Toshkent viloyati
86.8K subscribers
3.13K photos
2.43K videos
3 files
692 links
Aссалому алайкум! Сиз Тошкент вилоятининг энг оммабоп каналидасиз👌

Реклама ва мурожаат учун: @Eldorbek_Madatov
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат

❗️Нега қоронғу хонада телевизор кўриш тавсия этилмайди?

Қоронғу хонада телевизор кўриш, кўзнинг чарчашига, кўз босимининг ошишига сезиларли даражада таъсир кўрсатади.

Бундан ташқари кўз нури пасайишига ҳам сабаб бўлади.

👉🏻 @Toshvil - расмий канал!
#ДИҚҚАТ

️Сайёрада тўсаддан 6 баллик магнит бўрони бошланди.

Айни дақиқаларда кўпчилик ўзида 6 баллик магнит бўрони таъсирини сезмоқда.

Салқинроқ ҳаводан баҳраманд бўлишга магнит бўронларининг фаоллиги бироз ҳалақит берар экан
.

👉🏻 @Toshvil - расмий канал!
#Диққат

⚡️Қозоғистон Россиядан олтита янги Su-30SM қирувчи самолётларини олди

Чимкентдаги 602-ҳаво базасидаги Su-30SM самолётларининг умумий сони 30 донага етган.

👉🏻 @Toshvil - расмий канал!
#Диққат

Пенсиялар бугун кўтарилган холда тушади!

❗️Фуқароларнинг сентябрь ойи учун пенсиялари 31 август куни, 15 фоизга оширилган ҳолатда банк пластик карталарга юклаб берилади.

Яқинларга юбориб хабардор қилиб қўйинг.

👉🏻 @Toshvil - расмий канал!
#Диққат

⚡️Ўзбекистонликлар Кореяга мавсумий виза бўйича ҳам ишга юборилади

Келгусида ўзбекистонликлар Жанубий Кореяга E-8 визаси бўйича ҳам ишга юборилади.

👉🏻 @Toshvil - расмий канал!
#Диққат
Ёлғизлик соғлиқ учун чекиш, спиртли ичимликлар ичиш ва ортиқча вазндан ҳам хавфлироқ.

АҚШлик тадқиқотчилар ёлғизлик – стрессни келтириб чиқарадиган муҳим омил бўлиб, ўлим хавфини худди кунига 15 донадан ортиқ сигарет чекиш билан тенг даражада оширади деган хулосага келишди.

👉🏻 @Toshvil - расмий канал!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#диққат

⚡️Талабалар учун таълим кредитига онлайн ариза юбориш бошланди

Бунинг учун
talim-krediti.mf.uz порталига OneID орқали киринг ва ариза юборинг!

«ONE ID» тизимидан рўйхатдан ўтиш учун ушбу видеойўриқномани кўришни тавсия қиламиз.


@toshvil -каналига аъзо бўлинг
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат
#Тарқатинг
#пора

Тошкент вилоятида “Аукцион ўйинлари” орқали ер олиб бериш учун 1,5 млн доллар талаб қилган шахс қўлга олинди

Жорий йилнинг 26 август куни ИИВ Тезкор қидирув департаменти ДХХ, Бош прокуратура иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти билан ҳамкорликда Тошкент вилояти Қибрай туманида тезкор тадбир ўтказилди.

Тезкор тадбирда Бўстонлиқ туманидаги Яккатут маҳалласидан 3,5 гектар ҳокимлик захирасидаги ер майдонини «аукцион ўйинлари» ёрдамида олиб беришни ваъда қилган шахс ушланди. У ҳужжатларни расмийлаштириб бериш эвазига 1,5 миллион доллар талаб қилиб, шундан 50 минг долларини олган вақтида ушланган.

Шунингдек, яна бошқа бир ҳолатда Қибрай туманида яшовчи икки фуқаро Бўстонлиқ тумани давлат захирасидаги 1,2 гектар қишлоқ хўжалиги экин ер майдонини 384 минг долларга сотишга келишган. Улар юқори лавозимда ишлайдиган танишлари орқали ерни расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, 20 минг долларни бўнак тарзида олган.


   @Toshvil  каналимизга аъзо бўлинг
#Диққат

⚡️ Айрим товарлар ва хизматлар бўйича ҚҚС имтиёзлари бекор қилинади

Президент Фармонига кўра, 2025 йил 1 январдан:

🔵 йўловчиларни ягона тарифлар бўйича ташиш хизматларини кўрсатиш айланмаси ҳамда ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоат бирлашмалари ягона иштирокчиси ҳисобланган юридик шахслар томонидан реализация қилинадиган товарлар ва хизматлар учун қўшилган қиймат солиғи бўйича имтиёзлар бекор қилинади;

🔵 янги барпо этилаётган боғлар, токзорлар ва тутзорлар эгаллаган ерлар учун юридик шахслардан олинадиган ер солиғини тўлашдан озод қилиш тарзидаги имтиёзни бекор қилган ҳолда, мазкур ер участкалари бўйича солиқ ставкаси 50 фоизга камайтирилади.

@Toshvil -каналига аъзо бўлинг
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат #Даҳшат

Қорақалпоғистон Республикаси Элликқалъа туманидаги мактаблардан бирида дарс жараёнига бостириб кириб, бола олиб чиқиб кетилгани тасвирланган видео тарқалмоқда.

Айтишларича, ушбу ҳаракат боланинг онаси ва яқинлари томонидан содир этилган.

@Toshvil -каналига аъзо бўлинг