Toshkent viloyati hokimligi
14.3K subscribers
37.5K photos
5.15K videos
48 files
20.8K links
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#айнидам
#онлайн_қабул

⚡️Хабар қилганимиздек, айни вақтда Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаевнинг ZOOM платформаси орқали фуқаролар мурожаатлари бўйича навбатдаги онлайн қабули бўлиб ўтмоқда.

Қабулда фуқароларнинг турли масалалар бўйича мурожаатларига вилоят раҳбари мутасаддилар эътиборини қаратиб, кўтарилган масалаларни бартараф этиш юзасидан тезкор қарорлар қабул қилмоқда.

Ҳавола этилаётган қисқа видеолавҳа онлайн қабулдан ёзиб олинган.

P/S: Шароит тақозосига кўра, вилоят раҳбари онлайн қабулни йўл-йўлакай бошлашига тўғри келган эди. Айни вақтда Зойир Мирзаев вилоят ҳокимлигига етиб келиб, мурожаатларни махсус жиҳозланган кабинетда масъуллар иштирокида қабул қилмоқда.

👉Каналга уланиш: https://t.me/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#айнидам
#Онлайн_қабул

⚡️Айни вақтда Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаевнинг ZOOM платформаси орқали фуқаролар мурожаатлари бўйича навбатдаги онлайн қабули давом этмоқда.

Хусусан, фуқаро Раҳматова Дилнозанинг Оҳангарон шаҳридаги дала ҳовлисига эгалик ҳуқуқини олиш масаласидаги, Ангрен шаҳридан Фахриддин Эшонқуловнинг 63 та ногиронни иш билан таъминлаш, тикувчилик фаолияти билан шуғулланишлари учун шарт-шароит яратиш бўйича йўлланган мурожаатм, шунингдек, Зангиота туманидан фуқаро Сайёра Юнусованинг тумандаги 33-сонли махсус ногирон болалар учун мактабгача таълим муассасаси фаолиятини тиклаш каби талаблари қонунийлик жиҳатдан мутасаддилар иштирокида тезкор ўрганилди ва хулосалар баён этилди.

Вилоят раҳбари барча мурожаатлар бўйича мутасаддиларга муаммоларни ижлобий ҳал этиш юзасидан зарур топшириқлар бермоқда.

👉Каналга уланиш: https://t.me/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#қабул
#айнидам

⚡️Пискент туманида Зойир Мирзаевнинг сайёр қабули давом этмоқда

➡️
Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.me/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#айнидам
#мулоқот

⚡️Сайёр қабул: кейинги пайтлар кўп учраётган бир ижобий ҳолат бор — қабулга келаётганлар орасида шунчаки миннатдорлик билдириб қўйиш истагида бўлган замондошларимиз ҳам учраяпти...

➡️
Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.me/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#айнидам

⚡️Вилоят раҳбари Пискентда фуқароларни қабул қила бошлаганига қарийб беш соат бўлди. Мурожаатчилар кўплигидан мулоқот ҳали ҳам давом этадиган кўринади.

Одамлар турфа, муаммолар ҳам бири биридан фарқли. Кимдир иш, кимдир уй-жой ташвишида. Яна кимдир қисматнинг ногаҳоний зарбаларига йўлиққан...

Нима масала бўлишидан қатъий назар, ҳақиқий раҳбар уларни сабот билан тинглаши, тинглай олиши керак. Гарчи кўп такрорланган бўлса ҳам, ҳақиқат шу: ҳар бир мурожаат ортида инсон қадри ва тақдири ётибди...

👉Каналга уланиш: https://t.me/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#айнидам
#жараён

⚡️⚡️⚡️Хабар қилганимиздек, айни дамда Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаев бошчилигида тегишли масъуллар жам бўлган автобус Тошкент-Бекобод йўли бўйлаб одимламоқда.

Хусусан, вилоят раҳбари Пискент туманида янги мавсумга ҳозирлик кўрилаётган хўжаликлар далалари ёқасида тўхтаб, аграр соҳа масъуллари ва деҳқонлар билан мавсум юмушларини ташкил этиш бўйича маслаҳатлашмоқда, ўз тажриба ва тавсиялари билан ўртоқлашмоқда.

Видеолавҳаларда ана шу жараёнлардан парчалар акс этган.

👉Каналга уланиш:
https://t.me/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#спорт
#айнидам

📌Айни вақтда Тошкент вилояти туризм ва спорт бошқармаси тасарруфидаги Нурафшон шаҳар болалар - ўсмирлар спорт мактабида универсал жанг бўйича Тошкент вилояти очиқ чемпионати бўлиб ўтмоқда.

Мазкур мусобақада вилоятнинг барча ҳудудларидан келган 18 ёшдан юқори бўлган 150 дан ортиқ ҳаваскор ва профессионал спортчилар иштирок этмоқда.

👉Каналга уланиш: https://t.me/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#айнидам

⚡️Айни пайтда Халқ депутатлари Ўрта Чирчиқ тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтмоқда.

Вилоят, туман ҳокимининг ўринбосарлари, секторлар раҳбарлари, халқ депутатлари Ўрта Чирчиқ тумани Кенгаши депутатлари, туманнинг бўлим ва ташкилот раҳбарлари, ҳоким ёрдамчилари, маҳалладаги ёшлар етакчилари қатнашаётган сессия кун тартибидан ташкилий масала ўрин олган.

Йиғилишда Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаев иштирок этмоқда.

👉Каналга уланиш: https://t.me/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#онлайн
#айнидам

⚡️Халқ депутатлари Ўрта Чирчиқ тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессияси давом этмоқда.

Йиғилишда Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаев нутқ сўзлади.

Сессияда туманда тадбиркорлик субъектлари борасида, коммуникация, молия, солиқ соҳасида, саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш, шунингдек, инвестиция лойиҳалари, экспорт кўрсаткичлари фойдаланилмаётган имкониятларни ишга солиш, ёшларни тадбиркорликка фаол жалб қилиш, фуқаролар мурожаатлари билан тизимли ишлаш бўйича бир қатор масалалар таҳлил қилинди.

👉Каналга уланиш: https://t.me/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#кун_тартиби
#айнидам

⚡️Айни дамда Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаев Ангрен шаҳридаги "Ангрен ЭИЗ" да бўлиб, ҳудудда рўёбга чиқарилган 17 та лойиҳа фаолияти ҳамда истиқболдаги 30 та лойиҳа режалари билан яқиндан танишди

➡️Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.me/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#айнидам
#онлайн

⚡️⚡️⚡️Айни дамда вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаев тадбиркор ва экспортёр корхона раҳбарлари билан навбатдаги очиқ мулоқотини ўтказмоқда.

Аввало, ўтган қабул жараёнларида вилоятнинг бизнес муҳитини юксалтириш, тадбиркорлик салоҳиятини янада ошириш, экспортчи корхоналарни қўллаб-қувватлаш, улар фаолиятида юзага келаётган муаммоларни бевосита ўрганиш ва амалий кўмак бериш мақсадида бир қатор масалалар ўртага ташланиб, инвестиция, солиқ, банк соҳасида юзага келаётган муаммоларни бартараф этиш юзасидан муддати талаб қилинган мурожаатлар натижаси юзасидан соҳа вакилларининг ҳисоботи тингланди.

Жумладан, тадбиркорлик соҳасида 103 та мурожаат келиб тушган бўлса, шундан 44 таси шу ернинг ўзида ҳал этилган эди. Шунингдек, бир ҳафта давомида 4 таси бартараф этилиб, 3 таси рад этилган. 51 та масала ўрганиш жараёнларида эканлиги қайд этилди.

👉Каналга уланиш: https://t.me/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#таълим
#айнидам

⚡️⚡️⚡️Бугун Юқори Чирчиқ туманидаги Аstrum IT академиясида Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун "Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб" танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтмоқда.

▫️
Танловнинг очилиш қисмида вилоят ҳокими ўринбосари Жамшид Бабажoнов, мезбон туман ҳокими Ўскенбой Атемов ва бошқалар сўз олиб, иштирокчи ёшларга муваффақият тиладилар.

▫️Танловда хорижий тилларни ўрганишда ўз салоҳияти ва иқтидори билан яхши натижаларга эришиб келаётган мактаб ўқувчиларидан иборат жамоалар баҳс олиб бормоқда.

👉Каналга уланиш: https://t.me/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#айнидам

⚡️⚡️⚡️Айни пайтда Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаев вилоятдаги кам таъминланган оилаларнинг фарзандларига ҳайитлик улашмоқда.

Маросимда нутқ сўзлаган вилоят ҳокими ушбу жараёнга ҳисса қўшган саховатпеша инсонларга ташаккур айтди.

Жараён Зойир Мирзаевнинг
фейсбукдаги расмий саҳифасида онлайн транслация қилинмоқда.

👉Каналга уланиш:
https://t.me/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#пресстур
#айнидам

📌Журналист ва блогерлар Тошкент вилоятида дон етиштириш, ун ва нон маҳсулотлари ишлаб чиқариш жараёнлари билан танишдилар

➡️Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.me/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube |Twitter | TikTok
#айнидам
#саноат_ярмаркаси

⚡️Бугун Чирчиқ шаҳридаги “Чирчиқ кимё-индустриал технопарки”да ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркаси ўз ишини бошлади.

Батафсил

👉Каналга уланиш:
https://t.me/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube |Twitter | TikTok
#айнидам

⚡️Тармоқлараро саноат ярмаркаси: икки кунда 900 миллиард сўмликдан ортиқ шартномалар имзоланиши кутилмоқда

Батафсил

👉Каналга уланиш:
https://t.me/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube |Twitter | TikTok
#айнидам

⚡️⚡️⚡️Хабар қилганимиздек, айни вақтда аҳоли билан яқиндан мулоқот қилиш, уларнинг муаммоларини тинглаш ва ҳал этиш мақсадида Чиноз туманида яшовчи фуқаролар учун вилоят ҳокимининг оммавий сайёр қабули давом этмоқда.

Сайёр қабул жараёнини ижтимоий тармоқларимиз орқали жонли кузатиб боринг.

👉Каналга уланиш: https://t.me/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#айнидам
#welcometobustanlik

⚡️⚡️⚡️Бугун Бўстонлиқ туманидаги "Амирсой" тоғ-чанғи курортида “Welcome to Bustanlik” халқаро миллий таомлар фестивали бошланади.

🔹
Айни вақтда бу ерга хорижлик меҳмонлар ва қатор оммавий ахборот воситалари вакиллари бирин-кетин ташриф буюришмоқда.

🔹Фестивал дастури ранг-баранг. Бири биридан ажойиб ва эгзотик тадбирлар, шоу концертлар, миллий фольклор жамоалари, халқ ўйинлари ва албатта шоҳона таомлар иштирокчиларга байрамона завқ, ўчмас таассуротлар бахш этади.

🔹Бизни кузатиб боринг.

👉Каналга уланиш:
https://t.me/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#ҳамкорлик
#форум
#айнидам

⚡️Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаев бошчилигидаги вилоят делегацияси Сеул шаҳрида ўтётган “Корея – Марказий Осиё” ҳамкорлик Форуми котибияти ижрочи директори билан учрашди

👉Батафсил

➡️Каналга уланиш: https://t.me/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube |Twitter | TikTok