Toshkent viloyati hokimligi
14.1K subscribers
35.9K photos
4.95K videos
48 files
20.2K links
Download Telegram
Халқ депутатлари Янгийўл туман Кенгашининг олтинчи чақириқ XXIII сессияси бўлиб ўтди

📖Сессияда бир қатор масалалар муҳокама қилинди. Хусусан, мамлакатимиз Президенти Ш. Мирзиёевнинг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида белгиланган стратегик йўналишлар ва устувор вазифалардан келиб чиқиб туман ҳокими У.Ялгашев жорий йилда амалга оширилиши керак бўлган ишлар тўғрисида маъруза қилди.

📝 Халқ депутатлари туман Кенгаши котибиятининг тузилмаси, низоми ва штатлар жадвали тўғрисида маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссия аъзоси Ж.Баҳодиров ахборот берди.

📌 Сессия кун тартибидаги барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

#Янгийўл_тумани

👉Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Йилнинг энг яхшилари билан танишинг

Тошкент вилояти ИИББ «Йилнинг энг яхши соҳавий хизмат ходими» номинацияси ғолибларини эълон қилди. Уларга бош бошқарманинг махсус совғалари тантанали равишда топширилди.

Батафсил👉 https://telegra.ph/iibb-01-16


| Telegram | Youtube | Сайт | ВКонтакте | Instagram |
#Сессия22

Халқ депутатлари Олмалиқ шаҳар Кенгашининг олтинчи чақириқ XXII сессияси бўлиб ўтди.

⚡️ Сессияда қуйидаги масалалар бўйича масъулларнинг ҳисоботлари тингланди:

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 29 декабрдаги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига йўллаган Мурожаатномасида белгиланган устувор вазифалар;
Шаҳарда қонунийликни мустаҳкамлаш фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза этиш, жиноятчилик ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида 2020 йилда амалга оширилган ишлар;
Олмалиқ шаҳрида географик объектларнинг номлари соҳасидаги ишларни тартибга солиш тўғрисида;
Давлат тилида иш юритишни самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида;
Халқ депутатлари Олмалиқ шаҳар Кенгаши котибиятини ташкил этиш тўғрисида;
3-сонли МТТ фаолиятини қайта йўлга қўйиш тўғрисида;
Халқ депутатлари Олмалиқ шаҳар Кенгашининг котибият мудирини сайлаш.

Сенатор, ОКМК АЖ Бошқарув раиси А.Хурсанов ҳам иштирок этган сессияда ЎзХДПдан сайланган ёш депутат – Эргаш Абдураимов Олмалиқ шаҳар Кенгаши Котибият мудири этиб сайланди.

Кун тартибидаги масалалар бўйича савол-жавоб, муҳокамалардан сўнг тегишли қарорлар қабул қилинди.

@Olmaliq_shahri
1 февралдан кимларнинг пенсияси оширилади?

Президент қарорига кўра, жорий йилнинг 1 февралидан фахрий унвонига эга пенсионерлар учун тўлов миқдори 1.1 баробарга оширилди.

📎Бундан ташқари Қарорга асосан 2021 йил 1 февралдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида:

📌меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ойига 747 300 сўм;

📌базавий ҳисоблаш миқдори – 245 000 сўм;

📌бола икки ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича нафақа - 434 000 сўм;

📌кам таъминланган оилаларга бериладиган моддий ёрдам - 326 000 дан 653 000 сўмгача;

📌14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа:
🔹 битта болали оилаларга – 144 100 сўм,
🔹иккита болали оилаларга – 238 700 сўм,
🔹учта ва ундан ортиқ болали оилаларга - 334 400 сўм этиб белгиланди.

👉Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Ёшлар билан учрашувда китоб совға қилинди

Зангиота туман ва вилоят секторлари, ДХХ вилоят ҳамда туман раҳбарларининг ёшлар билан учрашуви бўлиб ўтди.

💬 120 нафар йигит-қизлар иштирок этган тадбирда 40 дан зиёд ёшларнинг кредит, ер ажратиш, бандлик, таълим, спорт, мусиқа, ҳунармандчилик, тўгараклар, малака ошириш каби масалалардаги таклиф ва муаммолари эшитилди.

📌Учрашувда билдирилган мурожаатлар туман секторлари раҳбарлари томонидан назоратга олинди.

🔸 Тадбирда мутасаддилар томонидан ёшларга китоб совға килинди. Учрашув доирасида бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ва тиббий кўрик уюштирилди. Шунингдек, тадбиркорлар томонидан тайёрланган маҳсулотларнинг ярмаркаси ҳам ташкил этилди.

#Зангиота
#учрашув

👉Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Расман

Ҳурматли каналимиз ўқувчилари! Сизларга битта керакли ва битта қизиқарли хабарни ҳавола қиламиз.

1. Вилоят бўйича бўш иш ўринларини расман эълон қилиб борадиган машҳур канални ва ниҳоят топдик.

2. Футбол бўйича Тошкент вилояти рамзий терма жамоаси тузилибди. Бу футболчиларнинг тўлиқ рўйхатини ҳам эълон қилишди.

Бу хабарларни ўқиш учун БУ ЕРГА ЎТИНГ
Халқ таълими бўлими жамоаси ғолиб бўлди

🏐Бугун Оҳангарон шаҳридаги ташкилот, корхона ва муассасаларнинг эркак ходимлари ўртасида спортнинг волейбол туридан шаҳар биринчилиги мусобақаси бўлиб ўтди.

🏆Натижаларга кўра, 1 ва 2-ўрин Халқ таълими бўлими жамоаларига, 3-ўрин Электр таъминоти корхонаси жамоасига насиб этди.

🥇Мусобақа якунида ғолиблар медаль ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

#Оҳангарон_шаҳри
#спорт

👉Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Forwarded from OQQO'RG'ONDA NIMA GAPLAR ? (Ботир Бойбўтаев)
#Оққўрғон
#Меҳрли_юраклар

👨‍👧‍👦Тошкент вилояти ҳокимлиги ва "Bright Future" МЧЖ ҳамкорлигида Оққўрғон туманида жойлашган 78-ихтисослаштирилган мактаб интернатидаги меҳрга муҳтож болалар ҳолидан хабар олинди.

❇️ Ҳомийлар ташрифи муносабати билан таълим масканида тарбияланувчилар томонидан "Ватан ҳимоячилари куни"га бағишлаб тайёрланган байрам дастури намойиш этилди.

🍲"Bright Future" МЧЖ ҳомийлигида 254 нафар тарбияланувчилар учун махсус тушлик ташкил қилинди. Ҳамда тарбияланувчиларга совға-саломлар улашилди.

💫Меҳр ва мурувватга ташна қалб эгалари – имконияти чекланган болаларни ҳолидан хабар олиш, эҳтиром билдириш, кўнглини кўтариш, ҳурсандчилик ва юқори кайфият шу билан бирга уларга ҳамиша эъзозда эканликларини ҳис қилиш туйғуларини бахш этди.

🟢Бир сўз билан айтганда 254 нафар болажонларнинг шодон чеҳрасига кулгу олиб кирди ва уларнинг кайфияти, тафт ҳарорати билан истилганлиги боис бир умр қалбларга муҳрланди.

Оққўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Каналга аъзо бўлинг
🙋‍♂️👇
@Oqqorgonhokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Тошкент вилоятида кореялик инвесторлар янги завод бунёд этади
#16jan #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Futbol

Viloyat futbol assasiasiyasining hisobot Kongressi o‘tkazildi

Unda yil davomida erishilgan yutuqlar, oldinda turgan vazifalar muhokama qilindi. 2020-yil davomida respublika va viloyat darajasidagi futbol musobaqalarida faol ishtirok etgan bir guruh sportchilar, murabbiylarni taqdirlash marosimi o‘tkazildi.⚡️⚡️⚡️

Marosim yakunida futbol bo‘yicha Toshkent viloyatining 2020-yilgi ramziy terma jamoasi e’lon qilindi.⚽️

Aloqa uchun: @Yoshlar_aloqada_Bot

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating👇
Telegram | Instagram | Facebook

Kanalga ulanish👉https://t.me/joinchat/AAAAAEpbmrTBoa6A97lZhw