Toshkent viloyati hokimligi
14.1K subscribers
36.5K photos
5.02K videos
48 files
20.4K links
Download Telegram
#Акция

Янгийўл туманида бугун умумхалқ кўчат экиш акцияси ўтказилди. Ушбу тадбирда туман ҳокими У.Ялгашев ва сектор раҳбарлари, туман Кенгаши депутатлари фаол иштирок этишди.

Экологик маданиятни ошириш мақсадида тумандаги барча корхона ва ташкилот раҳбарлари ҳам турли мевали ва манзарали дарахт кўчатларини экиб, янги барпо этилаётган “Гулбаҳор” шаҳарчасидаги “Истироҳат боғ”ининг обод бўлишига ўз ҳиссаларини қўшдилар.
“Гулбаҳор” шаҳарчасини замонавий, янги кўринишдаги шаҳарчага айланишида барча бирдай меҳнат қилмоқда.

@toshvilpressa
#антикоронавирус
#акция_бепул_ниқоб

🤝 Ҳозирда барча даражадаги мутасаддилар аҳолини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, карантин вақтида таҳлика, нархлар кўтарилиши билан боғлиқ ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида назоратни кучайтирган ҳолда беминнат хизмат олиб боришмоқда.

😷 Хусусан, туман Давлат солиқ инспекцияси раҳбарияти, туман Деҳқон бозори масъуллари ҳамда тиббиёт маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи “Fazo luxe” МЧЖ ташаббуси билан 1000 та бепул тиббий ниқоб акцияси ташкил этилди.

Тошкент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

@toshkenttumanihokimligi
#саховат
#акция

❇️Бугун Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қибрай тумани Кенгаши раиси Абдулатиф Абдуқодиров ташаббуси билан коронавирусга қарши курашишга ҳисса қўшиш мақсадида "Қалбан биргамиз!" акцияси ташкил этилди.

Ушбу акция доирасида туманнинг кўчаларида ва маҳаллаларида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қибрай тумани Кенгаши ходимлари томонидан қарияларга, ҳимоя ниқобисиз юрган ёки ниқоби эскирган фуқароларга 500 дона ҳимоя ниқоблари бепул тарқатилмоқда.

✍️Қибрай тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
#Акция

“Минг оилага – минг туҳфа” ижтимоий акцияси бошланди

🎁Бугундан эътиборан Тошкент вилоятида “Минг оилага – минг туҳфа” ижтимоий акциясига старт берилди. Акция ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламини қўллаб-қувватлаш, уларга ҳар жиҳатдан кўмак беришни назарда тутувчи чора-тадбирлар доирасида ўтказилмоқда.

🐄Лойиҳанинг дастлабки кунида Оққўрғон туманида яшовчи 47 нафар оилага қорамол тарқатилди.

👉Батафсил

***

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
#акция
#миннатдорлик

🎁Тошкент вилоятида давом этаётган "Покиза инсон" кўнгиллилар акциясига ҳамюртларимиз ва тадбиркорлар томонидан хомийлик ёрдамлари давом этмоқда.

📌Жумладан, "Galaxy" фирмаси томонидан берилган тиш ювиш воситалари Қуйи Чирчиқ туманидаги 200 хонадонга, Чиноз туманидаги 150 хонадонга, Оққўрғон туманидаги 150 хонадонга лойиҳа фаоллари ёрдамида етказиб берилди.

👏Саҳоватпеша инсонларга миннатдорлик билдирамиз!

***
🎁В Ташкентской области продолжается благотворительная акция "Покиза инсон", целью которой является сбор добровольных пожертвований и спонсорской помощи со стороны физических лиц и предпринимателей.

📌 В частности, по адресам волонтёрами доставлены зубные пасты, переданные фирмой "Galaxy"в 200 семей Куйичирчикского района, в 150 семей Чиназского района, в 150 домов Аккурганского района.

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
#Қибрай
#акция

🗣 Қибрай тумани Аҳолини бандликка кўмаклашиш маркази Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши билан ҳамкорликда ёшларнинг бандлигини таъминлаш ва ёшлар орасида ишсизликни камайтириш мақсадида, янги акцияни эълон қилди.

☀️ Қибрай тумани ёшларига қайтариб бермаслик шарти билан "Бандликка кўмаклашиш жамғармаси" маблағлари ҳисобидан, 2,230 млн сўм эвазига 0,5 сотих томорқа ерига иссиқхона ўрнатиб берилади. Мазкур акцияда Сиз ҳам иштирок этинг!

***
🗣 Кибрайский районный отдел Центра поддержки занятости населения совместно с районным Кенгашем Союза Молодёжи Узбекистана объявили о начале новой акции, целями которой является трудоустройство молодых и снижения безработицы среди молодых.

☀️ За счёт средств Фонда «Бандликка кўмаклашиш жамғармаси" («Фонд помощи занятости») и на безвозвратной основе на территории в 0,5 соток будет построена теплица стоимостью в 2, 230 миллионов сумов. Приглашаем принят участие в этой акции и Вас!

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#видео
#акция

📌Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси ташаббуси билан Чирчиқ шаҳрида жойлашган Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тошкент вилояти қон қуйиш станциясида навбатдаги хайрия акцияси бўлиб ўтди.

Беғараз донорлик акциясида турли касаллик ёки бахтсиз ҳодисалар туфайли қон алмаштиришга муҳтож бўлган бемор болаларга ёрдам кўрсатиш, ҳаётга қайтишларига кўмак бериш ҳамда соғайиб кетишларига ҳисса қўшишдек хайрли ва савобли ишга бел боғлаган шаҳар фуқаролари ихтиёрий равишда қон топширдилар.

🙋🏻‍♂️Ушбу тадбирда Чирчиқ шаҳар сектор раҳбарлари ҳам фаол иштирок этиб беғараз донорларга айланишди. Акция "МЕН ДОНОРМAН" шиори остида бўлиб ўтди.

👉Каналга уланиш: https://t.me/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Паркент_тумани
#акция_доирасида

❇️24 июнь куни “Болага китоб беринг" акцияси доирасида Республика Маънавият ва маърифат маркази Паркент туман бўлинмаси, туман Ахборот кутубхона маркази, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими "Фарзандларга китоб берайлик" мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

👫Тадбирда фарзандларимизга кўпроқ китоб ўқитиш, китобнинг фарзанд тарбиясидаги аҳамияти хақида фикрлар билан ўртоқлашилди.

📚Тадбир сўнгида кутубхонага янги келган китоблар тақдимоти ҳам бўлиб ўтди.

Эслатма: тадбир карантин қоидаларига риоя қилинган ҳолда ўтказилди.

👉Каналга уланиш: https://t.me/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Бекобод_тумани
#акция

⚡️Бекобод туман Махалла ва оилани қўллаб- қувватлаш бўлими томонидан марказий ўйингоҳда "Саломатлик учун беш минг қадам” акцияси уюштирилди.

👉Каналга уланиш: https://t.me/toshvilpressa

Web-site| Facebook|Instagram|Telegram
#акция

“Дўрмон” ижод уйида кўчат экиш акцияси ўтказилди

⚡️Кўчат экиш акциясида Ёзувчилар уюшмаси масъуллари, шоир-ёзувчилар, “Дўрмон” ижод уйида дам олаётган ижодкорлар иштирок этди.

🌱Мазкур ижод уйига ажратилган 45 сотих ер майдонига “Дўстлар клуби” доирасида Халқ банки томонидан ажратилган маблағ ҳисобидан оққайин, каштан, қирим қарағайи, эман каби 150 тупга яқин манзарали, кислородга бой кўчатлар экилди.

🤝Ушбу боғ ижод уйининг янада кўркамлашиши ҳамда табиат мусаффолигини таъминлашга хизмат қилиши, бу эса ўз навбатида ижодкорларга илҳом бағишлаши шубҳасиз.

Ҳашар иштирокчиларига Давлат экология қўмитаси томонидан тайёрланган ҳамда нашр этилган Ўзбекистон Республикасининг Қизил китоби тақдим этилди.

▶️Батафсил

👉 Каналга уланиш: https://t.me/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#акция

🌳Кўчат экиб, боғ яратиш — халқимизнинг азалий қадриятларидан бири. Зеро, ўзимиз яшаб турган жойни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш туфайли кўнглимиз шодликка тўлади, турмушимиз файзли ва фаровон бўлади.

♻️Туман ва шаҳарларимизда кўчат экиш акцияси бошланди. Ҳудудларимиз ободлигига сиз ҳам ҳисса қўшинг. Акцияда иштирок этинг!

👉 Каналга уланиш: https://t.me/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#акция

🌿Тозалик ва поклик оламни асрайди

📌18 сентябр - Бутунжаҳон тозалик кунига бағишлаб Тошкент вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ташаббуси билан Чирчиқ шаҳрида акция ўтказилди. Уни ташкил этишда вилоят ҳокимлиги, Ички ишлар бошқармаси, Ёшлар иттифоқи ҳамда вилоят Экологик партияси яқиндан кўмак беришди.

🔎Тадбирда атроф муҳит озодалигига бефарқ бўлмаган 500 дан ортиқ кўнгилли ёшлар, жамоатчилик ташкилотлари вакиллари жонбозлик кўрсатиб, ҳудуд тўпланиб қолган турли хилдаги қаттиқ маиший чиқиндилардан тозаланди.

❗️Мазкур тадбирни амалга ошришдан кўзланган асосий мақсад фуқароларнинг экологик онг ва маданиятини юксалтириш, уларда атроф табиий муҳитга бўлган муносабатни ижобий томонга ўзгартиришдир.

👉Каналга уланиш:https://t.me/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
#эзгулик
#акция

⚡️Зойир Мирзаев дарахт экиш бўйича мастер-класс ўтиб берди

➡️Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.me/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#эзгулик
#акция

Меҳр манзилига ташриф

👉
Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.me/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#эълон
#акция


🌳Диққат: "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида мажмуалараро акциялар бошланмоқда — дастлабки йирик ташаббус иқтисодий мажмуадан!

🔸Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан илгари сурилган "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида Тошкент вилояти ҳокими таклифига кўра, вилоят ҳокимлиги мажмуалари ва ана шу мажмуаларга дахлдор бошқарма, ташкилот ва идоралар томонидан махсус акциялар ўтказилиши белгиланган эди.

🔸Эртага — 31 март куни эрта тонг соат 7.00 дан мазкур ибратли ва хайрли акцияни вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Музаффар Файзиев бошчилигидаги молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари комплекси ва унинг таркибидаги ташкилот ва идоралар жамоалари бошлаб бермоқда.

🔸Бунинг учун А-373 Тошкент-Ўш автомагистралининг Оҳангарон тумани, "Шодмалик" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан ўтувчи қисми ёқасидан 37 гектар ер тайёрланмоқда. (Мўлжал: вилоятлараро газ тақсимлаш иншооти)

🔸Бу ерда иқтисодий мажмуа таркибидаги жамоалар янги боғ, янги яшил маконлар ташкил этишга астойидил бел боғлаганлар. Бунинг учун етарли миқдорда мевали ва манзарали кўчатлар, меҳнат анжомлари ҳозирланган.

🔸Шунингдек, акция доирасида иштирокчиларнинг енгил тамаддиси учун шу ернинг ўзида баҳорий кўксомсадан тортиб, қайноқ-қойноқ перашкалар тайёрлашгача барча шарт-шароитлар ҳозирланмоқда.

🔸Юртимиз ободлиги, она табиатимиз софлигини сақлаш йўлида вилоятимиз бўйлаб тобора кенг қулоч ёзаётган бу хайрли ҳашарга барча-барчани, хусусан, вилоятимизда иқтисодий мажмуа таркибидаги ва шу тармоққа дахлдор корхона ва ташкилотлар ходимларини таклиф этамиз.

📍Тошкент вилоят ҳокимлиги молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари мажмуаси

👉Каналга уланиш:
https://t.me/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#яшил_макон
#акция

🌳 Бугун вилоят ҳокимлиги иқтисодий мажмуаси таркибидаги меҳнат жамоалари катта акция бошладилар: улар кун давомида беш минг туп кўчат экишга бел боғлаганлар

➡️
Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.me/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#яшил_макон
#акция

🌳"Яшил макон" умуммиллий ҳаракати доирасида мажмуалараро кўчат экиш акциялари бугун ҳам давом этди

➡️
Батафсил

👉Каналга уланиш:
https://t.me/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#яшил_макон
#акция

⚡️⚡️⚡️Айни вақтда Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаев бошчилигида Бўка туманидаги "Бўка" маҳалла фуқаролар йиғинида “Яшил макон” умуммиллий тадбири доирасида 1 гектар майдонда кўчат экиш
акцияси бўлиб ўтмоқда.

Ажойиб қадриятларимиз бор: биргина шу кўкламги кўчат экиш таомилларининг ўзи нечоғлик меҳр-оқибат, меҳнаткашлик, маънавий-руҳий тарбияга монанд... Буни "Бўка" маҳалласидаги айни ҳашар жараёнларида яққол кўриш мумкин. Кексаю ёш, мансабдору талаба — ҳамма бир даврада, тенг меҳнат қилмоқда.

Маҳалланинг чаққон, пазанда аёллари ҳашарчиларга чанқовбости кўк чойлару баҳорий пишириқ ва таомлар тайёрлаш билан банд. Хўб ибратли манзара...

Вилоят бошқарма, ташкилот вакиллари ва маҳалла фаоллари иштирок этаётган
акция давомида 5 мингдан ортиқ дарахт кўчатлари экилади.

Бу каби хайрли тадбирлар вилоятнинг барча туман ва шаҳарларида қизғин давом этмоқда.

👉Каналга уланиш:
https://t.me/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#яшил_макон
#акция

⚡️⚡️⚡️Бугун эрталабдан Оҳангарон шаҳрида зангори олов таъминотчилари - вилоят ва шаҳар ҳудудий газ идоралари жамоалари Яшил макон умуммиллий ҳаракатига ўз ҳиссаларини қўшмоқдалар

👉Каналга уланиш:
https://t.me/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#сана
#акция

⚡️Эртага 1 июнь - Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни.

📌
Тошкент вилояти ИИББ ЖХХ ЙҲХБ ҳодимлари ушбу сана муносабати "Йўлларда болаларни асрайлик" акциясини ўтказмоқда.

👉Каналга уланиш: https://t.me/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok