Umarul Foruq.uz
7.33K subscribers
7.14K photos
2.87K videos
10 files
9.35K links
Наманган шаҳар "Умарул Форуқ" жомеъ масжидининг расмий телеграм канали

Мурожаат учун 👇🏻
Админ 👨🏻‍💻:
Download Telegram
ЭРИМДАН МАҲРИМ БЎЛГАН УЙНИ ТАЛАБ ҚИЛИШГА ҲАҚҚИМ БОРМИ?
#никоҳ #маҳр

919-CАВОЛ: Анча йиллар аввал эримдан ажрашдим. Кейинчалик соғлиғим ёмонлашиши туфайли бир инсонга турмушга чиқдим. Уйимдагилар бу никоҳдан хабарлари бор. Аммо бу эрим уйидагиларига айтмаган экан. Онаси билиб қолиб, ё мени ёки уни танлайсан, деб шарт қўйди. Эрим табиийки, онасини танлади. Маҳримга уй олиб бераман деб ваъда қилган эди. Ҳозир ижарада қийналиб яшаяпман. Эримдан маҳрим бўлган уйни талаб қилишга ҳаққим борми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аллоҳ таоло Ўзи енгиллик берсин. Ҳолатингизни ўзингиз ўйлаган гўзал ҳолатга айлантириб берсин. Аксар ҳолатларда уйдагилар билмайди, кейин ўзим тушунтираман, каби гаплар билан қилинган турмуш мана шундай аянчли, асосан аёл кишини сиз каби аросатда қолиб кетиши билан тугайди.

Агар эрингиз маҳрга уй олиб бераман деган бўлса, талаб қилсангиз бўлади. Чунки маҳр эркак кишига вожиб саналади. Адо қилмагунича бўйнида қарз бўлиб тураверади.

Аллоҳ таоло «Нисо» сурасида: «Аёлларга маҳрларини кўнгилдан чиқариб беринг. Агар улар ундан бирор нарсани чин кўнгилдан тутсалар, бас, уни енглар. Ош бўлсин, офият бўлсин», деган (4-оят).

Ушбу ояти карима маҳр бериш эрга вожиб эканини англатувчи тўртта ояти каримадан биридир. Ақди никоҳ бўлиши билан, маҳр бериш вожиб бўлади, агар қовушмай туриб ажрашадиган бўлсалар ҳам.

Ушбу оятда эр ўзига хотинликка рози бўлган аёлга маҳрни оғриниб эмас, чин кўнгилдан чиқариб бериши лозимлиги уқтирилмоқда. Шу билан бирга, маҳр келиннинг мулкига айланишига ҳам ишора қилинмоқда.

Эрингиз маҳрни нима эканини яхши англаса керак. Ундан ташқари ўзингизни қийнаманг. Аллоҳ таоло бир қийинчилик ортидан икки яхшилик беришини айтган. Инша Аллоҳ, яхши кунлар келади. Фақат ундай кунларни сабр-матонат ва гўзал ибодатлар билан қарши олишингиз керак. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g