Forwarded from Namangan viloyati hokimligi
Тўрақўрғонда давлат-шерикчилик асосида ўнлаб маҳаллаларда янги бинолар қурилмоқда
Қуйимозор – Тўрақўрғон туманининг Косонсой билан чегарадош энг чекка ҳудудларидан бири ҳисобланади. Шундай бўлсада, бу ерда тадбиркорлар кўп. Маҳалла марказида “Азамат текс” хусусий корхонаси томонидан тўйхона, қаҳвахона, компьютер хизмати йўлга қўйилди.
– “Ёшлар-келажагимиз” жамғармаси томонидан 150 миллион сўм кредит ажратилгани ўйлаган режаларимни амалга ошишида катта ёрдам бўлди,–дейди корхона раҳбари, ёш тадбиркор Азамат Зокиржонов.
Хусусий тадбиркор Анваржон Мамажонов эса давлат-шерикчилик асосида маҳалла учун янги бино қуриб берди. Унинг саъй-ҳаракати туфайли гузарда дорихона, хусусий мактабгача таълим муассасаси ҳам замонавий тусга кирди.
Туман бўйича 29 та маҳалла худди шундай усулда янги биноларига эга бўлмоқда.
Вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззақов шу ерда маҳалла фаоллари билан суҳбатлашди.
–Ҳар бир тумандан 4 тадан энг чекка, оғир шароитдаги маҳаллаларда ичимлик суви, йўлларни таъмирлаш, электр тармоқларини янгилаш муаммоларини ҳал этишга маблағ ажратяпмиз. Биргина Тўрақўрғон туманига ундирилган солиқ тушумларидан 1 миллиард 900 миллион сўмни қолдирдик. Бунда асосий юмушлар ҳашар усулида олиб борилса кўпроқ натижага эришилади ва маблағ тежалади, – деди вилоят ҳокими.

Тўрақўрғон туманининг “Исҳоқхон тўра Ибрат” ММТП ҳудудидаги “Зумрад, Ибрат” фермер хўжалиги 156 тонна пахта йиғиштириб олиш ниятида зафар марраси томон илдамлаяпти
Вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззақов бу ерда Ибрат маҳалласидан чиққан теримчи опа-сингиллар билан дилдан суҳбатлашди.
– Меҳнатингиз учун раҳмат, аммо сизлар фарзанд тарбияси учун асосий масъулсиз. Исҳоқхон Ибратнинг изини босадиган билимли, доно, ватанпарвар инсонлар Тўрақўрғонда ҳали кўп етишиб чиқиши керак, – деди Шавкатжон Абдураззақов уларга совғаларни улашаркан.
Шу ҳудуддаги “Шарқ замин ёғдуси” фермер хўжалигида ҳам тўхтаб ўтган вилоят раҳбари терим билан биргаликда ғалла экишни асло кечиктириб бўлмаслигини таъкидлади.

Йиғим-терим мавсумида ҳар бир кун омонат
Тўрақўрғон туманининг “Шарқ юлдузи” ММТП ҳудудидаги “Раҳимберди ҳожи” фермер хўжалиги тумандаги энг илғор жамоалардан саналади.
Гектаридан 46 центнердан жами 189 тонна пахта топшириш бўйича шартнома тузилган. Бугунгача режага нисбатан 97 фоизга ҳосил топширилди. Аммо далаларда ҳали пахта кўп. Гарчи иккинчи терим бўлсада, бодроқдек очилган ҳосил кўзни қувнатади.
Вилоят ҳокими бу ерда илғор теримчиларга совғалар тақдим этди.
Айни пайтда Тўрақўрғонда 15720 тонналик пахта хирмони уйиш учун қизғин ҳаракат кетмоқда. 239 гектар майдонда ҳали биринчи терим борлигини назарда тутилса, шартнома режаси албатта уддаланишига шубҳа қилмаса ҳам бўлади.
–Далаларимизда ҳали ҳосил мўл. Лекин ҳозирги қулай об-ҳаво шароитини омонат билиб, йиғим-теримни тез кунларда якунлаб олсак, кўнглимиз янада тўқ бўлади, – деди вилоят раҳбари.

Вилоят ҳокими Тўрақўрғонда қишлоқ хўжалиги фахрийлари билан учрашди
Вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззақов Тўрақўрғон туманининг “Тезкор Наврўз” ММТП ҳудудидаги “Комилов Турсунбой” фермер хўжалигида қишлоқ хўжалиги соҳасида узоқ йиллар меҳнат қилиб, бой тажриба тўплаган фахрийлар билан учрашди.
Хўжаликнинг замонавий дала шийпонини кўздан кечириб, ҳамма фермерларда шундай шароит бўлиши зарурлигини айтиб ўтди.
–Бу йил вилоятда, жумладан, Тўрақўрғонда ҳам фидойилик билан катта пахта ҳосили яратилди. Уни етиштириш қанчалик машаққатли бўлса, териб олиш ҳам шунга яраша. Мана, кластер усулига ўтилди. Учқўрғонда, Попда бу усулнинг самараларини кўряпмиз. Бу биринчи қадам. Шу туфайли мажбурий меҳнатга барҳам берилди, теримчилар оиласига даромад топаётганидан хурсанд бўлмоқда. Энди ғалламизни ҳам вақтида экиш зарур. Бунда сизларнинг насиҳатингиз, назорат ва кўмагингиз керак, – деди вилоят раҳбари.
Ўзбекистон Қаҳрамони Халчахон Мирзаева, вилоят ҳокимининг вакили, меҳнат фахрийси Жалолиддин Ҳайдаров доимо фермерлар ёнида бўлишларини таъкидлашди.

Forwarded from mhStan14
Ўз бизнесини кенгайтириш, ишлаб чиқарган маҳсулотларини хорижга экспорт қилишни режалаштирган, шунингдек чет эллик инвесторлар билан ҳамкорликда янги йирик лойиҳаларни амалга оширмоқчи бўлган тадбиркорлар диққатига!!!
"Наманган" эркин иқтисодий зонаси Сизларга бизнесингизда кўмаклашиш мақсадида ўз имтиёзларини таклиф этади. Агар Сиз ЭИЗ иштирокчисига айлансангиз
✅ Ишлаб-чиқариш учун ер майдонига
✅ 10 йил муддатга солиқ ва божхона имтиёзларига
✅ Қулай ва юқори сифатли инфратузилма таъминотига
✅ Махсус божхона постида юкларни қисқа фурсатда расмийлаштиришга
✅ Юқори малакали мутахассислар кўмагига эга бўласиз.
Шошилинг, вақтни бой берманг!
Биз билан бизнеснинг янги марраларини забт этинг!
Батафсил 👉 namfez.uz
Facebook ||👉 Telegram