Тадбиркорга гоя ва ёрдам(Кишлок Тадбиркорлигини ривожлантириш-2 фаза лойхаси доирасида)
556 subscribers
2.2K photos
575 videos
262 files
2.88K links
Ушбу каналда сиз узингиз тадбиркорлик бошлаш учун ғоя олишингиз ва мувофакиятли бизнесингиз туғрисида маълумот беришингиз ,тадбиркорлик сохасида булаётган янгиликлар ва имтёзларбилан танишишингиз, ушбу гурух тадбиркорликни ривожлантириш максадида тузилган
Download Telegram
Forwarded from Segment.uz
Меҳнат миграциясидан қайтганларни ишга қабул қилган иш берувчиларга субсидия тўланади Президент фармони

Меҳнат миграциясидан қайтган шахсларни ишга қабул қилган иш берувчиларга ҳар бир ишга олинган ходим учун 12 ой давомида ойига 500 минг сўмдан субсидия тўланади (бундан бюджет ташкилотлари, давлат корхоналари, устав капиталида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар мустасно).

Бунда:

субсидия 2024 йил 1 июндан 2026 йил 1 январга қадар ишга қабул қилинган шахсларга нисбатан тўланади;

меҳнат миграциясидан қайтиб келган шахс билан тузилган ва Ягона миллий меҳнат тизимида рўйхатдан ўтказилган меҳнат шартномаси субсидия тўлаш учун асос бўлиб ҳисобланади;

меҳнат миграциясидан қайтиб келган шахслар деб хорижда 3 ва ундан ортиқ ой мобайнида меҳнат фаолияти билан шуғулланиб, яшаш манзилига қайтиб келганлигига бир йилдан кўп вақт бўлмаган шахслар тушунилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Forwarded from Segment.uz
Президент фармони:

2024 йил 1 июндан бошлаб “Ёш тадбиркор” танловлари республика босқичида саралашдан ўтган ҳар бир лойиҳага базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 000 бараваригача миқдордаги имтиёзли кредитлар ажратилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Forwarded from Segment.uz
❗️Ўзбекистонда 1 майдан нималар ўзгаради?

Аҳоли учун электр энергияси ва табиий газ бир ойлик истеъмолининг базавий меъёрлари тасдиқланди. 1 майдан бошлаб маиший истеъмолчилар (аҳоли хонадонлари) учун ижтимоий (базавий) меъёрлар киритилади;

6 та дарё (Чирчиқ, Сангзор, Зарафшон, Норин, Қашқадарё ва Сурхондарё) ўзанида шағал қазиш тақиқланади;

Тадбиркорлик субъектларига жамоат жойлари, ижтимоий объектлар ва аҳоли пунктларининг белгиланган жойларида санитария-гигиена шохобчалари ташкил этиш ҳуқуқи берилади;

Ногиронлар учун “югур-югур” камаяди;

Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун спорт, мусиқа, ҳунармандчилик йўналишида тўгараклар йўлга қўйилади;

Фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари учун янги мажбурий тўловлар ва йиғимлар фақатгина қонунда белгилаш амалиёти киритилади;

«Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими негизида ишлаб чиқилган «edo.ijro.uz» модули орқали электрон ҳужжат айланиш тизимига ўтказилади;

17 та турдаги хулосалар ДХМ ва ЯИДХП орқали берилади;

Ҳар бир ҳудудда кучли зилзилада аҳолини қутқариш ишларига жалб этиш учун волонтёрлик гуруҳларини шакллантириш амалиёти йўлга қўйилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Forwarded from ASL FUTBOL (LIVE)
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💥 #AFCU23 | Chorak final

🇺🇿 O'zbekiston 1:0 S. Arabistoni 🇸🇦

⚽️ | Norchayev 45+2’

👌 ASL FUTBOL (LIVE) ✔️
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Huquqiy axborot
#Адлия_хабари

🔰 Давлат органлари ва ташкилотларининг 7 мингдан ортиқ функцияларини баҳолаш натижалари асосида Коррупцияга мойил бўлган муносабатлар электрон реестри лойиҳаси шакллантирилган.

🌐 Реестр лойиҳаси "E-antikorrupsiya" электрон тизимига жойлаштирилган.

Фуқаролар Реестрдаги коррупциявий хавфлар юзасидан ўз фикр-мулоҳаза ва таклифларини онлайн юборишлари мумкин.

📌 Маълумот учун, мазкур Реестр Президентнинг 2022 йил 11 майдаги ПҚ-240-сон қарори ижроси юзасидан ишлаб чиқилган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#2024_йил_1_майдан

✔️Қонунчиликка мувофиқ:

🔹протез мосламалари ва реабилитация воситалари хариди учун давлат томонидан муҳтож шахсларга қоплаб бериладиган маблағлар миқдорини бозор конъюнктурасидан келиб чиқиб ўртача 3 бараваргача, айрим воситаларнинг турлари эса 10 бараваргача оширилади;

🔹ногиронлиги бўлган шахсларнинг протез мосламалари ва реабилитация воситаларига муҳтожлиги алоҳида тиббий хулоса расмийлаштирмасдан ногиронлик тўғрисидаги маълумотнома асосида белгиланади;

🔹ногиронлик гуруҳига эга бўлмаган пенсия ёшидаги шахсларнинг протез мосламалари ва реабилитация воситаларига муҳтожлиги тўғрисидаги тиббий хулоса “Тиббий-ижтимоий экспертиза” электрон ахборот тизимида расмийлаштирилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

🔰Қонунчиликка мувофиқ, ҳеч ким суднинг қарорисиз ва қонунга зид тарзда уй-жойидан маҳрум этилиши мумкин эмас. Уй-жойидан маҳрум этилган мулкдорга уй-жойнинг қиймати ҳамда у кўрган зарарларнинг ўрни қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибда олдиндан ҳамда тенг қийматда қопланиши таъминланади.

✔️Давлат уй-жой қурилишини рағбатлантиради ва уй-жойга бўлган ҳуқуқнинг амалга оширилиши учун шарт-шароитлар яратади.

📌 Аҳолининг ижтимоий жиҳатдан эҳтиёжманд тоифаларини уй-жой билан таъминлаш тартиби қонун билан белгиланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
Халоскор ўрдакча

Адлия вазирлиги сунъий интеллект имкониятлари ёрдамида тайёрланган навбатдаги мультфильмни тақдим этади.

Қонун устувор бўлган жойда ҳашаротга ҳам зиён етмайди!

Мультфильмни кўриш
👉 https://youtu.be/_0IL5On41O8
Forwarded from 🇺🇿Bankxabar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳоким ёрдамчиси нима иш қилади? Қандай масалаларда унга мурожаат қилиш керак?

Батафсил маълумот ушбу видеолавҳада

Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
Forwarded from 🇺🇿Bankxabar
ИМТИЁЗЛИ ТАЪЛИМ КРЕДИТНИ ҚАЙСИ БАНКЛАРДАН ОЛСА БЎЛАДИ?

@Bankxabar канали айни пайтда қайси банклар томонидан имтиёзли таълим кредити ажратилаётганлиги тўғрисида банклардан маълумот олди. Натижада айни пайтда Ориент Финанс Банк ва Бизнесни ривожлантириш банки томонидан имтиёзли таълим кредити ажратилаётганлиги маълум бўлди:

☑️Кредит шартлари:
● Фоизи:
Хотин-қизлар учун-0%
Йигитлар учун-14%
● Муддати-Ўқиш даври+7.5 йил
● Миқдори-Ўқув йили учун талаба ва ОТМ ўртасида тузилган шартнома суммаси
● Имтиёзли даври-Ўқиш даври+6 ой
☎️Мурожаат учун:
Ориент Финанс Банк—4004
;
Бизнесни ривожлантириш банки—1254

📍Ориент Финанс Банк филиаллари манзили;

📍БРБ филиаллари манзили.

Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
Forwarded from Segment.uz
❗️Ўзбекистон қонунчилигида 1 майдан нималар ўзгаради?

Аҳоли учун электр энергияси ва табиий газ бир ойлик истеъмолининг базавий меъёрлари тасдиқланди. 1 майдан бошлаб маиший истеъмолчилар (аҳоли хонадонлари) учун ижтимоий (базавий) меъёрлар киритилади;

6 та дарё (Чирчиқ, Сангзор, Зарафшон, Норин, Қашқадарё ва Сурхондарё) ўзанида шағал қазиш тақиқланади;

Тадбиркорлик субъектларига жамоат жойлари, ижтимоий объектлар ва аҳоли пунктларининг белгиланган жойларида санитария-гигиена шохобчалари ташкил этиш ҳуқуқи берилади;

Ногиронлар учун “югур-югур” камаяди;

Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун спорт, мусиқа, ҳунармандчилик йўналишида тўгараклар йўлга қўйилади;

Фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари учун янги мажбурий тўловлар ва йиғимлар фақатгина қонунда белгилаш амалиёти киритилади;

«Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими негизида ишлаб чиқилган «edo.ijro.uz» модули орқали электрон ҳужжат айланиш тизимига ўтказилади;

17 та турдаги хулосалар ДХМ ва ЯИДХП орқали берилади;

Ҳар бир ҳудудда кучли зилзилада аҳолини қутқариш ишларига жалб этиш учун волонтёрлик гуруҳларини шакллантириш амалиёти йўлга қўйилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Forwarded from 🇺🇿Bankxabar
⚡️100 МЛН СЎМГАЧА ГАРОВСИЗ КРЕДИТЛАР ЭНДИ АЙЛАНМА МАБЛАҒЛАРНИ ТЎЛДИРИШ УЧУН ҲАМ АЖРАТИЛАДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-306-сонли қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди(ПҚ-130, 15.03.2024й).

☑️Бунда, 100 млн сўмгача гаровсиз кредитлар учун:

Аввалги тартибда:
ишлаб чиқаришни ташкил этиш учун 24 ойгача имтиёзли давр билан 84 ойгача ажратилади - деб кўрсатилган эди.

Ўзгаришдан сўнг: лойиҳани* амалга ошириш учун 24 ойгача имтиёзли давр билан 84 ойгача ажратилади. Бунда, лойиҳа хусусиятидан келиб чиқиб, кредитнинг 50 фоизгача қисми айланма маблағларни тўлдириш учун очиқ кредит линияси асосида ҳар 12 ойда сўндириш шарти билан 24 ойгача ажратилиши мумкин - деб тўлдирилди.

👆👉*Лойиҳа—Саноат, хизматлар савдо ва умумий овқатланиш, туризм, чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик, ҳунармандчилик, касаначилик, заргарлик, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, сақлаш ҳамда қайта ишлаш, шунингдек, замонавий савдо марказлари ҳамда уларга тугатиш ҳудудларда ишлаб чиқариш бинолари(ангар ва цехлар)ни қуриш йўналишларида тадбиркорлик фаолиятини ташкил қилиш ва кенгайтириш.

Фоизи: Марказий банк асосий ставкасидан 4 фоизлик юқори пункт ставкада, айни пайтда асосий ставка 14%. Демак, кредит йиллик 18% ставкада ажратилади.

Каналга аъзо бўлиш👉🏻 @Bankxabar
Forwarded from Segment.uz
❗️Уй-жой олиш учун субсидияга аризалар 15 майдан 1 ноябргача қабул қилинади

Фармонга мувофиқ, дастур доирасида субсидиялар тўлашнинг амалдаги тартибига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилади:

субсидиялар ажратиш юзасидан аризалар тасдиқланган параметрлар доирасида 2024 йилнинг 15 майидан 1 ноябрига қадар қабул қилинади;

2024 йилги Дастур доирасида ажратиладиган кредитлар бўйича фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар – 12 фоиздан ошган қисмига, 2025 йил ва ундан кейинги йиллар Дастурлари доирасидаги кредитлар бўйича эса – Марказий банкнинг асосий ставкасидан ошган қисмига тўланади;

бирламчи уй-жой бозоридаги квартираларни сотиб олиш учун ажратилган ипотека кредитлари бўйича дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар – 2024 йилги Дастурдан бошлаб қатъий белгиланган 30 миллион сўм миқдорида тўланади.

Telegram | Instagram | Facebook
Forwarded from Segment.uz
Президент фармони:

2024 йил 1 майдан
қуйидаги тартиблар ўрнатилади бирламчи уй-жой бозоридаги квартираларни сотиб олиш учун ипотека кредитларини ажратишда ипотека предметини суғурта хавфларидан суғурта қилиш талаби бекор қилинади.

2025 йил 1 январдан қурилиш ташкилотларига “яшил” уй-жой стандартлари талаблари асосида кўп квартирали уй-жойларни қуриш учун Марказий банкнинг асосий ставкасидан бир фоиз бандга юқори ставкада кредитлар ажратилади.

2025 йил 1 апрелгача “яшил” уй-жой стандарти талаблари асосида қурилган уй-жойларни сотиб олиш учун жисмоний шахсларга “яшил” ипотека кредитларини ажратиш амалиёти йўлга қўйилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Forwarded from Muvaffaqiyat Sirlari
20-25 yoshli Bollarga ikki og‘iz

Bilasanmi, sen hozir kelajak hayoting qanday boʻlishini belgilab beradigan yoshdasan. Demak, bu davrga jiddiy qara.

Ichkilik, chekkilik yoki koʻcha hayotga ishonma. Aroq ichib oʻtirganingdagi “oqibatuviza yoʻqolmasin bolla boruu", deydigan akalaring ham do‘stlaring ham mutlaqo foydasiz bu narsa.

Ertaga senga oqibat qiladigan doʻsting, sen yoʻqligingda ikkita non koʻtarib kelib onangni yoʻqlab ketadigan bola. Agar bunday doʻsting yoʻq boʻlsa, unda seni umuman doʻsting yoʻq. Oʻzinga ishon.

Hozir sen ovqat yeb toʻymaydigan, ishlab charchamaydigan, oʻqib koʻzlaring tolimaydigan yoshdasan. Bu yoshlikni tuganmas energiyasini nimalarga sarflash kerakligini belgilab ol.

Foydasiz ishlarga ham sarflashing mumkin albatta, lekin bundan keyin qattiq afsus qilasan. Hozir misol bogʻchada "obedda" uxlamaganligingdan afsus qilasanu, xuddi shu kabi ertaga gʻisht quyayotganingda, kitobga qiziqmaganligingdan afsuslanishing mumkin.

Hozir sen mazza qilib yashaydigan yoshda emassan. Oʻzingni qiyna, oʻqi, izlan, ishla. Ertaga masster boʻlganingda dunyoda seni qoʻlingdan kelmaydigan ish qolmaganini his qilasan. Sen nima uchun yashayotganingni anglab yetasan.

@muvaffaqiyat_sirlari_tg
Forwarded from Muvaffaqiyat Sirlari
Reja tuzish - muvaffaqiyat kaliti

Ertalab, hech qachon men bugun nima qilaman, degan hayol bilan o'rningizdan turmang!

Agar, shunday bo'lsa, siz butun kuningizni, bugun nima qilsam ekan? Qaysi ishimni birinchi boshlasam ekan? Balki, bu ishni qilarman? Kabi hayollar bilan o'tkazib yuborasiz.

Va buning natijasida, siz tayinlik ish qilmaysiz. Kuningiz mazmunsiz o'tadi.

Va kun oxirida esa, o'zingizni charchagan, xorg'in va eng yomoni mas'uliyatsiz his qilasiz.

Qilmoqchi bo'lgan ishlaringizga reja tuzish, sizni bu muammolardan qutqaradi.

Har kuni uxlashdan oldin, ertangi kungi ishlarni rejasini qiling. Qaysi ishdan boshlaysiz-u, qachon dam olasiz.

Natijada, ertalab uyg'onishingiz bilan, aniq bir qiladigan ishingiz bor va u sizni harakatga undaydi.

Bu omil siz vaqtingizni va energiyangizni to‘g‘ri joyga yo‘naltirishga sababchi bo‘ladi.

Ushbu usulda, nafaqat kun balki, hafta va oylik rejalarni ham tuzishingiz mumkin.

Yanada samaraliroq vaqtni taqsimlash uchun bu yerdagi maxsus jadvaldan foydalaning.

@muvaffaqiyat_sirlari_tg
Forwarded from Yusupov
Ширкат (ЖЭК, ТСЖ, ТЧСЖ) мажбурий эмас!

Адлия вазирлиги огоҳлантиради!

⚠️ Кўп квартирали уйдаги жой мулкдорларининг хабарисиз, уларнинг умумий йиғилишисиз, очиқ танловлар ўтказилмасдан кўпквартирали уйларни бошқарув ташкилоти ёки бошқарувчига бериш “Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида”ги Қонун талабларига зид ҳисобланади.

📲 Ҳурматли фуқаролар, бу каби ҳолатларга келгусида дуч келганингизда Адлия вазирлигининг ишонч телефони – “1008” га хабар беришингизни ёки info@adliya.uz электрон почтага мурожаат юборишингизни сўраймиз!

https://t.me/huquqiyaxborot/9119
Ходимлар сонининг камида 50 фоизи ногиронлиги бор шахслардан иборат бўлган барча ташкилотлар ҳамда якка тартибдаги тадбиркорларнинг маҳсулотларини давлат буюртмаси бўйича тўғридан тўғри шартнома асосида харид қилишга рухсат берилади.

Натижада 3 мингга яқин тадбиркорлар томонидан қўшимча 20 мингга яқин ногиронлиги бўлган шахсларни иш билан таъминлаш имкони яратилади.

Бу ҳозирда таклиф шаклида бўлиб, манзилли йўлга қўйилади.

@bankirlaruchun
Forwarded from 🇺🇿Bankxabar
УЙ-ЖОЙГА СУБСИДИЯ ОЛИШ УЧУН ОИЛАНИНГ ОЙЛИК ДАРОМАДИ ҚАНЧА БЎЛИШИ КЕРАК?

☑️Вазирлар Маҳкамасининг 25.03.2020 йилдаги 182-сон қарори билан тасдиқланган низомга кўра, фуқаролар томонидан уй-жой сотиб олишда давлат бюджетидан субсидия ажратилиши учун оиланинг ўртача ойлик даромади:

▪️Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда белгиланган МҲТЭКМнинг 2,7 бараваридан 8 баравари(8 400 000 сўм)гача;

▪️Тошкент шаҳрида белгиланган МҲТЭКМнинг 2,7 бараваридан 9,2 баравари(9 660 000 сўм)гача бўлиши керак.

📌МҲТЭКМ – Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори ҳозирги кунда 1 050 000 сўм.

❗️Ҳайрон бўлманг бу ҳақиқат ! Уй-жойнинг тўловини маълум қисми давлат томонидан субсидия шаклида тўлаб берилиши мумкин лекин, қолган қисми бу кредит дегани. Узоқ йиллар давомида сиз ўша кредитни ўз вақтида тўлаб боришингиз керак дегани. Шу сабабли эртага кредит тўловини тўлай олмасдан банк ходими билан ёқалашиб юрмаслигингиз учун аввал бошидан сизни тўловга қобилятлилик даражангиз юқоридаги миқдорлардан келиб чиқиб текшириб кўрилади ва шундан кейин сизга субсидия ажратилади.

Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar