Тўрақўрғон туман ҳокимлиги |расмий канали
6.5K subscribers
55.4K photos
3.24K videos
18 files
4.5K links
Тўрақўрғон туман ҳокимлигининг расмий канали

Сайт:
http://turakurgan.uz
Telegram:
t.me//turakurganaxborotxizmati
Facebook: https://www.facebook.com/turaqorgonaxborotxizmati/
Instagram

Мурожаат учун: @Axborotxizmatigamurojaat_bot
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев Нукус шаҳридаги Опера ва бахшичилик мактаб-интернатини бориб кўрди.
Ихтисослаштирилган таълим маскани ўтган ойда ишга туширилди. Муассаса 150 ўринга мўлжалланган бўлиб, унга 9 синфни битирган иқтидорли ўқувчи ёшлар танлов асосида қабул қилинади. Ҳозирда 30 нафар ўғил-қиз ўқишни бошлади. Уларга таниқли санъат усталари ва педагоглар сабоқ бермоқда.
Давлатимиз раҳбари мактаб ўқувчилари ва ўқитувчилари билан суҳбатлашди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с деятельностью Школы-интерната оперы и искусства бахши в городе Нукусе.
Специализированное учебное заведение начало свою работу в сентябре. Оно рассчитано на 150 учащихся, сюда на конкурсной основе принимаются одаренные выпускники 9-х классов. На сегодняшний день здесь учатся 30 мальчиков и девочек. Им преподают известные мастера искусств и квалифицированные педагоги.
Глава государства побеседовал с учащимися и учителями школы.

#Mirziyoyev #safar #Nukus #maktab

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикасига сафарини якунлаб, Тошкентга қайтиб келди.

Президент Шавкат Мирзиёев завершил поездку в Республику Каракалпакстан и вернулся в Ташкент.

#Mirziyoyev #safar #Qoraqalpogiston

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Тўрақўрғон тумани Республикада биринчи бўлиши керак – Сенат Раиси
http://senat.uz/uz/lists/view/1885

👉 Каналга уланиш: https://t.me/senatuz

senat.uz | Facebook | Instagram | Youtube
“Қониқарсиз” деб топилган Мингбулоқ ва Янгиқўрғон туман ҳокимлари фаолиятига назар

2020 йил 2 октябрь куни Мингбулоқ туманида халқ депутатлари туман Кенгашининг ўн тўққизинчи сессияси бўлиб ўтди.
Унда дастлаб "Мингбулоқ туманидаги тадбиркорлар билан ўтказилган суҳбат якунлари ва келгусидаги вазифалар тўғрисида" Бизнес Омбудсман Наманган вилояти вакили Ҳусниддин Аҳмедовнинг маърузаси тингланди.
“Мингбулоқ туманини 2020-2021 йилларда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш орқали "қизил ҳудуд" дан чиқариш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” туман ҳокими Нуршод Худойбердиев ҳисобот берди.
Тўртта сектор раҳбарлари туманнинг ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий кўрсаткичлари, шу жумладан пасайишига олиб келган хатолар ва нотўғри ҳисоб-китобларни тан олиб туман ҳокимлиги камчиликларни тўғирлашни шу йил охиригача ўз зиммасига олиб, ривожланишнинг асосий кўрсаткичлари бўйича ишониб топширилган ҳудуднинг "сариқ ҳудуд" даражасига чиқишини таъминлаш ва туманни қониқарсиз ҳолатдан олиб чиқиш бўйича режалари билан батафсил ўртоқлашди. Фаолиятдаги камчиликлар ва йўл қўйилган хатоларини такрорламасликка ваъда берди.

Сессияда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори ўринбосари Ғайрат Бозоров ва вилоятдаги ОАВ вакиллари иштирок этди. Сессия ишидан сўнг туман секторлари раҳбарлари ва журналистлар иштирокида матбуот анжумани ўтказилди.

Шундан сўнг куннинг иккинчи ярмида вилоятда “қониқарсиз” деб топилган яна бир туман Янгиқўрғонда халқ депутатлари туман Кенгашининг ўн учинчи сессияси бўлиб ўтди.
Сессияда халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатларининг вакиллари, туман Кенгаши депутатлари иштирок этишди.
Дастлаб "Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 24 сентябрь куни ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқларнинг ижроси тўғрисида” туман ҳокими Асадилла Нажмиддинов, туман прокурори Қобилжон Аҳмаджонов, туман ИИБ бошлиғи Носиржон Мирзааҳмедов, туман ДСИ бошлиғи ўринбосари Асқаржон Холматовларнинг ҳисоботлари тингланди.

Янгиқўрғон туманини "Қизил ҳудуд"дан чиқариш бўйича сектор раҳбарлари томонидан тайёрланган йўл харитаси ҳамда уларнинг ҳисоботлари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Норбоеванинг эътирозига сабаб бўлди. Қониқарсиз деб топилган йўл харитасини 15 кунда қайта тайёрлаш бўйича кўрсатма берди.

"Аниқ муддат ва режалар белгиланмаган, умумий гаплар билан сессияга тайёргарлик кўрилган", - деди Сенат раиси.
Сессия ишидан сўнг Сенат раиси Танзила Норбоева ва сектор раҳбарлари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди.
Журналистлар матбуот анжумани давомида Сенат раиси ва туман ҳокимига мурожаат қилиб, ўзларини қизиқтирган кўплаб саволларга жавоб топди.
Матбуот анжумани якунида туман ҳокими Янгиқўрғонни “қизил” ҳудуддан олиб чиқа олмаса ўз вазифасидан кетиб ўрнини ғайратли, тадбиркор ёшларга бўшатиб беришини айтиб ўтди.

Наманган вилояти Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси