Тўрақўрғон туман ҳокимлиги |расмий канали
6.73K subscribers
49.9K photos
2.95K videos
18 files
4.14K links
Тўрақўрғон туман ҳокимлигининг расмий канали

Сайт:
http://turakurgan.uz
Telegram:
t.me//turakurganaxborotxizmati
Facebook: https://www.facebook.com/turaqorgonaxborotxizmati/
Instagram

Мурожаат учун: @Axborotxizmatigamurojaat_bot
Download Telegram
Тўрақўрғонда “Ибрат” фильмининг илк премьераси бўлиб ўтди

Тўрақўрғон туманидаги Ибрат мажмуасида “Ўзбеккино” Миллий агентлиги буюртмасига биноан “Киномания” студияси томонидан суратга олинган “Ибрат” бадиий фильмининг тақдимотига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.

Дастлаб мажмуадаги Исҳоқхон тўра Ибрат ҳайкали пойига гуллар қўйилди. Тадбирда иштирок этган вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззақов пойтахтдан келган киноижодкорларни самимий қутлади.

— Ушбу фильм премьераси айнан Тўрақўрғон тумани танлангани бежиз эмас. Чунки Исҳоқхон тўра Ибрат шу заминда туғилиб, вояга етган. Бугунги кунда унинг номи билан юритилувчи тиллар мактаби ва музей ҳам шу туманда жойлашган. Фильм премьераси 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни ўтказилаётганида ҳам рамзий маъно бор. Чунки Ибрат домла биринчи галда буюк маърифатпарвар ва улуғ устоз бўлганлар, — деди вилоят раҳбари.

Тўрақўрғон туман маданият марказида “Ибрат” бадиий фильми премьераси бўлиб ўтди. Унда “Ўзбеккино” Миллий агентлиги директори Фирдавс Абдуҳолиқов, агентлик директори ўринбосари Шуҳрат Ризаев, фильм режиссёри Жаҳонгир Қосимов, актёр Матёқуб Матчонов сўзга чиқиб, ушбу фильмни суратга олиниши жараёни, бугунги кун томошабини учун аҳамияти ҳақида фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Шундан сўнг “Ибрат” бадиий фильми илк бор намойиш этилди. Уни томошабинлар, жумладан, Исҳоқхон тўра Ибратнинг авлодлари олқишлар билан қарши олди.

Sayt | Telegram | Facebook | YouTube
ОГОҲЛИК
ХАТАРЛИ ТАЪЛИМ
Ноқонуний диний таълим нимаси билан хатарли, ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Олдингизга бундай савол қўйишимизга кўпчилик ота-оналарнинг бу йўсинда билим олишнинг оқибатларини чуқур англамаётганлари сабаб бўлди, албатта. Ваҳоланки, ушбу сўроққа жавобни ёшидан қатъи назар, ҳар бир фуқаро билиши шарт, назаримизда. Чунки самимий, софдил халқимиз орасида ишонувчанлар шу қадар кўпки, бунинг ортидан кўнгилсиз ҳодисалар юз бериши ва ҳатто терроризм, одам савдоси сингари оқибати мудҳиш жиноятлар сари йўл очилиши мумкин.
Акбарали Ҳолиқов (исм-шариф шартли) қонунни яхши биладиган ёшда эди. Шунга қарамасдан у онасининг илтимосига биноан 4-синфда ўқийдиган М. Я.га диний сабоқлар бера бошлади. Ҳатто боланинг онасига фарзандини ўқитишдан ташқари, уст-бош, уй-жой, озиқ-овқат билан таъминлаш тўғрисида ваъдалар берди ва айтганларига амал қилди ҳам. Она хурсанд эди: ўғлининг намоз ўқиётганидан, оёғига махси пойабзали кия бошлаганидан.
Шукурки, атрофда ҳушёр одамлар бор. Боладаги ўзгаришни синф раҳбари биринчи бўлиб сезди. Бу ўқувчининг олдингидан бошқача юриб-тураётгани, исми «муаллим»ига ёқмагани учун ўзгартиргани ҳақиқатан шубҳали эди. Шу тариқа «ўқитувчи» ва онанинг ноқонуний хатти-ҳаракатлари фош этилди.
Юқорида таъкидлаганимиздек, А. Ҳолиқов гарчи маҳаллада қори номи билан танилган бўлса-да, унинг диний таълим беришга ҳақи йўқ эди. Она ҳам бурчларини яхши англаши, бошланғич синфда ўқийдиган фарзандини нотўғри ўйлар билан чалғитмаслиги, норасида гўдакни зарур эмас ва тўғрилиги номаълум таълимни олишга мажбурламаслиги керак эди.
Туманимизда юз берган бу воқеа ҳеч кимни бефарқ қолдирмаслиги керак. Оммавий ахборот воситалари орқали тарқатиладиган хабарлардан кўпинча қайсидир давлатда террорчилик ҳаракати амалга оширилгани ҳақида хабар топамиз. Бундай ахборотлардан воқиф бўлганда бугун глобал миқёс касб этиб, дунёда миллат ва элатлар ҳаётига хавф солаётган терроризмдан ёвуз кимсалар манфаатдорлигини билганимиз учун ҳам хавотиримиз ошади. Негаки, улар биринчи навбатда аҳолини «исломийлаштириш»га уринади. Диний илми саёз кишилар орасида тарғибот-ташвиқот олиб боради, исломнинг фарзларига амал қилмаганлар мусулмонликдан чиқарилишини уқтиради. Қисқаси, диний таълим ниқоби остида ўз қарашларини сингдириб, тингловчиларини беихтиёр қарам қилиб боради.
Юқоридаги воқеа юзасидан суд бўлиб ўтди ва айбдор қилмишига яраша жазоланди.
Хулоса қилиб айтганда, катта жиноятлар ўз-ўзидан содир бўлмайди, хиёнаткорлар бирданига жирканч қиёфага кирмайди. Уларни дин тўғрисида саводи ҳаминқадар муаллимларнинг билиб-билмай берган сабоқлари тўғри йўлдан адаштиради. Шу боис ҳам инсон хатти-ҳаракатини мушоҳада этиши, ҳаттоки, гапираётган сўзининг оқибатини ўйлаши лозим. Фарзандларини эътиқодли, диний билимли бўлишини истаганлар эса уларни юртимиздаги ўрта махсус ва олий таълим берувчи махсус даргоҳлардагина ўқитишлари лозим.
ОГОҲЛИК

ТЕЛЕФОНДАГИ ТАНИШУВ ФОЖИАГА САБАБ БЎЛДИ
Эндигина 25 ёшга кирган Салим Ортиқов (исм-шарифлар ўзгартирилган) умрининг 8 йилини қамоқда ўтказадиган бўлди. Суд жазонинг дастлабки 2 йилини турмада, қолган муддатини қаттиқ тартибли калонияларда ўташни белгилади. Хўш, у қандай айби учун бунақанги жазога лойиқ топилди?

Ҳаммаси телефондаги оддий кўнгилхушликдан бошланади. Қизлар билан танишишни истаган Салим махсус танишув портали орқали бир қиз билан телефон орқали алоқага чиқади. Унинг судда берган кўрсатмасига кўра, ўзаро суҳбатлар кетма-кетлиги «алангаланиб», майл учрашувга чорлайди. Ниҳоят, «дийдор куни» белгиланади ва андижонлик йигит Наманган шаҳридаги қиз билан учрашгани келади. Аммо маълум бўлишича, «қиз» қиз эмас экан. Аниқроқ айтганда, телефоннинг нариги томонидаги йигит - Азиз Саитов овозини қизларникига ўхшатиб гапирган ва ошиғини «висол»га таклиф қилган...
Салим Ортиқов учрашув жойида Азизни уриб, қўл-оёғини боғлайди ва бақирмаслиги учун оғзига латта тиқиб, устидан скотчлаб, ёпиштириб қўяди ва хонадондаги телевизор, тюнер, телефон сингари жами 800 минг сўмлик мулкларни босқинчилик йўли билан талон-тарож қилиб кетади. А. Саитов эса нафас етишмовчилиги туфайли ҳаётдан кўз юмади. Оқибатда С. Ортиқов Жиноят кодексининг тегишли моддаларига кўра жавобгарликка тортилди.
Кўпинча, ёшларни телефон орқали бегоналар билан алоқага чиқмаслик, ёзишмалар қилмаслик ҳақида огоҳликка даъват этсанг, уларнинг энсаси қотади. «Ваҳима қилавермасангиз-чи», дейишади. Ваҳоланки, айни шундай «танишув»лар катта балоларнинг бошланиши бўлиши мумкин. Ахир Салим ҳам кўнгилхушлик учун махсус порталга кирганида, орадан ҳеч қанча вақт ўтмасдан бир одамнинг ўлимига сабабчи бўлиши ва босқинчилик туфайли 8 йилга «кесилишини» хаёлига ҳам келтирмагандир, тўғрими?
Тағин бир нарсани унутмаслик керак, террорчи гуруҳларга қўшилиб кетадиганлар ҳам «шунчаки қизиқиш» туфайли нотаниш кимса билан танишиб қолганликларини ва унинг гаплари таъсир қилиб, хорижга чиққанликларини, охир оқибатда йўл қўйган хатоликларидан пушаймон бўлганликларини тан оладилар. Аммо кўпинча афсус-надомат фойда бермайдиган ҳолатлар ҳам учрайди... Биз разил ниятли кимсалардан иборат чет элдаги гуруҳлар қўлида жон берган ўғлонларимизни назарда тутяпмиз. Чунки аксарият ҳолларда ортга қайтишга йўл қолмайди: яъни ўлимдан бошқа йўл йўқ...
ТЎРАҚЎРҒОН ЭНГ ИЛҒОРЛАРДАН БИРИ БЎЛАДИ
деди туманимизга ташриф буюрган Олий Мажлис Сенати раиси.


Танзила Норбоева туман ҳокими Зулайҳо Маҳкамова ҳамроҳлигида туманимизда фаолият юритаётган бир қатор саноат ва ишлаб чиқариш корхоналарида бўлди. Жумладан, “Дилрабо СДА”да 700 дан зиёд хотин-қизлар иш билан таъминлангани, маҳсулотларнинг асосий қисми хорижга экспорт қилинаётгани, жаҳон бозорига чиқиш учун яна кўплаб янгиликларга қўл урилаётганини олқишлади. “Рунамтекс”, “Оқтош текстил”да ҳам кўрсаткичлар тобора яхшиланиб, корхоналарни кенгайтириш ҳисобига яна янги иш ўринларини яратиш имкониятлари кенгаймоқда.
Якка тартибдаги тадбиркор Муҳаммадшариф Қосимов раҳбарлигида Калвак маҳалласида бежирим мебеллар ишлаб чиқарилаётгани, бу ҳунарни ўрганишга иштиёманд ёшларнинг кўпайиб бораётгани эътиборга молик. Ҳозирча ўз ҳовлисида ишлаётган мебелчиларга туман ҳокимлиги томонидан ер ажратиб берилиши уларнинг алоҳида фабрика ташкил этиш ниятларини амалга оширишга туртки бўлди.
“Соҳилобод” маҳалласида фаолияти тўхтатилган қишлоқ врачлик пункти аҳолининг талаби билан қайта очилиш арафасида. Туман марказидан қарийб 18 километр узоқликда жойлашган бу жойга алоҳида тиббиёт муассасаси зарур. Танзила Камоловна инсон саломатлиги ҳар нарсадан муҳим эканлиги, бунинг учун овқатланиш маданияти, спорт билан шуғулланишнинг беқиёс фойдали эканлигини тарғиб қилувчи тадбирларни кўпайтириш лозимлигини таъқидлади. Шундан сўнг 500 тонна мева ва сабзавот маҳсулотларини сақлаш ҳамда экспорт қилишга мўлжалланган “Шоҳидон бургути” фермер хўжалигига қарашли музлаткич омборида бўлди.

Сенат раиси “Турсунбой Комилов” фермер хўжалигида пахта тераётган аёллар билан суҳбатлашиб, уларга яратилган шароитларни ўрганди, теримчиларни совғалар билан тақдирлади.

Танзила Норбоева туман ҳокимлигида Халқ депутатлари туман кенгаши депутатлари билан учрашув ўтказиб, уларни янада фаолликка, очиқлик билан ишлашга даъват этди.

-Тўрақўрғон республикамиздаги энг илғор туманлардан бўлиши учун барчангизнинг ҳаракатингиз зарур,-деди Т. Норбоева.- Бугунги депутат фақат йиғилишларга келиб, қарорларни тасдиқлаб кетишга ҳаққи йўқ. У жойлардаги муаммоларни ўрганиб, тадбиркорларга кўмаклашиб, халқимизнинг фаровон ҳаёт кечиришига ёрдамини бериши лозим. Шундагина номига муносиб бўлади.

Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати.
Диққат, танлов!

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Наманган вилояти филиали вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси билан ҳамкорликда қишлоқ хўжалиги бошқармаси ва унинг туман бўлимларида мавжуд бўш лавозимларга энг муносиб ва малакали кадрларни жалб этиш мақсадида очиқ мустақил танлов эълон қилади.

Вакант лавозимлар:
Наманган вилоят қишлоқ хўжалик бошқармаси:
Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги етакчи мутахассиси.

Туман бўлимлари:
Мингбулоқ
туман қишлоқ хўжалиги бўлими – Бўлим бошлиғи;
Янгиқўрғон туман қишлоқ хўжалиги бўлими - Агротехнология бўйича ўринбосар;
Уйчи туман қишлоқ хўжалиги бўлими - Иқтисодий масалалар бўйича ўринбосар.

Танловда иштирок этишни истаган номзодлар 2020 йилнинг 24 сентябрдан 8 октябрга қадар Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ порталиhttp://vacancy.argos.uz орқали рўйхатдан ўтишлари, мавжуд бўш лавозимлардан бирини танлаб сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.

Танлов босқичлари ҳақидаги маълумотлар билан:
69-227-28-88
(90-332-19-60)
телефон рақами орқали билиб олишингиз мумкин.

Ариза ва ҳужжатларни қабул қилиш муддати ўтганидан сўнг юборилган ариза ва ҳужжатлар қабул қилинмайди.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати — @argos_uz
Нукус шаҳрида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг навбатдан ташқари сессияси бошланди.
Тадбирда иштирок этаётган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Жўқорғи Кенгес Раиси лавозимига тавсия этилган Мурат Камалов номзодига ўз розилигини билдирди.
Яширин овоз бериш йўли билан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси лавозимига Мурат Камалов сайланди.

В Нукусе началась внеочередная сессия Жокаргы Кенеса Республики Каракалпакстан.
Участвующий в мероприятии Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев поддержал выдвинутую на должность Председателя Жокаргы Кенеса кандидатуру Мурата Камалова.
Депутаты тайным голосованием избрали Мурата Камалова на должность Председателя Жокаргы Кенеса Республики Каракалпакстан.

#Mirziyoyev #safar #JuqorgiKenges #sessiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг навбатдан ташқари сессиясида ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Президент Шавкат Мирзиёев Мурат Камаловни Жўқорғи Кенгес Раислигига сайлангани билан табриклаб, ўта масъулиятли вазифада муваффақият тилади.
Йиғилишда Қорақалпоғистонни ривожлантириш бўйича келгуси 3 йилга мўлжалланган ўнта устувор йўналиш белгиланди, ҳар бири бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.

На внеочередной сессии Жокаргы Кенеса Республики Каракалпакстан особое внимание уделено вопросам социально-экономического развития региона.
Президент Шавкат Мирзиёев поздравил Мурата Камалова с избранием на пост Председателя Жокаргы Кенеса и пожелал успехов на ответственной должности.
На совещании определены десять приоритетов развития Каракалпакстана на ближайшие 3 года. По всем направлениям даны подробные указания.

#Mirziyoyev #safar #yigilish #iqtisodiyot

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter