#Чиноз
Ҳудудда умумхалқ ҳашари бугун ҳам давом этди. Эрта тонгдан бошланган ҳашарда туман хотин-қизлар қўмитаси раҳбари Нигора Муҳамадиева бошчилигида Каналобод ҳудудида 50 нафардан ортиқ хотин-қизлардан иборат гуруҳ тузилиб, қишлоқ хонадонларида дераза ойналарини артиб, ҳовли, уй- жойларни тозалашди.Ҳоким ўринбосари бошчилигида темир йўл ёқасида жойлашган хонадонларда кўча ва эшик олдилари ҳавас қиларли даражада тозаланди.
Жараёнда туманда жойлашган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, корхона ва ташкилотлар вакиллари, маҳалла аҳли, фаол ёшлари иштирок этди. Айниқса тумандаги ХТБ, Марказий шифохона, Чиноз текстиль, мактабгача таълим ва бошқа қатор ташкилот ва корхоналар фаоллик кўрсатишди.
Ҳашар доирасида ариқ ва зовурлар тозаланиб, 10 мингдан зиёд дарахтлар оқланиб, буталанди. Кўчалар, уйлар, ташкилотлар олдида ободонлаштириш ишлари олиб борилди. Ҳашарга турли хил техникалар жалб этилиб, 100 тоннадан зиёд чиқиндилар олиб чиқиб кетилди.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Чиноз #ИИБ
“Markaziy Studiya” информацион дастури
Карантин қоидаларини бузиб, ходимларга фаол қаршилик кўрсатган шахсларга жазо тайинланди
Батафсил 👉🏻https://telegra.ph/IIBB-04-16-3
ИИББ Ахборот хизмати —https://t.me/tviib

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Чиноз
Вилоят ҳудудида гиёҳвандликка қарши тезкор тадбирлар давом этмоқда
Жорий йилнинг 2 декабрь куни Тошкент вилояти Чиноз тумани ИИБ тезкор ходимлари томонидан Сутчилар МФЙда ўтказилган тезкор тадбир давомида 31 ёшли К.Э.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, вазни 517 гр. «марихуана» гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланиб, холислар иштирокида ашёвий далил сифатида ҳужжатлаштирилиб олинган.
Ҳолат юзасидан К.Э.га нисбатан Чиноз тумани ИИБ Тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодекснинг 276-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
| Telegram | Youtube | Сайт | ВКонтакте | Instagram |

#Чиноз #3сектор
Чинозда ҳам ёшларнинг бандлиги ва қўшимча даромад манбаи билан таъминлаш мақсадида 15 гектар ер ажратилди
Чиноз тумани ИИБ бошлиғи томонидан ишсиз ёшлар бандлигини таъминлаш ва уларнинг қўшимча даромадга эга бўлишлари учун ҳар бир ёш назоратга олинди.
Жумладан, туманнинг 3 сектор ҳудуди “Тонг юлдузи” ва “Шалола” МФЙда яшовчи ёшларнинг ҳар бирига 25 сотихдан, 61 нафарига 15 гектардан ортиқ ер майдони ажратиб берилди.
Ёшларга деҳқончилик сир-асрорларини ўргатиш, етиштирилган маҳсулот бозорини топиб бериш ва уларга ҳар томонлама амалий ёрдам бериш мақсадида илғор фермер хўжаликлари бириктирилди.