БИЗГА СИФАТ МУҲИМ ЭМАС, БИЗГА ОЛИЙ ТАЪЛИМГА КИРИШ КЎРСАТКИЧИ МУҲИМ...
Диплом учунгина ўқиган, олийгоҳда фақат давомат учун бориб юрган талаба шифокор бўлгач, биронта хатога йўл қўйса битта одамнинг ҳаётига нуқта қўяди.
Яхши ўқимаган шофёр хатоликка йўл қўйса, камида тўрт нафар одамнинг ҳаётига нуқта қўяди.
Яхши ўқимаган учувчи хатоликка йўл қўйса, энг камида 300 нафар одамнинг ҳаётига нуқта қўяди.
Бизга сифат муҳим эмас, бизга рейтинг муҳим, бизга ўзи қандай факультетда ўқиётганини ҳам билмайдиган олий маълумотли талабалар сони муҳим.
Бизга сифат муҳим эмас, бизга олий таълимга жалб қилиш кўрсаткичи муҳим. Бизга талаб ва таклиф қонуни керак эмас. Бизга фалонча олий маълумотли кадрларимиз бор деб мақтаниш муҳим.
👉@u_pulatoff

Уйи «снос»га тушган фуқаро ўз уйини давлат раҳбари сурати билан ўраб олди...
Хитойнинг Шанхай шаҳрида яшовчи бир фуқаронинг уйи «снос»га тушганлиги сабабли охирги чора сифатида у ўз уйини Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпин суратлари билан ўраб олиб, маҳаллий “бульдозер”ларни шу йўл билан тиймоқчи бўлибди.
Ҳақиқатдан ҳам бундай кўринишдаги уйни бузмоқчи бўлган ҳар қандай амалдор бу уйга тегинишдан қўрқиши табиий.
Хитойда ундай, Хитойда бундай деб ҳар хил фактларни келтиришарди, ман биз каби Хитойда ҳам «сонс» муаммоси бор эканку...
Лекин, ўша одамнинг ўйлаб топган ғоясига тан бердим, қойил.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёевга уюштирилган фитна ва ўйинлар.
Амалдаги Президент Шавкат Мирзиёев бир вақтлар туман ҳокими бўлиб ишлаб юрган пайтида уни ишдан олиш учун бир қанча ҳаракатлар бўлган экан.
Ўшанда Эрон Президентининг ташрифи доирасида Мирзо Улуғбекка қўйилган ҳайкалнинг очилиш маросимидан 3 соат олдин ҳоким бўлиб ишлаётган Мирзиёевни ишдан олиш учун атайин ҳайкалнинг боши кесиб кетилган экан.
Шавкат Мирзиёев ҳам бўш келмай, бир жойдан бошқа ҳайкални бошини ўша ҳайкалга ўрнатиб қўйиб вазиятдан чиқиб кетган экан. Бу иши билан Мирзиёев нафақат ўз ишини сақлаб қолган шу билан бирга Ўзбекистоннинг бошқа давлат раҳбари олдида шарманда бўлишининг ҳам олдини олган.

ЖУДА ҚИЗИҚ ИШЛАР БЎЛЯПТИ...
Хабарингиз бор, октябрь ойида Президентиликка сайлов бўлиб ўтади. Айни дамда номзодлар ўз ташвиқотларини олиб боряпти. Бу йилги ташвиқотларда олдинги сайловларга қараганда ўзгача руҳ бор. Аммо, шу кунларда жуда қизиқ ишлар бўляпти...
❕Биринчиси:
Яқинда, Президентликка номзод Алишер Қодировнинг ўз номзодини илгари суриш учун ўзгача усулдан фойдаланиб, баннерларни «Президентликка Алишер Қодир» кўринишида кўчаларга илдирганди.
Ажабланарли тарафи шундаки, ўша «Президентликка Алишер Қодир» деб ёзилган қора баннер энди оддийроқ «Алишер Қодировга овоз беринг» кўринишдаги оқ баннерга алмашиб қолибди. Ижтимоий тармоқларда бу баннерларни мажбурлаб алмаштиришмоқда деган гаплар айланиб юрибди.
Алишер Қодировнинг ўзи эса буни инкор этган ҳолда, «Биз буни режалаштирган эдик» деб айтмоқда. Хуллас, бу ёғи бизга қоронғу.
❕Иккинчиси:
Хабарингиз бўлса керак, кеча соат 20:00да «Milliy» телеканалида Шавкат Мирзиёевнинг ҳаёти ва меҳнат йўлига бағишланган «Халқ президенти» номли ҳужжатли фильм намойиш этилиши керак эди.
Аммо орадан бироз вақт ўтгач, Президент ҳаётига бағишланган ҳужжаили фильм намойиши ҳуқуқшунос-экспертларнинг тавсиясига кўра бошқа муддатга қолдирилганлиги эълон қилинди.
Айримлар, бу фильм намойишига Президентнинг ўзи рухсат бермади деётган бўлса, яна айримлар бунга сайлов қонунчилигидаги ташвиқот қоидаларини бузиб қўймаслик учун рухсат берилмаган деган фикрда.
Иккинчи таҳмин сал ҳақиқатга яқинроқ. Чунки, сайлов кодексига кўра телевидения қайсидир номзодга қанча эфир вақтини ажратса қолган номзодларга ҳам шунча вақт ажратиб берши лозим бўлади. Бундай қилиш эса қийин масала.
Хуллас, кузатишда давом этамиз...

Ўқитувчининг ойлиги 1000 долларга етгунига қадар бир килограм гўшт нархи 1 млн, битта нон 250 минг, битта “Hot-dog” эса 600 минг сўм бўлади шекилли. Ўқитувчилар сабрли кутаверадида...
👉@u_pulatoff
👉@u_pulatoff
«ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН» НОМИ ОСТИДА АРОҚ ИШЛАБ ЧИҚАРИЛИШИ МУМКИН
Gazeta.uz’нинг хабар беришича, «Янги Ўзбекистон» товар белгиси остида алкоголь ичимлик ишлаб чиқарилиши мумкин.
“Elsun-Sharob” алкоголь ичимликлар ишлаб чиқарувчи компанияси «Янги Ўзбекистон» савдо белгисини рўйхатдан ўтказмоқчи. Компания бу бўйича 28 сентябрь куни Интеллектуал мулк агентлигига ариза берган.
Elsun-Sharob қўшма корхонаси Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида рўйхатга олинган. Интеллектуал мулк агентлигига юборилган аризада компаниянинг фаолият соҳаси алкоголь ичимликлар (пиводан ташқари) ишлаб чиқариш экани кўрсатилган.

Ўзбекистондаги вақт режими...
Агар сизни туман ёки шаҳар ҳокимлигига соат 8:00 га йиғилиш ёки бирон-бир тадбирга чақиришса, бемалол 11:00 га бораверинг. Ҳудди шу вақтга вилоят ҳокимлигига чақиришса, 10:00 га етиб борсангиз ҳам бўлади.
Республика даражасидаги йиғилиш ёки тадбирларга эса айтилган вақтдан бир соат кечикиб борсангиз ҳам кечга қолмаган бўласиз. Чунки, Ўзбекистонда вақт режимига шундай тарибда амал қилинади.
Ҳеч қайси давлатда бу қадар маданиятсизларча одамларнинг вақтини олишмаса керак. Соатлаб йиғилишлар қиляпмиз, вақт эса сувдек оқиб ўтяпти...

ЭҲТИЁТ БЎЛАМИЗ...
Сўнги пайтларда ижтимоий тармоқлар орқали фирибгарлик йўли билан кўпчиликни чув тушурадиганлар жуда кўпайиб кетди.
7 октябрь куни менга «Табриклаймиз, сиз Асакабанкдан бонус тарқатишда иштирок эттингиз. Сумма 1.5 млн ҳисобланган, тўловни олиш учун сслылкага ўтинг ва тўловни рассийлаштириб олинг» деган мазмунда хабар келди.
Сиз расмда кўриб турган мана шу ҳолат ҳам фирибгарликнинг бир кўриниши. Яъни, менинг профилимга кимдир ҳужум уюштирмоқчи бўлди.
Агар шахсий профилимга келган файлни очиб қўйганимда профилимни кимдир олиб қўярди. Шунинг учун сизга ҳам нотаниш профиллардан шундай кўринишдаги файллар келиб қолса, асло уни оча кўрманг.
Агар файлни очиб қўйсангиз, шахсий профилингиздан айриласиз. Агар канал ёки гуруҳингиз бўлса, ундан ҳам маҳрум бўласиз.
Энг камида сизнинг шахсий ёзишма ёки маълумотларингизни олиб, шантаж қилишлари мумкин. Шунинг учун эҳтиёт бўлган маъқул.

Ўзбекистон хавфсизлиги юқори бўлган давлатлар рўйхатига киритилди.
Жорий йилнинг биринчи ярми натижаларига кўра Numbeoнинг энг хавфсиз давлатлар рейтингида Ўзбекистон 137 ўриндан 37 ўринни эгаллади. Мамлакат индекси 66,58ни ташкил этди. Бу ҳақда Aniq.uz нашри хабар бермоқда.
Индекс 20 дан паст бўлса, мамлакатда хавфсизлик даражаси жуда паст, 20 дан 40 гача — паст, 40 дан 60 гача — ўрта, 60 дан 80 гача — юқори, 80 дан юқори — жуда юқори ҳисобланади.
МДҲ давлатлари орасида фақат Aрманистон (10 -ўрин) ва Озарбайжон (34) биздан юқори. Улардан кейин Россия — 52, Молдова — 76, Украина — 81, Қозоғистон — 98, Қирғизистон — 107, Беларусь — 114.

Сайловларда кузатилган "қолип"лар ҳамда янги сайловларда ушбу "қолип"лардан чиқиш учун қандай ҳаракатлар қилинмоқда?
Агар сизни сайлов жараёнига оид маълумотлар бироз бўлсада қизиқтирса, ушбу ҳавола орқали кириб, экспертларнинг бу борадаги фикрларини кўришингиз мумкин:
👉Ўзбекистонда бўлиб ўтаётган сайлов жараёнларининг аввалги сайловлардан фарқи;
👉Ўзбекистонда бўлиб ўтган аввалги сайловларда кузатилган "қолип"лар ҳамда янги сайловларда ушбу "қолип"лардан чиқиш учун қилаётган ҳаракатлар;
👉Номзодларнинг анъанавий оммавий ахборот воситалари, Интернет ресурслари имкониятлари, кучидан қай даражада фойдаланишаётгани хусусида;
👉Номзодлар ўз сайловолди тарғиботи жараёнларида фойдаланаётган янгича шакллар, технологиялар, усуллар, воситаларнинг аввалги сайловларда фойдаланилганларидан фарқи;
👉Партиялардан кўрсатилган номзодлар, уларнинг ишончли вакилларининг сайловчилар билан юзма-юз учрашувларининг самараси ҳақида;
👉Сиёсий партиялардан кўрсатилган номзодларнинг шиорлари, уларнинг кўзга ташланадиган жиҳатлари;

👉Оммавий ахборот воситалари ва Интернет ресурсларининг сайлов жараёнидаги иштироки хусусида;
👉Сайловолди кампаниясининг, учрашувларнинг, тарғибот-ташвиқот жараёнларининг мазмуни хусусида;
👉Тарғибот жараёнида анъанавий ва ноанъанавий оммавий ахборот воситаларидан фойланилаётгани ҳақида;
👉Сиёсий партиялардан кўрсатилган номзодларнинг сайловолди дастурида кузатилаётган популистик ҳолатлар хусусида;
👉Баъзи номзодлар ўз чиқишларида популизмдан фойдаланилаётгани хусусида.

Telegram
Isroil Tillaboyev blogi
Сайлов экспертлар нигоҳида
Нурали Шодиев – сиёсий фанлар бўйича фалсафа доктори:
Ўзбекистонда бўлиб ўтаётган сайлов жараёнларининг аввалги сайловлардан фарқи хусусида.

БОШЛАНДИ...
Бу йил қиш фасли эрта келгандек гўё. Ташқари совуқ, айрим жойларда эса қор ҳам ёққани айтилмоқда.
Жойларда эса ҳар доимгидек газ ва электр бўйича муаммолар яна бошланди. Айрим ҳудудларда кунда уч маҳал свет ўчириляпти. Бу - одамларга тезроқ қиш мавсумига тайёргарлик кўриш учун сигнал бўлса керак.
Энг қизиғи, ҳар йили қиш фасли яқинлашиши билан газ ва электр энергиясида муаммо бўлишини ҳамма билади, ўтган йили ҳатто пойтахт Тошкентда ҳам свет ўчиш ҳолати кузатилди. Энергетика вазирлиги эса ҳар йили «бу йил свет ўчмайди» деб вада беради.
Энергетика вазири эса «жуда яхши» ишлагани учун "Меҳнат шуҳрати" ордени билан ҳам мукофотланган экан.
Президент Энергетика вазири Алишер Султоновга "Келгуси йил бошидан бошлаб ё аравани тортасан, ё кетасан" деб айтганди. Лекин, шу аравани тортгани ҳеч сезилмаяптида.
Шунчалар бу соҳада тубдан ислоҳотлар қилиш қийинми?

«ЖОНИДАН ТЎЙГАН» КАСБ ЭГАЛАРИ ҲАҚИДА ЭШИТГАНМИСИЗ?
Дунёда турли хил касблар бор. Буларнинг орасида иш вақтида жонидан айрилиб қолишини билсада, лекин барибир ўз касбини севучилар бор.
Буни касб эмас, кўпроқ спорт тури десак адашмаган бўламиз. Сиз видеода кўриб турган ўйин «Korrida» спорт туридир. Бу испанияликларнинг миллий спорт ўйини ҳисобланади.
Коррида спортида иштирокчилар ўз ўйинлари орқали омадини ва бахтини синовдан ўтказишади. Бу спортга болалар 10-12 ёшдан бошлаб тайёрланади.
Ушбу спорт тури билан шуғилланувчилар катта маблағ эвасига даврага тушадилар. Аммо ўйин давомида ҳалок бўлиш ҳам ҳеч гап эмас.

ВАКЦИНА ОЛИШГА ҚАРШИЛАРНИ УХЛАЁТГАНДА ЭМЛАШ ТАКЛИФ ҚИЛИНДИ
Филиппин президенти Родриго Дутерте вакцинацияга қарши бўлганларни ухлаётган пайтда эмлашни таклиф қилди. Бу ҳақда Bugun.uz нашри хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, давлат раҳбари халққа қилган мурожаатида бу кампанияни шахсан ўзи бошқаришини айтган.
«Кўпчилик ҳали ҳам эмланишни хоҳламаяпти. Бу вакцина олишни истамаганларнинг муаммоси. Келинг, уларнинг уйига бориб, ухлаб ётганида эмлаймиз. Мен бу ташаббусга шахсан раҳбарлик қиламан», — деган президент.
👉@u_pulatoff
Филиппин президенти Родриго Дутерте вакцинацияга қарши бўлганларни ухлаётган пайтда эмлашни таклиф қилди. Бу ҳақда Bugun.uz нашри хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, давлат раҳбари халққа қилган мурожаатида бу кампанияни шахсан ўзи бошқаришини айтган.
«Кўпчилик ҳали ҳам эмланишни хоҳламаяпти. Бу вакцина олишни истамаганларнинг муаммоси. Келинг, уларнинг уйига бориб, ухлаб ётганида эмлаймиз. Мен бу ташаббусга шахсан раҳбарлик қиламан», — деган президент.
👉@u_pulatoff
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЗАКОВАТ ИНТЕЛЕКТУАЛ ЎЙИНИ ЯНГИТДАН ТУҒИЛДИ
Ёшлигимизда заковат ўйнини телевизорда қўйилса, катта қизиқиш билан томоша қилардик. Ушбу клубда 20 йилдан буён иштирок этиб келаётган аъзолар ҳам бор.
Хушнудбек ака айтганидек, 20 йил давомида Заковатда билимдонларга деярли ҳеч қандай пул берилмаган. Бунинг учун тайинли шароит ҳам бўлмаган. Аксинча клубнинг турли харажатлари учун иштирокчилар ёнимиздан ҳар ойлик "взнос" пули тўлашган.
Энди эса «Заковат» ўйинига Президент эътибор қаратди. “Заковат” интеллектуал клубининг финалига Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташриф буюрди ва ўша ернинг ўзида муносибларни тақдирлади.

Алишер Қодиров атайлаб одамларнинг жахлини чиқаришни яхши кўрса керак....
Алишер Қодиров Андижон шаҳрида бўлиб ўтган сайловолди учрашувда меҳнат мигрантларини солиқ тўламаётган шахслар деб атаб, уларнинг даромадларини солиққа тортиш ҳақида таклиф билдирибди.
Яъни, мени тушунишимча, ҳозир Россия, Корея, АҚШ ёки бошқа давлатларда ишлаб оиласини боқиш учун пул топаётганлар Ўзбекистонга юборадиган суммасининг бир қисмини солиқ учун мажбурий тарзда тўлаш таклифи билдирилган.
Бу қанчалар мантиқсиз ва адолатсиз таклиф бўганлигига кўпчилик ўз фикрини айтиб бўлди. Бу таклиф амалга ошмаса ҳам керак. Чунки бунга кўпчилик қарши чиқиши табиий.
Мени фикримча, Алишер Қодиров атайлаб одамларнинг жахлини чиқаришни яхши кўрса керак. Ёки, нима қилиб бўлсада одамларнинг эътиборини ўзига қаратишни яхши кўради. Чунки, бу биринчи «қовун тушурилиши» эмас.
Мен бу одамнинг ҳаракатларини мажозий маънода Геростратга ўхшатаман. Чунки бу «тарихий шахс» ҳам шухратпарастлиги учун одамларга ёқмайдиган ишни қилган.
Маълумот учун: Эрамиздан аввалги 356 йилда Грециянинг Эфес (ҳозирги Туркия ҳудудларида) шаҳрида Герострат деган одам ўз номини тарихда қолдириш мақсадида ўша вақтдаги дунёнинг етти мўъжизасидан учинчиси бўлмиш маъбуда Артемида ибодатхонасини ёқиб юборади. Чунки у ўта шухратпараст бўлган. Унинг мақсади нима бўлган тақдирда ҳам тарихда қолиш бўлган.

Zafarbek Solijonov
"Мигрантлар ҳам солиқ тўласин" - президентликка номзод Қодиров. "Ширин" гапларимни насиб қилса видео кўринишида жойлайман..
✍️ @Zafarbek_Solijonov
✍️ @Zafarbek_Solijonov
НЕГА САЙЛОВДА ИШТИРОК ЭТИШ КЕРАК?
Барчамизга маълумки, 24 октябрь Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови куни. Сайловда иштирок этиш бу фуқароларнинг сиёсий ҳуқуқлари сарасига киради. Албатта, бу мажбурий эмас. Лекин бундан сайловда иштирок этмаслик керак деган хулоса чиқармаслик керак.
Айримлар сайлов жараёнига эътиборсизлик билан қарашади. Кимлардир сайловда иштирок этишни умуман хоҳламайди. Бу мутлақо нотўғри қараш.
Чет эл мамлакатларида фуқаролар сайлов кунини жуда интиқлик билан кутишади. Чунки улар сайлов орқали ўз келажакларини белгилаётганлигини яхши билишади.
«Сайловга чиқиш-чиқмаслигим ҳеч нимани ўзгартирмайди..», «Паспортларингни беринглар оиламиз учун ўзим овоз бериб келаман», «Сайлов менга нима беради» десангиз ростан ҳам ҳеч нима ўзгармайди. Бунинг учун аввало ўзингизни фикрлашингизни ўзгартиришингиз керак.
Шунинг учун ҳам сайлов куни албатта сайловда иштирок этинг ва муносиб номзодга овоз беринг.

Рио олимпиадаси чемпиони Хасанбой Дўстматов ҳам барчани сайловда иштирок этишга чақиряпти...
👉@u_pulatoff
👉@u_pulatoff
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сайловга боролмиман, мен учун ўзингиз овоз бериб юборинг...
Мана бу видеороликни бир кўришни тавсия қиламан. «Сайловга чиқиш-чиқмаслигим ҳеч нимани ўзгартирмайди», «Паспортларингни беринглар оиламиз учун ўзим овоз бериб келаман», «Сайлов менга нима беради» дейдиган одамларга жуда мос мавзу экан.
Ҳа айтганча, 24 октябрь, келаётган якшанба - Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови куни. Сайловга чиқиш эсдан чиқмасин. Кўп вақтингиз кетмайди...

ШАВКАТ МИРЗИЁЕВ ОИЛАСИ БИЛАН ПРЕЗИДЕНТЛИК САЙЛОВИДА ОВОЗ БЕРДИ
ЎзЛиДеПдан кўрсатилган номзод Шавкат Мирзиёев Мирзо Улуғбек тумани Алишер Навоий маҳалласидаги 59-сайлов участкасига оила аъзолари билан бирга ташриф буюриб, президентлик сайловида овоз берди.

КЎЗИ ОЖИЗ ОТАХОН ҲАМ САЙЛОВГА ТАШРИФ БУЮРГАН...
Сиз кўриб турган сурат 1952 йилда Ҳиндистонда илк сайлов тадбиридан олинган. Унда кўзи ожиз отахон хам сайловга ташриф буюрганлигини кўришингиз мумкин.
Чунки бу ҳинд халқининг Буюк Британия мустамлакачилигига қарши салкам 100 йил давомида олиб борган миллий озодлик кураши натижаси эди.