Toshkent viloyati hokimligi
14.1K subscribers
36.5K photos
5.02K videos
48 files
20.4K links
Download Telegram
#яшил_макон
#акция

🌳"Яшил макон" умуммиллий ҳаракати доирасида мажмуалараро кўчат экиш акциялари бугун ҳам давом этди

➡️
Батафсил

👉Каналга уланиш:
https://t.me/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#яшил_макон
#акция

⚡️⚡️⚡️Айни вақтда Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаев бошчилигида Бўка туманидаги "Бўка" маҳалла фуқаролар йиғинида “Яшил макон” умуммиллий тадбири доирасида 1 гектар майдонда кўчат экиш акцияси бўлиб ўтмоқда.

Ажойиб қадриятларимиз бор: биргина шу кўкламги кўчат экиш таомилларининг ўзи нечоғлик меҳр-оқибат, меҳнаткашлик, маънавий-руҳий тарбияга монанд... Буни "Бўка" маҳалласидаги айни ҳашар жараёнларида яққол кўриш мумкин. Кексаю ёш, мансабдору талаба — ҳамма бир даврада, тенг меҳнат қилмоқда.

Маҳалланинг чаққон, пазанда аёллари ҳашарчиларга чанқовбости кўк чойлару баҳорий пишириқ ва таомлар тайёрлаш билан банд. Хўб ибратли манзара...

Вилоят бошқарма, ташкилот вакиллари ва маҳалла фаоллари иштирок этаётган акция давомида 5 мингдан ортиқ дарахт кўчатлари экилади.

Бу каби хайрли тадбирлар вилоятнинг барча туман ва шаҳарларида қизғин давом этмоқда.

👉Каналга уланиш:
https://t.me/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#ҳашар
#ошар
#лирик_чекиниш

📌Майдонда ишнинг салмоғи анча кўриниб қолди. Кўчатни кўп экиб қўйганлар бир дам белини ушлаб, эриниб қолди.

Қорни тўйганлар дўпписини ечиб, бошни қашлаб турибди, соялагани чиққанлар лаганлардан ошни ошлаб турибди...

Қози қозилигин, солиқчи солиқчилигин унутган — ҳамма бир эзгу мақсаднинг рўёбин кутган...

Бу бағрикенг элнинг ҳашари шундай: иш билгангаям бир лаган ош, гап билгангаям бир лаган ош...

👉Каналга уланиш: https://t.me/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#Расмий_муносабат

⚡️Тошкент вилоятида Бош вазир қабулхоналари ходимларига 2 ойлик компенсация пуллари нега берилмаяпти?

➡️Батафсил

👉Каналга уланиш:
https://t.me/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#Об_ҳаво

🌤 1 - апрель : Вилоятда об-ҳаво

🌔Бугун кечаси +16°...+21° даража илиқ бўлиб, шимолий- ғарбдан 2-4 м/с тезликда шамол эсади. Ҳаво намлиги 41-64% ни ташкил этади.

☁️Эртага кундузи +20°...+22° даража илиқ бўлади, шимолдан секундига 3 м/с тезликда шамол эсади. Ҳаво намлиги 42-58% ни ташкил этади.

👉Каналга уланиш:
https://t.me/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#тайинлов
#расмий

⚡️⚡️⚡️Бобоқулов Рустам Суванқулович 2022 йил 1 апрелдан Тошкент вилояти спортни ривожлантириш бош бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

Р. Бобоқулов 1980 йилда туғилган. Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институтини тамомлаган.

Мазкур тайинловга қадар Ўзбекистон Талабалар спорти Ассоциациясининг Тошкент вилояти минтақавий бўлими раиси ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган эди.

👉Каналга уланиш: https://t.me/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#бугуннинг_юмушлари

⚡️⚡️⚡️Баҳорнинг бир куни йилни боқади...

👉Каналга уланиш:
https://t.me/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#Дайжест

❗️1 - апрель : БУГУН ВИЛОЯТДА

*Нурафшон шаҳри.
Осиё чемпиони муносиб тақдирланди

*Тошкент тумани. "
Меҳр-оқибат ва қадр-қиммат айёми"

*Оққўрғон тумани.
Фуқаролар қабули очиқ мулоқот тарзида ўтди

*Олмалиқ шаҳри. "
Яшил макон" яратиш бўйича тадбирлар қизғин тусда

*Янгийўл шаҳри.
Меҳр қолур, оқибат қолур

*Чирчиқ шаҳри.
Бўш иш ўринлари ярмаркаси

*Юқори Чирчиқ тумани.
Туман ҳокими соврини учун "Очиқ турнир" ўтказилди

*Қуйи Чирчиқ тумани.
Сайёр қабул – халқ билан фаол ва очиқ мулоқот

*Бекобод тумани.
Инкубатор қурилмаси қандай фойда келтиради

*Паркент тумани.
Ҳар бир мурожаат эътиборда

*Оҳангарон тумани. "
Гўшсой" МФЙ йўллари асфальтланмоқда

*Бўстонлиқ тумани.
Қадриятлар тантана қилган кун

*Ангрен шаҳри.
Ёшлар етакчиларига моноблок ускуналари топширилди

**Бўка тумани. "
Бўка" маҳалласи аҳолиси учун 1 гектар боғ яратилди

*Пискент тумани.
Ўзлаштирилган ерларда узумзорлар барпо этилади

*Чиноз тумани.
Баҳорий кайфият энди болажонлар кулгусида

*Қибрай тумани.
Туман ҳокими тумандаги илғор корхона фаолияти билан танишди

👉Каналга уланиш:
https://t.me/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#спорт
#айнидам

📌Айни вақтда Тошкент вилояти туризм ва спорт бошқармаси тасарруфидаги Нурафшон шаҳар болалар - ўсмирлар спорт мактабида универсал жанг бўйича Тошкент вилояти очиқ чемпионати бўлиб ўтмоқда.

Мазкур мусобақада вилоятнинг барча ҳудудларидан келган 18 ёшдан юқори бўлган 150 дан ортиқ ҳаваскор ва профессионал спортчилар иштирок этмоқда.

👉Каналга уланиш: https://t.me/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok