Rashid Usmonov live
1.29K subscribers
628 photos
621 videos
14 files
759 links
Спорт ва саломатлик тарғиботчиси Рашид Усмоновнинг телеграм канали.
Веб сайт: www.usmonov.uz
Боғланиш ва муҳокама учун гуруҳ: https://t.me/rashidusmonovlivechat
Ютубе: https://www.youtube.com/c/RashidUsmonov
Download Telegram
Forwarded from Rashid Usmonov live
​​Соғлом овқатланиш рўзғор учун бозор-ўчар қилишдан бошланади.

Колбаса маҳсулотлари ўрнига молнинг тили ва калла-пойча сотиб олинг.

Ширинликлар ўрнига, асал, майиз, туршак ва бошқа мевалардан харид қилинг.

Қадоқланган сут маҳсулотлари ўрнига уй шароитида тайёрланган қаймоқ, сарёғ, ёғли сут сотиб олинг.

Яхна ичимликлар ўрнига, ялпиз, лимон, лаймга ўхшаш мевалардан лимонад тайёрлаб ичиш учун сотиб олинг.

Кофе ва қора чой ўрнига, наъматак, заъфарон, кийик ўти, мойчечак (ромашка), растаропша дамламаларидан сотиб олинг.

Витаминлар ўрнида ишлатиш учун занжабил, қора седана, кунжут, ошқовоқ уруғи, зиғир уруғи, прополис, долчин, зарчава ва бошқа зираворлар сотиб олинг.

Ёғларнинг энг фойдалилари доим уйда бўлсин. Булар - зайтун ёғи, сарёғ, зиғир ёғи, қора седана ёғи, ошқовоқ уруғи ёғи, растаропша ёғи.

Албатта, бройлер товуқ ва балиқлар ўрнига уй шароитида боқилган паррандалар ва кўл балиқлари сотиб олинг.

Оқ нон ўрнига тегирмон уни сотиб олинг.

Бу маҳсулотлар доим уйингизда бўлса, шулардан еб турасиз, ва аксинча - зарарли нарсаларни сотиб олсангиз, емайман деган одам ҳам еб қўяди, шунинг учун оилавий соғлом яшашнинг асосий сири фақат кони фойда бўлган озиқ-овқатларни харид қилишдадир.

Саломатлик тарғиботчиси Рашид Усмонов.

Саломатлик каналига обуна бўлинг
👇
| Telegram | Youtube | Facebook |
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🚽 Gemaroy va ich qotishi
——————————————————
"Rashid Usmonov live" salomatlik kanalida eng saralangan qisqa videolarni ko'rasiz.

| Telegram | Youtube | Veb sayt |
Forwarded from Rashid Usmonov live
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Умуртқа ва бўғин касалликлари тренинги. Диск чурраси, остеохондроз, артроз, гимнастика ва тўғри овқатланиш.

Бу видеода комплекс даволаниш ҳақида тажрибадан келиб чиқиб батафсил тушунтирилган.

Ҳурмат билан Рашид Усмонов.

Саломатлик каналига обуна бўлинг 👇
| Telegram | Youtube | Facebook |
Саратон (рак) ва табиий муолажалар.

Хоҳлаган саратонга чалинган одам, ҳолатдан қатъий назар биринчи навбатда овқатини тўғрилаб табиий муолажаларни бошлаши керак. Буни ҳеч қандай, ҳатто заррача зиёни йўқ. Аксинча фойдали бўлиб чиқади, мўтадил акс таъсир қилмайдиган гиёҳлар ва овқатларни истеъмоли шифо бўлиши мумкин.

Шуни қилмаган, қилишдан бош тортган одам ноумидлик қилибди ва шифокорни ёлғонига ишонибди деб ўйлайман. (Шифокор 100 фоиз тўғри гапирсаям, табиийликдан қочмаслик керак) Ақлли шифокорлар барча табиий сабабларини қилаверинг, шифо Аллоҳдан деб айтиб қўяди беморларга.

Мисол учун сиз беморсиз, аҳвол ўта ёмон, ўсма чиққан, замонавий тиббиётда бу ўсмани қуриши ва қайтиши исботланмаган. Шунга ишониб сиз бу ўсмани қайтишига ишонмайсиз, ихлос қилмайсиз, Аллоҳ хоҳласаям қайтмайдими? Қуриб қолмайдими? Асл ҳолатига айланиб қолмайдими? Яратганга бу жуда осон, шундай экан жарроҳлик йўлини кутмасдан, унгача пул топишга қийналмасдан тезда табиий йўлларини қилинг.

Саратонга энг ақлсиз ва нодон табибни берган гиёҳлариям акс таъсир ўтказмайди, бу дардга чалинган пайтда ошқозонга зиёни, буйракка зиёни иккинчи ўринга тушиб қолади. Аввал катта дардни йўқотиш керак, шу билан курашиш керак, кейин қолганлари кетади, осон кетади.

Бунақа пайтда бемор руҳан жудаям "синган" бўлади ва унинг атрофидаги одамлар ҳар хил маслаҳатлар бериб уни тўрт томонга тортади. Бир тажрибали табиб бош бўлиши керак, ва фақат ақлни ишлатиб буни назоратга олиши даркор.

Аллоҳ барча беморларга шифо берсин.

Ҳурмат билан Рашид Усмонов.

Саломатлик каналига обуна бўлинг 👇
| Telegram | Youtube | Facebook |
Иллат излаганга иллатдур дунё,
Ғурбат излаганга ғурбатдур дунё,
Ким нени изласа, топар бегумон,
Ҳикмат излаганга ҳикматдур дунё.

Садриддин Салим Бухорий

Саломатлик каналига обуна бўлинг 👇
| Telegram | Youtube | Facebook |
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🥵 Ruhiyatni tushirmang
——————————————————
"Rashid Usmonov live" salomatlik kanalida eng saralangan qisqa videolarni ko'rasiz.

| Telegram | Youtube | Veb sayt |
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🍹 Anor sharbati
——————————————————
"Rashid Usmonov live" salomatlik kanalida eng saralangan qisqa videolarni ko'rasiz.

| Telegram | Youtube | Veb sayt |
Forwarded from Rashid Usmonov live
​​Тўйиб ухлаш сирлари.

Умримизнинг учдан бир қисми ухлаш билан ўтади. Уйқу инсонга бир тарафдан яхши дам олиб, навбатдаги кун фаол ишлашига ёрдам берса, иккинчи томондан у вақтнинг кушандаси ҳамдир. Кўпчилик уйқуга тўйиш учун кўп ухлаш керак, деб ўйлайди. Аслида уйқуга тўйиш учун меъёрида ва асосийси, тўғри ухлашнинг ўзи кифоя. Аксинча, кўп ухлаш кейинчалик юрак хасталигининг сабабчиси бўлиши мумкин. Чунки инсон ухлаганида маълум вақт ўтгандан сўнг юракни уриши бир неча мартага қисқариши аниқланган. Менинг тажрибаларим давомида 3 соатда уйқуга тўйиш ҳолатлари кузатилган. Агар ўн йил давомида ҳар куни 2 соатдан уйқудан тежаб бошқа бир фойдали ишни қилсангиз, ҳаётингизни анча яхши тарафга ўзгартира олган бўласиз.

Қуйида эътиборингизга уйқуни тежаш ва тўйиб ухлашнинг асосий сирларини келтириб ўтаман.

Тўғри овқатланиш.

Инсон овқатланишдан куч олсада, ўша кучнинг тахминан учдан бир қисмини уларни ҳазм қилишга сарфлайди. Уйқу пайтида ошқозон ва ичакларнинг овқатни ҳазм қилиш билан банд бўлиши, ҳудди жанг вақтида қўмондонинг ухлаб ётганидек гап. Бу жараёнда на овқат тўғри ҳазм бўлади, на инсон танаси яхши дам олади. Шу сабаб уйқуга кетишдан олдин ошқозон қанча бўш бўлса, унга енгил таомлар кирса, инсон танаси уйқудан тез тўяди. Ётишдан аввал очликни ҳис қилсангиз, кефир, шарбат, творог, сметана ва бошқа енгил ҳазм бўладиган мева-сабзавотлардан истеъмол қилиб, сўнгра камида 40 дақиқадан кейин уйқуга кетиш тавсия қилинади. Ичакларнинг тоза ҳолатда бўлиши ҳам соғлом уйқуни таъминлайди. Шундай ухлаш керакки, танангиздаги ҳар бир аъзо, сиз билан баравар ухлаб, дам олиб уйғонсин.

Тўғри ҳолатда ётиш

Уйқу ўрнининг юмшоқлиги бир қават кўрпача даражасида бўлиши керак. Ёстиқ эса кўп ҳам баланд ва юмшоқ бўлмаслиги лозим. Шундай ётиш керакки, инсоннинг умуртқа поғонаси бирор тарафга эгилмасин, тўғри турсин. Чунки умуртқанинг бўйин қисмидан бош мия, кўкрак қисмидан юрак ва ўпка ҳамда бел қисмидан эса буйрак ва жигарнинг фаолиятини таъминлайдиган асаб толалари ўтган. Асаб толалари қисилса, организмдаги аъзолар дам олмайди.

Вақтида ухлаш

Уйқу келганда ухламасдан бошқа ишлар билан чалғиш кундалик тартибнинг бузилишига олиб келади. Ёки уйқу келмасдан ухлашга ҳаракат қилиш ҳам уйқусизликнинг сабабларидан. Шу сабаб уйқу келмаганда бирор иш билан чалғиб, токи уйқу босиб келмаса, ётмаслик тавсия қилинади. Бу ҳолат ҳар кимда ҳар хил кузатилиши мумкин. Буни тушуниб туриб ҳаракат қилиш керак. Шу билан бирга, уйғонган пайда, гарчи энг ширин вақт бўлса-да, шу заҳотиёқ ўриндан туриш учун одам ўзида куч топа олиши ҳар томонлама фойда келтиради. Уйқунинг ортиқчаси ҳам, етишмаслиги ҳам инсонни ҳолсизлантиради.

Кислородга тўйиш

Тоза ҳавода ёки ташқарида ухласангиз уйқуга тўйиб уйғонасиз. Шу сабаб, уйқуга тўйишнинг асосий омилларидан, бу — тоза ҳаводан нафас олиш ҳисобланади. Уйда эса хона ҳарорати ва ҳаво намлигини меъёрида ушлаб туриш зарур.

Бадантарбия

Ётишдан олдин ва уйғонганда енгил, секинлик билан, фақат 15 дақиқадан кам бўлмаган вақт мобайнида бадантарбия қилиш лозим. Ёки тоза ҳавода сайр қилиш, эрталаб туриб югуриш ҳам кони фойда. Бош миянинг яхши дам олиши учун кўз ва қулоқ атрофини уқалаб туриш яхши ухлаб, дам олишни таъминлайди.

Умр ҳаммага бир марта берилади, бу қимматли умримизни беҳуда ухлаш учун сарфламасдан, унинг баракали бўлишини таъминлайлик. Бу қоидаларга амал қилиш, ўз вақтида ётиб-туриш, нафақат уйқуга, балки соғлигингизни асрашга ҳам катта ёрдам беради.

Видеолавҳа: https://www.youtube.com/watch?v=SfNemQjAtdA

Айтганча, бугундан веб сайтим яна ишга тушди, кириб мақолаларимни ўқишингиз мумкин: http://usmonov.uz/

Рашид Усмонов.

Саломатлик каналига обуна бўлинг 👇
| Telegram | Youtube | Facebook |
Заҳарланишдан сақланинг!

Заҳарнинг ҳақиқийсини ҳеч ким сота олмайди, лекин уни асалга (мисол учун) жуда кам миқдорда қўшиб сотишса, унинг номи асал бўлиб, барчани секин-аста заҳарлай бошлайди. Бу заҳарланишдан йиллар ўтиб ўз «натижа»сини кўрсатади ва инсон қандайдир дардга чалиниб, навбатдаги «заҳар»ларни (дориларни) сотиб олишга мажбур бўлади. Қаранг, заҳар кетидан заҳар берилади, жуда кучли ўйланган тизим, а?

Зарарсиз маҳсулотниям нотўғри истеъмолидан у заҳарга айлантириш мумкин ёки нотабиий маҳсулотларни меъёридан ортиқ истеъмоли ва ишлатилиши одамларнинг шундан заҳарланишига сабабчи бўлиши мумкин. Менинг бугун заҳарланиш ва заҳар мавзумда мана нарсалар тушинилсин. Инчунин, булар инсониятга асл заҳарланишдан ҳам хавфли зиён келтирмоқда.

Озиқ-овқат саноатидаги компаниялар маркетинг ёлғонлари билан, мафтункор рекламалар орқали ва таъм сезиш органларимизни «қул қилиш» йўли билан бизни ўзларига ром қилиб, заҳарни едирмоқда.

Зарарли маҳсулотлар аввало ўзимиз нотўғри бозорлик қилишимиз орқали уйимизга кириб келади. Ҳар бир маҳсулотнинг 100 фоиз табиийлигига амин бўлиб, яхшилаб текшириб, унинг сифатлилигига ишонч ҳосил қилиб кейин сотиб олишимиз керак. «Болам айтди, хотиним ширинлик пиширар экан, бугун меҳмон келади», деган баҳоналарга қатъий қарши туриб бера олишимиз керак.

Уйда имкон қадар доим бир киши бозорлик қилиши лозим ва албатта эр-хотин сифатли ва зарарсиз озиқ-овқатларни харид қилишни бир-бирларидан талаб қилишлари керак. Чунки ота-она оиланинг соғломлигига масъулдир. Соғлом авлод соғлом овқатланиш билан вужудга келади, энг аввало шунга эътибор қаратиш керак.

Болалар мактабда ёки кўчада ўзбошимчалик билан овқатланиши ва ҳар хил қадоқланган «заҳарлар»ни истеъмол қилиши ёки зарарли ичимликларни олиб ичиши (хусусан, энергетик ичимликлар) ни ота-она кучли назоратга олиши лозим. Ҳар куни суриштириши, ҳисобот қабул қилиши, ўқитувчиларни ёки танишларини ишга солиб, соғлом овқатланиш шароитини ташкил қилиши лозим.

Уйга келадиган меҳмонларимиз ҳам, айниқса яқинлар, қуруқ бормай деб ҳар хил «заҳарлар»ни совғага олиб келади. Сифатсиз ширинликлар, таркиби шубҳали қандолат маҳсулотлари ва ҳоказолар. Шу маҳсулотларни олганингиздан сўнг қайтиб чиқаринг хонадонингиздан, агар келтирган одамлар яқинларингиз бўлса, «илтимос бизга табиий ва арзон нарсалар келтиринг бўлмаса овора бўлманг, бу неваралариз учун зарарли», деб айтинг.

Тўғри, айримларимизнинг меҳмондорчилигимиз ёки атрофимиздаги одамларнинг овқатланиши чалғитади, бундан қочиб қутулиб бўлмайди, илож йўқ, лекин имкон қадар ўзимизни нафсимизни тия олмасак яшашимиз чиройли бўлмайди, дорихона ва тиббиётнинг қули бўлиб, ўлгунимизча топганимизни ҳам, асабимиз ва хотиржамлигимизни ҳам шу йўлда сарфлаймиз.

Энг ёмони — биз бемор бўлсак ҳеч ким бизга ёқмайди, айни невараларни ўйнатаман деган даврда (агар шу ёшга кирсак), улар бизга ёқмай қолади ёки аксинча биз «касаллар» уларга ёқмаймиз. Хуллас, ҳамма нарсани аралаштириб еб, ҳаётимизни заҳарламоқдамиз, умримизни емирмоқдамиз.

Жамики касалликларни олдини олиш учун ҳам, даволаш учун ҳам аввал тўғри овқатланишни йўлга қўйишимиз керак, қолган барчаси кейинги ўринда туради.

Заҳарларни пул бериб сотиб олманг, одам касалликниям сотиб оладиган даражада ақлсиз бўлмаслиги керак.

Ҳурмат билан Рашид Усмонов.

Саломатлик каналига обуна бўлинг 👇
| Telegram | Youtube | Facebook |
Болажонларимизга шифо бўлгувчи пишириқлар тайёрланг!

Уйда доим асал, ошқовоқ уруғи, буғдой кепаги, кунжит, мағиз ёнғоқ ёки бошқа турдаги фойдали егулик бўлади-ю, болаларимиз шулардан олиб истеъмол қилмайди.

Сизларга бир таклиф, ҳар қандай пишириқларга шулардан қўшиб пиширинг, шундай миқдорда қўшингки бу мазали ширинлик болаларимизга шифо бўлсин.

Масалан: творогли пирог пиширган пайтда 1 кг унга 50 грамм буғдой кепаги қўшинг, қўрқманг бу ҳолатдаям "подём" беради.

Ёки 500 грам творогига 50 грамм ошқовоқ уруғи қўшиб пиширинг.

Устига албатта асални суртиб, озгина кунжут ёки седана билан безатинг.

Шундай меъёрда қўшингки, бола учун зарарли бўлиши мумкин бўлган таом шифобахш, жонига оро бўлгувчи дори бўлсин. (Хуштаъм бўлсин)

Қўшимчасига шу пишириғингизни шундай чиройли ўраб берингки, бола мактабга борганида "заҳар" чипсиларни олиб емасдан, сиз берган пишириқдан есин.

Ҳурмат билан Рашид Усмонов

Саломатлик каналига обуна бўлинг 👇
| Telegram | Youtube | Facebook |
Forwarded from Rashid Usmonov live
​​​​​​☝️Эй, Инсонлар!!!

Азиз фарзандларимизга нималарни едираяпмиз? Ҳеч ўйлаб кўрдингизми?

Днепропетровск шаҳрида бир мактаб ўқитувчиси ва ўқувчилари иштирокида, ҳозирда ҳаммамиз севиб истеъмол қилаётган маҳсулотлар билан каламушларда тажриба ўтказишибди.

Каламушларни 4 та қафасга жойлашибди. Бирини чипс билан, бирини кириешки билан, бирини ароматизаторлар қўшилган емаклар билан, тўртинчисини оддий сабзавотлар ва буғдой билан боқишибди.

3 та қафасдаги сичқонларда 20 кун ичида кучли ўзгаришлар бўлибди. Бири кўр бўлиб қолибди, бирининг туклари тўкилиб кетибди, яна бири эса ўлиб қолибди.

БИЗ БУ МАҲСУЛОТЛАРНИ ЖОНДАН АЗИЗ ФАРЗАНДЛАРИМИЗГА ЕДИРАЯПМИЗ, ЛЕКИН ЎЗИМИЗ ЎЗ ҚЎЛЛАРИМИЗ БИЛАН БОЛАЛАРГА ЗАРАР ЕТКАЗАЁТГАНИМИЗНИ БИЛМАЙМИЗ...😢😢😢

Интернетдан олинди.

Саломатлик каналига обуна бўлинг 👇

@usmonovuz
​​Ўт қопи ва жигар хасталиклари барча касалликларнинг "калитидир"

Ўт қопи яхши ишламаса қабзият (ич қотиши) юзага келади, қабзият юзага келса ўт қопида муаммо сезилади дейишади, иккала ҳолат ҳам тўғри, бу бир-бирига чамбарчас боғлиқ ҳолат.

Умуман ўт қопи ўтни яхши ҳайдамаса бизни еган овқатимиз яхши ҳазм бўлмайди, ичакларда вақтида ҳазм бўлмаган овқат эса бизни бутун ички органларимизни қийнашни бошлайди. Биринчи навбатда жигар қийналади, ундан сўнг ошқозон ости бези, кейинчалик ичаклар (бавосил, геморрой ҳолатлари бунга мисол) албатта булар бизни юрагимизгаям таъсир қилмасдан қўймайди. Умуман семизлик, қонни қуюқлашиши, простатит, умуртқа ва бўғин хасталиклари, понкреатит ва бошқа касалликларни барчаси бу билан ўзаро боғлиқдир.

Ҳозирда қайси умуртқа чуррасига чалинган беморни кўрманг унинг ўт қопида муаммо бор, ёки қайси панкреатит касаллигига чалинган одамни кўрманг унгаям шу ҳолат. Ва ҳоказо бошқа касалликларни барисига шу маммо учрайди. Демак биз ўт қопи фаолиятини яхшилаш билан жигарни ишлашини яхшилаб, шу билан унинг ёрдамида қонимизни тозалаб, еган овқатимизни тезда ҳазм бўлишига эришиб, барча касалликлардан, ҳа барчасидан қутилиб олишимиз мумкин.

Энди юраги безовта қилган одам кардиологга боради, у бу беморни юрагини даволашга киришади, аслида уни ўт қопи яхши ишламаслиги эвазига юрагида муаммо келиб чиққан бўлади. Қанча муолажа қилсаям бу вақтинча бўлиб чиқади.

Ёки беморни спермаси, эркаклик уруғининг сифати яхши эмас, ич қотиши бор ва простатит касаллигигаям чалинган, униям уролог ўндан ортиқ анализларни топширтирган ҳолда даволайди, қанча даволасаям умуман фойдасини сезмайди бемор, бу ҳолатдаям уни ўт қопи яхши ишламаслигидан бўлади ҳамма муаммо.

Хуллас барчаси ўт қопи ва жигарга бориб тақалмоқда, хўп нима қилиш керак? Уни даволаш учун ҳам аввал дўхтирга бориб дори укол олиш керакми? Йўқ, асло, биринчи навбатда тўғри овқатланиш керак, иккинчи навбатда эса ҳаракатни кўпайтириш керак, кейин эса табиий дорилардан қабул қилиш лозим.

Худо хоҳласа, ўт қопини даволаш ва унга мос овқатланишлар ҳақида кейинги чиқишларимизда тўхталиб ўтамиз.

Блогпост шахсий тажриба ва устозлардан эшитганларим асосида ёзилди.

Ҳурмат билан Рашид Усмонов

Саломатлик каналига обуна бўлинг 👇
| Telegram | Youtube | Facebook |
"Бизга тиббиёт ва дори-дармон фақат 10 фоиз ёрдам бериши мумкин. Қолган 90 фоизи ўзимизга, турмуш тарзимиз, овқатланиш маданияти ва жисмоний фаоллигимизга боғлиқ".

Ш.М.Миризиёев. Бухоро.
​​Ўт қопидаги касалликларнинг сабаби ва уни даволаш ҳақида.

Ўт қопи хасталикларини тиббий номлари билан бирма-бир санаб ўтирмайман, шуни айтишим мумкинки деярли ҳамма турининг келиб чиқиш сабаблари бир хил.

1. Нотабиий махсулотларни истеъмол қилиш:

Қаҳва (гарчи тозаси бўлсаям).
Энергетик ва нотабиий ичимликлар.
Ҳар хил ширинликлар, канфет, пирожний ва ҳоказолар.
Оқ ун махсулотлари.
Шакар қўшилган нарсалар.
Маргарин ва палма ёғи қўшилган махсулотлар.

2. Меъёридан кўп еб қўйиш.

Кўпроқ, янада кўпроқ, бўкиб еб қўйиш. (Бошқа гап йўқ, ейиш учун яшайди одамлар)

3. Овқат билан бирга ҳар хил турдаги махсулотларни аралаштириб истеъмол қилиш.

Овқат билан фақат барра салатлар истеъмол қилиш мумкин, кўпчилик ширинлик билан десерт қилишни одат қилган, бу ҳолатда барча ички органлар қийналади. (Бу худди 500 кг юк кўтарадиган овтоуловга 2000 кг юк солиб ҳайдашдек гап)

4. Пиёда юрмаслик ва ҳаракатнинг камлиги.

Пиёда юрмаслик, бизга оёқ ва қўллар ҳаракатланиш учун берилган, уни ҳаққини адо қилмасак унга боғланиб турган ички органларимиз ҳам бизга "ҳаққимизни" беради. Бу ҳаётни қонуни.

5. Кечқурун овқат ҳазм қилиш органларини қийнаб, еганимиз ҳазм бўлмасиданоқ чўзилиб ётиш.

Кечаси овқатланамиз, кейин ширинлик, ундан сўнг ичимлик, ётишдан олдин мева. Бу ҳолат энг дахшатлиси, биз шунчаки ўзимизни ички аъзоларимизни ишдан чиқариб жонимизга қасд қиламиз. (Эрталабгача ички органлар билан билан бир варакайига дам олиб уйғониши керак, бу ҳолатда улар чарчаб, ҳолсизланиб уйғонади, бу бизниям кучимизни олади)

6. Кам сув ичиш ёки нотўғри ичиш, яна яхши сувни ичмаслик.

Кам ичиш деганда умуман ичмаслик ёки бошқа нотабиий ичимликларни ичиш назарда тутилди. Нотўғри ичиш бу овқат билан аралаштириб истеъмол қилишга айтилди. Яхши сув ичмаслик, сувни тозалиги ва табиийлигини билдиради.

100 йил ортга қайтамиз мақоласини ўқишни унутманг, шу пост барча хасталикларга даво бўла олади.

Энди ўт қопи хасталикларининг сабабларини келтириб ўтдик, унга қилинадиган биринчи тарбир нима деб ўйлайсиз? Сизга қандайдир гиёҳ керакми? Осонгина ичиб яна мазза қилиб яшаб юриш учун. Шунча вақт "кайф" қилиб бўкиб ётдингиз, энди табиб сизни битта гиёҳ билан ёки шифокор иккита дори билан даволашини кутасиз а? Шунақа аҳмоқмиз ҳаммамиз, Аслида сизга табиб ёки шифокор керак эмас, сиз юқоридаги барча сабабларга барҳам беринг, бўлди касаллик сабабини йўқотиш билан уни даволаб бўлади, бу осон лекин қийин. Бундан осон йўли йўқлигига 100 фоиз кафолат бера оламан, шуниси аниқ.

Бир-икки кун соғлом овқатланиб ҳар кечқурун ётишдан олдин 6-10 км пиёда юриб туринг, кейинги постларда табиий гиёҳлар билан ўт қопини даволаш ҳақида гаплашамиз.

Ҳурмат билан Рашид Усмонов

Саломатлик каналига обуна бўлинг 👇
| Telegram | Youtube | Facebook |
​​Эҳтимолли “жанг”га пухта тайёргарлик кўрайлик

Кўпчилигимиз Хитой ёки бошқа давлатларнинг қадимги даврлар ҳақида ҳикоя қилувчи киноларини кўрганмиз: улар уруш олдидан жуда пухта тайёргарлик кўришади. Сабаби — шундай қилинмаса, душман келиб уларни ер билан яксон қилиб ташлайди, оиласи пароканда бўлади, болалари етим қолади, барвақт ўлим шарбатини татиб кўради.

Бир йил бўлибдику дунё коронавирус деган душман билан урушиб келади. Кўп яқинларимиз, танишларимиз душманга таслим бўлиб, қурбон ҳам бўлди. Лекин нима учун биз бу душманга қарши урушга тайёргарлик кўрмаймиз, уни ҳийлаларига алданиб, руҳиятимизни туширамиз? Одамларимиз нега шундай?

Халқимиз душманнинг икки бор ҳужумини кўрди, кўпчилик кучли зарбаниям қабул қилиб олишга улгурди. Лекин навбатдаги ҳужумини бўлмаслигига кафолат йўқ-ку?! Балким яқин бир-икки ойда ҳужум қилиб қолар? (Аллоҳни ўзи асрасин, лекин қўшни давлатларда янги тўлқин бошланмоқда) Яъни, айтмоқчиманки, биринчи ҳужум билан иккинчи ҳужумни оралиғидаям биз шу душманни кучлилигини ҳис қилиб тайёргарлик кўрмаяпмиз, яна ўз ҳолимизча яшамоқдамиз?

Хўш, бу урушга қандай тайёргарлик кўришимиз керак?

Аввало спорт билан шуғулланинг, худди Жумонг киносида қиличбозлар кеча-ю кундуз терлаб шуғуллангани каби тайёрланинг. Танангизни кучга тўлдиринг, ўпкангизни нафас олиш йўлларини очтиринг, қонингизни шу йўл билан тозалаттиринг, балғамларингизни суриб, озиб, чиройли қоматли бўлиб олинг.

Соғлом овқатланинг, тоза ҳаводан нафас олинг, қуёш нуридан тўйиб олинг, зарарли ва яқин 30 йилда чиққан ҳар қандай янги маҳсулотларни истеъмол қилманг, тўйиб еманг ва аввало суннатга амал қилинг. (Сиз деганда, биз деб ўқилсин, қилинг деганда қилайлик, деб)

Витамин С, D, магний, цинк, селен истеъмол қилинг ва таркибида ишқорий муҳитни яхшилайдиган мева-сабзавотларни кунлик истеъмолини канда қилманг.

Руҳиятни созланг, руҳият қачон яхши бўлади қачонки одам соғлом овқатланиб, спорт билан шуғулланиб кучли бўлса — зўр бўлади. Руҳиятни кўтариб турадиган пойдевори бу — соғлом овқат ва тетик танадир. (Интернетдаги ҳар хил ваҳималарга чалғиманг, ўзингизни ўнглаб олинг)

Урушга ҳозирданоқ тайёргарликни бошланг, эрта “душман” кириб келганда кейин кеч бўлади. Шу пайтда қонни бирдан суюлтириш осон эмас, унгача ўпкада фиброз ҳолати ҳосил бўлиши мумкин. У ҳолда бирдан танадаги балғамларни эритиб чиқаришни ўзи бўлмайди, сиз ҳозирдан шу билан шуғулланинг.

Душманни бир зарбада уриб йиқитадиган организмни қайта-қуриб олинг, ҳали бу “қонхўр”ларни вакциналар ҳам қайтара олмаслиги мумкин. (Вақт кўрсатади буни, ҳали олимлар фақат ҳаракатда, натижаси ноаниқ)

Уйғонинг, тезда уйингиздан соғлигизга зиён қиладиган маҳсулотларни чиқариб ташланг, фақат тоза ва табиий (шоҳона) озиқ-овқатларни харид қилишни одат қилинг.

Душманни қуйидаги қуроллар парчалаб ташлайди: метин иммунитет, тоза ва суюқ қон, соғлом руҳият, табиий муолажалар. (дори-укол баттар аҳволга солишини кўп кўрдик)

(Қанийди мени шу урушда бош қўмондон қилсалар эди, ҳаммани жангга ўзим кучли қилиб тайёрлар эдим 😁)

Ҳурмат билан Рашид Усмонов.

Саломатлик каналига обуна бўлинг
| Telegram | Youtube | Facebook |
​​Шоҳона таомланиш

Олдинги постимда шоҳона яшаш керак, деб ёзганимни кўпчилик бошқача тушунибди.

Хўш, ақлли подшоҳ қандай яшайди? Олампаноҳни зукко табиб ва ошпазлари қандай таомлантирган бўлар эди?

Шоҳона яшаш — доим дастурхонингизда тандир гўшти, қозонкабоб, қийма кабоб, асал ва чумчуқли шўрвани бўлиши дегани эмас. (Аксинча, бу — ақлсиз подшоҳларнинг дастурхони)

Ўз вақтида бир ташкилотда ҳисобчи бўлиб ишлаганман. Бир байрамда нозик меҳмонлар келиши муносабати билан раҳбаримиз бизга чиройли дастурхон тузатишни буюрди. Дастурхонда Бухоро ошхоналарида нима бўлса барчасини муҳайё қилган эдик.

Тадбир ўтди. Нозик меҳмонимиз дастурхондан фақат қўй гўштида қилинган шўрвадан озгина ичган холос, бошқа ҳеч нарса тановвул қилмаган эди. (Буни дастурхондан ҳам, раҳбаримизни айтганидан ҳам эшитдик).
Бундан бироз таажжубланиб, биз — нафсига қул бўлганлар, ўзимиз ҳаммасини биргалашиб еб битирган эдик.

Ўша нозик меҳмон суткасига 4 соат ухлашини, ҳеч нарса хотирасидан кўтарилмаслиги, ўзи эса жуда ақлли ва доно раҳбарлигини ҳамма билар эди.

Шоҳона овқатланиш мана шундай бўлади. Ақлли подшоҳ ва амирлар шундай овқатланади. «Шунчаки бир овқатни таъмини кўраман, овқатланмайман» деган экан шунақа шоҳлардан бири.

Бундай «шоҳона яшаш» учун энг камбағал одамнинг ҳам шароити бор. Бойлардек бўкиб еб яшаш учун ҳаммада имконият йўқ, лекин ҳақиқий шоҳлардек яшаш учун исталган инсонга шароит топилади.

Шоҳлар битта таомни озгина, тўймасдан истеъмол қилади, улар овқат билан мевани, мева билан ичимликни аралаштирмайди. Ширинликлари ва чойлари алоҳида таом сифатида истеъмол қилинади.

Ҳақиқий шоҳона дастурхонда гўшт маҳсулотлари кўп тортилмайди, асосан ўсимлик дунёсидан тайёрларган таомлар қўйилади.

Ўзини камбағалман деб билганларни кўриб юрибман: дўкондан 50 минг сўмга қандайдир ширинликдан 1 кило сотиб олишга пули бор, лекин асал учун шу пулини ҳамёнидан чиқармайди. Колбасага пул топилади, оддий 1 кило қўй гўштига пул йўқ.

Майли, асал ва гўшт қиммат дейлик, буни бошқача мисолда ёзиш ҳам мумкин, қишлоқда 1 кило шакар 8000 сўм, ўша кўчада бир боғбон ўзини ўрик қоқиларини, туршакни 8000 сўмдан сотолмай қийналиб юрибди. Ёки уйида бор қуруқ мевани емайди-да дўкондан қандайдир нотабиий маҳсулотларни сотиб олиб истеъмол қилади. (Масалан, мен ҳам шакар ейман, лекин ҳафтасига бир қошиқ ҳам чиқмаса керак)

Яна бир мисол: Қишлоқларда сигир боқадиган таниш оилалар бор, улар сариёғларни бозорда сотиб, пулига маргарин ёки қандайдир келиб чиқиши номаълум ёғлардан харид қилиб, шу билан уйида патир пиширади ёки хамирли бошқа овқатлар тайёрлайди. Бунга нима дейсиз?

Бу, шунчаки, ўз жонига қасд қилиш ҳисобланади, шунақа ақлсиз одам жигар циррозига чалиниб қолса нима қилиш керак? Пул йиғиб бериш керакми Ҳиндистонга бориб бойлигимизни уларни қўлига топшириб келиши учун? Аслида шу заҳарли ёғларни четдан келтириш учун ҳам давлатни бойлиги чиқиб кетган-ку, уни кетидан дори-дармон ёки тиббиёт муолажалари учун яна валютамиз чиқмоқда.

Уйингизда тўртта тухум берадиган товуқ, бир қоп тегирмонни кепаги билан қўшиб тортилган ун, 5 кг қуруқ мева, битта сут берадиган сигир бўлса сиз каби тоза овқатланишни ҳеч бир подшоҳ қила олмайди. Шуни унутманг, шохона яшаш учун ақл ва овқатланишни билими бўлса етарли, пул керак эмас.

Ота-боболаримиз ҳозирги парҳезшунос олимлар ва овқатлар таркибини ўрганадиган биологлардан анча ақлли ва билимдон бўлишган. Булар шунчаки буни фан қилиб олиб шуғулланиб турипти, одамларга «эмизикли болага сигир сути бериш мумкин эмас, кашаларни олиб ичиринг», деган ёлғон тўқима гапларни чиқаришдан бошқасига ярамайди.

Аслида, пул учун бу тарзда сотилиб, ёлғон-яшиқ реклама билан шуғулланиш ҳам келажак авлодни хавф остида қолдиришдир.

Ҳурмат билан, саломатлик тарғиботчиси Рашид Усмонов

Саломатлик каналига обуна бўлинг
| Telegram | Youtube | Facebook |
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Баҳоналаримиз...

Саломатлик каналига обуна бўлинг
| Telegram | Youtube | Facebook |
Forwarded from Rashid Usmonov live
Руҳиятим жойида эмасмиди, балким қандай муомала қилишни билмасмидим, хуллас кўп эрим билан тортишиб, бир-биримизни тушуна олмай ажрашиб кетдик.

Кейин мен кучли руҳшунос бўлдим. 😂

Психолог аёлни гапида))

Саломатлик каналига обуна бўлинг 👇
| Telegram | Youtube | Facebook |
Ваҳима қилманг!

Одамларни ваҳимага солиш бу коронавируснинг бир "қуроли", у аввал шу "қурол" орқали одамларни иммун тизимини ишдан чиқаради, кейин аста-секин ҳужум қилади.

Эрталаб биров кайфиятингизни бузса, ўша заҳоти иммунитет издан чиқади, ҳар куни шу ҳолат такрорланса бир касалликка чалиниб қолишингиз тайин.

Бу вирус бизларни ойлаб кайфиятимизни туширди, қуёш нуридан тўсди, ҳаракатланишимизниям тақиқлаб қўйди, кейин бизга ҳужум қилди. (Витамин Д, ҳаракат, спортдан ҳам)

Ювошгина тулкича ўзи, у аёрона "қурол"лари орқали йиртқич ҳайвонга айланмоқда.

Хуллас, коронавирусни "қуролларига" алданмасдан, ўзингизни спорт, соғлом овқатланиш, суюқ ва тоза қон билан "қуроллантиринг" у барибир келади, сиз эса ғалаба қозонишингиз керак.

Бу постниям ўқиб кўринг

Ҳурмат билан Рашид Усмонов

Саломатлик каналига обуна бўлинг
👇
| Telegram | Youtube | Facebook |
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳамма аёллар кир ювиш машинасини уйидан чиқариб ташласин энди 🤗😅

Саломатлик каналига обуна бўлинг 👇
| Telegram | Youtube | Facebook |
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
👨‍💼 Tadbirkor: Rashid Usmonov
——————————————————
👨‍🏫 Doim band boʻling
——————————————————
"BATADBIR" biznes kanalida eng saralangan qisqa videolarni ko'rasiz.

▶️

👉Telegram kanalga obuna bo'ling

👉 Telegram guruhga obuna boʻling

👉Youtube kanalga obuna bo'ling