TOSHKENT LIVE 24
118K subscribers
5.87K photos
1.61K videos
4 files
2.32K links
TOSHKENT LIVE 24 - энг қизиқарли хабарларни ихчам форматда ёритиб борадиган информацион агентлик!

📥 Реклама бўйича: @LIONKING1501
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Тезкор
⚡️Қўйлиқдаги «овқат бозори»нинг фаолияти тўхтатилди

Р
ейд тадбирлари давомида 101 кг банан, 21 кг салатлар, 45 литр иккиламчи идишларда сақланаётган сут ҳамда 32 кг миқдордаги пиширилган таомлар истеъмолга яроқсизлиги туфайли савдодан олиниб, йўқ қилиш чоралари кўрилган.

Бозорда жойлашган овқат сотиш шохобчасида санитария қоидалари қўпол равишда бузилаётгани аниқланган.

👉🇺🇿 TOSHKENT LIVE 24 👈
Tashabbusli byudjet Senat qarori.pdf
1.1 MB
#тезкор #диққат

“Ташаббусли бюджет” бўйича Сенат қарори:

Овоз бериш жараёни давомида фуқаролар томонидан шикоятлар келиб тушса, тегишли туман (шаҳар) халқ депутатлари кенгашига тақдимнома юборилали ҳамда ҳолат ўз тасдиғини топганда мажбурий овоз тўпланган лойиҳаларни овоз бериш босқичидан четлатилади ёки ғолиблар рўйхатидан чиқарилади.

Сўнгги мавсумларда кетма-кет икки маротаба ғолиб деб топилган маҳаллалар (ташкилотлар) учун навбатдаги иккита мавсум доирасида лойиҳа киритиш имконияти чекланади.

Маҳалла группаларига юбориб қўямиз.

👉🇺🇿 TOSHKENT LIVE 24 👈
#ТЕЗКОР #ТАРҚАТИНГ

⚡️Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси мамлакатда истиқомат қилаётган ватандошларни эҳтиёт чораларини кўришга чақирди

Элчихона фуқаролардан шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар ва Ўзбекистон элчихонасининг алоқа маълумотларини доимо ўзлари билан олиб юришни тавсия қилди.

🇮🇷Эрон Исроилга ҳужум қилиши мумкин. Эслатиб ўтамиз, Эрон армияси тўлиқ жанговар шай ҳолатга келтирилди.

Эрон бўйлаб катта миқдордаги ҳарбий техника ҳаракатланаётгани ҳақида хабарлар бор.


👉🇺🇿 TOSHKENT LIVE 24 👈
#Тезкор #Тарқатинг

Ҳозирда ёш болалар орасида ичи кетиб, иситмалаётганлар кўпайгани, бунга дорилар билан етиштирилган ва қуёшда қолган тарвуз, қовун, мевалар сабаб эканлиги айтилмоқда!

❗️Ҳушёр бўлинг, ҳозирги мева ва полиз экинлари, афсуски, кўплари химикат дорилар билан етиштирилмоқда. Бу эса инсонларни қийин ҳолатга солмоқда.

Барча ота-оналарни огоҳлантиринг!

👉🇺🇿 TOSHKENT LIVE 24 👈
#Тезкор

⚡️⚡️⚡️"Bitcoin" нархи кучли дастак сифатида кўрилган 50 000 доллардан ҳам пастга тушиб кетди
.

👉🇺🇿 TOSHKENT LIVE 24 👈
#Диққат #Тезкор
🔔 Янги ўқув йили 4 сентябрдан бошланади

Мустақиллик байрамида ўзбекистонликлар 4 кун дам олишади.

👉🇺🇿 TOSHKENT LIVE 24 👈
#Тезкор #Диққат

❗️☀️Бугун Ўзбекистон энг кучли ультрабинафша нурланиши билан қопланади.

Ультрабинафша нурланишнинг чўққиси соат 12:00 да содир бўлади ва 18:00 га яқин пасаяди. Интенсивлик 8 ни ташкил қилади, бу ультрабинафша нурланишнинг «ўта хавфли класси» бўлади. Мутахассислар аҳолига соя жойларда бўлишни ва уйда қолишни тавсия қилди.

👉🇺🇿 TOSHKENT LIVE 24 👈
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Тезкор

⚡️Ўзбекистонга маймунчечакнинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш бўйича чоралар кўрилмоқда — СЭС

СЭС бошқармаси бошлиғи Рустамжон Икромов Ўзбекистонга маймунчечакнинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш бўйича чоралар кўрилаётганини маълум қилди. Унинг айтишича, вирусология мутахассислари қайта тайёргарликдан ўтказилган, жойларга тест системалари тарқатилмоқда.

👉🇺🇿 TOSHKENT LIVE 24 👈
#Тезкор
Ўзбекистон чегараларида ҳам санитария назорати кучайтирилди, мақсад маймунчечак вирусини тўхтатиб қолиш.

Жахон соғлиқни сақлаш ташкилоти Африкада тарқалаётган маймунчечакнинг “Clade 1b” штамми туфайли соғлиқни сақлаш бўйича фавқулодда ҳолат деб эълон қилди. Касални даволагандан кўра, назоратни кучайтириб олдини олган афзал.

👉🇺🇿 TOSHKENT LIVE 24 👈
#Тезкор

⚡️ Ўзбекистон аэропортларида тана ҳарорати юқори бўлган йўловчиларни аниқлаш учун тепловизорлар ўрнатилмоқда

Аэропортларда маймунчечакнинг олиб кирилишининг олдини олиш чоралари кўрилмоқда. Аэропорт ходимлари инфекция аломатларини аниқлаш учун ўқитилган.

Бугун, 21 август куни тиббиёт ходимлари учун ҳам семинарлар ўтказилиши режалаштирилган бўлиб, унда диагностика ва профилактика масалалари муҳокама қилинади.

👉🇺🇿 TOSHKENT LIVE 24 👈