O'zRFA Umumiy va noorganik kimyo instituti
377 subscribers
846 photos
55 videos
21 files
421 links
O'zRFA Umumiy va noorganik kimyo instituti rasmiy kanali
Download Telegram
Prezident Shavkat Mirziyoyev 30-iyun – Yoshlar kuni munosabati bilan yoshlar bilan uchrashuv oʻtkazdi.

Президент Шавкат Мирзиёев провел встречу с молодежью по случаю 30 июня – Дня молодежи.

#Mirziyoyev #uchrashuv #yoshlar #muloqot

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
😁 Ёшлар кунида институт ёш олимлари учун янги имкониятлар тақдим этилди

📚 Ёшлар куни муносабати билан ЎзР ФА Умумий ва ноорганик кимё институтида илмий ходимлар, ёш олимлар ва тадқиқотчилар иштирокида очиқ мулоқот шаклида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Тадбирни институт директори, профессор Азиз Ибрагимов очиб берди ва мамлакатимизда ёшларга қаратилаётган юксак эътибор, илм-фан соҳасида яратилаётган кенг имкониятлар, Янги Ўзбекистон тараққиётида ёш олимларнинг ўрни ҳақида атрофлича тўхталиб ўтди.

Институт раҳбари проф. Азиз Ибрагимов ёшларга мурожаат қилиб, уларни Ўзбекистоннинг эртанги бунёдкорлари, илм-фан ва инновациялар ривожининг асосий ҳаракатлантирувчи кучи эканлигини алоҳида таъкидлади. Шунингдек, ҳар бир ёш тадқиқотчини яратилган имкониятлардан унумли фойдаланишга, илмий салоҳиятини ошириб, халқаро илмий майдонда муносиб ўрин эгаллашга чақирди.

Тадбирнинг муҳим нуқтасида институт директори, профессор Азиз Ибрагимов тадқиқотчиларга Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ёшлар академияси фаолиятининг янги босқичи ҳақида махсус презентация асосида кенг ва атрофлича маълумот берди.

Тақдимот давомида Ёшлар академиясининг асосий мақсади мамлакатимиздаги иқтидорли ёш олимлар ва тадқиқотчиларнинг интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, уларнинг фундаментал ва амалий тадқиқотлардаги иштирокини кенгайтириш ҳамда замонавий илм-фан талаблари асосида қўллаб-қувватлашдан иборат эканлиги таъкидланди.

Шунингдек, ёш тадқиқотчилар учун яратилаётган янги имкониятлар хусусида батафсил тўхталиб ўтилди. Хусусан, фундаментал ва амалий илмий тадқиқотларни амалга ошириш учун илмий грантлар ва стипендиялар, хорижий университетлар ҳамда илмий марказларда стажировка ўташ, халқаро конференция ва форумларда иштирок этиш, илмий лойиҳаларни молиялаштириш, тажрибали олимлар иштирокидаги менторлик дастурлари, интеллектуал мулкни ҳимоя қилиш ва илмий ишланмаларни амалиётга жорий этиш ҳамда тижоратлаштириш бўйича яратилаётган имкониятлар ёшларга батафсил тушинтирилди.

Директор институт ёшларини мазкур имкониятлардан фаол фойдаланишга чақириб, ҳар бир ёш олим ўз илмий ғояси, инновацион лойиҳаси ва ташаббуси билан нафақат институт, балки мамлакат илм-фани тараққиётига муносиб ҳисса қўшиши мумкинлигини алоҳида таъкидлади. Шу билан бирга, илм-фанда юқори натижага эришишнинг асосий омиллари сифатида изланиш, ташаббускорлик, халқаро ҳамкорлик ва ўз устида мунтазам ишлаш эканлиги қайд этилди.

📣 Очиқ мулоқот давомида институтнинг фаол ёш олимлари номидан:
🔹 Кимёвий технология, газни қайта ишлаш ва СФМ лабораторияси DSc докторанти, PhD Кучаров Азизбек Алишер ўғли
🔹 Металлургик жараёнлар ва техноген хом ашё лабораторияси 3-босқич таянч докторанти Диметова Феруза Даврон қизи
сўзга чиқиб, мамлакатимизда ёшларга, хусусан, илмий фаолият билан шуғулланаётган тадқиқотчиларга қаратилаётган юксак эътибор ва яратилаётган имкониятлар учун миннатдорлик билдирдилар ҳамда ёшлар номидан ўз таклиф ва фикр-мулоҳазаларини баён этдилар.

Тадбирнинг энг муҳим қисмида институт лабораторияларида самарали илмий фаолият олиб бораётган ва фаоллиги билан ажралиб турган бир гуруҳ тадқиқотчилар Фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Тадбир якунида институт директори профессор Азиз Ибрагимов институт раҳбарияти ёшларнинг ҳар қандай ташаббус ва таклифларига доимо очиқ эканлигини яна бир бор таъкидлади. Ёш тадқиқотчилар ўз ғоя ва таклифлари билан бевосита учрашув орқали ёки ёзма равишда исталган вақтда мурожаат қилишлари мумкинлиги билдирилди.

Бундай самимий ва очиқ мулоқот муҳити институтда ёш олимларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг илмий салоҳиятини юксалтириш ҳамда янги авлод кимёгарларини тарбиялаш йўлида амалга оширилаётган ишлар изчил давом этаётганининг яна бир амалий ифодаси бўлди.

Назримда, бугунги табрик институт раҳбари Азиз Ибрагимовнинг ёшларга оддий табриги эмас,балки амалий "йўл харитаси" вазифасини бажаргандек туюлди.

😁 UNKI — ilmiy innovatsiyalar, zamonaviy tadqiqotlar va kelajak sari intilish maskani.


🌐 t.me/unkiuz

😎Telegram |🌐Websayt
😎Facebook |😎YouTube |😎Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍6🔥2👏2