Umarul Foruq.uz
7.34K subscribers
7.17K photos
2.87K videos
10 files
9.37K links
Наманган шаҳар "Умарул Форуқ" жомеъ масжидининг расмий телеграм канали

Мурожаат учун 👇🏻
Админ 👨🏻‍💻:
Download Telegram
#Раддия #Қуръонни_ўпиш_бидъатми

Баъзан “Қуръонни ўпиш бидъат, салафи солиҳлардан бундай қилганлари ривоят қилинмаган, бундай қилиш гуноҳ” деган сўзларни эшитиб қоламиз. Бу масаланинг шаръий ҳукми не бўлади? Ҳақиқатан ҳам Қуръонни ўпиш бидъат ва гуноҳми ёки шаръан жоиз бўлган мандуб ишми?

Имом Ахмад Куръонни ўпишни мустахаб деб айтганлар. Хамда Ҳанафий, шофеъий, ҳанбалий мазҳабининг жумҳур фуқаҳолари "Мусҳаф (Қуръон) ни ўпиш жоиздир. деб айтишган.

Хулафои рошидинлардан Умар розияллоху анху одатлари Хар куни эрталаб Қуръонни қўлларига олиб ўпардилар ва:"Бу китоб роббимни аҳди ваъдаси ва роббим азза ва жаллани рисоласи",- дердилар .

Усмон розияллоху анхунинг одатлари эса "Қуръон каримни ўпардилар ва юзларига суртардилар",- деб ривоят қилинган.

Пайғамбариммиз алайхиссалом: "... васият киламан Аллоҳдан Тақво (қўрқиш) қилишни, эштишни ва итоат қилишни агар қора танли қул бўлса ҳам, мендан кейин яшаганлар кўп ихтилофларни кўрасиз. Шунда мени суннатимни маҳкам ушланглар ва хулафои рошидинларни суннатини маҳкам ушлашни ушлаганда ҳам озиқ тишлар билан маҳкам ушлашни",- марҳамат қилдилар, демак бу хадисдан хулоса хулафои рошидинларни суннатини маҳкам ушлаш бизларга пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг кўрсатмаларидир.

Олимжон Исақов.

🌐 @Umarulforuq_uz 🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g