IIBB YHXB | Rasmiy kanali
6.09K subscribers
17.4K photos
4.29K videos
10 files
7.72K links
Mover: https://mover.uz/channel/yhxb/
Instagramm:https://instagram.com/iibb_yhxb?igshid=OGQ2MjdiOTE=
Toshkent shahar IIBB
Yo'l harakati xavsizligi boshqarmasi

@ubdd_uz
Download Telegram
Ижтимоий тармоқда тарқалган видео ўрганилиб, қоидабузарга чора кўрилди

📹2022 йил 19 август куни ижтимоий тармоқларда Миробод тумани Фарғона йўли кўчасида ҳаракат давомида (дрифт) хавфли ҳолат қилиб рул бошқарувини йўқотиб, йўлни ажратиб турувчи бетон тўсиққа урилиб ЙТҲ содир этганлиги акс этган видеолавҳа тарқалган, Ушбу ҳолат Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан ўрганилиб, ушбу "MAZDA" русумли, 01 K 024 OB давлат рақам белгили автомобиль ҳайдовчиси, Тошкент шаҳри Юунусобод туманида яшовчи 1986 йилда туғилган С.У.га нисбатан тегишли тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилди.

‼️Барча ҳаракат иштирокчиларидан белгиланган қоидаларга амал қилишларини сўраймиз.


👉Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ телеграм

👉Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ инстаграм
Йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилмаган ҳайдовчига қонуний чора кўрилди

2022 йил 22 август куни ижтимоий тармоқларда 1998 йилда туғилган Дурдона Қурбонова "AEOLUS" русумли транспорт воситаcини Олмазор тумани Сағбон кўчаси бўйлаб уяли алоқа воситасидан фойдаланиб ҳаракатланганлиги акс этган видеолавҳа тарқалган. Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Олмазор туманида яшовчи ҳайдовчи Дурдона Қурбоновага нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтК нинг 128 прим 1 моддаси билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб ҳайдовчи билан профилактик суҳбат ўтказди.

👉
@UBDD_UZ
👉 Юнусобод тумани ТХАЙ кўчасида содир бўлган ЙТҲ ҳақида маълумот

2022 йил 24 август куни соат 17:00 ларда Тошкент шаҳар Юнусобод тумани ТХАЙ кўчасида 1978 йилда туғилган Т.Ш. бошқарувидаги “SAZ LE60” русумли йўловчи ташувчи автобус, 1981 йилда туғилган У.Р. бошқарувидаги “DAMAS” русумли ва 1988 йилда туғилган М.Р. бошқарувидаги "MATIZ" русумли транспорт воситалари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.
ЙТҲ натижасида "MATIZ" ҳайдовчиси, “DAMAS” йўловчиси ва автобуснинг икки нафар йўловчилари тан жароҳати олиб, шифохона олиб борилган.
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.
Ҳурматли ҳайдовчилар! Йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя қилинг. Нафақат ўзингиз, балки атрофдагиларнинг ҳам ҳаёти ва соғлиғи учун масъул эканлигингизни унутманг!

🌐 Facebook 🌐 Instagram 🌐 Telegram 🌐 VK 🌐 OK 🌐 YouTube 🌐 Mover 🌐 Twitter
Йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилмаган ҳайдовчига қонуний чора кўрилди

2022 йил 21 август куни телеграм ижтимоий тармоғида "NEXIA 3" русумли давлат рақами 10 X 056 VA бўлган транспорт воситаcи Чилонзор тумани Қатортол айланма ҳаракатида қарама-қарши ҳаракатланганлиги акс этган видео тарқалган. Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ҳодимлари томонидан ўрганилганда ушбу ҳолат Тошкент вилояти Бўка туманида яшовчи ҳайдовчи Э.Б. томонидан содир этилганлиги аниқланиб, қоидабузар ҳайдовчига нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 128 прим 5-модда 2-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб ҳайдовчи билан профилактик суҳбат ўтказилди.

👉Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ

👉Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ инстаграм
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️Долзарб мавзу

🚦 Пиёдалар ўтиш йўлакларида телефон ва қулоқчинлардан фойдаланиш қандай оқибатларга олиб келиши мумкин?

🚑 Йўл транспорт ҳодисаларининг қанчаси пиёдалар ўлими билан якунланмоқда?

📹 Барчаси ҳақида тўлиқ видеода кўринг!

🌐 Facebook 🌐 Instagram 🌐 Telegram 🌐 VK 🌐 OK 🌐 YouTube 🌐 Mover 🌐 Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
👉 Hurmatli haydovchilar! Аvtomobilingizni ochiq holatda qoldirmang!

🌐 Facebook 🌐 Instagram 🌐 Telegram 🌐 VK 🌐 OK 🌐 YouTube 🌐 Mover 🌐 Twitter
ЙПХ инспекторларининг сергаклиги

- 2022 йилнинг 25 август куни соат 01:35 ларда, Янгиҳаёт туманида хизмат олиб бораётган ЙПХ катта инспектори лейтенант О.Ботиров ва сафдор М.Қамбаровлар томонидан, Тошкент шаҳар Янгиҳаёт тумани Бинокор кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб келаётган "Lacetti" русумли автомашина тўхтатилганда, йўловчиси 1991 йилда туғилган М.А.нинг кўриниши ва хатти-ҳаракатлари билан ходимларда шубҳа уйғотган. Холис ва гувоҳлар иштирокидаги текширилганда, М.А.нинг ёнидан целофан парчасига ўралган, жигар рангли, ўткир хидли, сақичсимон модда топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро М.А ва аниқланган модда Янгиҳаёт тумани ИИО ФМБга топширилган.

👉Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ телеграм
Ҳурматли тошкентликлар ва пойтахтимиз меҳмонлари!

🚧 Йўл таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани муносабати билан пойтахтимизнинг икки кўчаси 27 август куни соат 9:00 дан соат 13:00 га қадар вақтинча ёпилади:

— Сеул кўчаси Фурқат кўчаси билан кесишмасидан Бунёдкор шоҳ кўчаси билан кесишмасигача;

— Мўминова кўчаси Шаҳриобод кўчаси билан кесишмасидан Дўрмон йўли кўчасигача.

Ҳайдовчилардан айланма йўллардан фойдаланишларини ва ноқулайликлар учун узр сўраймиз.

🎥 YouTube 🌏 Telegram 🌐 Web-site
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳурматли тошкентликлар ва пойтахтимиз меҳмонлари!

🔹28 август куни соат 19:00 да пойтахтимиз бўйлаб “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиори остида Тошкент шаҳрида жойлашган куч тузилмалари кавалерия бўлинмалари иштирокида “Отлиқ кавалерия паради” бўлиб ўтади.
- - -
Уважаемые жители Ташкента и гости столицы!

🔸
28 августа в 19:00 в столице под девизом “В Новом Узбекистане достоинство человека, интересы народа — наивысшая ценность” пройдет Конный парад с участием кавалерийских подразделений силовых структур г.Ташкента.

Website|Telegram |Instagram|Youtube|Facebook
👤 Қидирувда бўлган яна бир шахс қўлга олинди

⚡️2022 йил 24 август куни соат 16:30 ларда Тошкент шаҳар, Юнусобод туманида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари С.Саматов ва А.Бойқўзиевлар томонидан, А.Темур кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб келаётган "Spark" русумли автомобиль тўхтатилиб, ҳайдовчи, 1992 йилда туғилган Д.А.нинг маълумотлари планшет мосламаси ёрдамида, махсус дастур орқали текширилганда, ушбу фуқаро Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми билан айбланиб, қидирувдалиги маълум бўлган.

📄Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро Д.А. Юнусобод тумани ИИО ФМБга топширилган.

👉
@YHXX_UZ
⚡️ 19 ёшли йигитнинг ёнидан ўткир ҳидли сақичсимон модда топилди

🔹2022 йил 26 август куни соат 21:35 ларда Тошкент шаҳар, Бектемир туманида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари С.Ахмаджонов ва Д.Қуттибоевлар томонидан, Бектемир шоҳ кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб келаётган "Spark" русумли автомобиль тўхтатилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганда, йўловчи, 2003 йилда туғилган Ф.М.нинг ёнидаги сигарета қутиси ичидан, жигар рангли, ўткир ҳидли, сақичсимон модда топилган.

📄Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро Ф.М. ва топилган модда Бектемир тумани ИИО ФМБга топширилган.

👉
@YHXX_UZ
Юнусобод туманидаги ЙТҲ ҳақида маълумот

2022 йил 27 август куни соат 23:30 ларда Юнусобод тумани Ахмад Дониш кўчасида бир йўналишда ҳаракатланиб келаётган 1992 йилда туғилган Ф.Ф бошқарувидаги давлат рақами 10 859 TBA бўлган "HOWO" русумли юк автомашинаси ҳамда 1995 йилда Т.А бошқарувидаги давлат рақами 01 U 241 MA бўлган "NEXIA" русумли автомашиналари ўртасида ЙТҲ содир бўлган.

ЙТҲ натижасида тан жарохат олганлар йўқ. Ушбу ЙТҲ "Йўл-транспорт ҳодисаси тўғрисидаги ҳабарнома" (E-PROTOKOL) орқали расмийлаштирилган.

@UBDD_UZ
🚔 ЙПХ ходимлари томонидан қидирувда бўлган яна бир шахс ушланди

⚡️2022 йил 26 август куни соат 14:30 ларда Тошкент шаҳар, Сирғали туманида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари Ў.Отабоев ва О.Қадамовлар томонидан, "Lacetti" русумли автомобиль тўхтатилиб, ҳайдовчи, 1994 йилда туғилган Д.Р.нинг маълумотлари планшет мосламаси ёрдамида, махсус дастур орқали текширилганда, ушбу фуқаро Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 167-моддаси 2-қисми билан айбланиб, 2022 йил 30 март кунидан буён қидирувдалиги маълум бўлган.

📄Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро Д.Р. Сирғали тумани ИИО ФМБга топширилган.

👉
@YHXX_UZ