O'limni eslang.!
45.5K subscribers
1.57K photos
1.52K videos
1 file
143 links
— Ўшанда бу ҳолим бўларкин қандоқ?
— Устимга уюм-уюм тушганда тупроқ!😢

Лаззатларни кетгазувчи ўлимни эсланг!

Bizda reklama: https://t.me/reklamaaaa_uchun
Adminga Murojaat: @Ulimni_eslang_admin
Download Telegram
Жуда ҳам таъсирли шеър...

Охиригача эшитиб кўринг!


@ulimni_eslang🤍
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бойиб кетсам шундай хайрли ишлар қилмоқчиман;
Ишларим изига тушиб олса бунча эҳсон қилмоқчиман;
Фалон ишим ўхшаса фақирларга ёрдам бермоқчиман...

Бойиб кетсам демасдан насиб қилса денг ва ҳар сонияда бир хайрга ҳаракат қилинг, буни пулга боғлаш, молим кўпайса каттароқ савоб оламан дейиш шарт эмас.
Бойимасдан вафот этсангизчи?
Қабрга яхшилик ниятини эмас, ўзини олиб кетинг.

@ulimni_eslang🤍
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Инсонлар учун ўлимдан кўра таъсирлироқ маъруза йўқ.
Ўлимдан ҳар ким ўзи хоҳлаганча ибрат олиши мумкин.
Хар қанча зўр, золим, кучли бўлсангиз ҳам, ўлимдан қочиб қутула олмайсиз.
Кимнидир хафа қилдик, у эса тўсатдан ўлди. Ҳисоблашиш қиёматга қолди.
Кимдир ота-онасини қаттиқ ранжитди. Энди улар йўқ, фарзанд учун бир умрлик армон.
Кимдир бошқаларнинг ҳаққини ноҳақ еди.
Кимдир ҳаёт давомида яратган Роббисига ибодат қилмади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир ҳадиси шарифда: Панду насиҳат қилишда ўлимнинг ўзи етарлидир, деганлар.

@ulimni_eslang
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⭐️⭐️⭐️⭐️⭐️⭐️⭐️ қандай қоим бўлади🔴
1️⃣Қисм📖
Бу видеодан қалбингиз ларзага келади
🟠

@ulimni_eslang🤍
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Zerikkan paytda kirilsin.pdf
595.4 KB
"Жуда ҳам оз шукр қиласизлар-а?"

@ulimni_eslang 🫀
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қаранг қанчалар ношукурмиз..

Қизалоқдаги кўз ёшларни англаш учун сўз эмас - қалб керак !

@ulimni_eslang 🫀
НАМОЗ НИМА?

• Намоз – ризқни кўпайтирадиган,
• Cоғликни сақлайдиган,
• Азиятни кўтарадиган,
• Дардни аритадиган,
• Қалбни кучайтирадиган,
• Юзни ёруғ қиладиган,
• Руҳга шодлик улашадиган,
• Дангасаликка барҳам берадиган,
• Бадани тетиклаштирадиган,
• Куч бағишлайдиган,
• Қалбни очадиган,
• Руҳни қувватлайдиган,
• Қалбни нурга тўлдирадиган,
• Неъматни муҳофаза қиладиган,
• Адоватни йўқотадиган,
• Барака келтирадиган,
• Шайтондан узоқлаштирадиган,
• Раҳмонга яқинлаштирадиган АМАЛДИР!!!

@ulimni_eslang 🫀
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⭐️⭐️⭐️⭐️⭐️⭐️⭐️.қандай қоим бўлади🔴
2️⃣Қисм📖
Бу видеодан қалбингиз ларзага келади
🟠

@ulimni_eslang 🤍
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Juمa_muبorak ...🫀

Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу..
Жума муборак...
Албатта бир жумангиз Маккада бўлсин..
Жаннатда бир ошиёнингиз бўлсин...
•اللهم صل على سيدنا محمد وعلى آله وصحبه أجمعين
•Аллоҳумма солли ала саййидина Муҳаммадин ва ала алиҳи ва соҳбиҳи ажмаъийн.

@ulimni_eslang 🫀
Ҳазрати Фотиманинг вафотлари

Пайғамбар алайҳиссалом вафотларидан энди олти ой ўтган эди.

Ҳазрат Фотима хасталаниб қолди…

Ҳижратнинг ўн биринчи йили, рамазон ойининг иккинчи куни, душанба эди…

Шу пайтгача ора-сира касал бўларди, аммо бу сафаргиси уларга ўхшамади.

Яхши-ёмон кунларида уни ёлғиз қолдирмаган хўжайини яна ёнида эди.

– Болаларни олиб ташқарига чиқсангиз, яхши бўларди…

Паст овозда айтилган бу жумла ҳазрат Алининг юрагини тилкалади. Уни хафа қилмаслик учун ўзини тушунмаганликка олди. Болаларини онасига яқинлаштирди. Ҳазрат Фотима уларни бирма-бир қучиб эркалади. Сўнг ҳазрат Алига имо қилди. Юраги эзилиб, болаларини ташқарига чиқарди. Асмо бинти

Умайс билан Умму Рафиъ киришди.

– Менинг ювинишим учун сув тайёрми, онажон?

– Ҳа.

Ҳазрат Фотима Умму Рафиъни «онажон» дерди. Чунки бу аёл унга доим оналик қилиб келганди.

– Менга сув қуйиб турасизми, онажон?

– Албатта, қизим.

Ҳазрат Фотима яхшилаб ювинди, аёллар ёрдамида энг яхши либосини кийди.

– Тўшагимни хона ўртасига солинглар.

– Хўп.

Аёллар ишларни бажаришаркан, нима юз бераётганини англаб, жуда изтироб чекишарди.

– Мени ётқизинглар. Юзимни қиблага қаратинг.

– Хўп.

– Энди мени ёлғиз қолдиринг!

– Аммо…

– Илтимос.

– Аммо…

– Роббимга дуо ва илтижо қилмоқчиман.

– !..

Дуо ва илтижога шунчалар берилиб кетдики, жони қандай чиқиб кетганини ҳам билмай қолди.

Овоз чиқмай қолганидан хавотирланиб уйга кирганлар ҳазрат Фотиманинг вафот этганини кўришди.

Шум хабар бир зумда бутун Мадинага тарқалди.

Пайғамбар алайҳиссаломнинг қизи ҳам бу ёлғон дунёни тарк этганди.

Энди йигирма саккиз ёшга кирганди…

Бир фарзанди гўдак чоғида вафот этганди.

Ортида кўзлари ёш хўжайини ва беш фарзанди қолганди.

Пайғамбар алайҳиссаломнинг кенжа қизлари, ҳазрат Алининг суюмли завжаси Фотима онамиз вафот этганида Ҳасан саккиз, Ҳусайн етти, Умму Гулсум беш, Зайнаб уч, Руқийя икки ёшда эди. Ҳазрат Фотиманинг қабрига боқаркан, ҳазрат Алининг ёдига аёл вафотидан бироз олдин айтган гаплари тушди:

– Эй Али, вафотимдан сўнг уйланинг. Акс ҳолда, сиз ҳам, болаларим ҳам қийналиб қоласизлар. Аммо уларни ўгай она қўлида ҳам қолдиргим келмаяпти. Шу боис опам Зайнабнинг қизи Умомага уйланинг.

Гулларнинг гули бирма-бир дунёни тарк этишганди. Илоҳий тақдир шундай эди. Зотан, одамзотнинг қисмати шу эди. Бири келади, бири кетади…

Қиёматгача давом этади бу ҳол…

Аввал ҳазрат Руқийя…

Сўнг ҳазрат Зайнаб…

Ҳазрат Умму Гулсум…

Ва охирида ҳазрат Фотима…

Гулларнинг гуллари энди боқий дунёда яшаяжак эди. Ва севганларнинг кўнгилларида…

Улар гулларнинг гуллари эди.

Пайғамбар алайҳиссалом булбуллари эди.

Буни билган, кўрган англар.

Қурбон бўлсин унга жонлар.

@ulimni_eslang 🫀
Тарози...

Миллар жаннатни кўрсатгунича...
Роббим катта-кичик синов тошчаларини паллага қўйиб бораётгандай...
Биз эса...
Иккинчи паллага қўйишга арзигулик Сабрни тополмай халакмиз...

...Саждада кўпроқ қолинг...

@ulimni_eslang 🫀
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Манфаатли_пост

Нима қилсак Аллоҳ таоло бизни кечиради.?
Кетқизган вақтингизга мегабайтингизга ачинмайсиз.

@ulimni_eslang 🫀
- Қани сaни обуначиларинг ?
- Қани сaни лайкларинг ?
- Қани сaни вақтингни бехуда ўтказишинга ундаган фикирлар ?
- «Тамом» сен енди мурдасан.❗️

Вақтингизни беҳуда сарф қилманг ўтаётган вақт эмас бизнинг умримиз!!

@ulimni_eslang 🫀
83.Оламларга рахмат булган зот…
🍀 Оламларга раҳмат бўлган саййидимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақларида😢

🎙️Муҳаммад Бобур домла..


@ulimni_eslang 🫀
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Муҳаммад Саид Рамазон Бутийнинг аёлига ёзган мактублари😢

🎙️Муҳаммад Бобур домла

☝️ Аёлларга етказинг! Эй аёллар диққат билан эшитинг!

@ulimni_eslang 🫀
"Ёки савоб ёки гунох олаябсиз..."

Биродарим, саҳифаларингизга нималар жойлаганингизга бир назар солинг.

Хар бир кўрилиш сизга ёки ажр ёки гунох келтираётганини биласизми?

— Агарда у постингиз инсонларни яхшиликка, Аллоҳ ва росули таьлимига чақирса демак, иншаа Аллаҳ бундан ажр олиб турасиз.

— Аммо мусиқа, қиз-аёллар сурати бўлса, унда бунда хар бир кўриш учун гунох ёзилатёган бўлади, Аллоҳ асрасин!

Хозироқ бир назар солиб қўйинг, нотоғри постлардан дархол қутулиб Аллоҳга истиғфор айтинг! Унинг ўрнини яхшилик билан тўлдиринг!

Ҳадисда: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
- “Ким одамларни яхшиликка чақирса, бу кишига ҳам шу яхшиликни қилган одамларнинг ажричалик — уларнинг бирон ажри ноқис бўлмасдан — ажр ёзилади.

- Ким одамларни залолат-ёмонликка чақирса, бу кишига ҳам шу ёмонликни қилган одамлар қатори —уларнинг бирон гуноҳи ноқис бўлмасдан тўлиқ — гуноҳ ёзилади” дедилар. (Муслим ривояти)

Бошқа ҳадисда: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:

- "Қай бир чорловчи залолатга чақирса ва унга эргашилса, у учун ўзига эргашган кишиларнинг гуноҳидан бирон нарса камаймаган ҳолда ўшалар гуноҳича гуноҳ бордир.

Қай бир чорловчи ҳидоятга чақирса ва унга эргашилса, у учун ўзига эргашган кишиларнинг савобидан бирон нарса камаймаган ҳолда ўшалар савобича савоб бордир" (Саҳиҳ сунан Ибн Можа: 176)

@ulimni_eslang 🫀
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бандага ишонганчалик Аллоҳга ишонмайдими?!
Муҳаммад Бобур домла..

@ulimni_eslang 🫀
Умар родияллоҳу анҳу Аллоҳдан қўрқиб йиғлаганларида, кўз ёшларини қўллари билан артиб, уни юзлари ва бутун жасадларига суртардилар. Ва: "Менга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан етиб келган: "Аллоҳдан қўрқиб йиғлаганда чиққан ёш теккан ўринларга, дўзах ўти тегмайди", дердилар

@ulimni_eslang🌱
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#chiroyli_hotima_so'rash..

اللهم إني اسألك حسن الخاتمة...

اللهم ارزقني توبة نصوحة قبل الموت..

اللهم يا مقلب القلوب ثبت قلبي على دينك...

Аллоҳумма инни ас’алука ҳуснал хотима

Аллоҳуммарзуқни тавбатан насуҳатан қоблал мавт

Аллоҳумма йаа муқоллибал қулууб саббит қолби ъала диник.

Шайх ибн Баз роҳимаҳуллоҳ:
-Шу уч дуони сажда қилганингизда унутманг,- деганлар:

АЛЛОХИМ, СЕНДАН ҲАЁТИМГА ЧИРОЙЛИ ЯКУН БЕРИШИНГНИ СЎРАЙМАН...

АЛЛОҲИМ, ЎЛИМДАН БУРУН ДАРГОҲИНГДА ҚАБУЛ БЎЛАДИГАН ТАВБАНИ МЕНГА НАСИБ ҚИЛИШИНГНИ СУРАЙМАН...

ЭЙ ҚАЛБЛАРНИ ЎЗГАРТИРУВЧИ ЗОТ, ҚАЛБИМНИ ДИНИНГДА СОБИТ ҚИЛИШИНГНИ СУРАЙМАН...

@ulimni_eslang 🫀