Toshkent viloyati IIBB | Rasmiy kanal
10.7K subscribers
9.46K photos
3.12K videos
1 file
6.88K links
Toshkent viloyati Ichki ishlar bosh boshqarmasi rasmiy kanali

Murojaat uchun 👉 @PRESS_GUVD

Muloqot maydoni 👉 @IIBB_Muloqot
Download Telegram
#инсонпарварлик #cайёр_суд

Жазо ўтаётган 20 дан ортиқ шахслар шартли равишда муддатидан олдин озод қилинди


Тошкент вилояти ИИББ ЖИЭБга қарашли манзил колонияларида жазони ўтаётган 5 нафар ҳамда Олмалиқ шаҳар ИИБ Пробация бўлими ҳисобида турган 19 нафар шахсларга инсонпарварлик далолатномалари қўлланилиб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддасига асосан муддатидан илгари шартли озод қилинди.

Шунингдек, жазо муассасаси жазо ўтаётган 24 нафар шахсларнинг озодликдан маҳрум қилиш жазоси, ахлоқ тузатиш ишлари жазосига алмаштирилди. Яшаш манзиллари бўйича ИИБ Пробация бўлими назоратга қўйилди.

Сайёр суд мажлиси Жиноят ишлари бўйича Олмалиқ шаҳар суди раиси Д.Сулейманов томонидан ўтказилди.

| Telegram | Youtube | Сайт | ВКонтакте | Instagram |
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#cайёр_суд #Янгийўл

⚡️Жазо ўтаётган 14 нафар шахслар шартли равишда муддатидан олдин озод қилинди

⚖️ Янгийўлда ўтказилган навбатдаги сайёр суд мажлисида шаҳар туман ИИБ Пробация гуруҳлари ҳисобида турган 14 нафар шахслар муддатидан олдин шартли озод этилган бўлса, 1 нафарининг жазоси оғирроғига алмаштирилди.

🔗 Шунингдек қайта жиноят содир этган шахсга нисбатан 6 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиб муддатни махсус тартибли колонияда ўташи белгиланди ва суд залидан қамоққа олинди.

| Telegram | Youtube | Сайт | ВКонтакте | Instagram |
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#cайёр_суд #Оҳангарон

⚡️Жазо ўтаётган 13 нафар шахслар шартли равишда муддатидан олдин озод қилинди

⚖️ Тошкент вилоятининг Оҳангарон шаҳар ва туманлари аро ўтказилган навбатдаги сайёр суд мажлисида шаҳар туман ИИБ Пробация гуруҳлари ҳисобида турган 13 нафар шахслар муддатидан олдин шартли озод этилган бўлса, 1 нафарининг жазоси оғирроғига алмаштирилди.

🔗 Шунингдек ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ўташдан қасддан бўйин товлаб келган шахсга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиб суд залидан қамоққа олинди.

| Telegram | Youtube | Сайт | ВКонтакте | Instagram |
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#cайёр_суд #Бекобод

⚡️Жазо ўтаётган 8 нафар шахслар шартли равишда муддатидан олдин озод қилинди

🇺🇿 Бекобод шаҳрида ўтказилган навбатдаги сайёр суд мажлиси Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 28 йиллигига бағишланган "Конституция – истиқболли келажак гарови" мавзусидаги давра суҳбати билан бошланди.

⚖️ Тадбирнинг иккинчи қисми яъни сайёр суд мажлисида, пробация гуруҳлари ҳисобида туриб меҳнатга ҳалол муносабатда бўлиб келаётган 8 нафар шахслар шартли равишда муддатидан олдин озод этилди.

🔗 Шунингдек ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ўташдан қасддан бўйин товлаб келган шахсга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиб суд залидан қамоққа олинди.

| Telegram | Youtube | Сайт | ВКонтакте | Instagram |
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#cайёр_суд #Янгийўл

⚡️Жазо ўтаётган 12 нафар шахслар шартли равишда муддатидан олдин озод қилинди

⚖️ Туман ИИО Пробация ҳисобида туриб, жазо ўтаётган, меҳнатга ҳалол муносабатда бўлган ва суд томонидан белгиланган чекловларга амал қилган 12 нафар шахслар шартли равишда муддатидан олдин озод этилди.

🔗 Аксинча, суд томонидан тайинланган жазони ўташдан қасддан бўйин товлаган, бир нафар маҳкумнинг жазоси ЖКининг 48-моддасига кўра, озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштирилди.

| Telegram | Youtube | Сайт | ВКонтакте | Instagram |
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#cайёр_суд #Янгийўл

⚡️Сайёр судда ахлоқ тузатиш ишларидан бўйин товлаган шахс озодликдан маҳрум қилинди

⚖️ Янгийўлда ўтказилган навбатдаги сайёр суд мажлисида шаҳар ИИБ Пробация гуруҳи ҳисобида турган 7 нафар шахслар муддатидан олдин шартли озод этилган бўлса, 1 нафарининг жазоси оғирроғига алмаштирилди.

| Telegram | Youtube | Сайт | ВКонтакте | Instagram |
#cайёр_суд #Бўстонлиқ

⚡️ Жазо ўтаётган 11 нафар шахслар шартли равишда муддатидан олдин озод қилинди

⚖️ Бўстонлиқ туманида ташкил этилган навбатдаги сайёр суд мажлисида ИИО Пробация гуруҳи ҳисобида туриб, жазо ўтаётган, суд томонидан белгиланган чекловларга тўлиқ риоя қилган 11 нафар шахсларга нисбатан инсонпарварлик далолатномалари қўлланилиб, шартли равишда муддатидан олдин озод этилди.

| Telegram | Youtube | Сайт | ВКонтакте | Instagram |
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#cайёр_суд #Чирчиқ

⚡️ Жазо ўтаётган 9 нафар шахслар шартли равишда муддатидан олдин озод қилинди

⚖️ Чирчиқ шаҳрида ўтказилган навбатдаги сайёр суд мажлисида шаҳар ИИО Пробация гуруҳи ҳисобида туриб, жазо ўтаётган, суд томонидан белгиланган чекловларга тўлиқ риоя қилган 9 нафар шахсларга нисбатан инсонпарварлик далолатномалари қўлланилиб, шартли равишда муддатидан олдин озод этилди.

🔗 Шунингдек, аксинча жазони ўташдан қасддан бўйин товлаб, чекловларга амал қилмаган бир нафар шахсга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиб, суд залидан қамоққа олинди.

| Telegram | Youtube | Сайт | ВКонтакте | Instagram |