Toshkent viloyati hokimligi
14.2K subscribers
35.7K photos
4.94K videos
48 files
20.2K links
Download Telegram
#шанба_фермерлар_куни

⚡️⚡️⚡️Хабарингиз бор, ҳафтанинг шанба кунлари вилоятда фермерлар куни сифатида эълон қилиниб, бу кунда қишлоқ хўжалигига доир масалалар билан тизимли ишлашга алоҳида эътибор қаратилади.

Бугун Оҳангарон туманида шу муносабат билан кластер ва фермер хўжаликлари вакилларининг вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаев билан очиқ мулоқоти бўлиб ўтди.

Мулоқотда мавсумий юмушлар, хусусан, ғўза парвариши, баҳорги сабзавот ва соя экиш ишларини самарали ташкил этиш юзасидан фикр алмашилди, соҳа мутасадди ва мутахассисларининг тавсиялари тингланди.

👉Каналга уланиш: https://t.me/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#кун_тартиби

⚡️⚡️⚡️Айни дамда Оҳангаронда бўлиб турган вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаев ҳудуд мутасаддилари ва тегишли раҳбарлар ҳамроҳлигида А-373 магистрал йўлининг Оҳангарон ҳудуди бўйлаб ўтувчи қисмини кўздан кечирмоқда.

Йўл-йўлакай реал ҳолат билан танишиб борар экан, вилоят раҳбари йўл инфратузилмаси, қурилиш-бунёдкорлик ишлари, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш масалаларида аввал берилган топшириқ ва тавсиялар ижросига етарли эътибор қаратмаган раҳбарлар фаолиятини кескин танқид қилди.

👉Каналга уланиш: https://t.me/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#мулоқот
#маърифат

📌Тинчликни асраш — унинг қадрига етиш ва шукроналикдан бошланади

➡️
Батафсил

👉Каналга уланиш:
https://t.me/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#айнидам
#онлайн

⚡️⚡️⚡️Айни дамда вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаев тадбиркор ва экспортёр корхона раҳбарлари билан навбатдаги очиқ мулоқотини ўтказмоқда.

Аввало, ўтган қабул жараёнларида вилоятнинг бизнес муҳитини юксалтириш, тадбиркорлик салоҳиятини янада ошириш, экспортчи корхоналарни қўллаб-қувватлаш, улар фаолиятида юзага келаётган муаммоларни бевосита ўрганиш ва амалий кўмак бериш мақсадида бир қатор масалалар ўртага ташланиб, инвестиция, солиқ, банк соҳасида юзага келаётган муаммоларни бартараф этиш юзасидан муддати талаб қилинган мурожаатлар натижаси юзасидан соҳа вакилларининг ҳисоботи тингланди.

Жумладан, тадбиркорлик соҳасида 103 та мурожаат келиб тушган бўлса, шундан 44 таси шу ернинг ўзида ҳал этилган эди. Шунингдек, бир ҳафта давомида 4 таси бартараф этилиб, 3 таси рад этилган. 51 та масала ўрганиш жараёнларида эканлиги қайд этилди.

👉Каналга уланиш: https://t.me/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#мулоқот
#қабул

⚡️Зойир Мирзаев тадбиркорларнинг юзга яқин масала ва муаммосини тинглади

➡️
Батафсил

👉Каналга уланиш:
https://t.me/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok