Toshkent viloyati hokimligi
14.1K subscribers
36.9K photos
5.07K videos
48 files
20.6K links
Download Telegram
Forwarded from Times.uz
2️⃣ ИККИНЧИДАН, Ўзбекистон Республикасига:

✈️ 🟢 санитария-эпидемиологик вазият барқарор бўлган (яшил рейслар)Япония, Жанубий Корея, Хитой Халқ Республикаси ва Исроил давлатларидан (охирги 14 кун ушбу мамлакатларда бўлиб турган) кириб келган шахслар КАРАНТИН НАЗОРАТИГА ОЛИНМАЙДИ;

✈️ 🟡 коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолатлари камайган (сариқ рейслар)Европа Иттифоқи, Малайзия, Таиланд, Сингапур давлатларидан (охирги 14 кун ушбу мамлакатларда бўлиб турган) кириб келган шахслар 14 кун давомида УЙ КАРАНТИНИ назоратига олинади;

✈️ 🔴 коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолатлари камаймаган (қизил рейлар — эвакуация рейслари)қолган бошқа давлатлар, шу жумладан, БАА, Туркия, Эрон, Афғонистон, Россия ва бошқа МДҲ давлатларидан кириб келган шахслар 14 кун давомида КАРАНТИН назоратида САҚЛАНАДИ.

〰️〰️〰️〰️〰️

Санитария-эпидемиологик вазият барқарор бўлган ва яхшиланаётган мамлакатларда авиарейс қатнови кунига қадар узлуксиз 14 кундан кам бўлган, шунингдек, оғир санитария-эпидемиологик вазият сақланиб қолаётган давлатлардан транзит орқали келаётган шахсларга Ўзбекистон Республикасига келиш учун АВИАБИЛЕТЛАР РЕАЛИЗАЦИЯ ҚИЛИНМАЙДИ.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Times.uz
3️⃣ УЧИНЧИДАН, фуқароларга қулайликлар яратиб бериш мақсадида Республикада эпидемиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда,

🚆🟡🟢 “сариқ” ва “яшил” тоифаларга ажратилган ҳудудлар ўртасида санитария-гигиена қоидаларига қатъий риоя этган ҳолда қуйидаги ПОЕЗДЛАР ҚАТНОВИ тикланишига рухсат берилди:

Тошкент - Бухоро - Тошкент;
Тошкент - Термиз - Тошкент;
Тошкент - Хива - Тошкент;
Тошкент - Нукус - Тошкент;
Андижон - Хива - Андижон;
Андижон - Бухоро - Андижон;
Андижон - Термиз - Андижон.

📝 Бунда, Транспорт вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги билан биргаликда ҳудудлардаги эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб поездлар қатнов режасини белгилаб боради.

☑️ Шунингдек, Тошкент-Самарқанд-Тошкент йўналиши бўйича санитария-эпидемиологик талабларга қатъий риоя этган ҳолда “Афросиёб” поездларининг қатновлари йўлга қўйилишига рухсат берилди.

😷 Юқоридагилар билан бир қаторда автотранспорт воситаларида ёлғиз ҳаракатланаётган ҳайдовчига тиббий ниқобдан фойдаланмасликка рухсат берилди.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Times.uz
4️⃣ ТЎРТИНЧИДАН,

❗️давлат мактабгача таълим ташкилотларининг тарбияланувчиларни қабул қилишга
пухта тайёрлаш, шу жумладан санитария-гигиеник қоидалар ва хавфсизлик чораларини тўлиқ таъминлаш мақсадида уларнинг фаолиятига жорий йилнинг 1 августидан бошлаб рухсат берилади. Бунда:

давлат мактабгача таълим ташкилотлари бинолари доимий равишда дезинфекция қилинади, уларга кириш-чиқиш жойлари пирометрлар, антисептик воситалар ва дезинфекцион “тўшаклар” билан жиҳозланади;

ходимлар тиббий ниқоб ва тиббий қўлқопдан фойдаланади ва ижтимоий масофани сақлайди;

тана ҳарорати 37*С ва ундан юқори бўлган ёки инфекция аломатлари мавжуд бўлган ходим ва тарбияланувчилар машғулотларга киритилмайди.

〰️〰️〰️〰️〰️

❗️Шу билан биргаликда, 2020 йил 15 июндан бошлаб “яшил” ва “сариқ” ҳудудларда нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятига рухсат берилган бўлиб, бунда мактабгача таълим ташкилотларида машғулотларни 15 кишидан ортиқ бўлмаган гуруҳларда ташкил этиш тўғрисидаги чеклов бекор қилинди.

☝️Бунда, нодавлат мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланувчилар ўртасида коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олишга қаратилган карантин чекловларига қатъий риоя этилиши бўйича масъулият мактабгача таълим ташкилоти маъмурияти ҳамда тарбияланувчиларнинг ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар зиммасига бирдек юклатилади.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Times.uz
5️⃣ БЕШИНЧИДАН, юқорида келтириб ўтилганлар билан биргаликда, жамоат жойларида тиббий ниқобдан ва антисептик воситалардан фойдаланган ҳолда ҳаракатланиш бўйича санитария-гигиена талабига қатъий риоя этилиши, шу жумладан ижтимоий масофани сақланиши устидан назоратни кучайтириш белгиланмоқда.

〰️〰️〰️〰️〰️

‼️ Республика махсус комиссиясининг қарорига мувофиқ “қизил”, “сариқ” ва “яшил” ҳудудларга ажратиш тартиби, шунингдек, кучайтирилган санитария-гигиена назорати жорий йилнинг 1 августига қадар сақлаб қолинади.

〰️〰️〰️〰️〰️

💰 Карантин чекловлари шароитида фаолият юритишига рухсат берилган тадбиркорлик субъектларига (қурилиш, умумий овқатланиш, хизмат кўрсатиш объектлари ва б.) тегишли объектларда белгиланган санитария-гигиена талабларига риоя этмаслик оқибатида коронавирус инфекцияси аниқланган тақдирда ушбу объектларни ва шахсларни карантинга олиш ҳамда сақлаш билан боғлиқ харажатлар мазкур субъектлар ҳисобидан қопланиши белгиланди.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Times.uz
⚡️(+79) — Карантиндагилар ва Тошкент вилоятидаги ҳайдовчилар орасида коронавирус аниқланди

📈 Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 6025 нафарга етди.

Янги беморлар: 70 нафари — карантин марказидаги фуқаролар, 9 нафари — Тошкент вилоятида хориждан чегара пост орқали кириб келган халқаро юк ташувчи ҳайдовчилар.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Times.uz
❗️(+94) — Уч ҳудудда аҳоли орасида коронавирус аниқланди

Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 6119 нафарга етди.

🦠 Янги беморлар: 69 та — карантин марказидаги фуқаролар, 12 та — Тошкент вилоятида (10 таси бемор билан мулоқотда бўлган, 2 таси аҳоли орасида), 9 та — Тошкент шаҳрида аҳоли орасида, 4 та — Сурхондарё вилоятида (3 таси бемор билан мулоқотда бўлган, биттаси аҳоли орасида).

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
❗️(+93) — Тошкент шаҳри ва вилоятида аҳоли орасида яна коронавирус аниқланди

Ўзбекистонда инфекция юқтирганлар 6755 нафарга етди.

🦠 Янги беморлар: 51 нафари — карантин марказидаги фуқаролар, 37 нафари — Тошкент шаҳрида (35 нафари бемор билан мулоқотда бўлган, 2 нафари аҳоли орасида), 5 нафари — Тошкент вилоятида (3 нафари бемор билан мулоқотда бўлган, 1 нафари халқаро юк ташувчи ҳайдовчи, яна 1 нафари аҳоли орасида).

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники

👉Каналга уланиш: https://t.me/toshvilpressa

Расмий саҳифаларимиз👇

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Forwarded from Times.uz
📈 Ўзбекистонда коронавирус билан касалланган ва тузалганлар сони қандай ўзгаряптиинфографика

〰️〰️〰️〰️

📈 Как меняется число заболевших и выздоровевших от коронавируса в Узбекистане — инфографика

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Times.uz
⚡️«Хоразм гиламлари»нинг 6 нафар ишчисида коронавирус тасдиқланган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, 23 июнь куни 8 та ҳудудда — Хоразм, Наманган, Тошкент, Андижон, Сурхондарё, Сирдарё, Қашқадарё вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида жами 30 ҳолатда аҳоли орасида коронавирусга чалинганлар аниқланган.

Жумладан, Сурхондарё вилояти Силга қарши курашиш диспансери ходими Ф.К. ва унинг ўғлида, Сирдарё вилояти Боёвут туманида яшовчи А.Р.да (тана ҳарорати тушмаётганлиги сабабли ўзи бориб намуна топширган), Наманган вилояти Поп тумани ҳарбий қисм ходими Ш.Н.да, “Турон Мегастрой” корхонаси ишчиси М.Б.да, Учқўрғон туманида яшовчи М.А.да, Хоразм вилоятида “Хоразм гиламлари” МЧЖнинг 6 нафар ишчисида коронавирус тасдиқланган.

Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида яшовчи И.Н. ва Чиноз туманида яшовчи Ж.Э. (ҳар иккиси тана ҳарорати кўтарилган ва томоқда оғриқ бўлганлиги учун намуна топширган) ва Тошкент туманида яшовчи А.Ада. касаллик қайд этилган.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Times.uz
⚡️⚡️"Зангиота" божхона пости ва шаҳар хокимлиги ободонлаштириш ходимида коронавирус аниқланди

Кеча, 24 июнь куни Тошкент шаҳрида аҳоли орасида инфекция юқтирган беморларнинг шахси ва жойи ҳақида маълумот:

◽️Мирзо Улуғбек туманида яшовчи М.Б.да ("ЭКО" бозорга бориб келгандан сўнг тана ҳарорати кўтарилган),

◽️Шаҳар хокимлиги ободонлаштириш муассасаси ходими Д.Э.

◽️Учтепа туманида яшовчи Х.Ю.

◽️Олмазор туманида яшовчи М.Қ., М.Х. ва С.Ф. (уй бекаси, ҳомиладор, туғруқхонага ётиш учун намуна топширган),

◽️Чилонзор туманида яшаб, Тошкент туманидаги "Зангиота" божхона постида фаолият кўрсатувчи Ш.С.

◽️"Comfort Leather" корхонаси ходими ва унинг 5 нафар оила аъзосида

◽️Сергели
туманида яшовчи, нафақадаги фуқаро Д.А. ва унинг турмуш ўртоғи А.А.

◽️"Ўзагротехсаноатхолдинг" АЖ
ходими Б.С.

◽️Чилонзор туманида яшовчи Д.С.

〰️〰️〰️〰️〰️
Батафсил: @ssvmatbuotkotibi

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники