Тўрақўрғон туман ҳокимлиги |расмий канали
6.68K subscribers
50.7K photos
2.99K videos
18 files
4.2K links
Тўрақўрғон туман ҳокимлигининг расмий канали

Сайт:
http://turakurgan.uz
Telegram:
t.me//turakurganaxborotxizmati
Facebook: https://www.facebook.com/turaqorgonaxborotxizmati/
Instagram

Мурожаат учун: @Axborotxizmatigamurojaat_bot
Download Telegram
Forwarded from Namangantoday.uz
⚡️Айтишларича, Наманган вилояти ҳокими Хайрулла Бозоров Фарғона вилояти ҳокими этиб тайинланиши кутилмоқда.

Унинг ўрнига, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси лавозимида ишлаётган Шавкат Aбдураззоқов Наманган вилояти ҳокими этиб тайинланиши кутилмоқда. Ш.Абдураззоқов 2017-2020 йилларда Наманган шаҳар ҳокими бўлиб ишлаган эди.

(NAMANGANTODAY👇)
https://t.me/joinchat/AAAAAFDBwzXXvnjbbQ3RmQ
Forwarded from Namangantoday.uz
⚡️Айтишларича, Наманган вилояти ҳокими Хайрулла Бозоров Фарғона вилояти ҳокими этиб тайинланиши кутилмоқда.

Унинг ўрнига, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси лавозимида ишлаётган Шавкат Aбдураззоқов Наманган вилояти ҳокими взифасини бажарувчи этиб тайинланиши кутилмоқда. Ш.Абдураззоқов 2017-2020 йилларда Наманган шаҳар ҳокими бўлиб ишлаган эди.

(NAMANGANTODAY👇)
https://t.me/joinchat/AAAAAFDBwzXXvnjbbQ3RmQ
ВОЯГА ЕТМАГАНЛАРГА ДИНИЙ САБОҚ БЕРГАНДИ

1983 йилда туғилган Салим Ҳайитов (исм-шарифи шартли) яшаш хонадонида вояга етмаган 10 нафар ўғил-қизга ноқонуний таълим бергани учун жавобгарликка тортилиб, қилмишига яраша жазоланди.
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси «Маъмурий жавобгарлик тўғриси»даги кодексининг 241-моддасига кўра махсус диний маълумоти бўлмай туриб ва диний ташкилот бошқаруви марказий органининг рухсатисиз диний таълимотдан сабоқ бериш, худди шунингдек, хусусий тартибда диний таълимотдан сабоқ бериш тақиқланади.
Ноқонуний фаолияти тўхтатилган С. Ҳайитовнинг ҳеч қандай махсус диний маълумоти бўлмаган. Судда вояга етмаган 10 нафар ўсмирга ўзича ҳарф танитган муаллим бу ишни билмай қилганини айтиб, қонуний енгиллик сўради. Ваҳоланки, «билмасдан» мана шундай фаолият юритаётганлар ва фарзандларини шундайлар қўлига топшираётган ота-оналар диний таълим ниҳоятда хатарли эканлигини чуқур англашлари лозим. Умуман, ёшидан қатъи назар, ҳар бир фуқаро бунинг ортидан кўнгилсиз ҳодисалар юз бериши ва ҳатто терроризм, одам савдоси сингари оқибати мудҳиш жиноятлар сари йўл очилиши мумкинлигини унутмаслиги керак. Чунки дунёда миллат ва элатлар ҳаётига хавф солаётган терроризмдан манфаатдор ёвузлар биринчи навбатда аҳолига диний таълим ниқоби остида ўз қарашларини сингдириб, тингловчиларини беихтиёр қарам қилиб боришга катта эътибор қаратади. Босқичма-босқич олиб борилган ташвиқотлар якунида «жиҳод» ва «шаҳидлик» ғоялари асосида қўпорувчилик ҳаракатлари юз бериши мумкин.
Хулоса қилиб айтганда, ҳали дунёқараши шаклланмаган ёшларни дин тўғрисида саводи ҳаминқадар муаллимларнинг билиб-билмай берган сабоқлари тўғри йўлдан адаштириши ҳеч гап эмас. Фарзандларини эътиқодли, диний билимли бўлишини истаганларга эса юртимиздаги ўрта махсус ва олий таълим берувчи махсус даргоҳлар етарлича.
Эгамназар АБДУЛЛАЕВ,
туман Маъмурий суди раиси.
Зокиржон ҚЎЛДОШЕВ,
судья ёрдамчиси
Миллий бойлигимиз ҳисобланмиш пахтани нест-нобуд қилмай йиғиб-териб олиш жараёнига халқ вакиллари ҳам ўз ҳиссаларини қўшишмоқда.
Ўзбекистон Экологик партиясидан Халқ депутатлари туман кенгашига депутат этиб сайланган Шерзод Абдуллаев ҳам бўш вақт топди дегунча далада. Куни кеча у «Лангарбобо кўрки» фермер хўжалигида бўлиб, илғор теримчиларга совғалар улашди.

Суратда теримчилар эътибордан хурсанд.
Forwarded from Salomatlik saboqlari
Шамоллаш белгилари мавжуд, аммо касалликнинг жиддий белгилари кузатилмаган ҳолларда қандай даволаниш керак?

🥛Биринчи навбатда кўп суюқлик ичиш, бу барча учун умумий тавсия ҳисобланади. Ҳар қандай вирус инфекциясида интоксикация кузатилади, кўп миқдорда суюқлик ичиш эса организмдан токсинларни чиқиб кетишига ёрдам беради.

🍌🍊Таркибида витаминлар мавжуд цитрус мевалар ва сабзавотлар, бундан ташқари витамин С қабул қилиш мумкин.

🥗Касаллик даврида иштаҳа пасайишига қарамасдан, организмни заифлаштирмаслик учун яхши овқатланиш зарур.

🍹Бунинг учун мева ва сабзавотлардан ичиш учун аралашмалар, масалан, смузилар тайёрлаш мумкин. Смузи бу ўзида витамин ва минераллар тутган мева ва сабзавотларни аралашмасидан тайёрланган қуюқ ичимлик. Натижада бу ҳаракатлар иммунитетни мустаҳкамлашга олиб келади.

Наргиза Нуруллаева
Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси.
ЙЎЛАКЧА ҚАЙТАДАН БЎЯЛДИ

“ASL_JAMIYAT” телеграмм каналида Тўрақўрғон тумани ИИБ ЙХҲБга мурожаат чоп этилган бўлиб, унда Наманган-Чуст йўлидаги “Балиқхона” деб аталувчи худудда пиёдалар ўтиш йўлакчаси бўёқлари ўчиб кетганидан чизиқлар ҳам кўринмай қолгани, шу боис автомобиллар пиёдаларга йўл бермай, тўхтамай ўтиб кетаётганлигидан арз қилинганди.

Туман ИИБ ЙҲХГ катта инспектори Дониёр Турсуновнинг ахборот беришича, мурожаат зудлик билан ўрганилиб, йўлакча қайтадан бўялди ва қатнов тартиби таъминланди. Шунингдек, туман йўлларидаги барча шундай йўлакчалар ҳам қайтадан бўялади.

Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати.
Шавкатжон Абдураззақов Наманган вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

Наманган шаҳар ҳокимлиги мажлислар залида вилоят фаоллари йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда Президент Администрацияси раҳбари Зайнилобиддин Низомиддинов ва Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Арипов иштирок этди

Йиғилишда ташкилий масала кўрилди. Наманган вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан вилоят ҳокими лавозимидан озод этилгани тўғрисида Президент фармони ўқиб эшиттирилди.

Давлат раҳбари фармони билан Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни қўмитаси раиси бўлиб ишлаб келган Шавкатжон Абдураззақов Наманган вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Фаоллар йиғилишида шоир Зиёвиддин Мансуров, Тўрақўрғон тумани ҳокими Зулайҳо Маҳкамова, Наманган муҳандислик-технология институти ректори Одилжон Маматкаримов, халқ депутатлари вилоят кенгаши депутати Сардор Раҳмонов, тадбиркор Исломжон Қутпиддинов ва бошқалар сўзга чиқди.

Sayt | Telegram | Facebook | Twitter | YouTube
Муносабат
БОЙ БУВАНИНГ БИСОТИ
ЯХШИ ЯШАШГА ЯРОҚЛИ

ASL_JAMIYAT телеграмм каналида туманимизнинг Темирқишлоқ маҳалласида яшовчи журналист Анваржон Убайдуллаев томонидан махсус тайёргарлик асосида тасвирга олинган мурожаат эълон қилингандан сўнг бугун, 25 сентябр куни туман ҳокимининг ўринбосарлари Шокиржон Отабоев, Салоҳиддин Қўзибоев ва 4-сектор котиби, маҳалла вакиллари билан айтилган манзил - Эргашали Раҳимовнинг хонадонларига бордик.

Хонадон тасвирдагидай ҳолатда, ўта қаровсиз, оилада аёл кишининг йўқлиги акс этиб турибди. Аммо, масаланинг бошқа томони - ҳовли 18 сотихли мевали боғдан иборат. Маҳалла вакилининг айтишича, Дукат маҳалласида яна 6 сотихли ҳовлилари бор. У ер ҳам боғ. Хонадон ичкарисида қоп-қоп бодом, ёнғоқ, токчада катта идишларда ўсимлик ёғлари чанг босиб ётибди. Маълум бўлишича, отахон 640 минг сўм, ўғли 340 минг сўм нафақа олишади, яна бир ўғил мавсумий ишда ишлайди. Агар шуларни ҳисоблаб, ҳовлидан топиладиган даромадни қўшилса, ҳеч кимнинг уларга кўмаги керак бўлмайди. Эргашали Раҳимовни маҳаллада “бой бува” дейишаркан. Чиндан ҳам бой бўлиб яшашга бисотлари яроқли экан. Маҳалла орқали бир неча марта озиқ-овқат маҳсулотлари берилиб, хабар олинган.

Хўш, бу масала шундай қолиб кетадими? Йўқ, Ишчи гуруҳ эртага соат 15.00 да маҳалла фаоллари билан кенгаш ўтказади. Шунда бой буванинг уйларини таъмирлаш, рўзғорларини бутлаш ҳақида маслаҳат қилинади.
Демак, якуний хулоса эртага!


Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати.