UCHQUDUQ 24
9.57K subscribers
31.7K photos
7.29K videos
51 files
16.9K links
UCHQUDUQ 24 каналига хуш келибсиз

YouTube https://www.youtube.com/@Uchquduq24/vid

Учқудуқ туманига оид 📰 Янгиликлар, 📷 Фото, 🎥Видеолар 📝Мурожаатлар,Талаб ва Таклифлар, Бўш иш ўринлари бўлса админга юборинг.

Adminlarimiz: @Karimova2585
@Mehriddin_MvS
Download Telegram
#бону.

БОНУ.

роман.

Муаллиф: Иқбол МИРЗО.

11-қисм

Зиёратдан қайтишда яна у кишига етиб олардим, изн сўраб, мен ҳам марҳум бобом ёдлатган ғазалларни оҳангга солиб айтардим. У Ҳувайдонинг сўз қудратига қойил қолиб, бале, бале деб ерга қараб бош чайқаб борар, шу лаҳзада кўнглимда алланечук ҳузур-ҳаловат туярканман, ўзимни “Худонинг дўсти” замонасига бориб қолгандай ҳис қилардим. 
Зиёратгоҳда ким оламдан ўтибди, касал эканми, майит эгалари хабар топишибдими, олиб кетишарканми, деган савол айланиб қолди. Баъзилар уйидагилар келишсин, кутайлик, деса, бошқалар жазирамани рўкач қилиб, жасад бузилади, деб шошилтирарди. Фақат мен бу инсоннинг кимсасиз экани, “Ўлмай туриб ўлиб бўлгани”, ҳеч ким уни йўқламаслигини... билардим. Лекин бу ҳақда бировга оғиз очмадим. 

Давоми...👇

АСАРНИ ЎҚИШ
#бону.

БОНУ

роман.

Муаллиф: Иқбол МИРЗО.

12-қисм.

Биринчи курслигимда дадам раҳматли дорилфунун домлаларини бирма-бир санаб, Баҳрулло Аҳмад ҳақиқий аллома, этагидан ушласанг одам бўласан, деган эди. Шу-шу, домлага ғойибона меҳрим тушиб қолган эди. 
Аксига олиб, у киши бизга дарс бермас экан... Сўраб-суриштириб топдим. “Мени шогирдликка олинг”, деб икки-уч ёнига бордим. “Нега айнан мен?” деб сўраганида дадамнинг гапларини айтдим. “Унда сени эмас, отангни шогирдликка оламан”, деб қайирган эди ўшанда. Қовун тушириб қўйганим учун кечирим сўраб, яна келавердим. Тақиллатилган эшик очилмасдан қолмайди деганларидек, бир-икки суҳбатдан кейин менга китоб беришни бошлади, фикрлашиб, баҳслашиб-тортишиб устоз билан яқин бўлиб кетдик. 

Давоми...👇

АСАРНИ ЎҚИШ
#бону.

БОНУ.

роман.

Муаллиф: Иқбол МИРЗО.

13-қисм.

Опамнинг йиллар мобайнида йиғиб юрганлари ой ўтар-ўтмас момақаймоқдай тўзғиб битди. Икром акамнинг отасидан мерос қолган эски уйидан бошқа ҳамма мулки сотилди. Йил бурун етишмовчилик нималигини билмайдиган болалар энди нонни кўзга суриб ейдиган бўлишди. Ҳатто боғча пулини тўлашга, музқаймоқ билан сийлашга ҳам йўқчилик йўл қўймасди. Акамни кўришга боргани кира тополмай сарғайди шўрлик опам... 

Давоми...👇

АСАРНИ ЎҚИШ
#бону.

БОНУ.

роман.

Муаллиф: Иқбол МИРЗО.

14-қисм.

Уйга келиб онамга воқеани ипидан-игнасигача айтиб бердим. У жимгина тинглади-да: 
– Айб сендамас, болам, раҳматли дадангда! Сув қаёққа оқса, ўша ёққа қараб суз деб ўргатганида қулоғинг тинч бўларди. Болам, ҳақиқатталаб одамда дўст бўлмайди, – деди куйиниб. 
Эртасига туманга боришимга йўл бермади. 
Шу кун ишга ҳам чиқмадим. 
Кечқурун директор ўғли билан меҳмонга келди. 

Давоми...👇

АСАРНИ ЎҚИШ
#бону.

БОНУ.

роман.

Муаллиф: Иқбол МИРЗО.

15-қисм.

Маълумингизким, камина мактабдан “ковушим тўғриланиб”, ғирт бекорчилар сафида пешқадам эдим. 
Ишсиз киши кўчада ётган гувалага ўхшайди – ўтган одам ё қоқилади, ё бир тепиб ўтади. 
Бекордан худо безор, бирма-бир опаларимнинг уйига бориб хўжалик ишларига қарашган бўлдим. 
Барчиной опам қабатига болаларини олиб, енг шимариб шўрданак қилаётган экан. Болалигимизни эслаб апоқ-чапоқ қаймоқлашиб, учта саватни тўлдирдик. 

Давоми...👇

АСАРНИ ЎҚИШ
#бону.

БОНУ.

роман

Муаллиф: ИҚБОЛ МИРЗО.

16-қисм.

Биринчи иш куним бошланди.
Вазифам – бўшаб қолган расталарга маҳсулотларни пешма-пеш жойлаштириб туриш.
Супермаркетда кечки навбатчиликда тўртта ўрис хотин ва бир эркак қоровул, хоразмлик Шакаржон опа деган қувноқ аёл, Маҳмуд исмли юртдош амаки ва тожикистонлик бир йигит ишларканмиз.

Давоми...👇

АСАРНИ ЎҚИШ
#бону.

БОНУ.

роман.

МУАЛЛИФ: ИҚБОЛ МИРЗО

17-қисм.

Тоғамлар Эски шаҳарда яшашган. Ота ўтиб кетганидан кейин тоғам ичкиликка, қартабозликка, қиморга, кейин нашага ружу қўяди.
Бир куни дадам билан онам хабар олгани боришса, янгам йиғлаб ўтирган экан. Тоғам ҳеч нимани билмайдиган даражада “ғишт” маст, уйқуни ураётганмиш.

Давоми...

АСАРНИ ЎҚИШ
#бону

БОНУ.

роман.

Муаллиф: Иқбол Мирзо.

18-қисм.

Гапни чўзиб сизни ҳам зериктириб юбордим-а?
Мақсадга кўчиб қўяқолайми?
Ниятим сиздан маслаҳат олиш. Битта нозик масалага ўзимнинг ақли ожизим етмаяпти.
Ҳозир чорраҳанинг ўртасида турибман, қаёққа юришни билмайман...
Негадир менга фақат Сиз тўғри йўл кўрсата оладигандек туюласиз.
Ўлай агар, негалигини билмайман...

Давоми...

АСАРНИ ЎҚИШ
#бону.

БОНУ.

роман.

Муаллиф: Иқбол МИРЗО

19-қисм

Бу ерларда ҳалиям қирчиллама қиш бўлганидан Наврўз эсдан чиқиб кетибди.
Бугун фейсбукдаги табриклар, тилакларни ўқиб, чаппар гуллаган бодому гилосларни кўриб, димоғимга бол ҳиди урилгандай бўлди.
Қишлоқда фасллар тақвимга қараб алмашади. Биринчи мартдан баҳор келди деб айтавериш мумкин, шу кундан уйғонган тупроқнинг намхуш ҳиди таралади, дараларда ёлларини ҳилпиратиб мовий шабадалар тойчоқлардек ўйноқлайди. Гапларим шеърга ўхшаб кетди, а? Биз ҳам филологмиз, қолаверса, кўклам нашъаси ҳар қандай юраги қайроқтошдан йўнилган банданинг ҳам кўнглини юмшатади...

Давоми...


АСАРНИ ЎҚИШ
#бону.

БОНУ.

роман.

Муаллиф: ИҚБОЛ МИРЗО.

20-қисм.

Уйга кириб, дастлаб онамга, кейин акамга қўнғироқ қилиб:
– Мен етиб келдим, ҳаммаси жойида, – деб кўнгил тиндирдим.
Сўнг қўл-бетимни ювиб, уйдан олиб келган нон ва сариёғдан нонушта қилганимча ёнбошлаб, кўзим кетиб, шу билан эртаси тонгда уйғонибман.

Давоми...

АСАРНИ ЎҚИШ
#бону.

БОНУ.

роман.

Муаллиф: Иқбол Мирзо

21-қисм.

Тонг отди.
Қўл-бетимни ювиб, ишга отландим. Пешинга бориб директордан рухсат сўраб, банкдан Рухсорага пулни жўнатиб келдим.
Оқшом уйга қайтсам, Жонтемирнинг юзлари юлинган, Маринанинг лаби шишган, кўзлари кўкарган аҳволда ҳовлида бир-бирига ҳурпайишиб турибди. Юрагим товонимга тушиб кетди... Остона ҳатлашга журъат тополмай, довдираб қолдим. “Оббо! Билишибди! Ана шармандалик!.. Ўлдим энди иснодга!”

Давоми...

АСАРНИ ЎҚИШ
#бону

БОНУ.

роман.

Муаллиф: Иқбол Мирзо.

22-қисм.

Дилбарнинг ҳаёти мусофирликда юрган унча-мунча одам ҳавас қилса арзигулик эди: альцгеймер дарди икки дунё оралиғидаги аросатга қамаб қўйган эсар кампирни уч маҳал едириб-ичиришдан бошқа иши йўқ. Суяккесар совуқда кўча-кўйда санғиб иш излаб юрмайди. Ўттиз беш минг рубль маоши ҳар ойнинг биринчисида қўлида нақдма-нақд.

Давоми...

АСАРНИ ЎҚИШ
#бону.

БОНУ.

роман.

Муаллиф: Иқбол МИРЗО.

23-қисм.

“Поччам” кетгандан кейин Дилбар билан ўтириб чой ичдик.
– Дилбар, мен зерикдим. Бу ерда ўтиришдан фойда йўқ. Мен иш излайман, – дедим дастурхонни йиғаётиб.
– Қаёқдан излайсиз? Чирсиллаган қаҳратонда сизни қайси иш кутиб турган экан? Маза қилиб қишдан чиққунча яшайвермайсизми шу ерда? Қорнингиз тўқ, устингиз бут бўлса. Ҳеч ким сиздан пул сўраётгани йўқ, кунингиз ўтиб турибди. Опа, хўп денг, баҳорда бирга-бирга иш қидирамиз

Давоми...👇

АСАРНИ ЎҚИШ
#бону.

БОНУ.

роман.

Муаллиф: Иқбол МИРЗО

24-қисм.

Сужи билан онаси Олмос иккимизни корейсча таомлар билан сийлаган емакхонада суҳбатимиз қизиб, қоронғи тушиб қолганини пайқамабмиз ҳам. 
Улар тунги шаҳарни томоша қиладиган, Олмос мени уйга кузатиб қўядиган бўлди.
Йўлда Сужининг талаффузида ўзбекча сўзлар бошқачароқ маънога оғиб кетишини кулиб-кулиб гапираётсам, тўсатдан Олмос иккала билагимдан тутиб, бағрига тортди. Мен эсанкираб, бир зум ўзимни йўқотиб, беихтиёр унинг кўксига бош қўйганимни билмай қолдим.

Давоми...👇

АСАРНИ ЎҚИШ
#бону.

БОНУ.

роман.

Муаллиф: Иқбол МИРЗО

25-қисм.


Эрталаб кўзимни очсам, ҳеч ким йўқ. Рўпарамда юмронга ўхшаб бир бегона эркак ўтирибди...
Ётган жойимда салом бериб, “Сен Игормисан?” деб сўрадим. Тасдиқ олгач, “Мен кеча кечқурун келгандим, сенинг ўрнингни вақтинча беришди, узр”, деб турмоқчи бўлгандим, у қўймади:
– Ётавер! Қаердан келдинг? Бу ерни қандай топдинг? – деб тамаки тутатди.

Давоми...👇


АСАРНИ ЎҚИШ
#бону.

БОНУ.

роман.

Муаллиф: Иқбол Мирзо.

26-қисм.

Биринчи кун тонг ёришмасидан кампир назоратида ётоқхоналардаги кўрпа-тўшак жилдларини янгилаб, гиламларни чангютгичда тозаладим. Кейин полларни ювиб, жиҳозларнинг ғуборини артиб, хоналарни шамоллатиб чиқдим.
Иккинчи қаватда жойлашган эгизаклар хонасидаги дунё харитаси диққатимни тортди. Бу харита билан мен ҳам болалигимдан танишман. Айнан шунақасини дадам шаҳардан олиб келиб дарсхонамиз деворига ёпиштириб берган эди.

Давоми...👇

АСАРНИ ЎҚИШ
#бону.

БОНУ.

роман.

Муаллиф: Иқбол МИРЗО

27-қисм.

Кечагидай эсимда: сувчечак аломат бергач, бобомникидан ўз уйимизга олиб кетгани дадам келди.
Сочимни силаб, бобом билан бирпас суҳбатлашиб ўтирди. Гаплари асосан қўшни қизчалардан юққан муборак дард ҳақида, бу касалликни ҳар ким албатта бошидан ўтказиши шартлиги, йўқса ҳатто қабрга тушганидан кейин ҳам суягига тошиши ҳақида этни жунжиктирадиган мавзуда бўлди. Шу пайт ўймакор ёнғоқ эшик ғийқиллаб қияладию акамнинг тақир қирилган калласи кўринди. Бобом “Оббо, бунинг Хурушшов даюсни ўзи бўпти-ку”, деб кулди.

Давоми...👇

АСАРНИ ЎҚИШ
#бону.

БОНУ.

роман.

Муаллиф: Иқбол МИРЗО.

28-қисм.

Бировнинг хасми деган ибора бор.
Кўпчилик эркаклар буни хотинларга тегишли деб ўйлайди. Менимча, эркак ҳам шундай. Ҳарҳолда, аёллар мен тараф бўлиши аниқ: “Бу менинг хасмим, унга кўз тикма, яқинлашма, хаёлинггаям, тушинггаям киритма! Мен уни сенга бергунча, жон бераман ёки икковингниям жонингни оламан!”

Давоми...👇

АСАРНИ ЎҚИШ
#бону.

БОНУ.

роман.

Муаллиф: Иқбол МИРЗО.

29-қисм.

Ёрмуҳаммад қаердандир Олмос иккимиз Арк ёнида тушган суратимизни топиб, менга юборди. Расм сифатсизроқ чиққан бўлса-да, иккимизнинг ҳам навқиронлигимиз, беғуборлигимиз, камтарлик нега, чиройимиз балқиб турибди, тағин... чароғон кўзларимизда ишқ шуъла сочяпти. Олмоснинг мен томон журъатсиз сал узанган қўли севгимизга ғубор қўнмаганидан, бир-биримизни қандайлар авайлашимиздан дарак.

Давоми...👇

АСАРНИ ЎҚИШ
#бону.

БОНУ.

роман.

Муаллиф: Иқбол МИРЗО.

Сўнгги 30-қисм.

Шоира опам қўнғироқ қилганда шаҳар шифохонаси ёнида Олмоснинг хотини билан гаплашиб тургандим, ололмадим.
Бошига оғир мусибат тушган одамлар каби янга ҳам алланечук жонсарак, кўзлари бежо эди. Мен бўлимга кириб Олмос билан бир оғиз салом-алик қилиб, ҳол сўраб чиқай, десам талвасага тушиб:
– Ҳечам, опажон, келганингизни эшитиб бўлари бўлди, “Мени бу аҳволда кўрсатманглар, унга нотавон, ғариб кўринишни истамайман. Ундан кўра ўлиб кетганим яхши”, деб қайта-қайта тайинлади. Орияти кучли-да, тағинам сиз пул бераётганингизни билмайди. Агар сезиб қолса, оламга ўт кетди, деяверинг. Тузалиб кўчага чиққанидан кейин кўришарсиз, опажон, – деб қолди жовдираб.

Охири...👇

АСАРНИНГ СЎНГГИ ҚИСМНИ ЎҚИШ