IIBB YHXB | Rasmiy kanali
6.09K subscribers
17.4K photos
4.29K videos
10 files
7.72K links
Mover: https://mover.uz/channel/yhxb/
Instagramm:https://instagram.com/iibb_yhxb?igshid=OGQ2MjdiOTE=
Toshkent shahar IIBB
Yo'l harakati xavsizligi boshqarmasi

@ubdd_uz
Download Telegram
ЙПХ инспекторларининг сергаклиги

- 2022 йилнинг 18 август куни соат 06:25 ларда, Бектемир туманида жойлашган "Шарқ” ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ЙПХ инспектори катта сержант Д.Пайзиев ва сержант Н.Досимовлар томонидан, Тошкент вилоятидан пойтахтга кириб келаётган "Lacetti" русумли автомашина тўхтатилганда, 1994 йилда туғилган С.И.нинг кўриниши ва хатти-ҳаракатлари билан ходимларда шубҳа уйғотган. Холис ва гувоҳлар иштирокидаги автомашина текширилганда, автомашина салонидан оқ қоғоз вароғига ўралган, яшил рангли, ўткир ҳидли, қуритилган ўсимлик моддаси ҳамда 29 дона қизил пакетчаларда ва 4 дона шафоф пакетчаларда, оқ рангли, ўткир ҳидли, кукунсимон модда топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро С.И ва аниқланган модда Бектемир тумани ИИО ФМБга топширилган.

👉Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ телеграм
⚡️ Тақиқланган модда билан боғлиқ навбатдаги факт

🔹2022 йил 18 август куни соат 20:40 ларда Чилонзор туманида жойлашган “Эркин” ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ЙПХ инспекторлари сержант Н.Джуманазаров ва Ш.Хикматовлар томонидан, Тошкент вилоятидан пойтахтга кириб келаётган "Nexia 3" русумли автомобиль тўхтатилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганда, ҳайдовчи, 1994 йилда туғилган А.В. ёнидан сигарет қутиси ичида, целофан парчасига ўралган, жигар рангли, ўткир хидли, сақичсимон модда топилган.

📄Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро А.В. ва ушбу модда Чилонзор тумани ИИО ФМБга топширилган.

👉Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ телеграм
Олиб қочилган автомашина ЙПХ инспекторлари томонидан ушланди

Жорий йилнинг 18 август куни соат 21.05 ларда Юнусобод туманидаги меҳмонхона тураргоҳидан "Matiz" русумли автомашина номаълум шахслар томонидан олиб қочилганлиги тўғрисида хабар берилди. Ҳолат юзасидан кўрилган чора тадбирлар натижасида, шу куни соат тахминан 21.30 ларда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХБ 4-батальон командири майор А.Бахронов томонидан, ушбу автоулов Олмазор тумани КХАЙ кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб кетаётганлиги аниқланиб тўхтатилган, автомашинани бошқариб кетаётган шахс 2001 йилда туғилган, Б.Х. ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 267-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

👉
@UBDD_UZ
Китоб ва китобхонлик – инсон маънавияти кўзгуси

Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2022 йил 03 август кунидаги 174-сонли фармойишига асосан, жорий йилнинг 1 август кунидан 1 сентябрь кунига қадар ички ишлар органларида “Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш – олий бурчимиз!” шиори остида, ички ишлар органларида “Ватанпарварлик ойлиги” ўтказилиши белгиланганлиги муносабати билан 2022 йилнинг 19 август куни Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси шахсий таркиби Тошкент шаҳар, Чилонзор туманида жойлашган “Билим” ахборот-кутубхона марказига ташриф уюштирилди.
Ташриф давомида ходимлар “Билим” ахборот-кутубхона марказига аъзо бўлишиб, ўзбек ва жахон адабиёти намоёндалари китоблари билан танишдилар.
Шунингдек, ходимлар ИИВнинг 2021 йил 21 октябрь кунидаги “Ички ишлар органлари маънавий-маърифий ишлар хизмати фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 400-сонли буйруғи билан тасдиқланган ўзбек адабиётидаги 23 та ва жахон адабиётидаги 16 та китоблардан мутоала қилишди.


👉@UBDD_UZ
👤"Эркин" ЙПХ масканида тўхтатилган юк автомобилининг ҳайдовчиси қидирувда бўлиб чиқди

⚡️2022 йил 19 август куни соат 14:30 ларда Тошкент шаҳар, Чилонзор туманида жойлашган “Эркин” ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари Ф.Саидахмедов ва Р.Гафуровлар томонидан, Тошкент шаҳридан Тошкент вилоятига чиқиб кетаётган "Камаз" русумли юк автомобили тўхтатилиб, ҳайдовчи, 2001 йилда туғилган Х.А.нинг маълумотлари планшет мосламаси ёрдамида, махсус дастур орқали текширилганда, ушбу фуқаро Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 244-моддаси 1-қисми билан айбланиб, 2022 йил 31 март кунидан буён қидирувдалиги маълум бўлган.

📄Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро Х.А. Чилонзор тумани ИИО ФМБга топширилган.

👉
@YHXX_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми

🏎 Тезлик ортгани сари - кўриниш чекланиб боради

👉
@YHXX_UZ
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси томонидан, 2022 йил 25 июль куни тасдиқланган “Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл қурилиш техникалари ҳолати ва уларнинг эксплуатация қилиниши самарадорлиги устидан назоратни ташкил этиш бўйича 2022 йил II ярим йиллигига мўлжалланган Қўшма тадбирлар” режасига асосан, Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ва “Ўзагроинспекция” масъул ходимлари томонидан рейд тадбирлари ўтказилаётгани ҳақида огоҳлантиради.
Шу муносабат билан, мутасадди ташкилотлар томонидан қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл қурилиш техникаларини белгиланган муддатларда техник кўрикдан ўтказилганлигига эътибор қаратилиб, пахта йиғим-терим мавсумига шай ҳолга келтириш, йўналишга соз ҳолда чиқариш, ушбу техник воситаларни ишлаб чиқарган завод назарда тутган ҳолда тўлиқ жиҳозланганлиги, йўналишларда хавфсизлик чоралари кўрилган ҳолда йўл ҳаракати қоидаларига риоя этилишини сўраймиз.

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ Ахборот хизмати

https://t.me/ubdd_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
👉 Конья шаҳридаги мусобақа ғолиблари муносиб кутиб олинди

Куни кеча Тошкент халқаро аэропортида Туркиянинг Конья шаҳрида ўтказилган V Ислом бирдамлиги ўйинларида иштирок этган Ўзбекистон спорт делегацияси Тошкент шаҳрида тантанали кутиб олинди.
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари спортчиларнинг пойтахт кўчалари бўйлаб хавфсиз ҳаракатланишлари учун “махсус кузатувни” амалга оширдилар.
Ғолиб спортчиларимиз орасида Тошкент шаҳар ИИББ ходими Шахрам Ахадов спортнинг ДЗЮДО тури бўйича фахрли 1-чи ўринни эгаллаб олтин медални қўлга киритди.
Шунингдек, кикбоксинг спорт тури бўйича Бош бошқарма ходимаси Робия Қўчқорова 2 ўринни эгаллаб жамоага кумуш медални совға қилди.
Спортчиларимизнинг ғалабаси билан Тошкет шаҳар ИИББ раҳбарияти ва шахсий таркиби номидан муборакбод этамиз.

🌐 Facebook 🌐 Instagram 🌐 Telegram 🌐 VK 🌐 OK 🌐 YouTube 🌐 Mover 🌐 Twitter
Forwarded from IIV | Rasmiy kanal
Olib qochilgan avtomashina YPX inspektorlari tomonidan ushlandi
Batafsil
———
Олиб қочилган автомашина ЙПХ инспекторлари томонидан ушланди
Батафсил
———
Угнанная машина обнаружена сотрудниками ДПС
Подробно

Website | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | TikTok | Ok | TV
Forwarded from Xalq manfaatlari | Yopiq kanal dolzarb mavzular
⚡️ Тақиқланган модда билан боғлиқ навбатдаги факт

🔹2022 йилнинг 21 август куни соат 23:50 ларда Юнусобод туманида жойлашган “Уч қахрамон” ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган, Тошкент шаҳар ЙПХ инспекторлари сафдор Н.Назаров ва сержант Х.Халилов томонидан, Тошкент шаҳри ҳудудидан, Тошкент вилояти ҳудудига ҳаракатланиб чиқиб кетаётган "Lacetti" русумли автомобиль тўхтатилиб, текшириб кўрилганда, ушбу автомобиль ҳайдовчиси: 2002 йилда туғилган, Тошкент шаҳар, Учтепа туманида яшовчи М.У. га тегишли бўлган сумка ичидан, 1000 сўмлик пул купюрасига ўралган, яшил рангли, ўткир ҳидли, қуритилган ўсимлик моддаси топилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида олинган.
📄Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳайдовчи М.У. Юнусобод тумани ИИО ФМБга топширилган.

👉
@UBDD_UZ
"Шарқ" ЙПХ масканида навбатдаги факт аниқланди:

- 2022 йилнинг 22 август куни соат 01:10 ларда, Бектемир туманида жойлашган "Шарқ” ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими катта сержант Ж.Турабоев ва катта сержант Д.Пайзиевлар томонидан, Тошкент вилоятидан пойтахтга кириб келаётган "Lacetti" русумли автомашина тўхтатилиб, холислар иштирокида текширилганда, автоулов йўловчиси, 1984 йилда туғилган М.Р.нинг сумкасидан , 12 дона “Тропикамид” дориси ва 20 дона конвалютада 277 дона “Регапен” номли психотроп дори таблеткалари топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро М.Р ва аниқланган модда Бектемир тумани ИИО ФМБга топширилган.

👉Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ телеграм
ҚОНУН УСТУВОРЛИГИ ВА ИЖРОЧИЛИК ИНТИЗОМИ МУЗОКАРА МАРКАЗИДА
Куни кеча "Қўриқлаш" бош бошқармаси Хорижий давлатларнинг дипломатик ваколатхоналарини қўриқлаш бўйича алоҳида батальони ходимлари иштирокида хизмат интизомини мустаҳкамлаш борасида, шахсий таркиб билан очиқ мулоқот учрашуви бўлиб ўтди.
батафсил: 👉 www.ngoxrana.uz
— — —
В ЦЕНТРЕ ОБСУЖДЕНИЙ – ВЕРХОВЕНСТВО ЗАКОНА И ИСПОЛНИТЕЛЬНАЯ ДИСЦИПЛИНА
На днях состоялось открытое заседание по вопросам укрепления служебной дисциплины с участием сотрудников отдельного батальона по охране дипломатических представительств зарубежных государств Главного управления «Охраны».
подробно: 👉 www.ngoxrana.uz
——————
web_siteFacebookInstagramTelegramYou tubeTwitter