ТOSHKENT VILOYATI
76 subscribers
2.13K photos
156 videos
4 files
458 links
Тошкент вилоятида коммунал соҳага оид хабар ва янгиликларни батафсил ёритиб борувчи телеграмм канали.
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ОАВ_биз_ҳақимизда

🎤🎥 Чирчиқ шаҳар «Юбилейная» қозонхонасида амалга оширилган ишлар «Нурафшон ТВ» телеканали нигоҳида.
#муаммо_ва_ечим

🔎Чиноз тумани «Бунёдкор» МФЙ ҳудудидаги 6-сон ҳамда 7-уйларда 24-баёнома асосида том қисмини таъмирлаш ишлари олиб борилаяпти.

❇️ Шунингдек, туман уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими мутасаддиларининг сув таъминоти ходимлари ҳамкорлигида ўз вақтида олиб борган саъй-ҳаракатлари натижасида «Ёшлик» маҳалласи ҳудудидаги 3,4,5,6,16,17-сонли кўп қаватли уйларнинг марказий канализация қувурлари тозаланиб, аҳолини қийнаётган муаммо тўлиқ бартараф этишига эришилди.

Тошкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси Ахборот хизмати
#жараён
#Чиноз_тумани

❇️ Чиноз туманининг «Чинмасжид» маҳалласи туманнинг энг чекка ҳудудларидан бири саналади.

Мазкур ҳудудда 1та кўп қаватли уй мавжуд бўлиб, 20 та хонадонлар бор.

☀️Тошкент вилояти ҳокимининг топшириғига асосан, ҳозирда мазкур кўп қаватли уйда вилоят Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси бошчилигида туман уй-жой коммунал бўлими томонидан таъмирлаш ишлари олиб борилаяпти.

🪜Айни кунларда ушбу кўп қаватли уйнинг фасад қисмига эмульсия сепиш жараёнлари амалга оширилаяпти.

🔎Бундан ташқари, кўп қаватли уй аҳолисига қулайлик яратиш мақсадида тунги ёритиш чироқлари ҳам ўрнатилди.

МАТБУОТ ХИЗМАТИ
#қулайлик

«ЧИРЧИҚ ТЕЗКОР ХИЗМАТ» БОШҚАРУВ СЕРВИС КОМПАНИЯСИ ЭЛ ХИЗМАТИДА

Чирчиқ шаҳар Воҳид Ҳайдаров МФЙ ҳудудида жойлашган «Чирчиқ тезкор хизмат» бошқарув сервис компанияси жорий йилнинг февраль ойида ташкил этилган.

❇️ Иш бошлаганига ҳали унча кўп вақт бўлмаган бўлса-да, бошқарув сервис компанияси қисқа давр оралиғида кўп қаватли уйлар аҳолиси ишончини қозониб улгурди.

Ҳозирда мазкур БСК ҳудуддаги 39 та кўп қаватли уйларга техник хизмат кўрсатиб келмоқда.

🏗Яқиндагина ушбу бошқарув сервис компанияси янги маъмурий биносининг бунёд этилиб, ишга туширилиши эса кўп қаватли уйлар аҳолисига кўрсатилаётган коммунал хизмат турлари сифатинининг янада ортишига асос бўлди.

Бугунги кунда бошқарув сервис компаниясида 15 нафар малакали ишчи-ходимлар меҳнат қилишаяпти.

БСК қошида аҳолидан келиб тушган мурожаатларни қабул қилиш мақсадида туну кун 24 соатлик авария диспетчерлик хизмати фаолияти йўлга қўйилган.

Аҳамиятлиси, маҳалла аҳлига қулайлик яратиш мақсадида барча коммунал тўловларни бошқарув сервис компанияси биносида қабул қилиш йўлга қўйилган.

Ҳозирга қадар «Чирчиқ тезкор хизмат» БСК томонидан 14 та кўп қаватли уйлар таъмирдан чиқарилди. Бунда маҳалла ҳудудидаги 90 % уйларнинг том қисми мукаммал таъмирланди. Шунингдек, маҳаллада ободонлаштириш ишлари олиб борилиб, уйларнинг кириш йўлаклари таъмирланмоқда.
Бундан ташқари, ҳудуддаги йўлнинг қатнов қисмига яқин жойда пиёдалар ўтиш йўлакларини бўёқлар ёрдамида белгилаш ишлари ҳам амалга оширилди.

🔎Маълумот учун, ҳозирда Чирчиқ шаҳрида 8 та бошқарув сервис компаниялари фаолият юритиб келмоқда.

МАТБУОТ ХИЗМАТИ
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ОАВ_биз_ҳақимизда

❇️ Нурафшон шаҳар «Обод турмуш» маҳалласида жойлашган кўп қаватли уйларда олиб борилган самарали ишлар «Нурафшон ТВ» телеканали нигоҳида.

https://t.me/toshvilkommunal
#Жараён

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 19 июндаги ПҚ 5152-сонли “Кўп квартирали уй-жойларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги Қарори ҳамда 22-сонли йиғилиш баёни ижросини таъминлаш мақсадида туман ҳокимлигида Бошқарув сервис компаниялари фаолиятини тўлақонли ташкил этиш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Марказий банк вилоят бўлими раҳбари ўринбосари Н.Турсунов, Уй-жой коммунал хизмат бошқармаси бўлим бошлиғи С.Якубов, туман ҳокимининг 1-ўринбосари М.Мирюнусов, Уй-жой коммунал бўлими бошлиғи У.Эрматов ҳамда тижорат банкларининг туман филиаллари бошқарувчилари иштирокида ўтган йиғилишда бир қатор долзарб масалалар кўрилди.

Жумладан, юқоридаги қарорнинг мазмун-моҳияти батафсил тушунтирилиб, бошқарув органларининг молиявий барқарорлигини таъминлаш ҳамда кўп хонадонли уй-жойларнинг умумий мол-мулкини сақлаш, ундан самарали фойдаланиш ва таъмирлаш ва бошқа масалалар масъуллар иштирокида муҳокама этилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.me/piskenthokimligi