Toshkent viloyati hokimligi
14.3K subscribers
34.7K photos
4.82K videos
48 files
19.8K links
Download Telegram
#Ҳудудгаз_Тошкент
#Янгийўл_туман_газ

🔹Мамлакатимизда аҳолининг коммунал соҳадаги муаммоларини ўрганиш ва ҳал қилиш борасида тизимли ишлар йўлга қўйилган.

Хусусан, “Ҳудудгаз Тошкент” газ таъминоти филиали томонидан истеъмолчиларнинг зангори оловга бўлган эҳтиёжини қондириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Фикримизни “Янгийўлтумангаз” газ таъминоти бўлими мисолида давом эттирсак. Ҳозирги кунда туманда 40 минг 21 нафар аҳоли, 530 та юридик истеъмолчилар мавжуд бўлиб, уларга малакали газ ходимлари томонидан хизмат кўрсатиб келинмоқда.

📌Истеъмолчиларнинг 39 минг 297 нафарига табиий, 724 нафарига суюлтирилган газ етказиб берилади.

▶️Батафсил қуйидаги ҳаволада ўқинг

👉Каналга уланиш: https://t.me/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
​​#Янгийўл_туман_газ

Режа асосида замонавий газ ҳисоблагичлар ўрнатиляпти

📌Президентимизнинг 2017 йил 27 июндаги Ф-4979-сон фармойишига асосан истеъмолчиларнинг газ таъминоти тизимини янада яхшилаш, куз-қиш мавсумида бир меъёрда табиий газ билан таъминлаш мақсадида, “Янгийўлтумангаз” газ таъминоти бўлими томонидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

✔️Жумладан, “Ғалаба”, “Дархон”, “Ниҳол” ва “Гулбоғ” маҳаллалари ҳамда Гулбаҳор шаҳарчасидаги кўп қаватли уйлардаги хонадонларга “ақлли” газ ҳисоблагичлари ўрнатилмоқда.

🔷Ушбу ишларни ўз вақтида якунига етказиш мақсадида шартнома асосида пайвандлаш ишчи гуруҳлари жалб этилган. Замонавий газ ҳисоблагичларни аҳоли хонадонларига ўрнатиш учун керакли эҳтиёт қисмлар ва махсус асбоб-ускуналар “Ҳудудгаз Тошкент” газ таъминоти филиали томонидан ўз вақтида етказиб бериляпти.

❇️Замонавий газ ҳисоблагичлар ўрнатилиши орқали истеъмолчиларнинг табиий газ учун тўловларни амалга оширишдаги ортиқча оворагарчиликларига чек қўйилади ва фойдаланилган табиий газ ҳақи ўз вақтида тўланиши таъминланади. Боиси ушбу электрон газ ҳисоблагичлар онлайн тарзда ишлайди ва табиий газ сарфи ҳақидаги маълумотларни дастурга киритиб боради. Аҳоли ўрнатилаётган замонавий “ақлли” газ ҳисоблагичлар ва яратилаётган имкониятлардан мамнун.

Каналга уланиш: https://t.me/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Янгийўл_туман

Ишчи гуруҳлар маҳаллий бюджет шаклланишини таъминлайди

🔰Вазирлар Маҳкамасининг “Маҳаллий бюджетларнинг даромадлар базасини кенгайтириш захираларини аниқлаш ишларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросига бағишланган жойларда йиғилишлар бўлиб ўтмоқда.

📍Янгийўл туман ҳокимлигида мазкур масала юзасидан ташкил этилган тадбирда туман ҳокими У.Ялгашев, вилоят ҳокимлиги молия бош бошқармаси бошлиғи О.Холиқулов, маҳалла раислари ва молия бўлими ходимлари иштирок этди. Давлат бюджети даромадлар параметрларининг сўзсиз бажарилишини таъминлаш ҳамда маҳаллий бюджетнинг даромадлар базасини кенгайтириш чора-тадбирлари хусусида вилоят молия бош бошқармаси бошлиғи О.Холиқулов сўзга чиқди.

📌Тадбирда маҳалла фуқаролар йиғинлари, солиқ ва молия бўлимлари ходимларидан иборат таркибда ишчи гуруҳлар тузилиб, белгиланган йўналишда тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ўрганиш учун жойларга бириктирилди.

👉Каналга уланиш: https://t.me/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Янгийўл_туман

“Ширин таомлар ошхонаси” кўрик-танлови

🎗Янгийўл туманидаги “Баркамол авлод” болалар мактабида Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари С.Ташматова ҳамда халқ таълими бўлими шўъба мудири Ш.Хидиров иштирокида куз фаслининг ўзига хослигини акс эттириш мақсадида бобо деҳқонларнинг меҳнати эвазига етиштирилган ноз-неъматлардан қизлар ўртасида “Ширин таомлар ошхонаси” кўрик-танлови ташкил этилди.

🥗🍱 Умум таълим мактаблари ўқувчилари ва устоз-мураббийлар ҳамда фаол ёшлар иштирок этган тадбирда “Ораста қизлар” тўгарагининг фаол ўқувчилари “Энг яхши безатилган дастурхон”, “Қовоқдан тайёрланган энг тотли таом”, “Маҳоратли ошпаз” йўналишларида баҳслашишди.

🎁 Тадбир якунида танловда фаол иштирок этиб, ғолиб бўлган ўқувчилар туман ҳокимлигининг фахрий ёрлиқлари ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

👉 Каналга уланиш: https://t.me/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
​​#Янгийўл_туман

Халқ депутатлари Янгийўл туман Кенгашининг олтинчи чақириқ ХХ сессияси бўлиб ўтди

🇺🇿Сессияда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев, вилоят ҳокими ўринбосари Илҳом Худойбергенов, вилоят Кенгашига сайланган депутатлар, туман кенгаши депутатлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари бошлиқлари, корхона, муассаса ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди. Сессия Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси билан бошланди.

📚 Сессияда туман ҳокими У. Ялгашевнинг туманни 2020 йилги ижтимоий-иқтисодий ривожланиши якунлари ва келгуси йилда амалга ошириладиган вазифалар тўғрисида депутатларга мурожаати эшитилди.

📑 Мурожаат юзасидан муҳокамалар бошланиб, савол-жавоблар бўлиб ўтди.

📊 Шундан сўнг, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев сўзга чиқиб, кўплаб мухокамаларга сабаб бўлаётган коммунал соҳа ва бюджет маблағларини сарфланиши бўйича қўшимча таклифларини билдирди.

📖 Сессияда муҳокама қилинган барча масалалар юзасидан қарорлар қабул қилинди.

👉 Каналга уланиш: https://t.me/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Янгийўл_туман

Янгийўлда хотин-қизлар оёқ кийимлари ишлаб чиқарилмоқда

🔰Янгийўл тумани “Ҳақиқат” маҳалласидаги "JASMIN OMAD" МЧЖда 150 дан зиёд аёллар ва ёшлар иш билан таъминлаган.

👠👢Оилавий корхонада хотин-қизларнинг тўрт мавсумга мос замонавий оёқ кийимлари ишлаб чиқарилмоқда. Тайёр маҳсулотлар мамлакатимиздаги барча бозорларда савдога чиқариляпти.

🧇 Келгусида корхонада ширинликлар ишлаб чиқариш ҳам режалаштирган. Лойиҳа амалга оширилса, яна 150 нафар иш ўринлари яратилади.

📹 Батафсил жараёнлар билан юқоридаги видеолавҳада танишинг.

👉 Каналга уланиш:
https://t.me/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Янгийўл_туман
#семинар

Маҳалла ходимлари учун тадбир уюштирилди

Янгийўл тумани ҳокимлигида тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойили асосида ўқув-амалий семинари ташкил этилди.

📝Тадбирда Президентнинг 2020 йил 18 февралдаги ПФ–5938-сон Фармони, 2020 йил 18 февралдаги ПҚ-4602-сон қарорининг мазмун-моҳияти ва уларда белгиланган вазифаларни маҳаллаларда амалга ошириш механизмлари, фуқаролар йиғинлари фаолиятини рейтинг асосида баҳолаш тартиблари ҳамда унинг натижалари бўйича маҳаллалар ходимлари ва жамоатчилик асосида фаолият юритаётган шахсларни рағбатлантириш ва камбағал оилаларни рўйхатдан чиқариш механизмлари тўғрисида маълумотлар берилди.

📌Семинар баҳс-мунозара тарзида ўтиб, қатнашчилар маърузачиларга ўзларини қизиқтирган саволларни беришди.

👉 Каналга уланиш: https://t.me/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Янгийўл_туман

Куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш штаби ташкил этилди

⚡️ Тошкент вилояти 3-сектор раҳбари – вилоят ИИББ бошлиғи, полковник Т.Арипов ташаббуси билан Янгийўл тумани ҳокими У.Ялгашев ҳамкорликда Куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш штаби ташкил этилди.

📝 Янгийўл тумани фуқароларининг мурожаатлари штаб аъзолари томонидан қабул қилиниб, зудлик билан тегишли мутахассис раҳбарлар иштирокида бартараф этилмоқда.

🌐 Ҳурматли фуқаролар! Агарда сизнинг мурожаатларингиз бўлса, қуйидаги ҳавола орқали @Tuman_hokimiga_murojaat_bot ёки 70.202-10-25 рақамлари орқали Янгийўл тумани ҳокимига йўллашингиз мумкин.

👉 Каналга уланиш: https://t.me/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Янгийўл_туман

Ўқувчига уяли телефон ва адабиётлар совға қилинди

🔰Янгийўл тумани халқ таълими бўлими тасарруфидаги муассасаларнинг уйда якка тартибда таълим олаётган имконияти чекланган ўқувчиларининг 36 нафаридан хабар олинди.

📖 Халқ таълими бўлимининг масъул ходимлари ўқувчилар яратилган шароит ва ўқув жараёнларини ўрганишди.

🔷Масъуллар томонидан 28-умумтаълим мактабининг уйда якка тартибда таълим олувчи ўқувчиси Шаҳло Тўрабоевага уяли алоқа воситаси ва адабиётлар совға қилинди.

👉 Каналга уланиш: https://t.me/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент вилояти ҳокими ўринбосари З.Мирғозиева ва Янгийўл туман сектор раҳбарлари бандлик масалаларига эътибор қаратди

📏 “Ифтихор” маҳалласида ишлаш истагини билдирган бир гуруҳ вақтинча банд бўлмаган хотин-қизлар ва ёшларга деҳқончилик қилиб даромад олишлари учун ер тақсимлаб берилди.

📝Шунингдек, нуроний отахон ва оналар, хотин-қизларнинг муаммолари ҳамда таклифлари ўрганилди. Мурожаатлардан келиб чиқиб, туман ҳокими келгусида ушбу маҳаллага керакли барча имкониятларни яратиб беришни таъкидлаб ўтди.

#Янгийўл_туман

👉
Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
4-секторда “Ёшлар:1+1” дастури ижросига киришилди

🔰Янгийўл тумани 4-секторда штаб ташкил этилгандан буён ишчи гуруҳ ҳар бир хонадонга бориб, ҳудуднинг драйверини аниқлаш ишларини олиб бормоқда.

🧮Вақтинча ишсиз ёшларни моддий томондан барқарор бўлиши ва ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида туманда солиқ тўловчи сифатида рўйхатдан ўтган 1 492 та кичик тадбиркорлик субъектларининг ҳар бирига “Ёшлар:1+1” тамойили асосида ишга жойлаштириш тадбирлари йўлга қўйилди. Жумладан, жорий йилнинг январь ойидан бугунги кунга қадар 63 нафар йигит-қизларнинг бандлиги таъминланди.

📌 Бундан ташқари, ҳунармандлик фаолияти билан шуғулланувчи 98 нафар ҳунармадни ишсиз ёшлар учун “Устоз-шогирд” анъанасини йўлга қўйиши кўзда тутилган.

🏘 Шунингдек, “Шодлик” маҳалласида 3 километр узунликдаги кўчага шағал ётқизилди.

#Янгийўл_туман

👉Каналга уланиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Даврон Ҳидоятов “Баркамол авлод” болалар мактаби очилишида қатнашди

⚡️Янгийўл туманидаги “Гулистон” маҳалласида бўлиб ўтган “Баркамол авлод” болалар мактабининг очилиш маросимида Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Д.Ҳидоятов, вилоят ҳокими ўринбосари З.Мирғозиева, сектор раҳбарлари ва маданият вазири О.Назарбеков иштирок этди.

Тадбирда:

🔸Мутасаддилар ёшларга яратилган шарт-шароитлар, уларнинг бандлигини таъминлаш борасида қилинган ишлар тақдимотини ўтказишди.
🔹“Ёшлар форуми”
ҳам ташкил этилди.
🔺Тантана якунида республикамиздаги таниқли санъаткорлар томонидан концерт уюштирилди.

🎞Батафсил репортажда👆

#Янгийўл_туман

👉Каналга уланиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube