Тўрақўрғон туман ҳокимлиги |расмий канали
6.74K subscribers
49.9K photos
2.94K videos
18 files
4.13K links
Тўрақўрғон туман ҳокимлигининг расмий канали

Сайт:
http://turakurgan.uz
Telegram:
t.me//turakurganaxborotxizmati
Facebook: https://www.facebook.com/turaqorgonaxborotxizmati/
Instagram

Мурожаат учун: @Axborotxizmatigamurojaat_bot
Download Telegram
Бугун Ўзбекистон ХДП туман кенгаши раиси Р. Қосимов ташаббуси билан 3-сектордаги Абдулҳоди Азизов раҳбарлигидаги “Шоҳидон бургути” фермер хўжалигида пахта тераётган ҳашарчилар йўқланди. Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими раҳбарининг биринчи ўринбосари Ҳ. Маҳмудова, туман ИИБ катта инспектори, майор Н. Сулаймоновалар билан биргаликда илғорларга совғалар тарқатилиб, туманимизнинг катта хирмони юксалишига ҳисса қўшаётганликлари учун миннатдорчилик билдирилди. Фаридахон Исмоилова, Нигора Турдиева, Хосият Жўраева, Наргиза Икромова сингари кўпмингкилограммчи теримчилар ҳар куни бошқаларга ибрат бўлишмоқда.
ҲАМДАРДЛИК
Туман ҳокимлиги, туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, қишлоқ хўжалиги бўлими жамоалари фермерлар
АБДУЛАЗИЗ ХОЖИАКБАРОВ ҳамда ИКРОМЖОН ПАРПИЕВнинг вафоти муносабати билан уларнинг оила аъзолари ва барча яқинларига ҳамдардлик билдирадилар.
ҲОКИМ СОВРИНИ УЧУН БЕЛЛАШУВ

Бугун туманимизда ҳақиқий пахта байрами бўлди. Туман ҳокими соврини учун секторлардан келган 70 нафар чевар теримчилар "Бахтиёр, Неъмат, Шавкат" фермер хўжалиги даласида мусобақалашдилар.

Якунга кўра, олий ўрин- замонавий телевизорни 157 килограмм пахта терган 4-сектордан Малоҳат Камолова, кейинги ўринларни Гулбаҳор Солиева ҳамда Муқаддас Абдуҳолиқовалар эгаллаб, кир ювиш машинаси ва печ олишга муяссар бўлишди. Қолган иштирокчиларга ҳам турли совғалар берилди. Туман ҳокими Зулайҳо Маҳкамова, Ўзбекистон Қаҳрамони Халчахон Мирзаева уларга мавсумда фаол иштирок этаётганлари учун миннатдорчилик билдиришди.

Туман маданият бўлими раҳбари Илҳомжон Имомназаровнинг дилтортар қўшиқларига теримчилар завқланиб,рақсга тушишди.
Бундай мусобақа кейинги ҳафтанинг дам олиш кунларида давом эттирилади.