Toshkent shahar transport va yo‘l-transport infratuzilmasini rivojlantirish bosh boshqarmasi
780 subscribers
4.87K photos
790 videos
5 files
2.42K links
Тоshkent shahar transport bosh boshqarmasining rasmiy telegram kanali
Download Telegram
"Автомобилчи" болалар оромгоҳи бу мавсум учун ўз эшикларини очмоқда.

🏕"Тошшаҳартрансхизмат" Акциядорлик жамиятига қарашли "Автомобилчи" болалар оромгоҳи фарзандларингиз учун ажойиб дам олиш мавсумини тақдим этмоқда.

Тоғ бағрида жойлашган мазкур оромгоҳда болалар ёз фаслининг ёрқин онларини биз билан ажойиб руҳда бошлаш арафасида турибдилар.

Оромгоҳда болалар учун қуйидаги шароитлар яратилган:
🔸Бир кунда беш маротаба овқатланиш тартиби;
🔸Ажойиб кўнгилочар дастурлар;
🔸Чўмилиш ҳавзасида ҳордиқ чиқариш
🔸Қизиқарли тўгараклар
🔸Спорт мусобақалари
Ҳамда бир қатор такрорланмас онларни биз билан қарши олишлари мумкин.

☎️Маълумот учун телефон: (99) 027 3373

"Тошшаҳартрансхизмат" АЖ Ахборот хизмати
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Тошшаҳартрансхизмат" Акциядорлик жамияти "Автомобилчи" болалар соғломлаштириш оромгоҳида янги мавсумга старт берилди

☎️Маълумот учун телефон: (99) 027 3373

"Тошшаҳартрансхизмат" АЖ Ахборот хизмати

Бизларни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
⚡️ЭЪЛОН!⚡️

Йўловчилар диққатига!

Тошкент вилояти, Қибрай туманидаги, Миллий боғ кўчасини реконструкция қилиш ишлари доирасида ушбу кўча бўйлаб йўл қатнов қисмини таъмирлаш ишлари олиб борилаётганлиги муносабати билан, ҳаракат ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, 2021 йил 17 июнь кунидан бошлаб, 106-сонли автобус йўналиши ҳаракати вақтинчалик “Учхоз” бекатидан “Хўжа маҳалласи” бекатигача қисқартирилади.

Кўча-йўл тармоқларини таъмирлаш ишлари якуни бўйича ушбу йўналиш ҳаракати “Учхоз” бекатигача қайта узайтирилади.

Келтирилган вақтинчалик ноқулайликлар учун узр сўраймиз.

"Тошшаҳартрансхизмат" АЖ Ахборот хизмати

Бизларни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
2021 йил 18 июнь кун Янгихаёт тумани Бинокор махалласида Вазирликлар ва тармок корхоналар иштирокида махаллабай фукароларнинг мурожаатлари, муаммолари ва фикр мулохазалари урганиш буйича Сайёр кабул утказилмокда.
⚡️⚡️ДИҚҚАТ ЭЪЛОН!!!⚡️⚡️

Ҳурматли йўловчилар ва шаҳримиз меҳмонлари!

🗓Бугун 2021 йил 22 июнь куни автоматлаштирилган диспетчерлик назорати ва мониторинги тизимида қисқа профилактик ишлар бошланиши сабабли, Тошкент шаҳрида жамоат транспорти ҳаракатини кузатиб бориш учун мўлжалланган мобил иловаларга маълумотларни узатишда узилишлар бўлиши мумкин.

«Тошшаҳартрансхизмат» АЖ келтирилган ноқулайликлар учун узр сўрайди.
__________________

⚡️⚡️ВНИМАНИЕ, ОБЪЯВЛЕНИЕ !!!⚡️⚡️

Уважаемые пассажиры и гости нашего города!

🗓Сегодня, 22 июня 2021 года в связи с началом кратковременных профилактических работ в системе автоматизированного системой диспетчерского управления и мониторинга, передача данных для мобильных приложений по отслеживанию передвижения общественного транспорта города Ташкент будет временно перебои.

АО «Тошшахартрансхизмат» приносит свои извинения за предоставленные неудобства.
😷 Эндиликда ниқобсиз бўлган шахслар транспорт воситалари салонига чиқарилмайди

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати, Транспорт вазирлиги ва бошқа қатор манфаатдор ташкилотлар таклифига биноан республика махсус комиссияси қарорига кўра йўналишли автобус ҳайдовчилари (кондукторлари) ва метро кузатувчилари ниқобсиз бўлган шахсларни транспорт воситалари салонига чиқармаслик (киритмаслик) чораларини кўриши белгиланди.

Шунингдек, мунтазам равишда микрофон орқали шахсларни масъулиятни ошириш бўйича тушунтириш ишларини олиб борилиши, жамоат транспортларининг охирги бекатида дезинфекция-тозалаш ишларини амалга оширилиши зарурлиги кўзда тутилмоқда.

Темир йўл вокзаллари ва аэропортларда эса санитария-эпидемилогия талабларига амал қилинишини қатъий назоратга олинишини, шу жумладан, дезинфекция ва тозалаш тадбирларини мунтазам равишда йўлга қўйилиши таъминланадиган бўлди.

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram | ⠀
Карантин талабларини юмшатилиши, ҳайдовчи ва йўловчиларни карантин талабларини бажариш масъулиятидан озод этмайди. Юртимизда кассалланганлар сонини ортиб боришига йўл қўймаслик ва уни олдини олиш мақсадида, пойтахт кўчаларида қатнаётган жамоат транспорти ва йўналишсиз такси хизматини карантин талаблари асосида ташкил этиш, Тошкент шаҳар транспорт бошқармаси томонидан қатъий назоратга олинган.
Эслатиб ўтамиз, карантин талабларига мувофиқ, автобус, йўналишли ва йўналишсиз такси ҳайдовчиларининг тиббий ниқоб ва қўлқопда бўлишлари, йўналишсиз такси салонларида йўловчи ва ҳайдовчи ўриндиқлари махсус шаффоф плёнка билан ажратилган бўлиши ҳамда йўловчиларнинг жамоат транспортида ниқобда юришлари лозимлиги белгиланган. Ушбу талабларни бажарилиши Бошқарма инспекторлари томонидан назоратга олинган ва аниқланаётган ҳолатлар бўйича тегишли чоралар кўрилмоқда.

Telegram |Facebook|Веб-сайт| YouTube|
Йўналишсиз таксидан фойдаланиш учун карантин қоидалари:

* Транспорт воситаларини йўналишга чиқишидан аввал, ҳайдовчиларнинг тана ҳарорати ўлчаниб, ҳарорати 370С ва ундан юқори бўлган холатда уларни транспорт воситасини бошқаришга йўл қўймаслик

* Тиббий ниқоб ва қўлқопда бўлиши

* Йўналишсиз такси салонида ҳайдовчи ўриндиғи, йўловчилар ўриндиғидан шафоф пластик ёки махсус плёнка билан тўсилган бўлиши, хайдовчи ва йўловчи тиббий ниқобда бўлиши (тиббий ниқобсиз йўловчи ташиш тақиқланади)

* Йўналишсиз таксида йўловчиларни автотранспорт салонининг орқа ўриндиғига ўтказилиши лозим

* Транспорт воситасини доимий равишда тўлиқ дизинфекциядан ўтказиш чоралари кўрилиши лозим.

Telegram |Facebook|Веб-сайт| YouTube|
Жамоат транспортидан фойдаланиш учун карантин қоидалари:

* Транспорт воситалари йўналишга чиқишдан олдин ҳайдовчи ва чиптачининг тана ҳарорати ўлчаниб, ҳарорат 370С ва ундан юқори бўлган ҳолатда уларни транспорт воситасини бошқаришга йўл қўймаслик, рухсат этилган ҳайдовчи ва чиптачининг тиббий ниқоб ва қўлқопда бўлишлари;

* Жамоат транспортида йўловчиларнинг тиббий ниқобда бўлишини ва улар орасида ижтимоий масофа сақланишини назорат қилиш, тиббий ниқоб бўлмаган ҳолатда уларнинг транспортга чиқишига йўл қўймаслик;

*Транспорт воситаларини доимий равишда тўлиқ дезинфекциядан ўтказиш

*Транспортда санитария талаблари ва карантин қоидалари қатъий риоя этмаган ҳайдовчи ва йўловчиларга нисбатан кескин чоралар қўллаш.

Ана шу талаблардан келиб чиқиб Тошкент шаҳар транспорт бошқармаси жамоат транспортида назорат ишларини янада кучайтиради.

Telegram |Facebook|Веб-сайт| YouTube|
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Карантин чоралари кучайтирилмоқда. Жамоат транспортларига тиббий ниқобсиз қўйилмайдиган бўлди

@Yangidavr_rasmiy