Toshshahartransxizmat AJ Matbuot xizmati
5.34K subscribers
3.68K photos
1.25K videos
8 files
2.72K links
"Toshshahartransxizmat" Aksiyadorlik Jamiyatining telegramdagi rasmiy sahifasi:
E-mail: info@tashbus.uz
Call center: 1062
Instagram: https://instagram.com/toshbus?igshid=YmMyMTA2M2Y=
Facebook:
https://www.facebook.com/profile.
Download Telegram
«Ҳиндистон ва Покистон ШҲТга аъзо бўлгач, ташкилот ҳалокатини башорат қилишган, аммо у ўз принципларига хиёнат қилмади», – Элдор Арипов

Президент ҳузуридаги Стратегик в минтақалараро тадқиқотлар институти директори Элдор Арипов ШҲТ қадриятларига алоҳида тўхталди.

«Президент мақоласидаги «бу турли маданий-цивилизация кодлари ва миллий тараққиёт моделларига эга бўлган мамлакатларни бирлаштиришга муваффақ бўлган тузилма» деган сўзларга қўшиламан.

ШҲТ тўртта ядровий давлат, қадимий цивилизацияга эга бўлган мамлакатлар, маълум келишмовчиликлари бор, лекин энг муҳими, уларни ҳал қилишга тайёр давлатларни ўз ичига сиғдира олди. Ҳиндистон ва Покистон Ташкилотга аъзо бўлгач, ШҲТ ҳалокатини башорат қилишган, бироқ «Шанхай саккизталиги» давлатлараро ҳамкорликни, ҳатто кескин қарама-қаршиликлар шароитида ҳам қуриш мумкинлигининг намунасига айланди», – деб ёзмоқда Арипов.

Унинг айтишича, Президент томонидан ШҲТ феноменининг муваффақияти очиб берилди, бу – «ШҲТ ўзига хиёнат қилмасдан ўзгаргани» ҳақида. Яъни, 20 йилда унинг асосий тамойиллари: блокдан ташқари мақом, учинчи давлатларга қарши турмаслик, очиқлик, консенсус, ишонч, ўзаро манфаатдорлик, тенглик ва ўзаро ҳурматга ҳеч қачон тажовуз қилинмаган.

ШҲТ ҳеч қачон ҳеч қандай геосиёсий қарама-қаршиликда иштирок этмаган, ҳеч қачон ўзини блокларга қарши қўймаган, можароларда тарафлардан бири томон бўлмаган.

#SCO2022Samarkand
#SCO2022Samarkand

ШҲТ Самарқанд саммити доирасида 14 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги, Қирғизистон Республикаси Транспорт ва коммуникациялар вазирлиги, Хитой Халқ Республикаси Тараққиёт ва ислоҳотлар давлат қўмитаси ўртасида «Ўзбекистон – Қирғизистон – Хитой» темир йўли қурилиши (Қирғизистон ҳудудида) лойиҳаси бўйича ҳамкорлик тўғрисида уч томонлама битим имзоланди.

Мазкур ҳужжат билан Қирғизистон Республикаси ҳудудидаги темир йўл қурилиши лойиҳасининг техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқиш бўйича барча ишларни 2023 йилнинг биринчи ярим йиллигида якунлаш белгиланган.

Шунингдек, лойиҳанинг техник-иқтисодий асосини ишлаб чиқишда томонларнинг иштироки, молиялаштириш ва харажатларни тақсимлашига аниқлик киритилган.


Батафсил

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#SCO2022Samarkand

Ахборот 24 | «Ўзбекистон — Қирғизистон — Хитой» темир йўли қурилиши лойиҳаси бўйича уч томонлама битим имзоланди


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |