Rashid Usmonov live
1.29K subscribers
628 photos
621 videos
14 files
759 links
Спорт ва саломатлик тарғиботчиси Рашид Усмоновнинг телеграм канали.
Веб сайт: www.usmonov.uz
Боғланиш ва муҳокама учун гуруҳ: https://t.me/rashidusmonovlivechat
Ютубе: https://www.youtube.com/c/RashidUsmonov
Download Telegram
​​Шоҳона таомланиш

Олдинги постимда шоҳона яшаш керак, деб ёзганимни кўпчилик бошқача тушунибди.

Хўш, ақлли подшоҳ қандай яшайди? Олампаноҳни зукко табиб ва ошпазлари қандай таомлантирган бўлар эди?

Шоҳона яшаш — доим дастурхонингизда тандир гўшти, қозонкабоб, қийма кабоб, асал ва чумчуқли шўрвани бўлиши дегани эмас. (Аксинча, бу — ақлсиз подшоҳларнинг дастурхони)

Ўз вақтида бир ташкилотда ҳисобчи бўлиб ишлаганман. Бир байрамда нозик меҳмонлар келиши муносабати билан раҳбаримиз бизга чиройли дастурхон тузатишни буюрди. Дастурхонда Бухоро ошхоналарида нима бўлса барчасини муҳайё қилган эдик.

Тадбир ўтди. Нозик меҳмонимиз дастурхондан фақат қўй гўштида қилинган шўрвадан озгина ичган холос, бошқа ҳеч нарса тановвул қилмаган эди. (Буни дастурхондан ҳам, раҳбаримизни айтганидан ҳам эшитдик).
Бундан бироз таажжубланиб, биз — нафсига қул бўлганлар, ўзимиз ҳаммасини биргалашиб еб битирган эдик.

Ўша нозик меҳмон суткасига 4 соат ухлашини, ҳеч нарса хотирасидан кўтарилмаслиги, ўзи эса жуда ақлли ва доно раҳбарлигини ҳамма билар эди.

Шоҳона овқатланиш мана шундай бўлади. Ақлли подшоҳ ва амирлар шундай овқатланади. «Шунчаки бир овқатни таъмини кўраман, овқатланмайман» деган экан шунақа шоҳлардан бири.

Бундай «шоҳона яшаш» учун энг камбағал одамнинг ҳам шароити бор. Бойлардек бўкиб еб яшаш учун ҳаммада имконият йўқ, лекин ҳақиқий шоҳлардек яшаш учун исталган инсонга шароит топилади.

Шоҳлар битта таомни озгина, тўймасдан истеъмол қилади, улар овқат билан мевани, мева билан ичимликни аралаштирмайди. Ширинликлари ва чойлари алоҳида таом сифатида истеъмол қилинади.

Ҳақиқий шоҳона дастурхонда гўшт маҳсулотлари кўп тортилмайди, асосан ўсимлик дунёсидан тайёрларган таомлар қўйилади.

Ўзини камбағалман деб билганларни кўриб юрибман: дўкондан 50 минг сўмга қандайдир ширинликдан 1 кило сотиб олишга пули бор, лекин асал учун шу пулини ҳамёнидан чиқармайди. Колбасага пул топилади, оддий 1 кило қўй гўштига пул йўқ.

Майли, асал ва гўшт қиммат дейлик, буни бошқача мисолда ёзиш ҳам мумкин, қишлоқда 1 кило шакар 8000 сўм, ўша кўчада бир боғбон ўзини ўрик қоқиларини, туршакни 8000 сўмдан сотолмай қийналиб юрибди. Ёки уйида бор қуруқ мевани емайди-да дўкондан қандайдир нотабиий маҳсулотларни сотиб олиб истеъмол қилади. (Масалан, мен ҳам шакар ейман, лекин ҳафтасига бир қошиқ ҳам чиқмаса керак)

Яна бир мисол: Қишлоқларда сигир боқадиган таниш оилалар бор, улар сариёғларни бозорда сотиб, пулига маргарин ёки қандайдир келиб чиқиши номаълум ёғлардан харид қилиб, шу билан уйида патир пиширади ёки хамирли бошқа овқатлар тайёрлайди. Бунга нима дейсиз?

Бу, шунчаки, ўз жонига қасд қилиш ҳисобланади, шунақа ақлсиз одам жигар циррозига чалиниб қолса нима қилиш керак? Пул йиғиб бериш керакми Ҳиндистонга бориб бойлигимизни уларни қўлига топшириб келиши учун? Аслида шу заҳарли ёғларни четдан келтириш учун ҳам давлатни бойлиги чиқиб кетган-ку, уни кетидан дори-дармон ёки тиббиёт муолажалари учун яна валютамиз чиқмоқда.

Уйингизда тўртта тухум берадиган товуқ, бир қоп тегирмонни кепаги билан қўшиб тортилган ун, 5 кг қуруқ мева, битта сут берадиган сигир бўлса сиз каби тоза овқатланишни ҳеч бир подшоҳ қила олмайди. Шуни унутманг, шохона яшаш учун ақл ва овқатланишни билими бўлса етарли, пул керак эмас.

Ота-боболаримиз ҳозирги парҳезшунос олимлар ва овқатлар таркибини ўрганадиган биологлардан анча ақлли ва билимдон бўлишган. Булар шунчаки буни фан қилиб олиб шуғулланиб турипти, одамларга «эмизикли болага сигир сути бериш мумкин эмас, кашаларни олиб ичиринг», деган ёлғон тўқима гапларни чиқаришдан бошқасига ярамайди.

Аслида, пул учун бу тарзда сотилиб, ёлғон-яшиқ реклама билан шуғулланиш ҳам келажак авлодни хавф остида қолдиришдир.

Ҳурмат билан, саломатлик тарғиботчиси Рашид Усмонов

Саломатлик каналига обуна бўлинг
| Telegram | Youtube | Facebook |
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Баҳоналаримиз...

Саломатлик каналига обуна бўлинг
| Telegram | Youtube | Facebook |
Forwarded from Rashid Usmonov live
Руҳиятим жойида эмасмиди, балким қандай муомала қилишни билмасмидим, хуллас кўп эрим билан тортишиб, бир-биримизни тушуна олмай ажрашиб кетдик.

Кейин мен кучли руҳшунос бўлдим. 😂

Психолог аёлни гапида))

Саломатлик каналига обуна бўлинг 👇
| Telegram | Youtube | Facebook |
Ваҳима қилманг!

Одамларни ваҳимага солиш бу коронавируснинг бир "қуроли", у аввал шу "қурол" орқали одамларни иммун тизимини ишдан чиқаради, кейин аста-секин ҳужум қилади.

Эрталаб биров кайфиятингизни бузса, ўша заҳоти иммунитет издан чиқади, ҳар куни шу ҳолат такрорланса бир касалликка чалиниб қолишингиз тайин.

Бу вирус бизларни ойлаб кайфиятимизни туширди, қуёш нуридан тўсди, ҳаракатланишимизниям тақиқлаб қўйди, кейин бизга ҳужум қилди. (Витамин Д, ҳаракат, спортдан ҳам)

Ювошгина тулкича ўзи, у аёрона "қурол"лари орқали йиртқич ҳайвонга айланмоқда.

Хуллас, коронавирусни "қуролларига" алданмасдан, ўзингизни спорт, соғлом овқатланиш, суюқ ва тоза қон билан "қуроллантиринг" у барибир келади, сиз эса ғалаба қозонишингиз керак.

Бу постниям ўқиб кўринг

Ҳурмат билан Рашид Усмонов

Саломатлик каналига обуна бўлинг
👇
| Telegram | Youtube | Facebook |
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳамма аёллар кир ювиш машинасини уйидан чиқариб ташласин энди 🤗😅

Саломатлик каналига обуна бўлинг 👇
| Telegram | Youtube | Facebook |
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
👨‍💼 Tadbirkor: Rashid Usmonov
——————————————————
👨‍🏫 Doim band boʻling
——————————————————
"BATADBIR" biznes kanalida eng saralangan qisqa videolarni ko'rasiz.

▶️

👉Telegram kanalga obuna bo'ling

👉 Telegram guruhga obuna boʻling

👉Youtube kanalga obuna bo'ling
Фойдали нонушта биринчи

Қуйидагилар керак бўлади;

Икки қошиқ творог,
Бир қошиқ асал,
Бир қошиқ қаттиқ ёки сметана,
Бир қошиқ ошқовоқ уруғи,
Бир қошиқ буғдой кепаги.

Эрталаб уйғонасиз, ҳеч нарса емайси ва ичмайсиз.

Юқоридагиларни аралаштириб суюқликсиз истеъмол қиласиз ва шу билан уч соат оғиз ёпиқ юрасиз, уч соатдан сўнг тушликка бир соат вақт қолгунича бир литрга яқин сув ичиб юрасиз.

Бу ҳамма учун ўта фойдали, ёшартирувчи, иммунитетни кўтарувчи, супернонушта бўлади. Ҳам мазалидир 🤗

P.S. Буни таом дейдими ёки салат? Шу нонуштамизни номлашга ёрдамлашинглар.

Ҳурмат билан Рашид Усмонов.


Саломатлик каналига обуна бўлинг 👇
| Telegram | Youtube | Facebook |
Forwarded from Dr. Shuhrat Ibrohim (Dr. Shuhrat Ibrohimogli)
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қизчани қўлини тўғирлаб берди. Қойил қолмасдан иложи йўқ

Манба: ToshkentPlus

👨‍⚕ @tibbiyot_konsultanti
​​Ўт ҳайдовчи эрталабки нонушта.

Тухумни сариғи хомлигича қовурасиз (яъне сариғи пишмасин) шуни бир тухум сариғига икки ош қошиқ совуқ сиқимда олинган зайтун ёғи ичасиз. Нонушта миқдорига қараб мисол учун 3 та тухумга, 6 ош қошиқ зайтун ёғи ичилади.

Албатта бу нонуштани имкон қадар бир ўзини, ҳеч нарса аралаштирмасдан қора нон билан қилган яхши. Нонсиз бўлса ортиқча вазни бор одамлар учун янада фойдали. (Ёки кепакли нон бўлса жудаям зўр бўлади)

Тухумни чала пишириб истеъмол қилишни табибларимиз қони қуюқларга тавсия қилишади, қони суюқларга қайнатиб пишириш ёки яхшилаб сариғи билан қовуриб истеъмол қилиш айтилган.

Бу нонушта ўт ҳайдаш хусусиятига эга, буни услубни сиз даволаш ниятида 14 кунгача қилиб кўришингиз мумкин, кейин эса ҳафтада икки-уч марта нонуштангизга қўшиб олсангиз бўлади.

Қабзият (ич қотиши), жигарни ёғ босиши, жигар тўқималарини тиклашдаям кони фойда. Асосийси ўт ҳайдаш натижасида танадаги барча дардлар тез тузалади, агар сабаб ўт ҳайдалмасликдан бўлса.

Совуқ сиқимдаги зайтун ёғи супермаркетларда сотилади, тухумни эса имкон қадар уйда боқилган товуқникидан олишни тавсия қиламиз.

Бу услубни ўзимда қўллаб кўрганман, обуначи устозларимиздан ўрганганмиз. Сиздаям ўт қопи учун фойдали нонушталар рецепти бўлса коментарияларда биз билан ўртоқлашинг.

Ҳурмат билан саломатлик тарғиботчиси Рашид Усмонов.

Саломатлик каналига обуна бўлинг 👇
| Telegram | Youtube | Facebook |
Forwarded from Marvarid_dil
Men ham olima bo'laman:)
Menda Buxoriyning geni bor deb aytilgan suhbat. Alloh umidimizni ushaltirsin. Alloh yaxshiliklarga nasib qilsin. Men har doim meni borim shu deb yashamaganim, eng eng yaxshi bo'lishga Alloh uchun intilganim haqida🙈 Ota-onamga jannatda toj kiydirishni maqsadim qilganim haqida, Allohdan so'rarlarim, ilmdagi umidlarim, Sport Universitetidagi muvaffaqqiyatlar haqida. Ko'ring va fikrlaringizni @muflixatun ga yuboring. https://www.youtube.com/watch?v=aGkUxOQI1CQ
Албатта бу видеони кўринглар ва обуна бўлинглар 👆
Навбатдаги тўлқин яқинлашдими?

Шу яқин уч-тўрт кун ичида учтадан ортиқ оилаларни фарзандлари иситма ва йўтал қилиб ётганини эшитдим. Мендан дори олиб кетишди.

Шулардан бирини фарзандлари соғайди, кеча ўзи телефон қилиб томоғи бўғилиб қолмоқда деди, хуфтонга учрашадиган бўлди. Масжидда тўрт томонимда йўталиб турган одамларни овозини эшитдим. Дўстим билан кўришдим, қуст ал ҳиндий бердим, кўринишидан оддий томоқ битишидек эмас лекин.

Ўзи бир ой ойдин шунчаки кўпчиликни томоқлари қуруқ ҳолатда қичиб енгил оғриганини кузатган эдик, энди томоқ ва бурун битиши, битмасаям бўғилиб кузатилишлари бўлмоқда. Бу оммавий иммунитетни пасайиши бўлса керак.

Энди Британча штамп ва навбатдаги тўлқин ҳақида фикримни айтадиган бўлсам. Мани фикримча унақа штамп етиб келиши шарт эмас, бирични тўлқинда ҳаммага тарқалган вирус ҳалигача ўшаларни танасида бор ва у бир кун иммунитет пасайганда ўзини кўрсатади деб ўйлайман.

Албатта кимдир юқтириши, кимгадир жуда енгил ўтиши ва ҳоказолар кузатилади. Бу «Британча» номлардан қўрқмаслик керак, ваҳима одамни пневмония қилади.

Унда тест натижалари нима учун керак дейсизми, ҳа тест олиш ва аниқлаш бу ўта нисбий нарса, қандайдир даражада бўлганда кўрсатгичлар аниқланади. Лекин сизни организмингизга биринчи ва иккинчи ёки учинчи тўлқинигача вирус яшириниб юраверади. Қолгани бизнес ва бефойда уринишлар...

Гапимга илмий исбот йўқ, ҳеч кимман, вақти келиб олимлар аниқлаб исботлаб бериши мумкин, унгача мен айтиб қолдим деб умид қиламан.

Карантин марказларини тайёрлаш бўйича топшириқлар бўлган уже. Бу бўладиган нарса сабаби Европа давлатлари билан карантин бошланганидан бери параллел кетмоқдамиз.

Илмий исботланмаган фойдали маълумот бир миллионта бўлса, уларни ҳаммаси одамлар учун фойда келтириб турган ҳолатда. Илмий исботланганлари 5000 та деб тасаввур қилинг, агар шунча чиқса уям. Қолганларини олимлар қиёматгача исботлашгаям ожиз, қилишолмайди, керак ҳам эмас асло.

Нима учун илмий исботланиш ва олимлар ҳақида фикр қолдираман. Кўпчиликка бу одам олимларга қаршимикан, жиннимикан деган фикр уйғониб ҳам қолар. Мақсад битта илмий исботини топмаган нарсаларга ишонч уйғотиш тарғиб қилиш, олимларни ишини ҳурмат қиламиз ва улар биз учун керак.

Олимлар аниқласин, излансин, ҳар бир нарсани илмий исботини келтиришсин. Лекин илмий исботланмаган нарсалардан қайтаришмасин, исботланмадими бу уларни камчилиги аслида.

Афсуски кўпчилик зиёлилар фақат илмий исботга эргашиб адашишади ва ота-боболаримиз қолдирган меросга ишонмасдан қарашади. Ва бу ҳолатдан кўпчилик зарар кўрмоқда, охирги 100 йилда халқ алданмоқда.

Илоҳий ишоралар билан ёки боболаримизни йиллар давомида тажрибалар қилиб, кучли тафаккур ила аниқлаган маълумотлари ҳар қандай олимни илмий исботидан кучлироқ далил ҳисобланади!

Энди ширинликхўр, гўштхўр, семизгина қони қуюқ ёки қуюқликка мойил одамлар дарров уч-тўрт маротаба ҳиджама ёки зуллук муолажаси олишлари керак. Касалликни кутиш шарт эмас, балки у сизга умуман келмас, шунчаки баҳорда бу тадбир сизга шифодир.

Қолганлар ҳам спорт ва тоза ҳаво, қуёш нурига тўйиб юриш, фойдали махсулотлар, соғлом овқатланишларга эътибор бериб юқори кайфиятда ўзларини асраб яшаши керак.

Ҳа, ниқобчи, ниқоб, одам гавжум жойларга тақиб юриб қолган пайтлари тоза ҳаводан тўйиб нафас олиб яшанг.

Қондаги ишқорий муҳитни яхшиловчи махсулотларни кўпроқ истеъмол қилиб, аксинча кислотавийликни оширувчиларни имкон қадар чеклаб яшаган яхши.

Ҳурмат билан Рашид Усмонов.

Саломатлик каналига обуна бўлинг 👇
| Telegram | Youtube | Facebook |
​​Иситма тушмаганда арпа ва сули дамламаси энг зўр чора. 🌡

Ўтган йили карантин пайтида росса одамларни иситмаси тушмасдан қийналди, гарчи ҳар хил дори-уколларни олишларига қарамасдан тана ҳарорати яна кўтарилиш ҳолатлари кузатилиб турилди.
Гуруҳимизда устозларни маслаҳати билан кўпчилик беморларга арпани қайнатиб ичишни тавсия қилган эдик, росса раҳматлар эшитдик, жудаям кўпчилик арпа қайнатиб ичганидан сўнг бирдан тана ҳарорати меъёрлашганини ва шу билан иситмадан қутилганини таъкидлаб ўтди. (Гуруҳга кирсангизлар архивида бор)
Кейинчалик яна танишларга тавсия қилганимизда ҳатто болажонларни иситмаси тушиш ҳолатлари кузатилди.
Яна бир устозимиз сули қайнатиб ичсаям арпадек фойда қилади деб қолдилар, бунга шубҳа қилмадик, сабаби сули ва арпа бир-бирига ўхшаш махсулот, бир оиладан бўлса керак. Сулини дамлаб ичганлар ҳам мўъжизавий ҳолатни гувоҳи бўлганини хабарини бизларга берди.
Сули ва арпани буғдой сотадиган деҳқончилик уруғлари сотадиган расталардан сотиб олишларингиз мумкин, бу нафақат иситма ҳатто ўт қопини тозалаш, ўт ҳайдаш, жигар тозалаш, сарғаймага чалинган беморлар учун ҳам тавсия қилинади.
Тайёрланиши 100 грамм арпа ёки сули уруғини бир литр сувга солиб бир соат паст оловда қайнатасиз, шу дамламадан овқатдан олдин 3 маҳал 200 млдан ичирасиз. Ҳаммаси оддий, фақат ихлос ила бажариш керак. (Озгина асал қўшиш мумкин)
Бу дамлама шунингдек сийдик ҳайдаш хусусиятигаям эгадир, шу учун ками фойда, кўпи зиён қилишиям мумкин.
Икки-уч кун ичиш эса ҳамма учун бирдек фойдали бўлади деб ўйлайман, ундан ортиғини албатта мутахассис маслаҳати билан қабул қилишларингизни сўраб қоламан.

Ҳурмат билан Рашид Усмонов

Саломатлик каналига обуна бўлинг 👇
| Telegram | Youtube | Facebook |
Томоқ оғриганда мўъжизавий қуст ал ҳиндий кукуни.

Ўтган йили шу кунларда озгина салқинроқ ичимлик ичса ёки музқаймоқ еб қўйса томоқ шарта бўғилиб қолай дерди, қуст ҳақида билганимдан сўнг бир куни музқаймоқ еб устидан озгина қуст кукунини оғзимга солиб шимдим, шимишимдан олдин томоқ оғриғи бошланган эди, шу заҳотиёқ мўъжиза юз бериб томоғим асл ҳолатига қайтди (беш дақиқа ичида). Шундан сўнг томоқ оғриғини олдини олиш, оғриганда уни даволаш учун қуст кукунини кўпчиликка тавсия қила бошладим, ҳаммада жуда фойдалилиги билан ўз натижасини бера бошлади, ҳатто ёш болаларгаям.

Агарда томоқда йўтал, оғриқ, ялиғланиш бўлса қуст ал ҳиндий кукунини бир таблетка катталигича оғизга соласиз уни шимасиз, устидан сув ичмайсиз ва ҳеч нарса емайсиз, камида 30 дақиқа у вирусларни ўлдириши ёки дизинфекция қилиши керак бўлади, шунда зўр фойда қилади.

Агарда томоқ оғриғи, йўтал, нафас олиш йўллари шамоллашлари, зотилжам (пневмония) ҳолатлари кузатилиб турган бўлса, бу ҳолатда қуст кукунини бир чой қошиғини бир литр қайноқ сувга термозга дамлаб қўясиз, ўн дақиқадан сўнг иссиқ ҳолатда ҳўплаб ичишни бошлайсиз, ўпка, ўпка нафас олиш йўллари шу заҳоти очилади, буни шахсан ўзимда синаб кўрганман айнан шу натижа кузатилиб қўшимчасига ковид бўлганимда тана ҳарорати бир зумда тушиб қолганини гувоҳи бўлганмиз.

Қуст ал ҳиндий ҳақида батафсил видеоролик қилганмиз, уни тутатиб тутунидан нафас олишни ўпка учун фойдалари ва думба ёғига қиздириб олиб кўкракни олд ва орқа томонларини уқалаш ёрдамида жуда кўп беморларга яхши натижалар кузатилди. Уни тутунини ҳиди эса хонангизга жуда хушбўй ҳид таратади.

Тажриба ҳамма нарсадан устун туради, чунки бунга одамни вақти ва кучи кетади деган экан бир донишманд, биз устозлардан ўрганганимизни синаб сизга аниқ маълумотларни бердик, вақти келиб олимлар буни илмий исботиниям қилишса янада хурсанд бўламиз. Унгача тажрибага таяниб, ишонч ила мўъжизавий қуст ал ҳиндийни қўллаб кўраверинглар.

Бу махсулот ҳақида жуда кўп нарсаларни ёзиш мумкин, ҳали яна тўхталиб ўтамиз худо хоҳласа.
Синаб кўрганлар ўз тажрибасини, кўрган фойдасини коментарияда қолдирса кўпчиликка фойдали бўлар эди.

Ишончли харид учун "ZAYTUN MED TIB" га мурожаат қилинг.

Ҳурмат билан Рашид Усмонов

Саломатлик каналига обуна бўлинг 👇
| Telegram | Youtube | Facebook |
Forwarded from SUBYEKTIV
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Яширин камера кўрсатган реаллик. Шифокорлар нега пулга рецепт ёзади?

SUBYEKTIV'чилар бу гал фармкомпаниялар шифокорларни "сотиб олиши" мавзусини ўрганди. Журналист "медпредставитель" қиёфасига кириб, шифокорларга рецепт учун пул таклиф қилган ва буни яширин камерага ёзиб олган.

Хўш, муаммо илдизи қаерда? Суриштирувни албатта кўришни тавсия қиламиз.

➡️📹 Тўлиқ видео
​​Фойдали нонуштага арзон бозорлик

Эрталаб бомдоддан сўнг шаҳардаги саҳардан бўладиган бозорчаларга қишлоқлардан сут, қаймоқ, нон, тухум ва ҳоказо табиий махсулотлар келади.

Шу учун вақтли уйғониб нонушта учун бозорлик қилишни барчага таклиф қиламан, кунимиз нонуштадан бошланади, эрталабдан заҳар истеъмол қилдингизми, кечки овқатингиз ҳам шунга ўхшаш бўлади.

Тартиб, табиийлик, тўғри овқатланиш нонуштадан бошланади, кечқурун овқат емасликдан эмас.

Эрталабдан югуринг, пиёда юриб тоза ҳаводан тўйиб нафас олинг, кейин иштаҳа билан соғлом овқатланинг!

Жами: 54000 сўм бўлди, жуда арзон а? Сиз томонда шунақа хонаки махсулотлар неча пул туради? (От бозордан сотиб олдим.)

Ҳурмат билан Рашид Усмонов

Саломатлик каналига обуна бўлинг 👇
| Telegram | Youtube | Facebook |
Forwarded from Temurbek Adhamov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Osmondagi bolalar" loyihasida Xurshidbek aka bilan bo'lgan suhbatda shu videoparchaning oxirida kameralardan biri o'chib qolib, suratga olish vaqtincha to'xtatildi. Shunda hayolimga birinchi kelgan narsa yaxshiyam shunday bo'ldi, bo'lmasa barchamizni "qiyin holatga" solib qo'yardi, dedim...

Xurshidbek aka Alloh sizni ikki dunyoda aziz qilsin!

Hayotingizni yaxshilik tomon o'zgartirishga turtki bo'ladigan ushbu suhbatni to'liq ko'rishingizni ich-ichimdan xohlar edim. 🙂

To'liq video: https://youtu.be/kG0MA_NY_sc
Forwarded from Rashid Usmonov live
​​Бухороча ширчой тайёрлаш

"Ширчой - эрталаб нонушта учун жуда маъқул бўладиган таом.. Сутни ичишни ёқтирмайдиганлар ҳам ширчойни маза қилиб тановул қилишади.
Уни тайёрлаш ҳам қийин эмас. Қозонга аввалги кун дамланган қора чойнинг шамаси билан бирга солиб қайнатамиз, сўнг унга сут солинади. Қайнашни бошлаганда чўмич ёрдамида 33 марта шопирамиз. 5 дақиқадан сўнг яна шунча марта шопириб турилади. Бу ишни 3 марта қилгандан сўнг ширчой мазасини олиб тайёр бўлади. Сўнг уни косаларга сузамиз ва сариёғ солиб дастурхонга тақдим этамиз. Ширчойни тандирда ёпилган қатлама патир билан истеъмол қилсангиз, янаям хуш таъм касб этади.

P.S. шопириш сони бирор манбага эга эмас. Ғиждувондаги катта тоға бобомизнинг аёллари доим борганимизда ширчой пиширар ва уларнинг ширчойлари жуда бир бошқача мазали бўлар эди. Бунинг сирини сўраганимда тайёрлаш тартибини айтган эдилар."

Фейсбукдан олинди.

Саломатлик каналига обуна бўлинг 👇
| Telegram | Youtube | Facebook |
Инсон ҳужайрасининг мукаммал сурати.

Гарвард университетида криэлектрон микроскоп ёрдамида расмга олинган экан.

Саломатлик каналига обуна бўлинг 👇
| Telegram | Youtube | Facebook |
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Табиб Ўрол ўзбек тандир гўштининг сувида барча шифо, бори шунга чиққан бўлади деганларига олиб ичдим. Баданимни қизартириб қувват бўлди ҳақиқатда.

Саломатлик каналига обуна бўлинг 👇
| Telegram | Youtube | Facebook |