Тўрақўрғон туман ҳокимлиги |расмий канали
6.76K subscribers
49.7K photos
2.92K videos
18 files
4.12K links
Тўрақўрғон туман ҳокимлигининг расмий канали

Сайт:
http://turakurgan.uz
Telegram:
t.me//turakurganaxborotxizmati
Facebook: https://www.facebook.com/turaqorgonaxborotxizmati/
Instagram

Мурожаат учун: @Axborotxizmatigamurojaat_bot
Download Telegram
Муносабат

БОЗОРНИНГ САНИТАРИЯ ҲОЛАТИГА ЭЪТИБОР ҚАРАТИЛДИ

“Макон хабарлари” телеграмм каналида Тўрақўрғон тумани Шаҳанд қишлоғида жойлашган, ҳафтада бир кун фаолият кўрсатадиган деҳқон бозорининг антисанитария ҳолати, карантин тартибларига амал қилинмаслиги ҳақидаги мурожаат жойига бориб ўрганилганда маълум бўлдики, мазкур бозор пандемия шароитида уч ой давомида очилмаган. Шу вақтда бозор худудидаги чиқиндихонага аҳоли томонидан турли чиқиндилар ташиб чиқилган. Мурожаатдаги суратлар худди ўша пайтда тасвирга олинган.

Бозор маъмури Ғофуржон Қаҳҳоровнинг билдиришича, якшанба кунги бозор савдо-сотиғидан сўнг тўпланган чиқинди кечгача йиғиштирилиб, “Тоза худуд” корхонаси томонидан олиб кетилади.

Бозорда санитария ҳолати доимий назоратда туради.

Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати.
УМУМХАЛҚ ИШИГА ОБОДОНЧИЛАРНИНГ ҲИССАСИ

Миллий бойлигимиз пахтани йиғиб-териб олиш ишларига бўлимимиз ходимлари ҳам ўзига хос ҳисса қўшишаяпти. Кўнгилли 80 нафар ҳамкасбимиз билан айни кунда Ўзбекистон пахтачилик илмий текшириш институти таянч пункти далаларида пахта теряпмиз.
Кунлик фаолиятида илғор қизларимиз Замира Орифжонова, Дилором Аҳмадалиева, Шаҳзода Қўлдошева, Қизлархон Зоиджонова, Ҳамрохон Неъматова, Замира Маҳмудова, Ҳанифахон Имомбердиева, Маликахон Раҳмонова, Дилором Боймирзаевалар бу ерда ҳам пешқадамлик қилиб, кунига 107-147 килограмгача пахта топширишяпти. Шуҳратжон Раҳимов эса 100 килодан териб, йигитларимизга ибрат кўрсатмоқда.
Туман прокурори Элёржон Талабоев ва раҳбаримиз Элёржон Турғунов теримчиларни оёқ кийимлар ва идиш тўпламлари билан рағбатлантириб кетишди. 5 кунлик якунида олдинги сафдагилар яна мукофотланиши кутиляпти.
ҒАФУРХОН ҚОСИМОВ,
43-отряд бошлиғи.
Forwarded from Namangantoday.uz
ҚАНДЛИ ДИАБEТИ БОР БEМОРЛАРДА НИМА УЧУН КОРОНАВИРУС ОҒИР КЕЧАДИ?

(↓БАТАФСИЛ ЎҚИШ↓)
http://namangantoday.uz/%D2%9Aandli-diabeti-bor-bemorlarda-nima-uchun-koronavirus-o%D2%93ir-kechadi
(NAMANGANTODAY👇)
https://t.me/joinchat/AAAAAFDBwzXXvnjbbQ3RmQ
Forwarded from Namangantoday.uz
⚡️ Президент ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлади (тўлиқ рўйхат)

Батафсил

(NAMANGANTODAY👇)
https://t.me/joinchat/AAAAAFDBwzXXvnjbbQ3RmQ
Forwarded from Namangantoday.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: "Ўзбекистон ҳозирги кунда очиқ, энди уни аввалгидай ёпиб қўйишнинг иложи йўқ. Энди чегараларни ёпмаймиз, энди интернет узлукиз ишлайди. ОАВ ходимларига яна бир бор миннатдорчилик билдирмоқчиман. Улар билан мулоқот қилмаган раҳбарларнинг келажаги бўлмайди. Катта синовлардан ўтяпмиз, баъзилар ОАВ нинг саволларига, ОАВ муҳитини яратишга чидай олмаяпти, адолат овозини эшитишни хоҳламаяпти. Лекин эшитишга мажбур бўлади ёки хайирлашамиз".

(NAMANGANTODAY👇)
https://t.me/joinchat/AAAAAFDBwzXXvnjbbQ3RmQ
Forwarded from Namangantoday.uz
«ART SOFT HOLDING» МЧЖ – ВОДИЙНИНГ ЭНГ ЙИРИК АГРОСАНОАТ КЛАСТЕРИ

(↓БАТАФСИЛ ЎҚИШ↓)
http://namangantoday.uz/art-soft-holding-mchzh-vodiyning-eng-yirik-agrosanoat-klasteri

(NAMANGANTODAY👇)
https://t.me/joinchat/AAAAAFDBwzXXvnjbbQ3RmQ
“ИМКОН”НИНГ ЕТТИНЧИ ФИЛИАЛИ
ТЎРАҚЎРҒОНДА ОЧИЛДИ


Бугун бутун мамлакатимиз бўйлаб устоз-мураббийлар байрами нишонланаётган кунда “Имкон” савдо марказининг 7-филиали Тўрақўрғонда фаолиятини бошлади.
Унинг очилиш маросими катта тантанага айланди.

Биламизки, ушбу савдо маркази ўзининг 3000 дан зиёд турдаги маиший техникалари, сантехника воситалари, авто эҳтиёт қисмлари, спорт анжомлари каби маҳсулотлар савдоси билан бир неча йилдан бери халқимизга хизмат қилмоқда. Андижон, Фарғона, Наманган вилоятларида кўплаб филиаллари мавжуд.

Энг қувонарлиси, савдо маркази филиали очилиши билан 50 нафардан ортиқ тўрақўрғонлик ёшларнинг иш билан таъминланишидир. Марказ томонидан хизмат кўрсатиш намунали тарзда ташкил этилиши, маиший техника воситалари харидорнинг уйига бепул олиб борилиб, ўрнатиб берилиши аҳолига анча қулайликлар яратади. Бундан ташқари ҳам бир қатор янги хизмат турлари жорий этилган.
Тадбирнинг очилиш маросимида туман ҳокими Зулайҳо Маҳкамова иштирок этиб, тадбиркорларга кенг имкониятлар яратиб берилгани туфайли мана шундай марказлар кўпайиб бораётгани, бу ўз навбатида халқ турмуш фаровонлиги янада ошиши ва шаҳар ҳамда қишлоқлар обод бўлаётганига ҳақида гапириб, жамоани муборакбод этди.
Ташкилотчилар томонидан концерт ва кўнгилочар дастурлар ташкилланди.

Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати.
Forwarded from Namangantoday.uz
ТЎРАҚЎРҒОНДА «ИМКОН»НИНГ ЕТТИНЧИ ФИЛИАЛИ ОЧИЛДИ

(↓БАТАФСИЛ ЎҚИШ↓)
http://namangantoday.uz/tyra%D2%9Byr%D2%93onda-imkonning-ettinchi-filiali-ochildi

(NAMANGANTODAY👇)
https://t.me/joinchat/AAAAAFDBwzXXvnjbbQ3RmQ
БОБУР, ИБРАТ СИЙМОСИНИ ГАВДАЛАНТИРГАН ЎҚИТУВЧИ
"ДЎСТЛИК" ОРДЕНИ БИЛАН ТАҚДИРЛАНДИ.


Туманимиздаги 7-мактаб она тили ва адабиёти фани ўқитувчиси Абдулхай Усмонов бир неча йилдан бери Бобурхонлик ва Ибратхонлик тадбирларида бу икки азиз инсон сиймоларини яратиб келган.

Шу меҳнатлари бу йилги Устоз ва мураббийлар байрами арафасида янада қадрланди. Муаллим Президентимиз Фармонларига биноан, “Дўстлик”ордени билан тақдирланди.

Туманимиз аҳли номидан буюк аждодларимиз руҳини шод этиб келаётган Абдулхай Усмоновни юксак мукофот билан муборакбод этамиз.





Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати.