Toshkent viloyati hokimligi
14.2K subscribers
35.8K photos
4.94K videos
48 files
20.2K links
Download Telegram
“Биронта ҳоким ва тармоқ раҳбарининг иш ўринларини камайтиришга, бандлик режаларини бажармасликка ҳаққи йўқ.

Агар қайси ҳоким бу ишларни қилмаса, унга нисбатан қатъий чоралар кўрилади”, дея огоҳлантирди Президент.

Ташқи хавф-хатарларни юмшатиш мақсадида тадбиркорларни қўшимча қўллаб-қувватлаш чоралари белгилаб олинди.
Жумладан:

- банклар томонидан тадбиркорларга хом ашё сотиб олиш ва айланма маблағлар учун қўшимча 10 триллион сўм “револьвер” кредитлар ажратилади. Ушбу маблағлар биринчи галда экспортчилар, озиқ-овқат ва истеъмол товарлари ишлаб чиқарувчиларга ажратилади;

- давлат дастурлари доирасида мева-сабзавот етиштиришга, оилавий тадбиркорлик, ипотека ва таълимга ажратиладиган кредитлар ҳажми ва имтиёзли ставкалари сақлаб қолинади.

“Қанчалик оғир бўлмасин, ажратиладиган маблағларни камайтирмаймиз ва юкини оширмаймиз”, деди Президент.
Шунингдек:

- солиқ маъмурчилиги доирасида омбордаги товарларнинг ҳисобини, ва кодларини мажбурий юритиш, мулклар ҳамда ижара шартномаларини электрон рўйхатдан ўтказиш каби янги механизмлар бўйича жарима ва бошқа таъсир чоралари йил якунига қадар қўлланилмайди;

- ўз эҳтиёжлари учун олиб келинган хом ашё, асбоб-ускуна, эҳтиёт қисмларга божхона имтиёзларини қўллаш даври ҳозирги 6 ойдан 1 йилгача узайтирилади;

- йил якунига қадар Россия, Украина ва Беларусь билан ишлаётган корхоналарга дебитор қарздорлиги учун жарима қўлланилмайди;

- ушбу мамлакатлар билан ишлаётган экспортчиларнинг банк кредитлари бўйича қарздорлиги узайтирилади, пеня ва жарималар ундирилмайди.
Президент ўтган ҳафта Тошкент инвестиция форумида кўп миллиард долларлик шартномалар ва келишувларига эришилганини қайд этди.

Шунингдек, кўплаб хорижий тадбиркорлар Ўзбекистонда ўз бизнесини бошлаш ёки ривожлантириш бўйича ташаббус қилган.

Шу муносабат билан мутасаддиларга:

- бир ой муддатда Европа, Хитой, Ҳиндистон, Туркия, Корея, Япония компаниялари билан музокаралар ўтказиб, уларнинг ишлаб чиқариш занжирига қўшилиш бўйича амалий ишларни бошлаш, бу ишларга хориждаги элчиларимизни ҳам фаол жалб этиш;

- эркин иқтисодий зоналарда улгуржи савдо компаниялари фаолияти учун имконият яратиш ва уларга имтиёзлар бериш;

- 1 июлга қадар Навоий, Самарқанд, Тошкент вилояти ва 1 сентябрга қадар Бухоро ва Сурхондарёда қўшни мамлакатлар бозорига маҳсулот етказиб берувчи улгуржи савдо ҳудудини ташкил этиш топширилди.
Давлатимиз раҳбари иқтисодий комплекс раҳбарларига макроиқтисодий барқарорликни сақлаб қолиш бўйича таъсирчан чораларни давом эттиришга кўрсатма берди.

Бунинг учун ҳудуд ва тармоқ харажатларини 10 триллион сўмга қисқартириш талаб этилади.

Президент йил якунига қадар барча ҳокимлик, вазирлик ва идораларга:

- молиявий манбаси аниқ бўлмаган қурилишларни бошлаш;

- бино таъмирлаш, автомобиль, мебель, офис анжомлари харид қилиш каби қўшимча харажатларни амалга оширишни қатъиян тақиқлади.

Бош прокуратурага
бюджет ташкилотларида ушбу харажатларнинг олдини олиш устидан тизимли назорат ўрнатиш ва вилоят кесимида ҳар ҳафта Президентга ахборот бериш топширилди.

"Бу – маблағлар олиб қўйилади, дегани эмас. Барча иқтисод қилинган маблағлар ушбу ҳудуд ва тармоқнинг ривожлантириш дастурига йўналтирилади", деди Шавкат Мирзиёев.
Шунингдек, ҳудуд ва тармоқлар раҳбарларига 2022 йил 1 апрелдан бошлаб давлат дастурларидан ташқари бюджетдан ссуда бериш ва банкларга депозит қўйишни тўхтатишга топшириқ берилди.

Ҳар бир тармоқ ва ҳудуд раҳбари бугунданоқ аниқ ҳисоб-китоб қилиб, уч кун муддатда ўз режаларини ишлаб чиқиши кераклиги кўрсатиб ўтилди.

Солиқ ва Божхона қўмиталарига тушумларни таъминлаш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.

Бундан ташқари, ўтган ҳафтада 1,5 мингдан зиёд давлат мулкини савдога чиқариш бўйича имзоланган Президент қарори ижросини таъминлаш билан боғлиқ вазифалар белгилаб берилди.

Масалан, 2022 йил 1 майга қадар 50 мингта (4,5 минг гектар) ер участкаларини савдога чиқариш назарда тутилган. Бироқ, Самарқандда ҳозирги кунгача бор-йўғи 6 та ер участкаси электрон савдоларга қўйилган. Қолган ҳудудларда эса биронта ер участкаси савдога чиқарилмаган.

Икки ҳафта муддатда ушбу ерларни тўлиқ аукционга чиқариб, 1 июлга қадар уларнинг камида 50 фоизи сотилишини таъминлаш вазифаси қўйилди.
“Яна бир муҳим масалага эътиборингизни қаратмоқчиман. Халқаро молия бозоридаги ҳозирги нобарқарор вазиятда четдан маблағ жалб қилиш ниҳоятда қийин бўлади. Бундай шароитда ўзимизда бор ресурслардан самарали ва тўлиқ фойдаланиш шарт”, деди Президент.

Ҳозирги кунга қадар қиймати 9 миллиард доллар бўлган 105 та лойиҳа доирасида жалб этилган маблағлар ишлатилмасдан тургани ёки чўзилаётгани кўрсатиб ўтилди.

Бир ой муддатда ҳар бир лойиҳани ўрганиб, уларни жадаллаштириш топширилди. Бунда, самарасиз ва истиқболсиз лойиҳаларни тугатиш бўйича таклифлар тайёрланади.
Давлатимиз раҳбари иш ўринларини ташкил этиш, бандликни таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратди

“Бунга фақат иқтисодий кўрсаткич сифатида эмас, балки халқимизнинг ижтимоий ҳимояси нуқтаи-назаридан қараш зарур ва шарт”, деди Президент.

Айрим вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари томонидан янги иш ўринларини яратиш ва бандликни таъминлаш бўйича режалар қониқарсиз бажарилаётгани кўрсатиб ўтилди.

Андижон, Самарқанд, Сурхондарё, Фарғона ва Хоразмда январь-февраль ойларидаги бандлик дастури ижроси йиллик режага нисбатан паст.

Туман ва шаҳарлар кесимида Самарқанд, Термиз, Нурафшон, Зарафшон шаҳарлари, Амударё, Қоровулбозор, Денов, Қизириқ, Шовот туманларида 2 ойлик кўрсаткичлар қолган ҳудудлардан анча паст.

Хизматлар ва ҳунармандчиликда бандликни таъминлашда ҳам кўплаб туманларда ишлар қониқарсиз.

Ярим йил якуни билан натижа бўлмаса, ушбу шаҳар ва туман ҳокимлари ва сектор раҳбарлари лавозимидан озод этилиши таъкидланди.
#Об_ҳаво

🌤 31 - март : Вилоятда об-ҳаво

🌔Бугун кечаси +14°...+19° даража илиқ бўлиб, шимолдан 2-3 м/с тезликда шамол эсади. Ҳаво намлиги 48-76% ни ташкил этади.

☀️Эртага кундузи +20°...+23° даража илиқ бўлади, шимолий-ғарбдан секундига 1
-2 м/с тезликда шамол эсади. Ҳаво намлиги 43-57% ни ташкил этади.

👉Каналга уланиш:
https://t.me/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#эълон

⚡️Диққат! "Яшил макон" умуммиллий тадбири доирасида мажмуалараро акциялар давом этади!

Жорий йилнинг 1 апрель куни соат 9:00 дан Ангрен шаҳар "Гулбоғ" МФЙда вилоят ҳокимининг ўринбосари Барҳаёт Мелиев бошчилигида шаҳарлар инфратузилмасини ривожлантириш, ободонлаштириш ва коммунал хизмат кўрсатиш мажмуаси ва унинг таркибидаги ташкилот ва идоралар жамоалари биргаликда кўчат экиб, хайрли ташаббусга ҳисса қўшишади.

Коммунал хўжалик ташкилотлари томонидан янги боғ, янги яшил маконлар ташкил этиш учун етарли миқдорда мевали ва манзарали кўчатлар, меҳнат анжомлари ҳозирланган.

Барчангизни мазкур акцияда фаол бўлишга чорлаб қоламиз!

👉Каналга уланиш: https://t.me/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#Дайжест

❗️31 - март : КЕЧА ВИЛОЯТДА

*Қибрай тумани.
Туман йўлларини обод қилиш ишлари қайтадан жонлантирилди

*Бекобод шаҳри.
Шаҳар ҳокими сектор ҳудудида ёшлар билан учрашди

*Нурафшон шаҳри. “
Қон топшир - ҳаёт инъом эт!” акцияси тадбири доирасида шаҳар сектор раҳбарлари қон топширди

*Тошкент тумани.
Тилсиз ёвнинг олдини олишга барча масъул

*Оққўрғон тумани.
Тошкент вилояти прокурори тадбиркорлар билан учрашди

*Олмалиқ шаҳри.
Барчаси - инсон қадри учун

*Оҳангарон шаҳар.
Эҳтиёжманд оилаларга соғин сигир ҳадя қилинди

*Янгийўл шаҳри.
Бизнинг фахримизсиз азиз чемпионларимиз!

*Чирчиқ шаҳри.
Шаҳримизнинг “Гулзор” маҳалласида Наврўз байрами бўлиб ўтди

*Юқори Чирчиқ тумани.
Кичик саноат зоналари мутасадди раҳбарлар томонидан ўрганилди

*Қуйи Чирчиқ тумани.
Кўпкари, улоқ ўйини авжида

*Бекобод тумани.
Чигит экиш ишлари Бекобод ҳудудида ҳам авж палласида

*Паркент тумани. "
Ҳар кунимиз Наврўз бўлсин!"

*Оҳангарон тумани.
Туманда 676 млрд. сўмлик завод қурилади

*Бўстонлиқ тумани.
Бўстонлиқда янграр Наврўз садоси

*Ангрен шаҳри. "
Ёшлар боғи"да кўчат экиш ишлари олиб борилди

*Бўка тумани.
Ёшлар етакчиларига планшетлар топширилди

*Пискент тумани.
Узоқ муддатга ер майдонлари ажратилмоқда

*Чиноз тумани.
Маданий ҳордиқ

👉Каналга уланиш:
https://t.me/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#диққат_эълон

‼️"Ўзгидромет" маълумотига кўра, баҳорги илиқ кунлар бошлангани ва ҳаво ҳарорати кўтарилиши муносабати билан 2022 йилнинг 1 апрелидан Тошкент вилоятида 2021-2022 йиллардаги иситиш мавсуми якунланади.

———

‼️С 1 апреля в Ташкентской области отключат отопление

По данным Узгидрометцентра, в связи с наступлением теплых весенних дней и повышением температуры воздуха 1 апреля 2022 года в Ташкентской области завершится отопительный сезон 2021-2022 гг.

👉Каналга уланиш: https://t.me/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#эътибор

📌Ёзувчилар уюшмаси Нурафшондаги Президент мактаби кутубхонасига китоблар ҳадя этди

➡️Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.me/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#теленигоҳ

https://youtu.be/9BnfRQYRccQ

📌Кўкламойим, кўкингдан бер, бир чимдим...
Паркент туманида Ёзувчилар уюшмаси ҳамда Тошкент вилояти ҳокимлиги томонидан ўтказилган Наврўз сайли "Ўзбекистон 24" телеканали ижодкорлари нигоҳида

👉Каналга уланиш:
https://t.me/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#онлайн
#жараён

⚡️Дала маданияти — қишлоқ аҳли турмуш тарзининг яққол кўзгусидир

➡️
Батафсил

👉Каналга уланиш:
https://t.me/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#айнидам
#жараён

⚡️⚡️⚡️Хабар қилганимиздек, айни дамда Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаев бошчилигида тегишли масъуллар жам бўлган автобус Тошкент-Бекобод йўли бўйлаб одимламоқда.

Хусусан, вилоят раҳбари Пискент туманида янги мавсумга ҳозирлик кўрилаётган хўжаликлар далалари ёқасида тўхтаб, аграр соҳа масъуллари ва деҳқонлар билан мавсум юмушларини ташкил этиш бўйича маслаҳатлашмоқда, ўз тажриба ва тавсиялари билан ўртоқлашмоқда.

Видеолавҳаларда ана шу жараёнлардан парчалар акс этган.

👉Каналга уланиш:
https://t.me/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok