ТOSHKENT VILOYATI
76 subscribers
2.13K photos
156 videos
4 files
458 links
Тошкент вилоятида коммунал соҳага оид хабар ва янгиликларни батафсил ёритиб борувчи телеграмм канали.
Download Telegram
#жараён

Бўстонлиқ тумани «Наврўз» МФЙ худудида жойлашган 4-сонли кўп қаватли уйнинг том қисмини мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

t.me/toshvilkommunal
#Онлайн
#жараён

🔎Айни дамларда Тошкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғи Сардор Убайдуллаев бошчилигида бошқарма ходимлари ҳамда ҳудудий бўлим бошлиқлари иштирокида йиғилиш ўтказилмоқда.

🧑‍💻Унда вилоятдаги оғир тоифадаги ширкатларни бошқарув сервис компаниясига ўтказиш, биллинг тизимини такомиллаштириш ва каби долзарб масалалар ўртага ташланиб, атрофлича муҳокама қилинмоқда.

❇️Танқидий-таҳлилий руҳда бўлиб ўтаётган йиғилишда бошқарма бошлиғи С.Убайдуллаев томонидан бугунги кунда вилоятда соҳада учраётган камчилик ва муаммолар тилга олиниб, уларнинг ечими юзасидан мутасаддиларга бу борада тегишли тавсиялар ва кўрсатмалар берилаяпти.

Матбуот хизмати
#қулайлик
#жараён

🔎Оҳангарон тумани «Эйвалек» МФЙда жойлашган 3-сонли кўп қаватли уйнинг марказий электр тармоқлари (щитлар) «ZAMONAVIY UYLAR KELAJAK POYDEVORI»бошқарув сервис компанияси ишчи-ходимлари томонидан мукаммал таъмирдан чиқарилмоқда.

Матбуот хизмати
#жараён
#Оҳангарон_тумани

🔎Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг 24-сонли йиғилиш баёнига мувофиқ, Тошкент вилоятидаги кўп қаватли уй-жойларнинг том қисмини мукаммал таъмирдан чиқариш бўйича манзилли дастур шакллантирилган.

❇️ Ушбу дастурга асосан, «GIDRO STROY SISTEM» МЧЖ пудратчи ташкилоти ишчи-ходимлари томонидан Оҳангарон тумани «Эйвалек» МФЙда жойлашган 5-сонли кўп қаватли уй-жойнинг кириш йўлакларини мукаммал таъмирлаш ишлари изчиллик билан олиб борилаяпти.

Матбуот хизмати
#жараён
#Зангиота_тумани
#Бўстонлиқ_тумани

🔎Ўзбекисотн Республикаси Президентининг ПҚ-5118 қарори асосида Зангиота ҳудуддаги "Қуёшли" МФЙда модул қозонхона қуриш ва мавжуд иссиқлик тармоқларини модернизация ва реконструкция қилиш ишлари, шунингдек ушбу қарорга асосан Бўстонлиқ тумани ҳудудидаги Товоқсой қўрғонидаги "Товоқсой" қозонхонаси иссиқлик тизимларини модернизация ва реконструкция қилиш ишлари режалаштирилган бўлиб, “Қуёшли” МФЙ худудига модул қозонхонаси қуриш бўйича 2 дона 1500 МВ қувватга эга қозонлар қўйилган, 0,8 км иссиқлик қувурлари алмаштирилган бўлиб, бугунги кунда иссиқлик тармоқларини иссиқлик қопламалари билан қоплаш ишлари амалга оширилмоқда.
Шунингдек, Товоқсой қозонхона бўйича 1,5 км иссиқлик қувурлари алмаштирилиб, иссиқлик қопламалари билан қопланган, 2 та замонавий қозонлар ўрнатилиб режа асосида ишлар амалга оширилмоқда
#жараён
📍Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирининг ўринбосари Қ.Турсунов, вилоят ҳокими ўринбосари Б.Мелиев, вилоят бошқарма бошлиғи С.Убайдуллаев, Республика инжиниринг компанияси бошлиғи Л.Шарапов иштирокида ПҚ-5118 қарори ижроси бўйича жойларда амалга оширилаётган ишларни жаддалаштириш юзасидан йиғилиш ўтказилди. Йиғилиш давомида ишларни тизимли ташкил этиш юзасидан мутасаддиларга бир қатор топшириқлар берди.