ТOSHKENT VILOYATI
81 subscribers
2.13K photos
156 videos
4 files
458 links
Тошкент вилоятида коммунал соҳага оид хабар ва янгиликларни батафсил ёритиб борувчи телеграмм канали.
Download Telegram
Болалар майдончаси таъмирланмоқда

❇️Янгийўл шаҳар «Рамадон» МФЙ худудидаги куп квартирали уйларга туташ ҳудудда жойлашган болалар майдончаси "YANGIYO'L SHAHAR PBK" МЧЖ бошқарув сервис компанияси ишчи-ходимлари томонидан таъмирланмокда.

Маълумот ўрнида, "YANGIYO'L SHAHAR PBK" МЧЖ шаклидаги бошқарув сервис компанияси ҳозирда Янгийўл шаҳридаги «Рамадон», «Наврўз», «Мезон», «Янгибоғ» маҳалла фуқаролар йиғинидаги жами 65та кўп квартирали уйларга техник хизмат кўрсатиб келмоқда.

Тошкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси Ахборот хизмати
#жараён

Тошкент вилояти ҳокимининг ўринбосари Барҳаёт Мелиев вилоят Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғи Шамсиддин Маннопов ҳамроҳлигида Бўстонлиқ туманининг «Товоқсой» маҳалласига борди.
Ҳудуддаги кўп қаватли уйларда амалга оширилган ишлар кўлами билан танишди. Б. Мелиев ҳудуднинг Абдулла Қаҳҳор кўчасида жойлашган 2 та икки қаватли уйларда олиб борилаётган том қисмининг таъмирлаш жараёнларини кузатди.
Шунингдек, ишларни тизимли ташкил этиш ва жадаллаштириш бўйича масъулларга топшириқлар берди.

Тошкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси Ахборот хизмати
#ободлик

❇️ Паркент тумани вилоятимизнинг энг сўлим ва баҳаво масканларидан бири сифатида ҳар доим маҳаллий ва хорижий сайёҳлар эътиборини ўзига тортиб келган.

Бугун эрталабданоқ тумандаги бир қатор корхона ва ташкилотлар гапни бир жойга қўйиб, юртимиз бўйлаб давом этаётган эзгу ташаббус остида кўчат экиш ишлари учун Заркент қишлоғидаги дала майдонига жамулжам бўлишди.

🔎Улар орасида яшиллик оламини яратишга астойдил бел боғлаган Паркент тумани уй-жой коммунал бўлими вакиллари ҳам бор.
Улар ҳам «Бу ташаббусдан биз ҳам четда қолмаймиз» дея меҳр билан ишга киришиб, мазкур тадбирда 50 туп манзарали дарахт кўчатларини ўтқазишди.

Тошкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси Ахборот хизмати
#жараён

🔎Жорий йилнинг 28-март куни давлатимиз раҳбари томонидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида тиббиёт соҳаси вакиллари билан очиқ мулоқот ташкил этилиб, унда белгиланган топшириқлар ижроси юзасидан устувор вазифалар белгиланган эди.

Хусусан, жорий йилнинг апрель ойида ҳафтанинг ҳар чоршанба куни вилоят ҳокими Зойир Мирзаев томонидан тиббиётга доир долзарб масалаларни ўрганиш, шунингдек, ҳудудларда тиббиёт соҳаси масъуллари ҳамда аҳоли ўртасида очиқ мулоқот шаклидаги учрашувларни йўлга қўйиш топширилган эди.

❇️ Б.Мелиев бугун Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий маркази Тошкент вилояти филиалига борди. У ерда яратилган шарт-шароитларни бирма-бир кўздан кечирди. Мазкур шифо масканидаги мавжуд муаммолар билан бирма-бир танишди.
Ўрганишлар чоғида аниқланган, ҳал этилиши лозим бўлган муҳим масалалар юзасидан назорат ишлари йўлга қўйилди.

Тошкент вилояти Уй_жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси Ахборот хизмати