Umarul Foruq.uz
7.34K subscribers
7.17K photos
2.87K videos
10 files
9.37K links
Наманган шаҳар "Умарул Форуқ" жомеъ масжидининг расмий телеграм канали

Мурожаат учун 👇🏻
Админ 👨🏻‍💻:
Download Telegram
ТАСБИҲ ИШЛАТИШ БИДЪАТМИ?
#раддия

510-CАВОЛ: Бир танишим айтадиган зикрларингни тасбиҳда эмас, бармоқларинг билан санашинг керак, деди. Зикрларни айтишда тасбиҳ ишлатишим гуноҳми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Қадим-қадимлардан бери юртимизда ҳеч ихтилофсиз ишлатиб келинган тасбиҳ яқин-яқиндан бидъат, ҳаром дейдиганлар чиқа бошлади. Динда бир амални бидъат ёки ҳаром дейиш учун кучли далиллар керак бўлади. Тасбиҳ ишлатишдан ман қиладиган бундай далиллар эса мавжуд эмас. Тасбиҳ ишлатиш жоиз эканига келган далиллар инкор этиб бўлмас даражада қувватли ва кўпдир. София бинти Ҳуяй онамиз разияллоҳу анҳодан ривоят қилинган саҳиҳ ҳадисда шундай дейилади:
دخل علي رسول الله صلي الله عليه وسلم وبين يدي أربعة آلاف نواة أسبح بها قال لقد سبحت بهذه ألا أعلمك بأكثر مما سبحت فقلت بلي علمني فقال قولي سبحان الله عدد خلقه (رواه الإمام الترمذي)
яъни: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам мени олдимга кирдилар, олдимда тўрт минг дона данак бор бўлиб, улар билан тасбиҳ айтар эдим. Шунда У Зот: “Сенга сен айтаётган тасбиҳдан кўра кўпроғини ўргатайми?” – дедилар. Мен: “Ўргатинг” – дедим. У Зот “Субҳаналлоҳи адада холқиҳи” – деб айт, дедилар” (Имом Термизий ривоятлари).
Мазкур ҳадис тасбиҳ ишлатишни жоизлигига далилдир. Зеро, бунда Набий саллаллоҳу алайҳи васалламнинг тақрирлари (жоиз ишни ўз ўрнида қолдиришлари) бор. Агар тасбиҳ ишлатиш мумкин бўлмаганида Расул алайҳиссалом онамизни дарҳол бу ишдан қайтарган бўлар эдилар. Онамизни олдидаги данакни кўриб индамаганлари бу ишни жоизлигига далил бўлади. (“Мирқотул мафотиҳ” ва “Туҳфатул аҳвазий” китоблари).
Машҳур саҳоба Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳунинг халтачада тош ёки данаклари бўлиб, улар билан “Субҳаналлоҳ, субҳаналлоҳ” деб тасбиҳ айтар эдилар. Тошлар тугагач чўриларига берар, чўри уларни тўплаб халтачага солиб, яна у кишига қайтариб берар эди (Имом Ибн Аби Шайба ривоятлари).
Бадрда қатнашган саҳобалардан қирқтаси билан учрашиб, ҳадис эшитган тобеин Қосим ибн Абдурраҳмондан ривоят қилинади: Абу Дардо разияллоҳу анҳунинг бир халтачада ўнта атрофида ҳисобланган ажва хурмосининг данаклари бўлиб, бомдод намозини ўқигач, халтачадан данакларни бирма-бир олиб тасбиҳ айтар, данаклар тугагач, бирма-бир яна халтачага қайтариб солар эди. Доим шу ҳолатда тасбиҳ айтар эдилар (Имом Аҳмад ривоятлари).
Юнус ибн Убайд онасидан ривоят қилади: Унинг онаси “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларидан бўлган Абу София деган киши бизнинг қўшнимиз эди. У кишининг тасбиҳ айтиш учун тошчалари бор эди”, деган (Имом Аҳмад ривоятлари).
Аллома Абдулҳай Лакнавий ўзларининг “Зийнатул фикр фи субҳатиз зикр” номли асарларида тобеинларнинг улуғларидан бўлган Ҳасанул Басрий раҳматуллоҳи алайҳдан нақл қилиб айтадилар: “Ҳасан Басрийдан қўлларида ҳамиша тасбиҳ бўлишининг сабаби ҳақида сўралганида “Биз авваллари (саҳобалар даврида) буни ишлатар эдик, келажакда ҳам буни тарк қилмаймиз. Мен қалбим, тилим ва қўлим билан зикр қилишни яхши кўраман” деганлар”.
Мазкур далиллардан маълум бўладики, тасбиҳ ишлатиш асло бидъат эмас, балки жоиз, ҳатто мустаҳаб бўлган ишдир. Чунки буни ман қиладиган бирорта далил йўқдир. Балки саҳобалардан келган хабарлар туфайли бу ишни қилиш марғуб амалдир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш▫️
#Раддия #Қуръонни_ўпиш_бидъатми

Баъзан “Қуръонни ўпиш бидъат, салафи солиҳлардан бундай қилганлари ривоят қилинмаган, бундай қилиш гуноҳ” деган сўзларни эшитиб қоламиз. Бу масаланинг шаръий ҳукми не бўлади? Ҳақиқатан ҳам Қуръонни ўпиш бидъат ва гуноҳми ёки шаръан жоиз бўлган мандуб ишми?

Имом Ахмад Куръонни ўпишни мустахаб деб айтганлар. Хамда Ҳанафий, шофеъий, ҳанбалий мазҳабининг жумҳур фуқаҳолари "Мусҳаф (Қуръон) ни ўпиш жоиздир. деб айтишган.

Хулафои рошидинлардан Умар розияллоху анху одатлари Хар куни эрталаб Қуръонни қўлларига олиб ўпардилар ва:"Бу китоб роббимни аҳди ваъдаси ва роббим азза ва жаллани рисоласи",- дердилар .

Усмон розияллоху анхунинг одатлари эса "Қуръон каримни ўпардилар ва юзларига суртардилар",- деб ривоят қилинган.

Пайғамбариммиз алайхиссалом: "... васият киламан Аллоҳдан Тақво (қўрқиш) қилишни, эштишни ва итоат қилишни агар қора танли қул бўлса ҳам, мендан кейин яшаганлар кўп ихтилофларни кўрасиз. Шунда мени суннатимни маҳкам ушланглар ва хулафои рошидинларни суннатини маҳкам ушлашни ушлаганда ҳам озиқ тишлар билан маҳкам ушлашни",- марҳамат қилдилар, демак бу хадисдан хулоса хулафои рошидинларни суннатини маҳкам ушлаш бизларга пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг кўрсатмаларидир.

Олимжон Исақов.

🌐 @Umarulforuq_uz 🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Раддия

Икрамов Обидхон қори домла

Уламоларни ҳақорат қилаётган сўкиётган,Туҳмат тошларини отаётган, Мирзохид исмли Фосиқ йигитга раддия, Ўзбек ўғлони дейишга ҳам уяласан киши....


🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
#Раддия
Муҳаммад ибн Абдулваҳҳобнинг туғилган кунини нишонлаш мумкину, Муҳаммад ибн Абдуллоҳ учун қилинса бидъат бўладими?

Мен айтаётган гапимни илгари ҳам айтиб ўтган эдим:
Мен бир сафар ушбу мавлидни инкор этадиган ва уни бидъат санайдиган кишилар томонидан бир йиғинга чақирилдим.
Улар томонидан Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб туғилган куннинг нечадир йили муносабати билан уюштирилган анжуманга таклиф қилиндим.
Ушбу анжуманга мен ҳисобини билмайдиган даражадаги миллионлаб маблағлар сарф қилинган эди.
Мени таклиф қилган кишиларга хабар юбориб уларга: "Бу иш ўзларингиз айтаётганингиздек бидъат, шу муносабат билан сизларнинг чақириғингизга ижобат қилолмайман" - дедим.
Лекин мен ҳайронман, қандай қилиб бу иш Аллоҳнинг Расули бўлган солиҳ инсон Муҳаммад ибн Абдуллоҳ учун қилинса бидъат бўлади-ю, бир солиҳ Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб учун қилинса олийжаноб иш бўлади?! Бу қанақаси бўлди?!
Қандай қилиб Аллоҳнинг элчиси Муҳаммад алайҳис-саломнинг хотираси учун йиғилиб уни нишонлаш бидъат бўлади-ю, Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб туғилганига фалон йил тўлгани муносабати билан уни нишонлаш учун тўпланиб анжуман уюштириш ташаккурга сазовор, савоб оладиган, олийжаноб иш бўлади?!
Уни бидъат эканинга ва буни бидъат эмаслигига қарор берган илмий қоида нима ўзи?!
Бу очиқ ойдин иш.
Биз улар қилаётган нарсани инкор қилмаймиз, чунки биз бу анжуман ва шунга ўхшаш йиғинлар ибодат эмаслигини биламиз ҳамда уларни инша Аллоҳ ортидан диний яхшилик исталадиган ижтимоий фаоллик деб тушунамиз.
Биз уларга танбеҳ бермаймиз. Лекин нима учун улар Расулуллоҳ туғилган кунида у зотнинг ўзи шодлангани каби бизнинг ҳам қувонишимизни маъқул кўрмайдилар? Нимага?
Тўғри, учрашув бўлсин ёки мавлид, ҳар бир йиғин ва анжуманни нишонлашда тақиқланган ҳаром ишлар бўлмаслиги шарт қилинади.
Бу албатта, лозим бўлган шарт. Чунки барча расм русм ва одатлар агар уларга тақиқланган ҳаром ишлар аралашмаса шаръан рухсат берилган амалдаги (қонуний) иш саналади.
Аммо бошқа араб шаҳарларида амалга оширилаётган ва ундаги тақиқланган ҳаром ишларни ҳамда бемаъни исрофгарчиликларни тарқалишига бизнинг алоқамиз йўқ. (Биз ҳам уларни маъқулламаймиз). Улар ҳеч қачон биз айтаётган мавлид йиғинлари эмас.
Биз уларни инкор этувчиларнинг энг аввалида турамиз, балки биз саййидимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мавлидларини бу каби ишлардан тозалаймиз.

Муҳаммад Саъид Рамазон ал-Бутийнинг жума хутбасидан.
19-июл 1996-йил.

Абдуллоҳ Ғуломов таржимаси.

🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Соҳта_салафийлик

#Раддия: Исломдан ҳижрат-абадий кулфат


Наманган шаҳридаги “Мулла Исмоил” жоме масжиди имом-хатиби Абдураҳманов Муҳаммадхон
 
🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Сохта_салафий

#Раддия: Сиз жиҳодни нималигини биласизми?

Сайтдан кўриш
Ютубдан кўриш

Аҳмадалихон домла Убайдуллаев🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Раддия

Шаръан жоиз бўлган васийла

Ҳамидулло Убайдуллаев Наманган шаҳридаги «Уста Исматуллоҳ ҳожи» жоме масжиди имом хатиби


🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видеолавҳа #Раддия
Намозни дангасалик қилиб ўқимаган инсон кофир бўлади (ми?)

Саматов Абдуллоҳ

🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
Audio
#Аудио
#Раддия

🎙 Юнусхон Джаббаров

📜 Намоздан кейинги ўқиладиган зикрлар ҳақида

Манба: @ilmahllari


🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видеолавҳа #Раддия
Хайрли амалларнинг савоби бошқаларга етадими?

Муҳаммадхон Абдураҳманов


🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#РАДДИЯ

📹 Аҳли илмларни устидан куладиганлар, Аллоҳдан қўрқинг!


🎙 Муҳаммад Бобурхон

🕌 “Хомиддин қори” жоме масжиди имоми

🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g