Тадбиркорга гоя ва ёрдам(Кишлок Тадбиркорлигини ривожлантириш-2 фаза лойхаси доирасида)
537 subscribers
2.2K photos
576 videos
263 files
2.88K links
Ушбу каналда сиз узингиз тадбиркорлик бошлаш учун ғоя олишингиз ва мувофакиятли бизнесингиз туғрисида маълумот беришингиз ,тадбиркорлик сохасида булаётган янгиликлар ва имтёзларбилан танишишингиз, ушбу гурух тадбиркорликни ривожлантириш максадида тузилган
Download Telegram
Forwarded from Huquqiy axborot
#Адлия_хабари

Аҳоли ва тадбиркорларга давлат хизматлари кўрсатишдаги энг сўнгги янгиликлар, фуқаролар учун яратилаётган қулай шарт-шароитлар, тақдим этилаётган имкониятлар билан @davxizmat телеграм канали орқали танишинг.

Бунда фойдаланувчилар янгиликлар билан танишиш баробарида давлат хизматларидан мустақил фойдаланиш кўникмаларига эга бўлиб бориши мумкин.

Telegram: @davxizmat
Instagram: instagram.com/davxizmat.uz
Youtube: bit.ly/3sQyv05
Forwarded from Huquqiy axborot
#Адлия_хабари

❗️Умумий овқатланиш корхоналари учун янги санитария-гигиена талаблари ҳисобга олинди: нималар ўзгармоқда?

Умумий овқатланиш корхоналарига қўйиладиган санитария-гигиена талаблари (0027-22-сон СанҚваН) Адлия вазирлиги томонидан ҳисобга олинди (104-сон, 19.08.2022 й.)

🔰 Ушбу янги талаблар билан тадбиркорлар фаолиятига тўсқинлик қилувчи айрим талаблар (сув таъминоти бўлмаганда корхона фаолиятини тўхтатиши, овқат тайёрлашда кўмир ва ўтиндан фойдаланишни тақиқлаш) бекор қилинди.

📝 Ҳужжат билан қуйидаги санитария-гигиена талаблари белгиланди:

🔹умумий овқатланиш корхоналарида ичимлик суви билан таъминлаш марказлаштирилган сув таъминоти тизимига уланиш йўли билан амалга оширилиши;
🔹марказлаштирилган сув таъминоти бўлмаганда, ички сув таъминоти артезиан қудуғидан, бошқа қудуқлардан ёки каптажлардан фойдаланиш;
🔹чиқинди майдончасини белгиланган масофада жойлаштириш имкони бўлмаганда, чиқиндилар корхоналарнинг совитиш тизими, ювиш ва дезинфекциялаш имкони бўлган алоҳида хонасида сақланишига йўл қўйилиши.

🚫 Шунингдек, умумий овқатланиш корхоналарида қуйидагиларни амалга оширишга рухсат этилмайди:

🔹технологик жараён талабларига риоя қилишни таъминлаш имконияти мавжуд бўлмаганда маҳсулот тайёрлаш;
🔹яроқлилик муддати ўтган, сифатсиз ёки сифати бўйича шубҳали, бузилиш белгилари бўлган маҳсулотлардан фойдаланиш;
🔹герметик идишларда сабзавотли, гўштли, балиқли, қўзиқоринли консервалар тайёрлаш;
🔹қуритилган ва дудланган балиқ тайёрлаш ва қуритилган қўзиқоринлар тайёрлаш.

⚠️ Шу билан бирга, ишлаб чиқариш жараёнида бевосита иштирок этувчи ходимлар томонидан иш бошлашдан олдин қуйидагилар амалга оширилиши шарт:

▫️заргарлик буюмлари, соатлар ечилиши;
▫️сочлар рўмол ёки қалпоқ остига йиғилиши;
▫️тоза санитария кийимлари кийилиши;
▫️қўллар илиқ сувда совун билан ювилиши ва дезинфекцияловчи воситалар билан ишлов берилиши, тирноқлар олинган ва лак сурилмаган бўлиши керак.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Адлия_хабари

❗️Барча давлат ОТМда супер-контракт миқдорлари 10 фоизга камайтирилди

🔰 Хабарингиз бор, 2022/2023 ўқув йили учун барча босқичдаги талабаларнинг тўлов-контракт асосида ўқитиш қиймати миқдорлари оширилмади.

2022/2023 ўқув йили учун барча давлат ОТМ бакалавриат таълим йўналишлари бўйича базавий тўлов-контракт қийматидан келиб чиқиб, фақат табақалаштирилган (супер) тўлов-контракт миқдорлари 10 фоизга камайтириб белгиланди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабар берди.

➡️ Йўналишлар кесимидаги табақалаштирилган (супер) тўлов-контракт миқдорлари билан жадвал орқали танишишингиз мумкин.

⚠️ Шунингдек, тўлов-контракт асосида ўқиш учун таълим кредитларини ажратиш тартиби билан бу ерда танишинг.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Адлия_хабари

🌐 yurxizmat.uz билан юристлар ёки адвокатлар иштирокисиз ўзингиз ҳаракат қилинг!

▫️қулай;
▫️осон;
▫️барчаси мутлақо бепул!

Сайтда 1 100 дан ортиқ ҳужжат намуналари мавжуд бўлиб, улар соҳалар кесимида саралаб чиқилган. Аҳолининг амалиётда энг кўп дуч келаётган ҳамда тизимда энг кўп фойдаланилаётган ҳуқуқий ҳужжатлар намуналарини қуйидаги ҳаволалар орқали тақдим этамиз:

🔹Ишга тиклаш тўғрисида даъво аризаси | Ҳужжат намунасини шакллантириш;

🔹Мулк ижараси шартномаси | Ҳужжат намунасини шакллантириш;

🔹Маънавий зарарни ундириш тўғрисида даъво ариза | Ҳужжат намунасини шакллантириш;

🔹Маъсулияти чекланган жамият устави | Ҳужжат намунасини шакллантириш;

🔹Хизматлар кўрсатиш (ишларни бажариш) шартномаси | Ҳужжат намунасини шакллантириш;

🔹Қарз шартномаси | Ҳужжат намунасини шакллантириш;

🔹Мулкка етказилган зарарни ундириш ҳақида даъво ариза | Ҳужжат намунасини шакллантириш;

🔹Алиментни натура шаклида тўлаш тўғрисида шартнома | Ҳужжат намунасини шакллантириш;

🔹Чакана олди-сотди шартномаси | Ҳужжат намунасини шакллантириш;

🔹Уй жойни ижарага бериш шартномаси | Ҳужжат намунасини шакллантириш.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Адлия_хабари

Тадбиркорлик фаолиятида тўсиқларга дуч келяпсизми?
b-advice.uz порталига мурожаат қилинг!

🌐 Адлия вазирлиги томонидан аҳолининг тадбиркорлик фаолиятига ҳар томонлама кўмак беришга мўлжалланган “Biznesga maslahat” (b-advice.uz) интерфаол ахборот портали ишлаб чиқилган.

Мазкур портални яратишда Буюк Британия, Сингапур, Австралия ва Янги Зеландия каби илғор хорижий давлатлар тажрибаси ўрганилган.

🔰 Мазкур портал орқали қуйидаги масалалар бўйича маълумотларга эга бўлиш мумкин:

▫️тадбиркорликка оид қонунчилик ҳужжатлари ва янгиликлар;
▫️бизнесни бошлаш ва юритиш тартиб-таомиллари;
▫️лицензиялаш ва рухсатнома олиш тартиблари;
▫️солиқ, банк ва божхона органларининг тадбиркорлик билан боғлиқ хизматлари;
▫️кредит ва ссуда олиш тартиблари.

📲 Шунингдек, портал орқали тадбиркорларнинг онлайн мурожаатлари қабул қилинади.

Тадбиркорлик фаолиятингизни b-advice.uz портали билан янада ривожлантиринг!

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Адлия_хабари

🌐 Yurxizmat.uz билан юристлар ёки адвокатлар иштирокисиз ўзингиз ҳаракат қилинг!

🔸Қулай;
🔸Осон;
🔸Барчаси мутлақо бепул!

Сайтда 1 100 дан ортиқ ҳужжат намуналари мавжуд бўлиб, улар соҳалар кесимида саралаб чиқилган. Аҳолининг амалиётда энг кўп дуч келаётган ҳамда тизимда энг кўп фойдаланилаётган ҳуқуқий ҳужжатлар намуналарини қуйидаги ҳаволалар орқали тақдим этамиз:

▫️Олди-сотди шартномаси |Ҳужжат намунасини шакллантириш

▫️Кўчмас мулк ижара шартномаси |Ҳужжат намунасини шакллантириш

▫️Меҳнат шартномаси |Ҳужжат намунасини шакллантириш

▫️Маҳсулот сотиш, хизмат кўрсатиш (ишларни бажариш) шартномаси |Ҳужжат намунасини шакллантириш

▫️Транспорт воситасининг ижара шартномаси |Ҳужжат намунасини шакллантириш

▫️Пуллик таълим хизматларини кўрсатиш бўйича шартнома |Ҳужжат намунасини шакллантириш

▫️Моддий жавобгар ходимга топшириш-қабул қилиш далолатномаси |Ҳужжат намунасини шакллантириш

▫️МЧЖ устави намунаси |Ҳужжат намунасини шакллантириш

▫️Юк ташиш шартномаси |Ҳужжат намунасини шакллантириш

▫️Ишга тиклаш тўғрисида даъво аризаси |Ҳужжат намунасини шакллантириш

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Адлия_хабари

🌐 Yurxizmat.uz билан юристлар ёки адвокатлар иштирокисиз ўзингиз ҳаракат қилинг!

🔸Қулай;
🔸Осон;
🔸Барчаси мутлақо бепул!

Сайтда 1 100 дан ортиқ ҳужжат намуналари мавжуд бўлиб, улар соҳалар кесимида саралаб чиқилган. Аҳолининг амалиётда энг кўп дуч келаётган ҳамда тизимда энг кўп фойдаланилаётган ҳуқуқий ҳужжатлар намуналарини қуйидаги ҳаволалар орқали тақдим этамиз:

▫️Воситачилик шартномаси |Ҳужжат намунасини шакллантириш

▫️Аутсорсинг шартлари асосида хизматларни кўрсатиш тўғрисида шартнома |Ҳужжат намунасини шакллантириш

▫️Сотиб олиш ҳуқуқи билан ижара шартномаси |Ҳужжат намунасини шакллантириш

▫️Иш ҳақини ундириш тўғрисида даъво ариза |Ҳужжат намунасини шакллантириш

▫️Мол-мулкни ишончли бошқариш шартномаси|Ҳужжат намунасини шакллантириш

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Адлия_хабари

📽 Адлия вазирлиги томонидан аҳолини қийнаб келаётган муаммолар ҳамда энг кўп берилаётган саволларнинг ҳуқуқий ечимлари бўйича махсус видеороликлар ишлаб чиқилиб, YouTube тармоғига жойлаштириб борилмоқда.

❗️Бунда Сиз “метрика” олишдан пенсияга чиқишгача бўлган жараёнларда дуч келаётган муаммоларингизга мавзулаштирилган тарзда ҳуқуқий ечим топишингиз мумкин.

📌
Ўз вақтингиздан унумли фойдаланган ҳолда ҳуқуқий билимларингизни мустаҳкамланг!

👉 Батафсил: youtube.com/adliya

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Адлия_хабари

🔰 Давлат органлари ва ташкилотларининг 7 мингдан ортиқ функцияларини баҳолаш натижалари асосида Коррупцияга мойил бўлган муносабатлар электрон реестри лойиҳаси шакллантирилган.

🌐 Реестр лойиҳаси "E-antikorrupsiya" электрон тизимига жойлаштирилган.

Фуқаролар Реестрдаги коррупциявий хавфлар юзасидан ўз фикр-мулоҳаза ва таклифларини онлайн юборишлари мумкин.

📌 Маълумот учун, мазкур Реестр Президентнинг 2022 йил 11 майдаги ПҚ-240-сон қарори ижроси юзасидан ишлаб чиқилган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Forwarded from Yusupov
Ширкат (ЖЭК, ТСЖ, ТЧСЖ) мажбурий эмас!

Адлия вазирлиги огоҳлантиради!

⚠️ Кўп квартирали уйдаги жой мулкдорларининг хабарисиз, уларнинг умумий йиғилишисиз, очиқ танловлар ўтказилмасдан кўпквартирали уйларни бошқарув ташкилоти ёки бошқарувчига бериш “Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида”ги Қонун талабларига зид ҳисобланади.

📲 Ҳурматли фуқаролар, бу каби ҳолатларга келгусида дуч келганингизда Адлия вазирлигининг ишонч телефони – “1008” га хабар беришингизни ёки info@adliya.uz электрон почтага мурожаат юборишингизни сўраймиз!

https://t.me/huquqiyaxborot/9119