Toshkent viloyati hokimligi
14.1K subscribers
36.5K photos
5.02K videos
48 files
20.4K links
Download Telegram
#онлайн_қабул
#айнидам

⚡️Айни вақтда Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаевнинг ZOOM платформаси орқали фуқаролар мурожаатлари бўйича навбатдаги онлайн қабули бошланди.

Қабулда туман ва шаҳарлардаги Халқ қабулхоналари мутасаддилари, вилоят ҳокимлиги гуруҳ ва котибиятлари мудирлари, тегишли бошқарма ва ташкилотлар раҳбарлари иштирок этишмоқда.

Вилоят ҳокими туман ва шаҳарлардаги фуқароларнинг тадбиркорлик ташаббуслари, уй-жой таъминоти ва таъмири, коммунал хизмат, қурилиш, ижтимоий соҳалар, тиббий хизматдан фойдаланиш бўйича мурожаатларини тинглаб, уларни бартараф этиш юзасидан мутасаддиларга тезкор топшириқлар бермоқда.

Бизни кузатиб боринг.

👉Каналга уланиш: https://t.me/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#айнидам
#онлайн_қабул

⚡️Хабар қилганимиздек, айни вақтда Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаевнинг ZOOM платформаси орқали фуқаролар мурожаатлари бўйича навбатдаги
онлайн қабули бўлиб ўтмоқда.

Қабулда фуқароларнинг турли масалалар бўйича мурожаатларига вилоят раҳбари мутасаддилар эътиборини қаратиб, кўтарилган масалаларни бартараф этиш юзасидан тезкор қарорлар қабул қилмоқда.

Ҳавола этилаётган қисқа видеолавҳа онлайн қабулдан ёзиб олинган.

P/S: Шароит тақозосига кўра, вилоят раҳбари онлайн қабулни йўл-йўлакай бошлашига тўғри келган эди. Айни вақтда Зойир Мирзаев вилоят ҳокимлигига етиб келиб, мурожаатларни махсус жиҳозланган кабинетда масъуллар иштирокида қабул қилмоқда.

👉Каналга уланиш: https://t.me/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#айнидам
#Онлайн_қабул

⚡️Айни вақтда Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаевнинг ZOOM платформаси орқали фуқаролар мурожаатлари бўйича навбатдаги
онлайн қабули давом этмоқда.

Хусусан, фуқаро Раҳматова Дилнозанинг Оҳангарон шаҳридаги дала ҳовлисига эгалик ҳуқуқини олиш масаласидаги, Ангрен шаҳридан Фахриддин Эшонқуловнинг 63 та ногиронни иш билан таъминлаш, тикувчилик фаолияти билан шуғулланишлари учун шарт-шароит яратиш бўйича йўлланган мурожаатм, шунингдек, Зангиота туманидан фуқаро Сайёра Юнусованинг тумандаги 33-сонли махсус ногирон болалар учун мактабгача таълим муассасаси фаолиятини тиклаш каби талаблари қонунийлик жиҳатдан мутасаддилар иштирокида тезкор ўрганилди ва хулосалар баён этилди.

Вилоят раҳбари барча мурожаатлар бўйича мутасаддиларга муаммоларни ижлобий ҳал этиш юзасидан зарур топшириқлар бермоқда.

👉Каналга уланиш: https://t.me/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok