Тўрақўрғон туман ҳокимлиги |расмий канали
6.6K subscribers
54.5K photos
3.2K videos
18 files
4.44K links
Тўрақўрғон туман ҳокимлигининг расмий канали

Сайт:
http://turakurgan.uz
Telegram:
t.me//turakurganaxborotxizmati
Facebook: https://www.facebook.com/turaqorgonaxborotxizmati/
Instagram

Мурожаат учун: @Axborotxizmatigamurojaat_bot
Download Telegram
Forwarded from Namangantoday.uz (Zokirovich)
ТУНГИ НАВБАТЧИЛИКДАГИ ҲАМШИРА САРОСИМАГА ТУШМАДИ

(↓БАТАФСИЛ ЎҚИШ↓)
http://namangantoday.uz/tungi-navbatchilikdagi-%D2%B3amshira-sarosimaga-tushmadi

(NAMANGANTODAY👇)
https://t.me/joinchat/AAAAAFDBwzXXvnjbbQ3RmQ
#Вакансия
Диққат, вакансия!!!

ФҲДЁ ҳужжатларини рақамлаштириш ишларини тезроқ якунига етказиш учун Давлат хизматлари агентлиги Наманган вилоят бошқармаси Наманган шаҳар
1-сонли ФҲДЁ бўлимига ҳамда Косонсой туман ФҲДЁ бўлимига архивариусликка ишга таклиф этади!


❗️Икки томонлама шартнома жорий йилнинг 20 декабрга қадар тузлади.

💻🖨 Сиздан фақатгина компьютер ва оргтехникадан мукаммал ва тез фойдалана олиш талаб этилади.

Рақамлаштириш ишларини қулай ва тез амалга ошириш учун ДХА зарур техникаларни тақдим этади.

🧑🏻‍💻👩🏻‍💻 Архивариус бўлиш учун олий маълумотга эга бўлиш шарт эмас, бироқ ёшингиз 18 – 35 ёш атрофида бўлиши лозим.

Тегишли ҳужжатингизни ДХА Наманган вилоят бошқармаси Кадрлар бўлимига топшириш лозим.

Мўлжал: Наманган вилоят Transbank рўпарасида.

Манзил: Наманган шаҳар, Қўқимбой шох кўчаси, 7-уй

Мурожаат учун телефон: (69) 228-78-56

Рақамлаштиришга ўз ҳиссангизни қўшинг! Биз Сизни кутамиз!
Forwarded from Namangantoday.uz (Zokirovich)
Наманган вилояти ҳокими ўринбосари Баҳромжон Нурматов оғир хасталикдан сўнг вафот этди.

(NAMANGANTODAY👇)
https://t.me/joinchat/AAAAAFDBwzXXvnjbbQ3RmQ
Муносабат
БУ ЖОЙДА ҚУРИЛИШ ҚИЛИНМАЙДИ

“Макон хабарлари” телеграмм каналида туманимиздаги Исвахон МФЙдаги кам таъминланганларга қурилган арзон уй-жой олдидаги болалар ўйингоҳини туман ҳокимлиги томонидан ҳеч қандай тендерсиз тадбиркорга бериб юборилмоқчи бўлинаётгани, ушбу жойни ҳудуддаги жомеъ масжидига авто тураргоҳ қилиб берилса яхши бўлиши билдирилган эди.

Туман ҳокимлигининг қурилиш бўлими бош мутахассиси Акмалжон Тўраевнинг маълумот беришича, ушбу жой туман ҳокимлигининг заҳирасига олинган бўлиб, ҳеч қандай тадбиркорга берилмайди. Чунки фавқулодда ҳолатлар (ёнғин, тез ёрдам) содир бўлганда автомашиналарнинг тўсиқсиз ҳаракатланиши учун йўл сифатида қолдирилган.

Тўрақўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.
Вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззақов бугун Тўрақўрғон туманида бўлди

Шавкатжон Абдураззоқов дастлаб Янгиобод маҳалласи ҳудудида “Турон агро люкс экспо” МЧЖ томонидан қурилиши бошланаётган сутни қайта ишлаш цехи ва музлаткич, омборхона, шунингдек, унинг ёнида савдо ва маиший хизмат шахобчаларини ўз ичига олган кўп қаватли турар жой мажмуаси билан танишди.
Тўрақўрғон туманининг “Тошкент” маҳалласи ҳудудида “Асадбек, Абдусамат” хусусий корхонаси томонидан қурилаётган 3 та 5 қаватли, жами 117 хонадонли турар-жойнинг биринчи қаватидан савдо ва маиший хизмат шахобчалари ўрин олади.

–Ҳозирги кунда камида 5 қаватли уйлар қуриш, аҳолига барча шароитларни шу ернинг ўзида яратиб бериш дунё талабидаги усул бўлиб қолди, – деди вилоят ҳокими.
Вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззақов Тўрақўрғон туманининг “Забардаст Ғайрат” ММТП ҳудудидаги “Борилла Акбарович” фермер хўжалиги далаларида бўлди

46 гектар ерда “Бухоро” пахта навини эккан фермер 167 тонналик режани бугун-эрта бажариш арафасида.

Фермер даласида бугун 300 нафардан зиёд теримчилар пахта теришмоқда. Шу билан бирга, кузги ғалла экиш ишлари ҳам бошланган.

– Пандемия шароитида уйда ўтириб, зериккандик. Пахтани мазза қилиб теряпмиз, ҳамма шароит бор, меҳнатимизга яраша пулни вақтида беришяпти. Кунига 110-120 кило пахта теряпмиз, – дейди ёртепалик Ҳуснида Ибрагимова ва Марғуба Мажидова.

Вилоят ҳокими терим илғорларига совғалар топширди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Men nechun sevaman O‘zbekistonni

Abdulla Oripov, O‘zbekiston xalq shoiri

🎥 Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Millatlararo munosabatlar va xorijiy mamlakatlar bilan do‘stlik aloqalari qo'mitasi

"Taraqqiyot strategiyasi" Markazi

@millatlararoqumita

Bizning manzil:
👉 http://interkomitet.uz