#иссиқлик
#жараён
❇️ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 20-майдаги ПҚ-5118 сонли қарорига мувофиқ, Ангрен шаҳридаги иссиқлик тармоқлари ҳамда иссиқлик таъминоти объектларини модернизация ва реконструкция қилиш бўйича "АНГРЕН ИССИҚЛИК ЭНЕРГИЯСИ" ДУКга қарашли 3/2 даҳаси ҳудудида қайта ётқизилган иссиқлик тармоқлари бетон қопқоқ ётқизилиб, таъмирлаш ишлари амалга оширилди.
t.me/toshvilkommunal

#ободлик
🔎Оҳангарон шаҳар 4 кичик ноҳиясида жойлашган «Оҳангарон келажак замин»МЧЖ бошқарув сервис компанияси тасарруфидаги кўп қаватли уйларга туташ ҳудудларда ободонлаштириш ишлари уюшқоқлик билан ташкил этилаяпти.
☘ Хусусан, бўш турган ер майдонларидан унумли фойдаланиш мақсадида кўп квартирали уйларда истиқомат қилувчи мулкдорлар ва тадбиркорларни жалб қилган ҳолда теварак-атроф обод қилиниб, 14-сон кўп қаватли уй ёнига турли хилдаги гул кўчатлари экилди.
⚡️Шунингдек, кўп қаватли уйларда истиқомат қилувчи аҳоли вакилларининг мароқли ҳордиқ олишлари учун ўриндиқлар ҳам ўрнатилмоқда.

Forwarded from KOMMUNAL
ТOSHKENT VILOYATI
Photo
#коммунал_ҳайъат
Йиғилишда ҳудудий бошқармалар раҳбарларининг ҳисоботлари тингланди. Унда вилоятларда жорий йилнинг I чораги давомида амалга оширилган ишлар юзасидан маълумотлар берилди. Шунингдек, ҳудудий бошқармалар раҳбарларининг фаолиятида учраётган муаммоларнинг ечимига оид таклиф ва мурожаатлари қабул қилинди.
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири ҳудудий бошқарма раҳбарлари томонидан келтирилаётган ҳар бир муаммо ва таклифга алоҳида тўхталиб ўтар экан, уларни бартараф этиш бўйича барча имкониятларни ишга солиш юзасидан масъулларга тегишли топшириқлар берди.
Ҳудудий бошқармалар раҳбарлари кўп қаватли уйларни бошқариш, иссиқлик ва ичимлик сув таъминоти, шунингдек, олис ҳудудларни ижтимоий буюртма асосида тоза ичимлик суви билан таъминлаш ҳамда Давлат дастурларида кўзда тутилган вазифаларни амалга ошириш, соҳага замонавий технолигияларни жалб этиш бўйича йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш бўйича огоҳлантирилдилар.
- Президентимизнинг соҳага қаратилаётган эътиборларини суистеъмол қилишга ҳаққимиз йўқ. Агар бу имкониятлардан ҳозир фойдаланмас эканмиз, соҳани ривожлантира олмаймиз. Давлатимиз раҳбари жойларга ташриф доирасида соҳани яхшилаш учун қанча маблағ ўтказаётганларидан ҳар бирингизнинг хабарингиз бор. Биздан фақат ўз вазифамизни сидқи дилдан бажариш қоляпти, халос - деди Шерзод Ҳидоятов.

🔎Олмалиқ шаҳар уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими мутахассислари томонидан «Бўстон» МФЙ ҳудудида жойлашган 7/1 кичик ноҳиясида жойлашган қозонхонанинг жорий ҳолати ўрганилди.
❇️ Маълумот учун, мазкур қозонхона 1995 йилда бунёд этилган бўлиб, «Мўйноқ орол» УЖМШга қарашли 5 та кўп қаватли уйларда жойлашган 460 та хонадонлар ҳамда ва 1 та МТМга иссиқлик энергияси етказиб беради.
⚡️Қозонхонада бугунги кунда ТГ-3/95 табиий газга ишловчи қозон ва заҳирада КВА-085 маркали 2 дона мазут қозонлар мавжуд. Ушбу қозонхона йилига 4200 ккал иссиқлик энергия қувватини ишлаб чиқаради.