O'limni eslang.!
45.5K subscribers
1.57K photos
1.52K videos
1 file
143 links
— Ўшанда бу ҳолим бўларкин қандоқ?
— Устимга уюм-уюм тушганда тупроқ!😢

Лаззатларни кетгазувчи ўлимни эсланг!

Bizda reklama: https://t.me/reklamaaaa_uchun
Adminga Murojaat: @Ulimni_eslang_admin
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
• Айтинг-чи нима бор жаннатга ўхшаш,
Дунё мевалари ям-яшил ғўра.
Нақадар гўзалдир Аллоҳ деб яшаш,
Аллоҳни соғиниб ўлишлик ундан-да зўр-а?

#Иброҳимов

@ulimni_eslang 🤍
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
بسم الله الرحمن الرحيم📚

Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи ва барокатуҳу!

Яна бир Жумага етказган Аллоҳга ҳамд Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо
🤍 га саловату дурудлар бўлсин..

Саййидимиз Расулуллоҳ
🤍 таваллуд топган Рабиул аввал ойининг илк жумаси барчамизга муборак бўлсин!

Муҳаммад
🤍га кўп салавоту саломлар йўллашни, сийратлари ва одобу ахлоқларини ҳаётимизга татбиқ қилишни насиб айласин.

Ҳақ таоло Қиёматда Ул зотнинг шафоатларига етиштирсин, Жаннатда эса Расулимиз
🤍га қўшни қилсин.🫴

Ушбу жума кунида
📚 қалбларимизга - сакийнат,
юзларимизга табассум, уйларимизга бахт ва саодат ато этиб, ЗИКРидан бизларни ажралмайдиган қилсин!

Ушбу кун фазилатидан Аллоҳ бизларга хайриятлар ёзиб, қалбларимизни бахтиёр қилсин!

Албатта бир жумангиз Маккада бўлсин. Жаннатда бир ошиёнингиз бўлсин... Амийн
🫴

@ulimni_eslang 🤍
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Аллоҳ Таъола меҳрибон мушфиқ онадан ҳам раҳмлироқдир. Албатта Аллоҳ Саховатли Карим зотдир...

@ulimni_eslang🤍
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бундай қисқа умр кўришимни билганимда эди...

Шайх Алижон қори ҳафизаҳуллоҳ
©️алқурануз

@ulimni_eslang 🤍
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Кўз ёш билан ўқийсиз, такрор такрор...

( Расулуллох ﷺга бўлган мухаббат)

Асли Битлислик бўлган бир олим ўзининг ҳаж сафари асносида Мадинада кўрган бир воқеани ҳикоя қилади.

Масжиди Набавийдан унча узоқ бўлмаган ердаги таҳоратхоналарнинг олдидан ўтиб кетаётган эдим. Қарасам, таҳоратхонанинг эшиги олдида тўртта полис бир ишга ҳозирлик кўргандек шай бўлиб ичкаридан чиқаётган одамларни кузатиб туришибди. Шу пайт ичкаридан бир йигит чиқиб келди. Полислар шу заҳоти у йигитни ушлаб олдилар. Йигит ёлбориб бақира бошлади:
–Мен тиланчи эмасман, мен ўғри эмасман. Мен жиноятчи эмасман....

Яқинроқ бориб йигитга қарадим. Мен уни танидим. Уни Равзанинг рўпарасида доим йиғлаб дуо қилаётганини кўрардим. Оқ сариқдан келган. сийрак соқолли 30-35 ёшлардаги Албаниялик йигит эди. Полисларга дедим:
–Бу йигит нима гуноҳ қилди?
–Сени ишинг бўлмасин. Йўлингдан қолма, Тур.
–Лекин, мен билишим керак, бу одам ўғрими?
–Йўқ! Ўғри эмас. Бу йигит қочоқлардан. Мадинада ноқонуний юрибди. Биз уни олти йилдан буён қувамиз. Ушлолмаймиз. Энди тутамиз деганимизда, Равзага Расулуллоҳ ﷺнинг ҳузурларига қочиб кириб олади. У ердан чиқаролмаймиз.
–Энди уни нима қиласизлар?
–Биз уни учоққа ўтқазиб Албаниясига жўнатамиз.
Бу сўзларни эшитиб, йигитнинг эси чиқиб кетди. Бақира бошлади:
–Ундай қилманг! Мен ўғри эмасман... Мен жиноятчи эмасман... Мен Расулуллоҳ ﷺни яхши кўраман. Шунинг учун бу ердаман. Мени кетказманг!...

Полислар эса унинг ёлборишларига парво қилмас эдилар. Унинг қўлларини қайириб судрай бошладилар. Ёлборишлари фойда бермаган йигит полисларга деди:
–Илтимос, менинг юзимни Расулуллоҳ ﷺ тарафга қаратинг. У зотга айтадиган гапим бор.
Полислар истар-истамас йигитнинг юзини яшил гумбаз тарафга қаратдилар. Айтақол, нима гапинг бор Расулуллоҳ ﷺга.
Йигит яшил гумбазга қараб бир оз тикилиб турди. Кейин қўлларини кўтариб илтижокорона ёлборди:
–Эй Расулуллоҳ ﷺ!
Сиз билан келишганимиз шундай эдими? Сиз билан келишган эдик-ку ахир!
Сизни деб, отамдан, онамдан кечиб, дўконларимни ёпиб бу ерга келдим ахир! Эй Расулуллоҳ ﷺ!
Сизга қўшни бўламан деб, сўз бердим, ахир.
Энди қаранг буларни, эй Расулуллоҳ ﷺ! Менга монелик қилмоқчилар.
Сиз аралашмайсизми, эй Расулуллоҳ ﷺ !?

Шу сўзларни айтар экан, йигит ерга шилқ этиб йиқилди. Полислар уни турғазмоқчи бўлишди. Йигит қимирламасди. Полислар уни қутулиб қолишлик учун номер кўрсатяпти, деб бир икки туртдилар. Кейин ичкаридан идишда сув олиб чиқиб юзига сепишди. Фойдаси бўлмади. Йигит қимирламасди. Атрофдагилардан бири: Ўлиб қолмадимикин? –деди. Полислар, "биз унга ўладиган бир иш қилмадик-ку", дейишди.
Кейин "тез ёрдам" чақиришга мажбур бўлишди. Бир оздан сўнг мана шу 7-чи рақамли эшикдан "Ambulance" машинаси келди. Докторлардан бири тушиб йигитнинг бўйин томирини ушлаб кўрди:

–У ўн беш дақиқа олдин ўлган, деди.

Полисларнинг аҳволини кўрсангиз эди... Ерга ўтириб ҳўнграб йиғлай бошладилар... Тиззаларига уриб йиғлардилар:
–Бу одамни ушлаган қўлларимиз синса бўлмасмиди?! Оёқларимиз синса бўлмасмиди?! Биз бу муборак инсоннинг пайғамбар афандимизни бунчалик севишини кошки билганимизда эди... Қўлларимиз синса бўлмасмиди?!...

Кейин машинада маййитни ҳув анави ерга, Бақиъ қабристони тарафга олиб бордилар. Мен орқаларидан бордим. Улар маййитни ювдилар. Мен уларни кузатиб турдим. Тобутини кўтаришаман, дея ҳаракат қилдим. Лекин, полислар йиғлаб шундай дедилар:
–Ҳеч ким тегмасин. Бу қилган гуноҳимиз бизга етарли. Уни бизга қўйиб беринг. Балки, у дунёда бизни кечирар бу муборак йигит....

Кўряпсизларми? Йигит мана шу ерда, одамларнинг кўз ўнгида Расулуллоҳ ﷺга: "Нега аралашмайсиз, эй Расулуллоҳ ﷺ?" деди. Шу заҳоти Азроил унинг жонини олди...

Аллоҳ барчамизга мана шу Албан йигити каби Расулуллоҳ ﷺга нисбатан муҳаббатли бўлишимизни насиб айласин!

Соллаллоҳу алайҳи васаллам..

@ulimni_eslang 🤍
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Audio
@ulimni_eslang
Қалбларни йиғлатган маруза. Аллоҳ билан гаплашган инсон..😢🥺

@ulimni_eslang🤍
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
​​БИР МУҲАББАТ ҚИССАСИ🫀

Абу Ос Пайғамбар ﷺ пайғамбар бўлишларидан олдин олдиларига бориб, катта қизлари Зайнабнинг қўлини сўради. (ОДОБ)

Унга Пайғамбар алайҳиссалом:
- Ўзидан рухсат олмагунимча бу ишни қилмайман, - дедилар. (ШАРИАТ)

Пайғамбар ﷺ Зайнабга:
- Холангнинг ўғли қўлингни сўраяпти, унга тегасанми? - дедилар.
Зайнабнинг юзлари қизарди ва табассум қилди. (ҲАЁ)

Пайғамбар ﷺ қизлари Зайнабни Абу Осга узатдилар. Шу билан бир муҳаббат қиссаси бошланди. Улардан Али ва Умома дунёга келди.

Кейин бир катта муаммо пайдо бўлди. (ЭЪТИҚОД)

Пайғамбар ﷺ пайғамбар бўлиб юборилдилар. Абу Ос сафарда эди. Сафардан қайтганида хотини Зайнаб мусулмон бўлган эди. Зайнаб унга:
- Муҳим янгилик бор, - деди. Абу Ос ўрнидан туриб, чиқиб кетди. (ЭҲТИРОМ)

Зайнаб даҳшатга тушиб, унинг ортидан борди ва деди:
- Отам пайғамбар бўлиб юборилди ва мен мусулмон бўлдим.
- Олдин менга айтиб, кейин бўлмабсан-да...
- Мен отамни ёлғончига чиқара олмайман-ку. Отам ҳеч қачон ёлғон гапирмаган. У ростгўй ва ҳалол одам. Бир ўзим эмас, онам, ака-укаларим, амакиваччам (Али ибн Абу Толиб) ҳам, аммангизнинг ўғли (Усмон ибн Аффон) ҳам, дўстингиз (Абу Бакр Сиддиқ) ҳам мусулмон бўлишган.
- Лекин мен одамлар, хотинини рози қилиш учун қавмидан юз ўгирди ва ота-боболарига куфр келтирди, дейишларини истамайман. Айни пайтда отангни ҳам айбламайман. Тўғри тушунасан ва узримни қабул қиласан, деб умид қиламан. (КЕЛИШУВ)
- Сизни мен тушунмасам, ким тушунади? (Сизни тушунмай ўлибманми?) Лекин мен сизнинг завжангизман. То ҳақиқатни тан олишга қодир бўлгунингизга қадар сизнинг ёрдамчингиз бўлиб қолавераман. (ОҚИЛАЛИК ВА ҒАМХЎРЛИК)

Зайнаб шу сўзига 20 йил вафо қилди... 20 йил!!! (АЛЛОҲ УЧУН САБР ҚИЛИШ)

Ҳижрат пайтида ҳам Абу Ос ҳали Исломга кирмаганди. Зайнаб Пайғамбар ﷺнинг олдиларига бориб:
- Эрим билан қолишимга рухсат беринг, - деди. (МУҲАББАТ)
Пайғамбар алайҳиссалом рухсат бердилар. (МЕҲРИБОНЛИК)

Бадр ғазоти. Абу Ос урушга Қурайш сафида чиқди. Эр отага қарши урушади. Бағри қон Зайнаб йиғлаб-йиғлаб, шундай дуо қиларди:
- Аллоҳим, отамни йўқотиб қўйишдан ҳам, боламнинг етим бўлиб қолишидан ҳам қўрқаман. Шундай кун келишини бошимга солма! (ҲАЙРАТ ВА УМИД)

Абу Ос Бадр жангида асир тушади. Зайнаб отасининг ғалабасидан қувониб, Аллоҳга сажда ва шукр қилади. Эрининг асир тушганини эшитиб, уни қутқариб олишни ўйлайди. (ОҚИЛАЛИК ВА УЗОҚНИ КЎРА БИЛИШ)

Эрини қутқариб олишга онасидан қолган бўйнидаги тақинчоқдан бошқа нарсаси йўқ эди. Ўша тақинчоқни Абу Оснинг укасидан бериб юборди. Пайғамбар ﷺ асирларни фидясини олиб қўйиб юбораётганди. Хадича онамизнинг тақинчоқларига кўзи тушиб:
- Бу кимнинг фидяси? - деб сўрадилар.
- Абу Ос ибн Рабиъники, - деб жавоб беришди. Пайғамбар ﷺ йиғладилар ва:
- Бу Хадичанинг тақинчоғи эди, - дедилар. (ВАФО)
Кейин ўринларидан туриб:
- Эй одамлар, куёвимиздан ҳеч ёмонлик кўрмагандик, уни шундоқ қўйиб юборсам майлими? - дедилар. Ҳамма:
- Ҳа, эй Аллоҳнинг пайғамбари, - дея жавоб қайтарди. (АСКАРЛАР ОДОБИ)
Пайғамбар ﷺ унга тақинчоқни бера туриб:
- Зайнабга тайинла, онаси Хадичанинг шодасини эҳтиёт қилсин, - дедилар. (КОФИР БЎЛСА ҲАМ УНИНГ ХУЛҚИГА ИШОНЧ БИЛДИРИШ)
Кейин Абу Осга, сенга бир сирни айтай, дея уни бир чеккага тортдилар-да:
- Эй Абу Ос, Аллоҳ менга муслимани кофирдан ажратишни буюрди, қизимни ўзимга қайтариб юборасанми? - дедилар.
- Хўп, - деди Абу Ос. (ЭРКАКЛИК)
Зайнаб Абу Осни Макка остонасида кутиб олди. Абу Ос унга:
- Мен кетаман, - деди.
- Қаерга?
- Мен эмас, сен отангнинг олдига кетасан. (ВАЪДАГА ВАФО)
- Нима учун?
- Иккимизни бир-биримиздан ажратиш учун. Бор, отангнинг олдига кет.
- Сиз ҳам мусулмон бўлиб, мен билан бирга кетмайсизми?
- Йўқ.
Зайнаб ўғли ва қизини олиб, Мадинага кетди. (ИТОАТ)

Олти йил совчилар кети узилмади. Эрининг келишини умид қилиб, ҳаммасига рад жавобини берди. (ВАФО)

(давоми кейинги постда)

@ulimni_eslang 🤍
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
​​БИР МУҲАББАТ ҚИССАСИ🫀

(Боши олдиги постда)

...Олти йилдан кейин Абу Ос бир карвон билан Маккадан Шомга сафар қилди. Йўлда бир қанча саҳобаларга дуч келди ва карвонини йўқотиб қўйди.

Бомдоддан сал олдинроқ Зайнабнинг уйи ёнига келди ва эшикни қоқди. Зайнаб уни кўриб:
- Мусулмон бўлиб келдингизми? - деб сўради. (УМИД)
- Қочиб келдим.
- Мусулмон бўласизми? (ТАЛАБИДА ҚАТЪИЙ ТУРИШ)
- Йўқ.
- Қўрқманг. Холамнинг ўғли хуш келибдилар. Али ва Умоманинг отаси хуш келибдилар. (АЖРИМ ВА АДОЛАТ)

Пайғамбар ﷺ бомдод намозига имомлик қилдилар. Намоз ўқиб бўлингач, масжиднинг охиридан бир овоз келди:
- Мен Абу Ос ибн Рабиъни ўз ҳимоямга олдим.
- Нимадир эшитгандек бўлдим, сизлар ҳам эшитдингларми? - дедилар Пайғамбар ﷺ.
- Ҳа, эй Аллоҳнинг пайғамбари, - дейишди саҳобалар.
Зайнаб деди:
- Эй Аллоҳнинг пайғамбари, Абу Ос узоқдан келадиган бўлсам, холамнинг ўғли, яқиндан келадиган бўлсам, болаларимнинг отаси, мен уни ўз ҳимоямга олдим.
Пайғамбар ﷺ ўринларидан туриб:
- Эй одамлар, куёвимиздан ёмонлик кўрмаганмиз, рост гапирган, берган ваъдасига вафо қилган, маъқул кўрсангизлар, унга молини қайтариб бериб, шаҳрига қайтиб кетишига қўйиб беринглар, шундай қилишинглар менга ҳам ёқади, маъқул кўрмасангизлар, унинг масаласи сизларнинг қўлингизда, қандай ҳукм қилсангизлар ҳам сизларни айбламайман, - дедилар. (ШЎРО)
- Молини қайтариб берамиз эй Аллоҳнинг пайғамбари, - дейишди одамлар. (АСКАРЛАР ОДОБИ)

Пайғамбарﷺ Зайнабга қараб:
- Сен ҳимоянгга олган одамни биз ҳам ҳимоямизга олдик, - дедилар.
Кейин Зайнабнинг уйига бориб:
- Зайнаб, уни яхшилаб меҳмон қил, ҳурматини жойига қўй, у холангнинг ўғли, болаларингнинг отаси, лекин унга яқинлашма, у сенга ҳалол эмас, - дедилар. (МЕҲРИБОНЛИК ВА ШАРИАТ)
- Хўп бўлади, отажон, - деди Зайнаб. (ИТОАТ)

Зайнаб уйга кириб, Абу Осга:
- Бизни ташлаб кетиш сизга шунчалар осонми, ундан кўра мусулмон бўлиб, шу ерда қолавермайсизми? - деди. (МУҲАББАТ ВА УМИД)
- Йўқ, - деди Абу Ос ва молини олиб, Маккага қайтиб кетди.
Маккага етиб келгач:
- Эй одамлар, мана молинглар, менда яна бирон нарсанглар қолдими? - деб сўради. (ҲАЛОЛЛИК, ОМОНАТДОРЛИК)
- Худо хайрингни берсин, жуда гўзал вафо қилдинг, - дейишди одамлар. (ТАБИИЙЛИК)
- Ундай бўлса, гувоҳлик бераманки, Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ ва Муҳаммад Аллоҳнинг расулидир. (НЕЪМАТ)...

Бомдодда Мадинага кириб борди. Пайғамбар ﷺнинг олдиларига бориб:
- Эй Аллоҳнинг пайғамбари, кеча мени ўз ҳимоянгизга олгандингиз, мана бугун ёнингизга келдим ва гувоҳлик бераманки, Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқдир ва сиз Аллоҳнинг расулидирсиз, - деди. (ЭНГ ГЎЗАЛ СУРАТДА ЯХШИЛИККА ЯХШИЛИК ҚАЙТАРИШ)
Кейин Пайғамбар ﷺдан, Зайнабнинг олдига қайтсам бўладими, деб сўради. Пайғамбар ﷺ эса унинг қўлларидан тутиб, юр кетдик, дедилар. Зайнабнинг эшиги олдига келиб, эшикни қоқдилар ва:
- Зайнаб, холангнинг ўғли яна келиб, яна қўлингни қайта сўраяпти, розимисан, - дедилар.
Зайнабнинг юзи қизарди ва табассум қилди. (ДОИМИЙ РОЗИЛИК)

Шу воқеадан бир йил ўтиб, Зайнаб оламдан ўтди...

Абу Ос шу қадар қаттиқ йиғладики, ҳатто одамлар Пайғамбар ﷺнинг ўзлари уни юпатганини кўришди. У шундай дерди:

- Аллоҳга қасамки, эй Аллоҳнинг пайғамбари, Зайнабсиз яшай олмайман, тоқатим етмайди. (УМР ЙЎЛДОШИ)

Зайнаб ўлимидан бир йил ўтиб, у ҳам вафот этди. (РУҲЛАР УЧРАШДИ, ҚОВУШДИ)

Aрабчадан
📖
Муқим Маҳмуд таржимаси..

@ulimni_eslang 🤍
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қуръонда бир сура бор ёдлаган одамни жаннатга киргазмагунча қўймайди...

Мулк сураси бу нажоткор сурадир
Қабр азобидан нажот беради.!

@ulimni_eslang 🤍
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар:
«Маййитга уч нарса – моли, аҳли ва амали эргашиб боради. Сўнг иккитаси қайтиб кетиб, биттаси қолади. Аҳли ва моли қайтади, амали қолади»
(Бухорий, Муслим ва Термизий ривояти).

Қабрга кираркансиз, ҳол тили билан сизга шундоқ хитоб қилинади:

Ер бағрини тилиб, ўйдилар,
Қабр ясаб, сени қўйдилар.
Ҳисоб учун турганинг онда
Асқотмагай сенга ҳеч банда.

@ulimni_eslang 🤍
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⭐️⭐️⭐️⭐️. Кейин нима бўлади🔴

Бу видеодан қалбингиз ларзага келади
🟠

Холид Ёсин...

@ulimni_eslang 🤍
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аллоҳ сизга жаннатда қаср берадиган амал!

Ассалому Алайкум вараҳматуллоҳи ва барокатуҳу...

@ulimni_eslang 🤍
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аллоҳнинг бандадан юз ўгирганлигининг аломати!

🌟Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид ҳафизаҳуллоҳ

@kunlik_virdlar🤍
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM