmonov live" salomatlik kanalida eng saralangan qisqa videolarni ko'rasiz.

| Telegram | Youtube | Veb sayt |
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🥣 Shifobaxsh oziq-ovqatlar rastasi
——————————————————
"Rashid Usmonov live" salomatlik kanalida eng saralangan qisqa videolarni ko'rasiz.

| Telegram | Youtube | Veb sayt |
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🍹 Shifobaxsh mineral suvlar
——————————————————
"Rashid Usmonov live" salomatlik kanalida eng saralangan qisqa videolarni ko'rasiz.

| Telegram | Youtube | Veb sayt |
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
👨‍👨‍👦‍👦 Bolajonlarni qomadini chiroyli qilishning sodda usuli
——————————————————
"Rashid Usmonov live" salomatlik kanalida eng saralangan qisqa videolarni ko'rasiz.
Tik Tokdan/massaj_hijoma
| Telegram | Youtube | Veb sayt |
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🙅🏻 Chegaradan oshmaylik
——————————————————
"Rashid Usmonov live" salomatlik kanalida eng saralangan qisqa videolarni ko'rasiz.

| Telegram | Youtube | Veb sayt |