Rashid Usmonov live
1.38K subscribers
628 photos
621 videos
14 files
759 links
Спорт ва саломатлик тарғиботчиси Рашид Усмоновнинг телеграм канали.
Веб сайт: www.usmonov.uz
Боғланиш ва муҳокама учун гуруҳ: https://t.me/rashidusmonovlivechat
Ютубе: https://www.youtube.com/c/RashidUsmonov
Download Telegram
Forwarded from Шухратбек
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шифокор: COVID-19'га чалинганда илк кунларданоқ дори ичиш пневмония ривожланиши эҳтимолини оширади

👉 https://kun.uz/91882814

👨‍⚕️ "Соғлом ҳаёт" каналига аъзо бўлинг👇

https://t.me/joinchat/AAAAAEcESw67TUhMDe7X0Q
👆 Мана буни эшитинглар, бу гапни бизлар ҳам неча маротаба такрорладик.

Халқ аптекани қули бўлиб шаклланган. Аптекақул!
ҲАММА УЧУН ЎТА МУҲИМ!

🦠 Беморлар умуман хом нарса емасин ва ичмасин, қаттиқ, айрон, тарвуз, хом сув ва мевалар...

🦠 Доим иссиқ сув, имкон қадар бир литрига ярим чой қошиқ ошхона содаси аралаштириб ичишсин.

🦠 Иссиқ кўрпача, терлаб пишиб, қизиб ётсин, ўпка балғамини пишириш учун.

🦠 Қуст ал Ҳиндийни махкам тутсин, соғми, беморми, пневмониями фарқи йўқ.

🦠 Седана уруғиниям маҳкам тутсин, соғми, беморми, пневмониями фарқи йўқ. Линк

🦠 Зарчава (куркума) бир чой қошиқдан ичсин, кукунини.

🦠 Занжабил, кукуннини дамлаб ичсин.

🦠 Хрен, ерқалампир истеъмол қилсин. Линк

🦠 Момоқаймоқ илдизини қайнатиб ичсин ёки талқон қилиб ичсин.

🦠 Антибиотиклардан сақланган ҳолатда, гепарин каби қон суюқлантирувчиларни қўлласин.

🦠 Зуллук ёки томиридан 10 млдан қора ғалис қонларни олиб ташласин.

🦠 Қиздирувчан, шалғом димлама, қуён ва кабутар ёки қўзи гўштидан шўрва ичсин. (Камгина, иштаҳа бўлмаса шарт эмас)

🦠 Ошқовоқ жигар ва буйракка жуда қувват беради, ўзини, пўстини, уруғларини қайнатиб есин. Уруғини шундай ҳам есин.

🦠 Кўп ҳаракат, спортдан тийилсин, оҳиста чуқур нафас олиш машқлари ҳолатига қараб қилсин.

🦠 Суткасида 3 марта мазза қилиб ухласин, уйқу келмаса (дориси билан ухлатилсин)

🦠 Ҳар қандай ич сурувчи, сийдик ҳайдовчи, қувват берувчи дамламаларни ҳолатига қараб шифокор маслаҳати билан дамлаб ичсин.

🦠 Арпани қайнатиб сувини ичсин, ўзини олиб бўтқа қилиб есин. Ҳароратни туширади. (Хоҳласа асал аралаштириб)

🦠 Оқ толнинг барглари, табиий қон суюлтирувчи вазифани бажаради.

🦠 Энг зўр қон суюлтирувчи ва нафас олишни яхшиловчи нарса бу ЗУЛЛУК олишдир.

🦠 Асалари прополисини сувда эритиб ичсин ва томоқни ғарғара қилсин.

🦠 Анжир қоқисини қайнатиб ичсин, ўпка балғамини кўчиради.

🦠 Қуроън ўқишдек ўпкани балғамдан тозаловчи йўл йўқ! Чўзиб, овоз чиқариб калималарни қайтарсин.

🦠 Яна бир илтимосим, ЎПКАНГИЗНИ АСРАНГ, "бу нарса ошқозонимни яра қилсачи, зиён қилсачи" деманг, ярани бир ойда даволай оласиз, ўпкани қайтара олмайсиз!

❗️Барчасини шифокорингиз маслаҳати билан қўллайсиз, мен шифокор ёки табиб эмасман, ҳеч кимни даволамайман, шифо АЛЛОҲДАН, фақат тўғри тадбирларни қўллаб кўринг❗️Линк

Саломатлик каналига обуна бўлинг
| Telegram | Youtube | websayt |FB |
Нима сабабдан беморларга хом сув, ҳўл мева, тарвуз ва сабзавотлар хомлигича мумкин эмас дедим?

Спорт мараббийси сифатида ҳамда спорт билан шуғулланиб, буни ўпкага фойда қилганини кўрган тажрибачи сифатида шуни айтишим мумкинки, спортчи мусобақадан олдин хом нарсалар истеъмол қилса, курашга чиққанида нафас олишга қийналиб қолади ва ҳаво етишмовчилиги сабабидан мағлубиятга учраши мумкин.

Юқоридаги ҳолатни мураббийларимиз айтишган, биз синаб кўрганмиз ҳам. Қолаверса, табиблардан сўраб илмий тасдиғини эшитганмиз.

Хом нарса ёки хом сув истеъмол қилганда, бу махсулотлар ўпкада балғам ҳосил қилишига сабаб бўлади, ҳозирда кўпчиликда ўпка нафас олиш йўлларидаги балғамни суриш муаммо бўлиб турганда бунга сабаб бўладиган ҳолатлардан қайтариш учун шундай хабар улашдим каналимга.

Ҳақиқатда, мураббийга қулоқ солмасдан мусобақаларда мағлуб бўлган дўстларимизни кўп кўрганмиз, бунақа ҳолатдан сўнг устозларимиз "сан барибир хом сув ичгансан" деган гапларини эшитганмиз.

Хом нарсаларни истеъмол қилмаслик фақат беморларга ёки ўзини танасини балғамлардан тозалаб оламан деган соғлом фикрлиларга таллуқли.

Албатта айримларни ўпкаси балғамдан тоза бўлиши мумкин, лекин кўпчиликда бу муаммо бўлиб қолмоқда.

Ҳурмат билан Рашид Усмонов.

Саломатлик каналига обуна бўлинг
| Telegram | Youtube | websayt |FB |
Forwarded from Dr. Shuhrat Ibrohim
COVID-19 ГА ҚАРШИ 19 ТАВСИЯ ЁХУД КОРОНАВИРУС БИЛАН ОҒРИГАН БЕМОРЛАРНИ УЙ ШАРОИТИДА ДАВОЛАШ УЧУН ЙЎРИҚНОМА

Тавсиялар табобатнинг олтин қоидалари асосида тартибланди.

Инсонларга кўп манфаатли бўлиши учун ушбу йўриқномани барча яқинларингизга улашинг, Аллоҳнинг изни ила шифо топишсин!

👨‍⚕@tibbiyot_konsultanti
​​COVID-19 ГА ҚАРШИ 19 ТАВСИЯ ЁХУД КОРОНАВИРУС БИЛАН ОҒРИГАН БЕМОРЛАРНИ УЙ ШАРОИТИДА ДАВОЛАШ УЧУН ЙЎРИҚНОМА

COVID-19 билан оғриган беморлар учун уй шароитида даволаниш бўйича ушбу йўриқнома @rashidusmonovlivechat шифокор-табиблари томонидан узоқ муддатли изланишлар, тажрибалар ҳамда ўзаро маслаҳат ва мулоҳазалар асосида тузилиб, сиз азизларга тақдим қилинмоқда.

Тавсиялар аввало табобатнинг олтин қоидаси - 6 зарурий омил (ситтаи зарурия) асосида тартибланди:

Инсонларга кўп манфаатли бўлиши учун ушбу йўриқномани барча яқинларингизга улашинг, Аллоҳнинг изни ила шифо топишсин!

Ўқинг, тарқатинг, қоғозга тушириб шифокорингиз маслаҳати билан қўллашни бошланг.

Сайтдан ўқиш : 👉 Линкни босинг
Телеграмдан ўқиш: 👉 Линкни босинг

👉 Рашид Усмонов билан боғланинг 👈

Саломатлик каналига обуна бўлинг
| Telegram | Youtube | websayt |FB |
Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

Барча беморларга Аллоҳ комил шифо берсин.
Ассалому алайкум!

Ҳурматли обуначиларим, уч кун қурбон ҳайит кунларида сизлар учун Аллоҳ қодир қилганича саволларингизга жавоб беришга тайёрман.

Саволларингизни батафсил қилиб бир мартага қолдиринг.

Иммунитетни кўтариш, руҳиятни тиклаш ва ҳоказо бошқа биз билган мавзуларда савол беришингиз мумкин.

Аввал ушбу видеолар билан танишинг: https://t.me/usmonovuz/2492
Иккинчиси: https://t.me/rashidusmonovlivechat/49490

P.S Мен шифокор ёки табиб эмасман, тажрибамдан келиб чиқиб маслаҳат бера оламан холос.

Ҳурмат билан Рашид Усмонов.

👉 @usmonovrbot 👈
Forwarded from Xushnudbek.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️«Коронавирусда осма укол (капельница) олиш зарарли ва ўлим хавфини оширади» — эксперт

Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева:

— Одамлар «Олдин шамоллаганимда осма укол олгандим, яна бир марта олсам, ўтиб кетади деб ўйладим» дейишади. Касалликнинг 6-7-кунига бориб, уларнинг аҳволи оғирлашишни бошлаяпти. Томографияга тушишяпти, ўпканинг жароҳатлангани, сув йиққанини кўришяпти. Бу даврда энди биз амбулатор шароитда ёрдам беролмаймиз.

❗️Осма уколлардан кейин, касалликнинг 5-6-кунида ўпка суюқлик йиғишни бошлаяпти, ўпка шиши келиб чиқяпти. Ҳозирги кунда ўлаётган беморларнинг ҳамма ташхисини кўринг: ўпка шишиши! Булар ўзидан-ўзи келиб чиқмаяпти. Ҳаммаси осма укол таъсири.

💧Буйрак
ларимиз у суюқликн чиқариб ташлашга улгурмаяпти. Бу юрак қобиғида ҳам суюқлик йиғилишига олиб келиши, жигарни ишдан чиқариши мумкин.

👩🏻‍⚕️Осма укол олишдан аввал албатта шифокор билан маслаҳатлашинг!

Одамлар осма уколлардан воз кечса, Ўзбекистонда ўлим кўрсаткичи камаярди.
​​Шифо топишнинг осон ва зарарcиз, синалган табиий йўли.

Бир ҳафтадан ортиқ вақт ўтдики, "ZAYTUNMEDTIB" корхонасининг махсулотларидан ўнга яқин қариндош, беморларга харид қилиб етказган эдим, уларга бу муолажалар ажойиб натижалар кўрсатганини сизлар билан бўлишгим келди.

Тайёр махсулотларни харид қилишнинг қулайлиги шундаки, кўпчилик бирор-бир доривор гиёҳни топишга қийналади, топганда ҳам аслини топа олмаслиги ёки нотўғри қўллаши мумкин.

Замонавий табобат шундай бўлади, сиз ўнлаб гиёҳларни териб тайёрлаб овора бўлмайсиз. Сизга малакали табибларимизнинг ўзлари ишлаб чиқариб, қадоқлаб беришади.

"ZAYTUNMEDTIB" махсулотлари таркибида ҳар хил ноёб доривор гиёҳлар мавжуд ва бу гиёҳларни ўз ишининг усталари ҳар бирини меъёрида махсус ишлов берган ҳолатда дорилар таркибига қўшишган.

Энди сизларга "ZAYTUN MED TIB" савдо белгиси остида ишлаб чиқарилган ўпка нафас олиш, шамоллаш, тана ҳарорати ошиши ва уйқусизлик ҳолатларида фойда қиладиган, яқин кунларда кўпчиликда синалган дорилар жамламасини тавсия қиламан:

"CaMaTib". Изроиллик шифокорлар коронавирусни даволашда асосан ичиладиган ичимликнинг ишқорий муҳитини яхшилашга эътибор беришган. Ҳаттоки, ўзимизнинг айрим мутахассисларимиз ҳам буни таъкидлаб ўтди. "CaMaTib" айнан сувнинг ишқорий муҳитини яхшилаш эвазига одам организмини тозалайди.

"ASPIDEL-AS". Бемормисиз, бемор эмасми, ҳеч ким инфекция юқтириб олишдан суғурталанмаган, ҳамма учун қонни суюлтириш энг асосий тадбир бўлиши керак, сабаби вируслар қонни қуюлтиради, қони қуюқларнинг ўпкаси тезда ишдан чиқади. Шунинг учун табиий тадбирларни қўллашни бошланг. "ASPIDEL-AS" дориси қонни суюлтириб, томирлардаги барча тиқилмаларни очиб ташлайди.

"YO'PTAL PLYUS"
Нафас олиш йўллари, йўтал, томоқ оғриқлари ва ўпка балғамини пишириб ҳайдашга жуда ҳам фойдали сироп. Ичганларнинг ва ўзимнинг ҳам балғамим сурилди. Ундан ташқари, вирусларни ўлдирувчи табиий асалари махсулотларидан ташкил топган антибактериал кучга ҳам эга махсулотдир.

"CHAGATIB". Бу дори эса, сизни иммун тизимингиз "аскарларини қуроллантиради". Иммунитет уйғоқ, тана тетик бўлади, ундан ташқари табиий антибактериал восита сифатида ҳам қўллаш мумкин.

"QUST AL HINDIY". Пайғамбаримиз Муҳаммад С.А.Внинг ҳадисларида келтирилган табиий қуст дарахти илдизлари кукуни. Унинг фойдаси борлигини ўзим оилам билан бир неча танишларда кузатиб амин бўлдим. Бу вирусга қарши табиий доридир, минг дардга даво. (Алоҳида тавсия қиламан, бу махсулотнинг бошқа корхонада ишлаб чиқарилганинини олиб ишлатдик, яқин кунларда "ZAYTUN MED TIB" да ҳам ишлаб чиқарилади)

Ушбу маҳсулотларни истеъмол қилган бир нечта беморнинг ҳид билиши, там билиши қайтди, иситмалари тушиб уйқулари хотиржамлашди. Табиий дориларнинг таркибидаги ўнлаб гиёҳлар одамни тинчлантирувчи хусусиятга ҳам эга экан. Уйқусиз тунларни унутиб мазза қилиб ухлаб олдим.

Бундан ташқари "ZAYTUN MED TIB" да ҳар хил касалликларга мўлжалланган турли хил биологик актив қўшимчалар мавжуд.

Бу махсулотларни қўйидаги рақамларга қўнғироқ қилиб ёки телеграмдан ёзиб буюртма беришингиз мумкин.

Ўзбекистон бўйлаб етказиб бериш хизмати ҳам мавжуд. 👇

Мурожаат учун телефон.

+998994340303
+998996160303
+998935874403

Бухоро, Қарши, Навоий шаҳарларига етказиб бериш хизмати амалга оширилади. 👇

Азиз ака. 94 213 9999

Ҳурмат билан Рашид Усмонов.

Саломатлик каналига обуна бўлинг
| Telegram | Youtube | websayt |FB |
​​Қўрқувни қандай енгиш мумкин.

Сўнгги пайтларда одамларда тожли вирусни юқтириб олиш билан боғлиқ ҳавотир ва қўрқувлар кучайган.

Инсон психологияси кўпинча тушунарсиз ва салбий ҳолатларга ҳавотир ва қўрқув билан жавоб беради. Бу нормал ҳолат.

Лекин, керагидан ортиқ ҳавотир инсон кучини олиб қўяди, тўғри фикрлашга халақит беради, вазиятни баҳолаш ва унга ечим топишни қийинлаштиради. Кучли ҳавотир одамни депрессияга туширади, инсон ўзини йўқотади ва узини енгилгандек ҳис қилади.
Организм ҳавотирдан кучсизланади ва ҳар қандай касаллик билан курашиш қобилиятини йўқотади.

Бунга асло йўл қўймаслик керак!

Бундай ҳолатдан қутулишнинг йўллари бор ва ундан албатта фойдаланиш керак.

Ҳавотир ва қўрқувни тезда камайтириш учун тажрибали шифокор-психотерапевт Азизбек Болтаев кўрсатиб берган мана бу Бутейко усулини тавсия этаман(рус ва ўзбек тилида). Бу машқ ҳам даволовчи ҳам тинчлантирувчи бўлиб ундан доим фойдаланиш мумкин👍: https://m.facebook.com/story.php?story_fbid=1989837211149669&id=100003702283137

Ундан ташқари қуйидаги тавсияларга амал қилинг:
Cовид-19 касаллиги хақида кўп ўйламанг.
Касалланишлар ва ўлимлар сонини кузатманг. Бу хақдаги ахборотларни ўқиманг ва томоша қилманг.
Бу касаллик хақида иложи борича суҳбатлашманг.
Мусиқа эшитинг
Кайфиятни кўтарувчи ҳикоялар ўқинг
Дўстларингиз билан чалғитувчи мавзуларда гаплашинг
Жисмоний машқлар бажаринг
Сизни авваллари қандай амалиёт тинчлантирар эди? Шуни бажаринг.

Шунда ўзингизни ортиқча руҳий зўриқишдан асраган бўласиз.

Агар булар ёрдам бермаса психолог ёрдамидан фойдаланинг.

Агар сизда касалланиш бошланган бўлса ва касалланиш давомида ( Cовид-19 касаллигининг руҳиятга қаттиқ таъсир қилиши кўп кузатиляпти) қўрқув кучайса шифокордан биронта тинчлантирувчи (транквилизатор) дори тавсия қилишини сўранг.
Ҳеч қандай касаллик сизни енга олмаслиги хақида ўйланг.
Ҳар бир ҳавотирингиз организмни кучсизлантириши, аксинча, ўзингизга бўлган ишонч сизга қувват бағишлашига ишонинг!
Вирус кучли организмдан қўрқиши, қувватли организмни енга олмаслигини унутманг!!

Ва юқоридаги машқни бажаришда давом етинг.

Ётган ҳолатда бажариш мумкин бўлган яна бир тинчлантирувчи машқ бор. Уни ҳам сизга тавсия қиламан:
1. Пешона мушакларини 10 секунд давомида қаттиқ тириштиринг ва яна 10 секундга бўшаштиринг. Яна такрорланг ва тезлаштириб боринг, 10 секундни 1 секундга етказгунча.
2. Ҳудди шундай қовоқларингизни 10 секунд қаттиқ юмиб кейин 10 секундга очасиз ва секин-секин тезлаштириб 1 секундга туширасиз.
3. Ҳудди шу техникани бурун мушакларида қўллайсиз. Бужмайтирасиз ва бўшаштирасиз.
4. Ҳудди шунадай, лабларни бир нуқтага жамлайсиз ва бўшаштирасиз.
5. Ўнг елказни ўриндиғингизга қаттиқ тирайсиз (ботирасиз) ва қўйворасиз.
6. Чап елкангизда ҳам ҳудди шу амални бажарасиз.

Коронавирусни беозор бир жонзодча сифатида тасаввур қилиш ҳам фойда беради😁!!!

Ва албатта карантин қоидаларига риоя қилинг!

Shifokor Nodira Musayeva

Фейсбук тармоғидан олинди.
​​🐝 Асалари захри коронавирусга қарши иммунитет пайдо қилиши мумкин?!

Aсалари заҳри таркибида Covid-19 га қарши номаълум модда борлиги аниқланди. Бу ҳақда PubMed нашри ҳам эълон қилди.

Хитойдаги тадқиқотларга асосланиб, вирус энг кўп тарқалган Ухан ҳудудида ҳам ҳалигача бирорта ҳам асаларичи COVID-19 га чалинмагани ҳақидаги хабар эълон қилинди.

Aсаларичиларни текширишнинг илк натижаларига кўра хитойлик шифокорлар асалари заҳрига қарши иммунитетнинг коронавирус инфекциясига қарши ҳимоя тизими бўла олади, деган тахминни илгари суряпти.

Асалари чақиши натижасида одамда аллергик реакциялар ривожланиши мумкин.

Асалари захри билан даволаш фан тилида апитерапия деб номланади. Хитойлик шифокорларнинг сўзларига кўра, апитерапия натижасида стимулланиб, қонда кўпайган Т лимфоцитлар эвазига инсон иммун системаси коронавирусга қарши фаол бўлиши мумкин. Аслида, асалари захри иммунитетни стимуллаши, кўпгина касалликларга даво бўлиши ҳақида маълумотлар аввалдан маълум. Фикримча, бу борада Ўзбекистонда тадқиқот олиб бориш керак.

Агар апитерапия ўз самарасини берса бутун дунё COVID-19 га қарши самарали воситага эга бўлган бўларди. Апитерапия ҳақида яна гаплашамиз!

Каналга уланиш:
👉"Доктор Аллерголог" (@allergiya)
Forwarded from Bahodir Ahmedov
Соғлиқни сақлаш тизими "соққага ботгани" энг жирканч ҳол

Ботга келган изоҳлар туркумидан:

"Мен ишга кирган йилим вилоят кўп тармоқли шифохонасига 1 ставкага 1000$ бериб кирганман. Ҳамширалар ставкаси 500-800 эди, санитаркалар 200-500$га киришади очиқ ойдин ҳамма билади буни. Главврачимиз главврач бўлиш учун юқорига 50 минг кўкат берган экан. 15 койкалик ҳирургия бўлимига 40 та ҳирургни 0,25 ставкадан ишга олган энди ўйланглар 0, 25 ставкага қанчаям ойлик олиш мумкин арзимаган 200 минг атрофида.

Лекин ҳамма ҳирургни тагида Cobalt, Captiva, Malibu миниб 2 тадан хотин олиб кариллаб юришади. Ҳамма операцияларни ставкаси бор. Пулсиз касалга умуман қарашмайди. Бошқа бўлимлардаям шу аҳвол. Давлатни балницасига отасидан қолган частнийдек эга бўволишган. Ётган касалларгаям ҳаммаёқ пуллик. Ренген, узи ва ҳоказолар кўриб раҳминг келади оддий аҳолига жудда қийин. . .

Мен бошқа давлатга аллақачон сурганман докторлик лицензиямни олиб ишлаяпман, ҳаётим яҳши. Лекин Ўзбекистон бн солиштириб ичимда оғриқ бор. Наҳот, ҳалқимиз бундай тизимда яшашга маҳкум?!
".

Агар соғлиқни сақлаш тизимида ҳолат шундай бўлса, бу соҳада жуда-жуда катта ислоҳот қилиниши лозим. Олди-қочди гапларсиз, реал ислоҳот. Зора шунда, оналар буйраги касалланган ёш болаларини, эрлар жигари циррозини бўлган аёлини олиб Ҳиндистонга қараб бормасмиди?

Одамнинг ўз эҳтиёжлар лимити бўлади. Агар ўша лимит даражасида қонуний ойлик олмаса, ноқонуний йўлга ўтади. Бўлмаса юқоридаги "ставкалар", соққа ташлаганга "юракдан" хизмат бошланади. Бунинг учун тизим айбдор.

Каналга уланинг
👉 @bahodirahmedoff 👈
Седана уруғини истеъмол қилиш ҳақида видеоларимиз тарқалди, ундан ташқари бошқа тармоқлардаям бу борада жуда кўплаб тавсиялар улашилган.
Кўпчилик шу тавсияларни кўриб, бу махсулотни қанча ва қандай истеъмол қилиш керак ва акс таъсири йўқми деб сўрай бошлади.
Аслида бунақа шифобахш нарсаларни акс таъсири жуда кам бўлади, лекин айрим одамларга овқат ҳазм қилиш органларига сурункали ўткир хасталиклар бўлса, кам миқдорда "тест" тариқасида истеъмол қилиб кўриши ёки яхшиси шифокоридан сўраб ейиши лозим.
Қанча вақт ичиш керак деган саволга эса, айримлар бир ҳафта, айримлар бир ой, лекин ундан ортиғи ҳамма учун ҳам кўп бўлиши мумкин. Умуман сиз бемор бўлмасангиз агар, ҳафтада бир икки кунни белгилаб, ярим чой қошиқча асал билан аралаштириб есангиз бўлади, масалан: душанба ва пайшанба. Қолган кунларда бошқа турдаги витаминларни белгилаб қўйинг, ёки ҳафтасига бир марта қилиб етти хил иммунитетни кўтарувчи махсулотларни режа асосида истеъмол қилишни одатланинг. Шу тартибни йил давомида ёки фасл давомийлигида қилиб, янги фасл кирганда ўшанга мос ўзингизга бошқа режа тузиб қўллашингиз ҳам яхши деб ўйлайман.

Ҳурмат билан Рашид Усмонов.

Саломатлик каналига обуна бўлинг
| Telegram | Youtube | websayt |FB |
​​Ҳафталик витамин қабул қилиш режаси.

Кўпчилигимиз у ёки бу витаминга бой махсулотларни эшитиб, қандай ва қанча муддат қабул қилишни билмай қоламиз ва тартибсиз қабул қилиш ёки эсимиздан чиқариб қўйиш натижасида ниманидир истеъмол қилишдан фойда билинмайди.

Ҳозир мен сизларга бир ҳафталик витаминларни қабул қилиш тартибини ёзиб бераман, буни албатта ошхонага илиб қўйинг ва ҳар куни ўқиб бажаринг.

Бир ҳафталик витаминларни қабул қилиш тартиби:

Якшанба: Ширчой, асл ширчойдан тайёрлаб ичасиз. (Нонушта ўрнида)
Душанба: Нонуштага ошқовоқ уруғи аралашган бўтқа, сметана ёки творог. (Таъбга қараб тайёрланади, нонушта)
Сешанба: Бир чой қошиқ асалли сув ва 10 дона растаропша (оқ каррак) уруғи истеъмол қиласиз. (Нонуштадан олдин)
Чоршанба: Нўхатдан кичикроқ, мошдан каттароқ шаклда асалари прополисини бир чой қошиқ асал билан чайнаб шимасиз. (Нонуштадан бир соат олдин)
Пайшанба: Ярим чой қошиқчадан камроқ зарчава (куркума) сув билан аралаштириб ёки шундай кукунини оғиз бўшлиғига қўйиб ютасиз ичимлик ёрдамида. (Нонуштадан бир соат олдин)
Жума: Седана уруғи ярим чой қошиғини асал билан аралаштириб ейсиз. (Ёки талқонини , нонуштадан бир соат олдин)
Шанба: Зиғир уруғини бир қошиғини бир кун олдин кечаси қаттиққа ивитиб қўясиз ва эрталаб асал аралаштириб истеъмол қиласиз. (Нонушта сифатида)

Албатта, ҳолатингиз, шароитингиз ва мозожингизга мос равишда сизга бошқа турдаги витаминлар мос келиши ёки ёқиши мумкин, шунга қараб айримларини ўрнини алмаштириб олишингиз мумкин.

Ҳар бир махсулотни бир ҳафтадан қабул қилиб кўришингиз ҳам мумкин.

Имкон қадар, бир ойлик ёки уч ойлик фаслларга мослаб шунақа режаларни тузиб улашишга ҳаракат қиламан, каналимиздан узоқлашманг.

Ҳурмат билан Рашид Усмонов.

Саломатлик каналига обуна бўлинг
| Telegram | Youtube | websayt |FB |
Кўзингизни очинг, соғлигингиз ўзингизга керак.

Аввало, бўлиб ўтаётган воқеаларга назар солинг: Коронавирусдан энг кўп қони қуюқ, қандли диабети бор, жигар хасталикларига чалинган, семиз ва бошқа ёндош касалликлари мавжуд одамлар азият чекмоқда. Шундай аҳволга тушишимизга ҳам ўзимиз сабабчимиз. Тартибсиз овқатланиш, ҳаракатсизлик, носоғлом руҳият, нафсимизга қулоқ солиб иродасизлик қилганимиз натижасида юқоридаги касалликларни орттириб олганмиз. Шунинг учун, агар, сиз соғлом бўлишни истасангиз, касалликка чалинмасданоқ ақлни ишлатинг ҳамда соғлом турмуш тарзига риоя қилинг.

Биз ҳаёт қонунларини бузиб қўйдик, бунга биргина мисол: буғдойнинг кепагини ташлаб (асосий витаминлари шунда) оқ унини истеъмол қила бошладик. Бунинг эвазига, албатта, жавоб бериб келмоқдамиз. Оқ ундан қилинган ҳар қандай маҳсулотдан воз кечиш вақти келди, бўлди, қора ундан, табиий ёғларда пиширилган нонларни истеъмол қилишни бошлайлик.

Бизнинг таъм сезиш органларимиз ўзгарди. Кучли кимёгар ва маркетологларнинг алдовига чув тушдик. Ҳақиқий, асл таъмни бемаза, сунъий маҳсулотларни эса маззали дейдиган авлод вояга етди. Ушбу авлоднинг касал бўлмаслигига эса ҳеч ким кафолат бера олмайди. Ҳар қандай табиий бўлмаган ичимлик ва ширинликлардан воз кечиш вақти келмадими? Сунъий маҳсулотларга муккасидан кетиб қолганларни қийналаётганига гувоҳ бўлмоқдамиз. Наҳотки шунча нарсани кўриб ҳам баъзиларнинг кўзи очилмаса?

Кундалик бажарадиган ишларимизни ҳам автомат машиналарга топшириб, ўзимиз фақат қорин тўйдиришга ва ухлашга мойил бўлиб қолдик. Аммо, тановул қилинаётган ҳар бир маҳсулот учун меҳнат қилиб энергия сарфлашимиз лозимлигини унутиб қўйдик. Аслида, қўл-оёқларимиз ҳаракатланиш учун берилганини, еган таомимизнинг сарфини қилишимиз лозимлигини унутдик. Ҳатто, янги автомобил ҳам бир йил ишлатилмаса, ғилдираклари тешилиб, мотори ишдан чиқиб, аккумулятори чарчаб қолади, бизчи? Биз фақат лифт, телевизор пулти ва автомат кир ювадиган машина билан смартфоннинг тугмасини босишгагина яраб қолдик, холосми? Аслида бундай бўлмаслиги керак, бу хато йўл, бу йўл бизларни, барчамизни “ўлдиради”.

Дорихоналар сони, дори - дармонга ёпишиб олишлар ҳаддан зиёд кўпайиб кетди, шу қадар ақлсизмизки, ҳозир тўйиб ейишимиз учун олдиндан қийналишимизни билиб туриб, аввал, дорисини сотиб олиб кейин овқатларни паққос туширамиз. Йиллар давомида тўйиб еб ётганимизни пул бериб қандайдир дори-уколлар билан даволашга уринамиз. Афсуски, камчиликларимизни бартараф этмай туриб, фақатгина дори-уколларни нажот фариштаси сифатида қабул қиламиз. Ахир парҳез ва жисмоний тарбия билан сабабларини бартараф қилиб шифо топишимиз керак эмасми ? Кўзингизни очинг, пулингизни аптекадан ҳам, ортиқча овқат ейишдан ҳам тежаб, шу пулга уйингизга кутубхона ташкил қилинг.

Дорихонани қулига айландик, табиий доривор гиёҳларга эса ихлос қилмаймиз. Ота-боболаримиз қандай яшашган, улар нималар билан овқатланишган, улар қандай йўллар билан шифо топишган, ҳечам қизиқиб ўрганиб кўрганмисиз? Шу қадар дориларни кўп ва ўзбошимчалик билан қабул қиладиганлар борки, дор(и)хона дориси билан ўзини ДОРга осиб қўймоқда. Қачонгача соғлом турмушга оид маслаҳатларини қилмасдан фақат дорга осилиб яшаймиз?
Кўзингизни очинг, соғлигингиз ўзингизга керак. 1-қисм юқорида

Шифохоналарнинг тўлиб кетганини кўрдингизми? Аслида пандемиясиз ҳам бўш жой йўқ эди. Ҳамма жой навбат, ҳамма жой беморлар билан тўлиб бўлганлигини кўриб турибмиз. Бундай касал ота - оналардан қандай қилиб соғлом авлод қолиши мумкин? Миллатнинг келажаги нима бўлади? Ота бобомизни қўйиб турайлик, уларга яқинлашолмаймиз ҳам. Шунчаки 20 йил олдинги одамлардек ҳам бўла олмаяпмизку. Аслида одам умуман касал бўлмасдан яшаши керак, касалликларни, минг афсуски, барчамиз ўзимиз меҳнат қилиб топган пулларимизга сотиб олмоқдамиз. Маблағларимиз ўзимизнинг яхши кунимизга ярамаяпти. Аксинча, шифохонама-шифохона кезиб шифо излаяпмиз.
Мисол тариқасида 20 йил олдинги тўйларнинг видеотасмасини олиб кўринг. Сўнгра бир дастурхонда йиғилган одамларни синчковлик билан қараб чиқинг, қани неча фоизи ортиқча вазнга эга? Ўнта одамдан битта, айрим ҳолларда иккита семиз чиқади. Ҳозирги тўйларимизда бир дастурхон атрофидаги одамларни кузатиб кўринг, камида 80-90 фоизи ортиқса вазндан азият чекади. Шуларни ҳар бирида бир касаллик бор текшириб кўрса. Бу нима аҳвол? Бу бутун миллат касал деганими? Семиз одамларнинг 90 фоизини инфаркт, инсулт, қандли диабет ва бошқа касалликлар кутиб турибди. Нима биз Ўзбекистонни Касалистонга айлантириб қўйдикми? Қачон кўзни очамиз эй халқ, қачон?

Ижтимоий тармоқлардаги беморларга ташкил қилинаётган хайрия акцияларини кўриб одамни қалби эзилади, 13 ёшли бола қандли диабедга чалинган, 30 ёшли келинни буйраги ишдан чиққан, 38 га эндигина кирган одамни жигари қуриб қолган, гўдаклар оққон касаллигига чалинган ва ҳоказо бу рўйхатни давом эттириш мумкин. Буни сабаблари ҳақида ўйлаб, шуни бартараф қилиш ҳақида ким ўйлаши керак? Афсуски халқни ўзи ўйламаса, бошқаси бекордек кўринмоқда, биз ўзгаришимиз керак, ўзимизни ўзгартиришимиз керак дўстлар.

Аллоҳ берган табиий нарсалардан қочиб, сунъий маҳсулотларга талпиниб яшашни бошладик, салқинлик бахш этувчи дарахтни кесдикда, сунъий кондиционерлардан фойдаланишни одат қилдик. Табиий меваларни емасдан туриб, ўрнига нотабиий, қадоқланган махсулотларга муккамиздан кетдик. Ҳатто шу қадар нодонмизки, ёки навсимизга қулмизки, кимёвий там берувчилар қўшилган овқатларга катта навбатлар ташкил қилдик. Билиб туриб, атрофимиздаги оғир касал яқинларимизни кузатиб ҳам, яна носоғлом овқатланиб келмоқдамиз. Кўзимиз шунчалик кўр бўлганми? Шифохонада ўзимиз ҳаракатлана олмай, ўзгаларнинг ёрдамига кўз тикадиган ҳолатга тушиб қолган пайтда ақлимиз ишлаб кетадими?

Қанчадан-қанча оила ажралмоқда ва уларнинг нечтаси фарзандсизликдан ёки эрининг жинсий заифлигидан шундай ҳолга тушмоқда? Ёки неча фоиз келинчакларнинг хомиласи нобуд бўлмоқда? Бунга ким сабабчи? Об - ҳавоми? Йўқ, ота онанинг носоғлом овқатлантириши ва бадантарбия қилдирмаслиги сабаб. Ҳа, сизни қизингиз ва ўғлингиз турмуш қурганда юқоридаги муаммога дуч келса бунга сиз жавобгар бўласиз. Ота ёки она сифатида, ҳаммасига сиз жавобгар!

Чойхоналар, чилимхоналар, кўнгил очар клублар, ғийбат учун йиғиладиган кўча гузар ўриндиқлари доим тўла. Лекин, спорт заллари, стадионлар, хиёбонлар ва умуман югуриш учун қулай жойлар бўм – бўш. Ёки қандолат ва бошқа ширинликлар сотадиган расталарга росса навбат-у, мева ва сабзавотларни ёки асал ва мағизларни қадри йўқлигини кўриб турибмиз, нотабиий махсулотларга эса ҳамма ёпишиб олган. Шундан ҳам халқни соғлик учун қандай эътибор қаратилаётганлигини билишимиз мумкин. Биз пешонамиз деворга урилгачгина соғлигимиз ҳақида қайғура бошлаймиз. Аммо, кейин кеч бўлади. Шунда бизда югуриш учун куч қолмайди ёки ортиқча ҳаракатланиш мумкин эмас ташхиси қўйилади. Эҳтимол, айрим фойдали меваларни ҳам ейишдан маҳрум бўлармиз. Ҳозир эса, буни ўқиб ҳам ўрнимиздан туриб югурмай чўзилиб ётаверамиз.

Кеч бўлмасдан танангизнинг ҳар кунлик ҳаққини ўз вақтида адо этинг, шундагина сиз учун бир умр бақувват тана хизмат қилиб бера олади. Эрта у дунёдаям сизга берилган соғлом жасадингизни қийнаб қўйганингиз учун жавоб беришдан сақланасиз.

Ҳурмат билан Рашид Усмонов.

Саломатлик каналига обуна бўлинг
| Telegram | Youtube | websayt |FB |
​​Қовун есанг саҳар ей, саҳар емасанг заҳар ей.

Қовунни алоҳида таом сифатида, имкон қадар кечқурун ейишдан тийилиб истеъмол қилиш керак, ва яна озгина нон билан танавул қилиш лозим.

Қовонни овқатдан кейин ёки овқат пайтида истеъмол қилиш нотўғри ва бу еган овқатимизни ҳазмини бузиш билан соғлигимизга зиён қилиши мумкин.

Қовунни егандан сўнг худди овқатланган каби камида 2 соат сув ичмаслик ва бошқа егулик истеъмол қилмаслик тавсия қилинади.

Қовунни уруғларини ташламаслик керак, уни сақлаб қўйишни одат қилишимиз лозим.

Уруғини ўпчилик эркакларга жинсий қувватни ошириш, болаларни гижжа қуртларини тушириш хусусияти борлигини билмайди. Қовун уруғи барча учун ўта фойдали витаминларга бой махсулот ҳисобланади.

Қовун уруғини боболаримиз яхшилаб майдалаб, талқон шаклига келтириб истеъмол қилишган. Ҳозирда бизда буни майдалашга имконият етарли, уни бир қошиғини яхшилаб эзиб таъбга қараб болажонларга бўтқаларга бир қошиқчадан аралаштириб истеъмол қилдириш мумкин, бу фарзандларимизни гижжалардан холос қилдириб уларни иммунитетини тикланишига сабаб бўлади.

Катталар эса бир ош қошиқда майдаланган қовун уруғини қаттиққа ёки асалга аралаштириб истеъмол қилиши мумкин, бу эркаклик қуватини ошириш билан бирга одамни танақурилишини бақуват қилади.

Фарзанд кўришдан қийналиб юрганлар эр-хотин биргаликда истеъмол қилишлари тавсия қилинади.

Қовун уруғидан олинган живоз ёғидан (Бухороча ёғ) қилинган ошни еб кўрганмисиз, оши жудаям ширин ва шифобахш бўлади. Сиз яшаб турган ҳудудда шунақа эски услубда ёғ тортадиган тегирмонлар бўлса албатта қовун уруғларини йиғиб ёғидан тортиб олинг ва овқатларингизга ишлатинг.

Қон босими борлар тарвуз есин, тарвузниям уруғи билан есин, қон босими йўқлар эса қовун есин, қовунни уруғини алоҳида истеъмол қилсин.

Ҳурмат билан Рашид Усмонов.

Саломатлик каналига обуна бўлинг
| Telegram | Youtube | websayt |FB |
​​ЖУФТ ТАНЛАШ

Савол:
Совуқ ҳўл мижозларни оила қуриши яхшими ёки турли мижозлиларники яхшими?

Жавоб: Ҳар қандай мўтадил (табиий, туғма) мизожга эга бўлган шахс бўлсин, умумий олганда қаралмайди, чунки мўтадиллик улар учун вақти уруғланишидан (fertilization) бошлаб токи ажали етгунча ўзгармайди бундай мижозни – темперамент (биоконституция) дейилади, ва у хулқ-атворда ва инсоннинг танасида ўзгармасдан қолади.

Оила қуришга келганда, тиббий жиҳатдан мижозларнинг қуйидаги фактор(омил)ларигина қаралади:
- Жуфтликнинг руҳияти, фикр, ўй-ҳаёллари бир-бирига мос ёки мос эмаслигига;
- Келажакдаги фарзанд баркамол (мукаммал) дунёга келишида; (Preconception health - предвзятое здоровье)
- Ҳар табиий мижоз эгаси ўз мижозига кўра хос касалликларга мойил бўлади, уни олдини олиш мақсадида; (Масалан қуруқ ва совуқ мизожлилар, бошқаларга нисбатан, асаб касаллигига мойиллиги)

Асосий жавоб эса, ҳар қандай мижоз бўлишидан қатъий назар мўтадил, табиий бўлсагина, ўз интуицияcини ишга солиб, қайси бир турдаги аёл мос эканлигини билсагина ўшаниси тўғри.

Ўхшатиш: ҳомиладор аёллар боши қоронғулиги бирон-бир нарсага, демак уларнинг танаси айтилаётган маҳсулотдаги моддага муҳтож бўлгани каби, ҳар бир жуфтлик ўз жуфтини ўз туғма-темпераментидан келиб чиқиб, жозиба билан тортилади, ва бу ҳар кимда ҳар хил, ҳар кимнинг ўз индивидуал “гўзаллик формуласи” бор. Буни фанда “Стимул” (Stimulus) дейилади, у инстинкт билан боғлиқ. Ва уни “идрок” (perception) воситасида ечиб бўлмайди.

1. Агарда мен ҳозир “Совуқ ҳўл” мижозлилар бир-бирига тўғри келмаслигини айтcам, демак ундай одамлар учун, ўз мижозларини босиб турувчи қарама-қарши мижозлилар гуруҳи “иссиқ-қуруқ”лар келиб чиқади. Бунда оғир-босиқ одам билан енгил хуш-чақчақ, шаддод одамлар.
2. Агарда мен айни “Совуқ ҳўл” мижозлилар айнан ўз мижозига “жозиба” туйғуси бўлса демак, ўзидаги камчиликларни ўзига ўхшашлар тўлдириб мукаммал жуфтлик бўлиши хулоса бўлади. Иккиси ҳам оғир босиқ одамлар тоифаси бўлиши мумкин.

Ҳар иккисида ҳам танлов шахсий, тиббий аҳамияти йўқ – муносабатларда. Аммо ҳар ким бўлса бўлсин, ўз мижози кайфиятига монанд таом, тадбир-амалларни ўз ўрнида қилса етарли.

Муаллиф: Ҳаким, шифокор Дониёр Азимов

Саломатлик каналига обуна бўлинг
| Telegram | Youtube | websayt |FB |
Forwarded from Tibbio - Tibomed 🍃
​​Седананинг инсон организми учун фойдали жиҳатлари

Исботланган ҳақиқатлар
1959 йилда, халқаро университетларда 200 тадқиқот ўтказилиб, қора седана хусусиятлари тўғрисидаги ҳайратланарли хулосалардан иборат мақола ва маъуразалар оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган. Шундай қилиб, 1400 йил олдин Росулуллох соллаллоху алайҳи вассаллам ҳадислари яна бир марта ўз исботини топган.

1989 йил Покистонда нашр этиладиган тиббий журналда қора седананинг ноёб, тенгсиз хусусиятлари тўғрисида мақола нашр этилди. 1992 йил Дакка (Бангладеш) университети медицина департаментида қора седананинг антибактериал хусусиятлари бешта кучли антибиотик: ампицилин, тетракцилин, котримокзазол, гентамицин ва налидикс кислота билан таққослаб тадқиқот ўтказилди, қўлга киритилган натижалар, шубҳасиз, кишини ҳайратда қолдиради, қора седана ёғи ўзини кўп бактериялардан медицина препаратларига қаттиқ қаршилик кўрсатадиган (кўпинча хом гўштда учратилувчи в. холера, е. коли) бактериялардан ҳам кучли, устун ва фаоллигини кўрсатди. 1979 йилда доктор Агарвал томонидан ўтказилган тадқиқотлар қора седана ёғи бола эмизувчи оналар сутини сезиларли кўпайишига сабаб бўлишини кўрсатди.
Табобатда седананинг уруғи ва ёғидан фойдаланилади.
Таркибида тана учун керакли моддалар мужассам. Уруғи таркибида 38 % гидрокарбонат, 35 % турли ёғлар, 21% альбумин (турли оқсиллар) бор. Қолган 6 % эса юздан ортиқ фойдали моддалар мавжуд.

Инсон танаси ёғ ишлаб чиқаролмагани учун уни ташқаридан олишга мажбур. Бир грамм седана инсонга зарур кунлик ёғ эҳтиёжини қондира олади.
Седана иммунитет тизимини мустаҳкамлаб, рак, ОИТС каби касалликларга қарши тавсия этилади. Қон босими, иситмани тушириши ва табиий антибиотик каби таъсир кучларига эга.

Қандай касалликларга даво?
Седана асаб тизими касалликлари, ички яралар, гижжа, аёллардаги оғриқли ва анормал ҳайз цикли, рак касалликлари, нафас олиш йўллари касалликлари, кўнгил айниши ва қайт қилиш, бўйрак ва жигар касалликлари, бош ва тиш оғриғи, шамоллаш, кўз хасталиклари, юрак, ошқозон касалликларига даво сифатида қўлланилади. Седана ёғи она сутини ҳам кўпайтиради.

TibbioTibomed ширкатига оид Çörekotu yağı(седана ёғи) капсуласининг фойдали хусусиятлари:

Микроб, вирус ва турли замбуруғли (грибковые) вирусларга қарши нобуд қилувчи таъсирга эга.
Қондаги шакар миқдорини туширади.
Ҳазмни қулайлаштиради.
Вужудни заҳарлардан тозалайди.
Яраларни тузалишига ва ҳужайраларни янгиланишига ёрдам беради.
Аллергик касалликларга фойдали.
Иммунитет тизимини кучайтиради.
Гормонал тизим ва руҳиятни соғломлаштиради.
Асаб ва тери касалликлари, астма ва аллергияда тавсия этилади.

Ҳомиладор аёлларга ва аъзолари (жигар, буйраклар, юрак) трансплантация қилинган кишиларга седана ёғи капсуласи истеъмол қилиш ман қилинади, уни истеъмол қилинганда организм иммунитети кўтарилади, бу эса жарроҳлик йўли билан қўйилган ўзга аъзоларнинг бегоналашувига олиб келиши мумкин.

Ўзбекистонда сотиб олиш ва етказиш хизматлари мавжуд👇

Тел:✔️ +998906690707
✔️ +998977084840
Телеграмм:
✔️@Odina_N

Ишлаб чиқарувчи:
TIBBİO SAĞLIK ÜRÜNLERI LTD ŞTİ
/İstanbul/Turkey
WatsApp no: +905051494690
WatsApp no: +90 535 082 88 06

TibbioTibomed канали⬇️
https://t.me/joinchat/AAAAAEY2Si4UiFP2xOcXRA