ТOSHKENT VILOYATI
77 subscribers
2.13K photos
156 videos
4 files
458 links
Тошкент вилоятида коммунал соҳага оид хабар ва янгиликларни батафсил ёритиб борувчи телеграмм канали.
Download Telegram
#Онлайн

Бўстонлиқда иш қизғин

🔎 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021йил 19-июндаги ПҚ-5152 сонли Қарорига асосан, Бўстонлиқ тумани «Товоқсой» МФЙ да жойлашган 2 та икки қаватли уйларда реновация дастури асосида таъмирлаш ишларини олиб бориш белгиланган.

⚡️Ҳозирда ҳудудда реновация дастурига киритилган кўп қаватли уйларни аҳоли яшаши учун яроқли ҳолга келтириш мақсадида барча зарурий чора-тадбирлар олиб борилиб, таъмирлаш жараёнлари изчиллик билан давом этмоқда.

Дастлаб ҳудудда ободонлаштириш ишлари амалга оширилди. Мазкур уйлар атрофи бегона ўтлар, хас-хашаклардан тозаланди. Дарахт кўчатлари оқланиб, тартибга келтирилди.

Айни кунларда уйларнинг том қисмига шифер қопламаси ётқизиш ҳамда кириш йўлакларига ўрнатилган ёмғирдан ҳимояловчи соябонларини алмаштириш ишлари олиб борилаяпти.

Тошкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси томонидан аҳолига қулайлик яратиш мақсадида олиб борилаётган бу каби амалий ишлар қизғин суръатларда давом этмоқда.
https://t.me/toshvilkommunal
#ОНЛАЙН

Вилоят Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси вакиллари Навоийда

📣 Айни дамларда Навоий шаҳрида кўп хонадонли уйларни самарали бошқаришга бағишланган республика амалий семинари бошланиш арафасида.

Эътиборлиси, мазкур нуфузли анжуманда Тошкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси вакиллари ҳам фаол иштирок этишаяпти.

🔰Вилоятимиз вакиллари дастлаб тадбирнинг тантанали очилиш маросимига гувоҳ бўлишди. Шундан сўнг, улар ташкилотчилар ҳамроҳлигида ҳовли саҳнида ташкил этилган коммунал соҳада фойдаланиладиган махсус техникалар намойишини бирма-бир кўздан кечиришди.

Юқори даражада ташкил этилган мазкур тадбирга республикамизнинг турли вилоятлардан ҳокимларнинг тегишли ўринбосарлари, прокуратура ва ички ишлар органлари, коммунал соҳа мутахассислари ҳамда бошқарув сервис компаниялари вакиллари ташриф буюришган.

❇️ Семинар давомида Навоий шаҳрида фаолият олиб бораётган "Ҳумо-Зилола барҳаёт" профессионал бошқарув компанияси тақдимоти билан танишиш кўзда тутилмоқда.

🔎 Маълумот учун, Навоий шаҳридаги энг намунали БСКларидан бири бўлган Ҳумо-Зилола барҳаёт» бошқарув компанияси бугунги кунда жами 116 та уй, 6 442 та хонадонларга коммунал сервис хизматларини кўрсатиб келмоқда.

✴️ Бугунги кунда БСК 17 463 нафар аҳолига 40 га яқин хизмат турларини тақдим қилиб келмоқда.

Тошкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси Ахборот хизмати
#Онлайн

Ниҳоят меҳмонларни кўтаринки руҳ билан кутиб олиш мақсадида ўтказилган тантанали очилиш маросими ўз якунига етиб, амалий анжуман бошланди.

🔎 Эслатиб ўтамиз, ушбу амалий анжуманда Тошкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси вакиллари билан бир қаторда бошқарманинг ҳудудий бўлим раҳбарлари ҳам иштирок этишмоқда.

https://t.me/toshvilkommunal
Forwarded from KOMMUNAL
#ОНЛАЙН

Бошқарув ташкилотлари учун республика амалий семинари ўз ишини бошлади

Хабар берганимиздек, бугун Навоий вилояти Навоий шаҳрида Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳамда Навоий вилояти ҳокимлиги билан ҳамкорликда кўп қаватли уйларни бошқарувчи ташкилотлар учун республика амалий семинари бўлиб ўтяпти. Унда иштирокчилар энг илғор бошқарувчи компаниялар фаолияти билан танишиб, қўшимча сервис хизматларини ташкил этиш имкониятлари билан танишадилар.

Тафсилотлар кун давомида бериб борилади, биздан узоқлашманг!
Forwarded from KOMMUNAL
#ОНЛАЙН

СЕМИНАРНИ
ОНЛАЙН КУЗАТИШ УЧУН УШБУ ҲАВОЛАГА ЎТИНГ👉https://fb.watch/ckWg4L2VrM/

https://t.me/kommunaluzb
Forwarded from KOMMUNAL
#ОНЛАЙН

Бошқарув ташкилотлари учун республика амалий семинари ўз ишини бошлади

Хабар берганимиздек, бугун Навоий вилояти Навоий шаҳрида Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳамда Навоий вилояти ҳокимлиги билан ҳамкорликда кўп қаватли уйларни бошқарувчи ташкилотлар учун республика амалий семинари бўлиб ўтяпти. Унда иштирокчилар энг илғор бошқарувчи компаниялар фаолияти билан танишиб, қўшимча сервис хизматларини ташкил этиш имкониятлари билан танишадилар.

Тафсилотлар кун давомида бериб борилади, биздан узоқлашманг!
Forwarded from KOMMUNAL
#ОНЛАЙН

СЕМИНАРНИ
ОНЛАЙН КУЗАТИШ УЧУН УШБУ ҲАВОЛАГА ЎТИНГ👉https://fb.watch/ckWg4L2VrM/

https://t.me/kommunaluzb
Forwarded from KOMMUNAL
#ОНЛАЙН
Семинарни Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири Шерзод Ҳидоятов очиб берди. Вазир кўп қаватли уйларни бошқариш тизимида амалга оширилган ишлар, ютуқлар ва мавжуд муаммоларга тўхталар экан, аҳолига сифатли хизмат кўрсатиш бугунги кун талаби эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.
"Маълумки, сўнгги йилларда халқимизнинг бошқарув ташкилотларига нисбатан ишончи жуда пасайган. Биз аҳолининг ушбу кайфиятини ўзгартира олишимиз керак! Агар билим ва кўникмаларимиз, кучимизни бир мақсад ортида сафарбар этсак, ўйлайманки кўзлаган мақсадимизга етамиз. Асосийси, бизнинг ташаббусларимиз давлатимиз раҳбари томонидан доим қўллаб - қувватланмоқда"- деди вазир.
Шунингдек, вазир ўринбосари Озода Жўраева ҳамда Навоий вилояти Уй—жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғи Нуриддин Жуманиёзовлар вилоятдаги бошқарув ташкилотлари фаолияти бўйича маълумот беришди. Хусусан, "Ҳумо-Зилола барҳаёт" бошқарув компанияси томонидан амалга оширилган ишлар ва келгуси режалар бўйича тақдимот бўлиб ўтди.
#Онлайн
#шукуҳ

Айни дамларда пойтахтимиздаги Ўзбек Миллий Академик драма театрида 18-апрель -Республика Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш ходимлари куни муносабати билан тантанали байрам тадбири ташкил этилмоқда.

Ушбу байрам тадбирига республикамизнинг турли вилоятларида уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида самарали фаолият юритаётган бошқарма ва ташкилотлар, бошқарув сервис компанияси вакиллари таклиф этилган.

Байрам тадбирини дастлаб Республика Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири Шерзод Ҳидоятов байрам табриги билан очиб берди.

Коммунал соҳа ходимлари куни ўзгача шукуҳ ва кўтаринки кайфият билан давом этмоқда.

Тақдирлаш маросими бошланди.

Энг фидойи, соҳада ўз ташаббускорлиги билан ҳамкасбларига намуна кўрсатган жонкуяр ходимлар вазирлик томонидан муносиб тақдирланаяпти.
Мукофотланганлар орасида Тошкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси вакиллари бошқарма бошлиғининг ўринбосари Азиз Акромов, Дилшод Юлдашевлар ҳамда вилоят «Иссиқлик манбаи» ДУК ИЧБ раҳбари Ойбек Очиловларнинг ҳам борлиги қувонарли.


Тошкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси Ахборот хизмати
#Онлайн
Тантанали байрам тадбири концерт дастурига уланиб, Ўзбек Миллий Академик драма театрининг элимиз севган таниқли актёр ва актрисалари иштирокидаги ижодий чиқишлар билан давом этаяпти.
#Онлайн
#жараён

🔎Айни дамларда Тошкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғи Сардор Убайдуллаев бошчилигида бошқарма ходимлари ҳамда ҳудудий бўлим бошлиқлари иштирокида йиғилиш ўтказилмоқда.

🧑‍💻Унда вилоятдаги оғир тоифадаги ширкатларни бошқарув сервис компаниясига ўтказиш, биллинг тизимини такомиллаштириш ва каби долзарб масалалар ўртага ташланиб, атрофлича муҳокама қилинмоқда.

❇️Танқидий-таҳлилий руҳда бўлиб ўтаётган йиғилишда бошқарма бошлиғи С.Убайдуллаев томонидан бугунги кунда вилоятда соҳада учраётган камчилик ва муаммолар тилга олиниб, уларнинг ечими юзасидан мутасаддиларга бу борада тегишли тавсиялар ва кўрсатмалар берилаяпти.

Матбуот хизмати
#Онлайн

Шунингдек, йиғилиш давомида бошқарма бошлиғи С.Убайдуллаев томонидан дебитор қарздорликни ундириш, банк кредит қарздорликларни 3 йилга узайтириш ҳамда ijro.gov электрон тизими орқали келиб тушаётган аҳоли мурожаатларига ўз вақтида эътибор қаратиб, муаммоларни бартараф этиш масалаларига ҳам алоҳида тўхталиб ўтилмоқда.

Матбуот хизмати