Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси
10.7K subscribers
11.4K photos
1.45K videos
10 files
4.41K links
Тошкент вилояти Ҳокимлиги Соғлиқни сақлаш бошқармаси расмий телеграм канали — t.me/tvhssb
Официальный телеграм канал.
Вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси Жамоатчилик билан алоқалар хизмати томонидан юритилади.
Download Telegram
#Тадбир

❗️Бугун «ОИТСга қарши бутунжаҳон кураш куни» муносабати билан Чирчиқ шаҳар тиббиёт бирлашмаси Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб қувватлаш ва Жисмоний фаоллигини ошириш марказининг Чирчиқ шаҳар бўлинмаси раҳбари Б.Абдуллаев, Шифокор Д. Сотволдиева, ҳамшира Ф.Кошаковалар иштирокида Миллий гвардия ходимларига катта тадбир ўтказилди.

🩸Бунда йиғилиш қатнашчиларига ОИВ касаллиги — одамнинг иммунитет танқислиги вируси оқибатида келиб чиққан ўта хавфли юқумли касаллик эканлиги, ОИВ касаллигини юқиш йўллари, ОИТС — орттирилган иммунитет танқислиги синдроми, ОИВ касаллигининг терминал (сўнгги) босқичи эканлиги ҳақида маълумотлар етказилди ва йиғилиш иштирокчиларига касаллик профилактикаси ҳақида кенг тушинчалар берилди.

Бизга аъзо бўлинг http://t.me/tvhssb
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Тадбир

Нурафшон шаҳрида 1-декабрь «ОИТСга қарши бутунжаҳон кураш куни» муносабати билан тадбир бўлиб ўтди.

Бизга аъзо бўлин
г http://t.me/tvhssb
​​​​#тадбир

Юртимизда 9 май – “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан барча жабҳаларда кенг кўламли тадбирлар ўтказилди.

Ангрен шаҳар Тиббиёт бирлашмаси ҳамда Касаба уюшма қўмитаси томонидан кўп йиллар давомида фидокорона меҳнат қилаётган соҳа эгалари, меҳнат фахрийлари учун тадбир ташкил қилинди.

Унда Тиббиёт бирлашмаси бош шифокори Ф.Иманов, Касаба уюшма қўмитаси раиси Д.Исакуловалар барчани байрам билан самимий муборакбод этдилар.

Узоқ йиллар тиббиёт соҳасида самарали меҳнат қилаётган соҳа эгалари ҳамда ҳаётдан бевақт кўз юмган ва умрининг сўнгги кунларигача тизим ривожига муносиб ҳисса қўшган тиббиёт заҳматкашлари хотирланди.

Тадбир давомида меҳнат фахрийлари ўзларининг фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашдилар ва шогирдларига зарур тавсия ва маслаҳатлар бердилар.

Фахрийлар ташрифи эътироф этилган тадбирда эл-юрт равнақи ва саломатлиги йўлида ҳамда тиббиёт соҳасининг ривожи учун меҳнат қилганларга ташаккурнома ва эсдалик совғалари берилди.

💬Telegram | 🌐Facebook
#Тадбир

💫1 июнь-Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни!

❇️Бу кунда бутун дунёда ҳаётимиз мазмуни, кўзларимиз қувончи бўлган болажонларга эътибор янада кучайтирилади.

📌Тошкент вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида ҳам “Болаларга беринг дунёни” шиори остида тантанали тадбир бўлиб ўтди.

❇️Тадбирда бўлимларда фаолият юритаётган тиббиёт ходимлари билан биргаликда, Марказга шифо истаб келган бемор болажонлар хам фаол иштирок этдилар.
Болажонларимиз томонидан ўзбек, рус, қозоқ, тожик, озарбайжон ва қорақалпоқ тилларида янграган мусиқа, рақс ва шеърлар, сахна кўринишлари тадбирни янада кўтаринки руҳда ўтишини таъминлаб берди.

Тадбир сўнгида шифохонамизда даволанаётган ва ўз чиқишлари билан ҳаммага қувонч улашган болажонларга совғалар тарқатилди.

💬Telegram | 🌐Facebook