Umarul Foruq.uz
7K subscribers
6.65K photos
2.73K videos
10 files
8.89K links
Наманган шаҳар "Умарул Форуқ" жомеъ масжидининг расмий телеграм канали

Мурожаат учун 👇🏻
Админ 👨🏻‍💻:
Download Telegram
#БИЛАСИЗМИ:

Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қишлоқдами, саҳродами уч киши бўлса-ю, улар ичида жамоат намози қоим қилинмаса, албатта, шайтон уларга эга чиқар. Жамоатни лозим тут. Айрилганни бўри ер»
, дедилар».

(Абу Довуд, Насаий ва Аҳмад ривоят қилишган. Ҳоким саҳиҳ деган).
•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•
🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
#БИЛАСИЗМИ:

Абдуллоҳ ибн Ғанном розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким тонг отганида:

«Аллоҳумма маа асбаҳа бий мин ниъматин фаминка ваҳдака лаа шарийка лак, фалакал ҳамду ва лакаш шукр», деса, кундузнинг шукрини адо қилибди. Ким шу дуони кеч кирганида айтса, кечанинг шукрини адо этибди», дедилар.

Маъноси: “Аллоҳим, мен билан тонг оттирган неъматлар Сен томондандир. Сен яккаю ёлғиздирсан, Сенинг шеригинг йўқ. Сенга ҳамд ва шукрлар бўлсин”.

(Абу Довуд ривоятлари).

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРОКАТУҲУ!

КУНИНГИЗ ҲАЙРЛИ БЎЛСИН!
•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•
🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
​​#БИЛАСИЗМИ:
МАВЛИД ОЙИНИ ҚАНДАЙ ЎТКАЗАМИЗ?

Ҳар йили мавлид ойи кириши билан мавлид ҳақидаги хилофлар қайта қўзғалади. Ҳар ким ўз далилини келтириб, бошқани танқид қилади ва охир оқибат икки тараф ҳам ўз фикрида қолади. Бундай тортишувдан кимга фойда, биров ўйламайди. Аслида бундай хилофли масалада ҳар ким ўзи қониққан далилга кўра амал қилиб, бошқага тош отмаслиги керак. Биз ҳам юртимиз уламоларининг қадимдан танлаган сўзларини тутиб, ўз шароитимиздан келиб чиққан ҳолда, мавлидни бугунги куннинг руҳида, ҳозиримиз ва келажагимиз учун манфаатли суратда ўтказишга ҳаракат қиламиз. Унамаганлар ўзлари билади.

Бугунги кунда мусулмон ўртасида турли хил байрамларни кенг миқёсда нишонлаш оммавий урфга айлангани ва бу байрамлар кўпчиликнинг, хусусан ёшларнинг хотирасида, қалбларида чуқур из қолдираётгани сир эмас. Бундай вазиятда мусулмонлар ёш авлодга исломий тушунча ва анъаналарни сингдира билишлари лозим. Фурсатни ғанимат билиб, керакли воситаларни ишга солишлари даркор. Ана шундай муҳим омил ва анъаналардан бири бу – мавлид ойи ва кунини ўзига хос суратда ўтказишдир. Хўш, бугун биз мавлид ойини қандай ўтказишимиз керак? Бу ойдан унумли фойдаланиш учун нималарга эътибор беришмиз даркор? Бунинг учун қуйидагиларни қилиш лозим:

1. Рабиулаввал ойини сийратни ўрганиш мавсими қилиб олиш режасини тузиш ва бунда ҳар ким ўз ҳолати, шароити ва имкониятларидан келиб чиқиб ёндашиши керак.

2. Бирорта сийрат китобини танлаб, бир ойга тақсимлаб, шу ой ичи уни якунлаш. Масалан: «Ҳадис ва Ҳаёт» китобининг 19‑жузи ‒ «Оламларга раҳмат Пайғамбар», «Тарихи Муҳаммадий», «Араҳиқул‑махтум», «Сарвари олам», «Нурул‑яқин», «Нурул‑басар», «Сиз Пайғамбарни кўрганмисиз?» ва бошқалар.

3. Аҳлу оилага мавлид ойи охир замон Пайғамбари, ҳабибимиз, дунёда етакчимиз, охиратда шафоатчимиз бўлган Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам туғилган ой эканини, у зот шу ойнинг 9 ёки 12 куни душанбасида дунёга келганларини эслатиш.

4. Ушбу ой кириш билан фарзанд‑набираларни дастурхон атрофига йиғиб, уларга бу ойнинг аҳамиятини тушунтириш.
Эрталаб ҳам, кечки пайт ҳам аҳлу оилага Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийратларидан қисқача суҳбат қилиб бериш. Бунда у зотнинг хулқларини, олийжанобликларини ёритиб бериш керак. Бунинг учун юқорида эслаб ўтилган адабиётлардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ.

5 Болаларга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг болажон бўлганларини, саҳобалари ичида кичик ёшдаги, ўсмир ёшдаги кишилар кўп бўлганини, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уларнинг ҳар бирини алоҳида севиб, эҳтиром қилганларини мисоллар билан айтиш. Қиз‑жувонларга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аёлларга кўрсатган эҳтиромларидан сўзлаб бериш.

6. Хонадонни оила даврасида шу ойнинг бирор кунини, масалан, 8, 9 ёки 12 куни оилавий мавлид йиғини уюштириш ва ушбу кунни ўзгача бир кўтаринки руҳда, шодиёналикда ўтказишга алоҳида эътибор қаратиш.

7. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам таваллудлари хурсандчилиги, у зотнинг таваллуд кунлари болаларнинг зеҳнида яхшироқ ўрнашиши учун шу кунда болалар учун совғалар ташкил қилиш,
уларнинг қалбларига Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга нисбатан муҳаббат ўйғотишга хизмат қиладиган ишларни амалга оширишни унутмаслик керак. Совғаларни уларга топширишда «Бу сенга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг туҳфаларидир, суюнчиларидир», деб таъкидлаш ҳам фойдадан холи эмас.

8. Имкони борлар ушбу ойда мавлид йиғинлари уюштириб, маросимни рисоладагидек ўтказишса, хайрли иш бўлади, иншааллоҳ.

(Ушбу мавзу хусусида «Мавлид ҳақида ўйлар» номли мақолада батафсил сўз юритилган.)

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
Яқинларингиз ва дўстларингизга улашинг.
•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•

🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
#БИЛАСИЗМИ:

Бир донишманддан:
Қайси одам афзал?” деб сўрадилар.
Шунда у:
Суҳбатлашганда, уни ҳикматли деб биладиган, ғазабланганда ҳалим бўладиган, ютуққа эришганда саховатли бўладиган, бирор нарса сўраганингда кўп нарса берадиган, аҳд қилганда, вафо қиладиган, унга шикоят қилганингда раҳмли бўладиган” деб жавоб берди.

•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•

🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
#Биласизми ?

«ТАҲАЖЖУД НАМОЗИ»

🔸 Бу намознинг ози икки, кўпи саккиз ракъатдир.

Аллоҳ таоло:

وَمِنَ اللَّيْلِ فَتَهَجَّدْ بِهِ نَافِلَةً لَّكَ عَسَى أَن يَبْعَثَكَ رَبُّكَ مَقَاماً مَّحْمُوداً

«Кечанинг баъзисида у ила бедор бўл. Сенга нофила бўлсин. Шоядки, Роббинг сени мақтовли мақомда тирилтирса», деган.
(Исро сураси, 79-оят).

🔸 Ушбу оят ила таҳажжуд намозига тарғиб қилиш Қуръонда келгани эслатилмоқда. Кечаси бир ухлаб туриб ўқиладиган намоз таҳажжуд намози деб аталади.

🔸 Шунингдек, бу намозни «қиём намози» деб ҳам айтилади. Аввал бошда бу намоз вожиб бўлган эди. Бир йилдан кейин вожиблиги насх қилинган.

- - -
Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Сизларга кечанинг қиёми лозимдир. Чунки у сизлардан олдинги солиҳларнинг одатидир. У Роббингизга қурбатдир. У ёмонликларга каффоратдир. У гуноҳларни қайтарувчидир», дедилар».

Бошқа бир ривоятда:
«У жисмдан дардни қувувчидир», дейилган.
(Термизий, Аҳмад ва Ҳоким ривоят қилишган.)

«Кифоя, 1-жуз» китобидан.

🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
#БИЛАСИЗМИ:

Имом Шофеий дедилар:
Кимки ўзини қийматидан юқори ўринга қўйса, Аллоҳ уни ўз қийматига қайтариб қўяди”.
Маъноси: яъни, Аллоҳ унинг асл ҳолини, ҳақиқатини инсонларга кўрсатиб қўяди.
Бу тавозега ундашдир.
•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•

🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
​​#БИЛАСИЗМИ:

Шаввол ойи рўзаси ҳақида аниқ маълумотлар:

Савбон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Рамозон рўзаси ўн ой рўзага тўғри келса, Шавволнинг олти куни икки ойга тўғри келади, натижада бу бир йил рўза бўлади”, дедилар. Бошқа ривоятда: “Ким фитрдан кейин олти кун рўза тутса, бир йил тўла рўза бўлади”, ояти каримада (Ким бир яхшиликни амалга оширса, унга ўша яхшиликнинг ўн баробари бўлур), деб зикр қилинган.
(Имом Аҳмад ва Ибн Можа ривояти).
Мазкур муборак баёнотдан куйидаги фойда ва ҳукмларни хулоса қилиш мумкин:
1. Шаввол ойидан олти кун рўза тутишнинг фазилати албатта, ким Рамозон рўзасига қўшимча қилиб, Шаввол рўзасини ҳам узлуксиз тутиб юрса, бир умр рўза тутгандек бўлади. Бу эса улкан фазл ва буюк амал ҳисобланади.
2. Буюк Аллоҳнинг бандаларига раҳмати бўлиб, бу Аллоҳ таоло томонидан бандаларининг озгина амалига кўп савоб ва улкан ажрлар ато этишидир.
3. Шаввол ойидан олти кун рўзасини тезлатиб тутиш мустаҳабдир. Яхшиликларда мусобақа қилишга амр бўлгани, бу рўза қолиб кетмаслиги ва кишини бошқа иш машғул қилиб қўймаслиги учун бу кундаги рўзани шошилиб тутиш муҳимдир.
4. Ушбу рўзани Шаввол ойининг аввали, ўртаси ёки охирида узлуксиз ёки кун оралатиб тутиш дуруст бўлаверади. Мукаллаф ушбу рўзани хоҳлаган ҳолатда тутса ҳам Аллоҳ таоло ушбу амални қабул қилса, ваъда қилинган ажрга ҳақли бўлади.
5. Рамазондан қазоси бўлган киши биринчи қазосини кейин Шавволдан олти кун рўза тутади. Чунки ҳадисда Набий алайҳиссалом: “Ким рамазон рўзасини (тўла) тутиб,....”, деганлар. Зеро, зиммасида Рамазоннинг қазоси бўлган кишига нисбатан то у ўша қазосини тутгунига қадар рўза тутди, дейиш тўғри бўлмайди. Чунки инсон ўз зиммасини вожибдан холос қилиб олиши, мустаҳаб ишни қилишидан авло ҳисобланади.
6. Зеро, Ҳаким сифатли Аллоҳ таоло фарзларни нафл ибодатлардан олдин қилиб шариатга киритган. Шунингдек, уларнинг ортидан нафлларни келтирган. Буни намозлардаги тартибли суннатлар, Шаъбон ва Шаввол ойлари орасида Рамазон рўзасини шариатга киритиши мисолида ҳам кўриш мумкин.
7. Ушбу нафллар фарзларда кузатилган камчиликни тўлдиради. Чунки мукаллаф томонидан рўзасининг ажрини камайтириб қўядиган баъзи камчиликларга йўл қўйиши табий. Масалан, кўп гапириш, кўп қараш, кўп ейиш ва бошқа шу каби бирор камчилик содир этилган бўлиши мумкин. Шунинг учун бу нафл ибодатлар инсонга зийнат ва ибодатларини мукаммаллигига сабаб бўлади. Рамазон ойидан кейин келадиган Шаввол ойида олти кун нафл рўза тутишга тарғиб қилишда бундан бошқа яна бир қанча ҳикматлари ҳам бор. Муҳими инсон бу нафл ибодатларга ўзини одатлантиришидир.🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
#БИЛАСИЗМИ

Киши имони қандайлигини билмоқчи бўлса, унинг тарозуси чиройли хулқдир. Айниқса, ўзидан заифлар (хотин, бола ва қўл остидаги ходимлар)га чиройли муомалада бўлиш энг яхши мўъминлар қаторига кириш ҳисобланади.

عَنْ جَابِرٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: "إِنَّ مِنْ أَحَبِّكُمْ إِلَيَّ وَأَقْرَبِكُمْ مِنِّي مَجْلِسًا يَوْمَ الْقِيَامَةِ أَحَاسِنَكُمْ أَخْلَاقًا" (رواه الإمام الترمذي).

яъни: Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбар алайҳиссалом айтадилар: “Сизларнинг менга суюклироғингиз ва қиёмат куни менга яқинроғингиз ахлоқи гўзалларингиздир”

(Имом Термизий ривояти)

🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
#БИЛАСИЗМИ?

Тўрт улуғ фаришта ва уларнинг вазифалари:

1. Жаброил, алайҳиссалом, фаришталарнинг энг улуғи.
Аллоҳ таолодан пайғамбарларга ваҳий келтирган фаришта.

2. Микоил, алайҳиссалом, рахматга, ризққа маъмур (вазифали) бўлган фариштадир.

3. Исрофил, алайҳиссалом, фоний олам охирлаб, қиёмат
келганида сур чаладилар.

4. Азроил, алайҳиссалом, жонларни олишга вазифадор
фаришта.

Булар улуғ фаришталардир.
Бошқа фаришталар ва уларнинг вазифаси:
Кироман- Котибин: Ҳар кайсимизнинг ўнг ва чап елкамизда ҳар бир иш ва сўзимизни ёзиб борувчи фаришталар кироман котибин фаришталаридир. Улар доим бизга ҳамроҳдир. Ўнг елкамиздаги фаришта яхши амалларимизни
ёзиб боради, чап елкамиздаги фаришта эса гуноҳ ишларимизни ёзиб боради. Охират куни ушбу ёзувлар ҳисоб- китоб пайтида бизга тақдим этилади.
Мункар ва Накир: Қабрда бизни сўроқ - савол қиладиган фаришталар.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
​​#БИЛАСИЗМИ?

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят килинади.
Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам айтадиларки - Менга саловот айтувчи учун сирот кўприги устида (йўлбошчи) нур бўлади. Кимки шу нур аҳлидан бўлса, у нор (дўзах) аҳлидан бўлмайди.

Саййидимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтишни кўпайтирайлик!!

🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
#БИЛАСИЗМИ_СУБҲАНАЛЛОҲ

Аллоҳ бурун остидаги мана бу шаклни нега яратганини биласизми?

Олимларнинг аниқлашича, бу шаклнинг аҳамияти катта. Унингсиз ҳарфларнинг катта қисмини ҳеч нутқ қила олмайсиз. У лабларнинг муайян шаклда ҳаракатланишига ва ҳарфларни тўғри нутқ қилишига ёрдам беради.
Бас, инсонни энг гўзал суратда яратган Зот барча айбу нуқсонлардан покдир!

🌸🍃🌸🍃🌸🍃🌸🍃
🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿

🌐 @Umarulforuq_uz 🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
#БИЛАСИЗМИ:

Имом Қуртубий раҳимаҳуллоҳ дейдилар: “Жаннатда кун ва тун бўлмайди. Албатта у ҳамиша нур ичра бўладир.

Қуртубийнинг “Тазкира”сидан.
🌐  @Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
#БИЛАСИЗМИ:

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким (бирор кишини) ҳидоятга чақирса, ҳидоятга эргашган кишиларнинг ажридан бирор нарса камайтирилмасдан, унинг ажрича ажр бўлади», дедилар.

(Имом Муслим ривояти).

•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•

🌐  🕌
@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
#БИЛАСИЗМИ:

Имом Қуртубий раҳимаҳуллоҳ дейдилар: “Жаннатда кун ва тун бўлмайди. Албатта у ҳамиша нур ичра бўладир.

Қуртубийнинг “Тазкира”сидан.
🌐  @Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
#БИЛАСИЗМИ?

“Ҳусни хулқ бу - яхшилик улашмоқ, ёмонликдан тийилмоқ ва очиқ юзли бўлмоқдир”!

🌐  @Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g

(Ҳасан Басрий).
•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈
#БИЛАСИЗМИ

Киши имони қандайлигини билмоқчи бўлса, унинг тарозуси чиройли хулқдир. Айниқса, ўзидан заифлар (хотин, бола ва қўл остидаги ходимлар)га чиройли муомалада бўлиш энг яхши мўъминлар қаторига кириш ҳисобланади.

عَنْ جَابِرٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: "إِنَّ مِنْ أَحَبِّكُمْ إِلَيَّ وَأَقْرَبِكُمْ مِنِّي مَجْلِسًا يَوْمَ الْقِيَامَةِ أَحَاسِنَكُمْ أَخْلَاقًا" (رواه الإمام الترمذي).

яъни: Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбар алайҳиссалом айтадилар: “Сизларнинг менга суюклироғингиз ва қиёмат куни менга яқинроғингиз ахлоқи гўзалларингиздир

(Имом Термизий ривояти)
•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•

🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
​​#БИЛАСИЗМИ:

Шаввол ойи рўзаси ҳақида аниқ маълумотлар:

Савбон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Рамозон рўзаси ўн ой рўзага тўғри келса, Шавволнинг олти куни икки ойга тўғри келади, натижада бу бир йил рўза бўлади”, дедилар. Бошқа ривоятда: “Ким фитрдан кейин олти кун рўза тутса, бир йил тўла рўза бўлади”, ояти каримада (Ким бир яхшиликни амалга оширса, унга ўша яхшиликнинг ўн баробари бўлур), деб зикр қилинган.
(Имом Аҳмад ва Ибн Можа ривояти).
Мазкур муборак баёнотдан куйидаги фойда ва ҳукмларни хулоса қилиш мумкин:
1. Шаввол ойидан олти кун рўза тутишнинг фазилати албатта, ким Рамозон рўзасига қўшимча қилиб, Шаввол рўзасини ҳам узлуксиз тутиб юрса, бир умр рўза тутгандек бўлади. Бу эса улкан фазл ва буюк амал ҳисобланади.
2. Буюк Аллоҳнинг бандаларига раҳмати бўлиб, бу Аллоҳ таоло томонидан бандаларининг озгина амалига кўп савоб ва улкан ажрлар ато этишидир.
3. Шаввол ойидан олти кун рўзасини тезлатиб тутиш мустаҳабдир. Яхшиликларда мусобақа қилишга амр бўлгани, бу рўза қолиб кетмаслиги ва кишини бошқа иш машғул қилиб қўймаслиги учун бу кундаги рўзани шошилиб тутиш муҳимдир.
4. Ушбу рўзани Шаввол ойининг аввали, ўртаси ёки охирида узлуксиз ёки кун оралатиб тутиш дуруст бўлаверади. Мукаллаф ушбу рўзани хоҳлаган ҳолатда тутса ҳам Аллоҳ таоло ушбу амални қабул қилса, ваъда қилинган ажрга ҳақли бўлади.
5. Рамазондан қазоси бўлган киши биринчи қазосини кейин Шавволдан олти кун рўза тутади. Чунки ҳадисда Набий алайҳиссалом: “Ким рамазон рўзасини (тўла) тутиб,....”, деганлар. Зеро, зиммасида Рамазоннинг қазоси бўлган кишига нисбатан то у ўша қазосини тутгунига қадар рўза тутди, дейиш тўғри бўлмайди. Чунки инсон ўз зиммасини вожибдан холос қилиб олиши, мустаҳаб ишни қилишидан авло ҳисобланади.
6. Зеро, Ҳаким сифатли Аллоҳ таоло фарзларни нафл ибодатлардан олдин қилиб шариатга киритган. Шунингдек, уларнинг ортидан нафлларни келтирган. Буни намозлардаги тартибли суннатлар, Шаъбон ва Шаввол ойлари орасида Рамазон рўзасини шариатга киритиши мисолида ҳам кўриш мумкин.
7. Ушбу нафллар фарзларда кузатилган камчиликни тўлдиради. Чунки мукаллаф томонидан рўзасининг ажрини камайтириб қўядиган баъзи камчиликларга йўл қўйиши табий. Масалан, кўп гапириш, кўп қараш, кўп ейиш ва бошқа шу каби бирор камчилик содир этилган бўлиши мумкин. Шунинг учун бу нафл ибодатлар инсонга зийнат ва ибодатларини мукаммаллигига сабаб бўлади. Рамазон ойидан кейин келадиган Шаввол ойида олти кун нафл рўза тутишга тарғиб қилишда бундан бошқа яна бир қанча ҳикматлари ҳам бор. Муҳими инсон бу нафл ибодатларга ўзини одатлантиришидир.

🌐  @Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
#БИЛАСИЗМИ

“Одамларнинг амаллари ҳар ҳафтада икки марта кўрсатилади, душанба ва пайшанба кунлари. Ана шунда ҳар бир мўмин банда мағфират қилинади, лекин аразлашганлар бундан мустаснолар. Улар ҳақида:
- “Буларни қолдиринглар” ёки “ярашгунларича кечиктиринглар” - дейилади.

(Имом Муслим ривояти).
•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•

🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
#БИЛАСИЗМИ?

Ҳасан Басрий айтдилар:
«
Тақво аҳлининг ўзига хос аломатлари бўлиб, ўша аломатлар орқали уларни танилади».

Улар: Рост гапириш, аҳдга вафо қилиш, қариндошлар билан алоқани тиклаш, заифларга раҳмдил бўлиш, фахрланиш ва такаббурнинг озлиги, яхшиликни баҳам кўриш, одамларга мақтанишнинг озлиги, гўзал хулқ ва Аллоҳ таолога яқинлаштирадиган амалларда жидду жаҳд қилишдир.