Toshkent shahar transport va yo‘l-transport infratuzilmasini rivojlantirish bosh boshqarmasi
794 subscribers
4.84K photos
790 videos
5 files
2.4K links
Тоshkent shahar transport bosh boshqarmasining rasmiy telegram kanali
Download Telegram
Тошкент шаҳар транспорт бошқармаси томонидан “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 7 майдаги “Автомобиль транспортида йўловчилар ташиш фаолиятини тартибга солишни янада соддалаштириш чора тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5108-сонли қарори мазмун моҳиятини аҳоли ҳусусан йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи шахслар ўртасида тарғибот ишлари олиб борилди.

Telegram |Facebook|Веб-сайт| YouTube|
ДИҚҚАТ ЭЪЛОН!!!

106- ва 184-сонли автобус йўналишлари ҳаракати узайтирилади ҳамда 183-сонли йўналишдаги автобуслар сони кўпайтирилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 мартдаги "Тошкент шаҳар йўловчи транспорти тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 157-сонли қарори талабларидан келиб чиққан ҳолда ҳамда aҳолидан келиб тушган мурожаатларни инобатга олган ҳолда, шунингдек, йўналишлар тармоғини тартибга солиш ва мақбуллаштириш мақсадида, 2021 йил 14 июндан бошлаб:

🔸106-сонли “Хўжа маҳалласи - Саодат савдо маркази” автобус йўналишининг ҳаракати “Хўжа маҳалласи” сўнгги бекатидан Ўқитувчи, Миллий боғ кўчалари орқали “Учхоз маҳалласи” ҳудудигача узайтирилади ва йўналишдаги автобуслар сони 10 тадан 11 тага (+1) кўпайтирилади;
🔸184-сонли “Бинокор қўрғони - Сергели 4-даҳаси” автобус йўналишининг ҳаракати Қипчоқ кўчаси, Файзли маҳалласи, ТҲАЙ, Қумариқ кўчаси орқали “Маҳаллий аэропорт-3” сўнгги бекатигача узайтирилади. Келгусида йўналишдаги жадваллар сони йўловчилар оқими шаклланишига кўра кўпайтирилади.
🔸183-сонли "Бинокор қўрғони - Қўйлиқ деҳқон бозори" йўналишидаги автобуслар сони 4 тадан 5 тага (+1) кўпайтирилади.

"Тошшаҳартрансхизмат" АЖ Ахборот хизмати
📣Ҳурматли Сергели тумани аҳолиси ва меҳмонлари!

🚧Сергели тумани Меҳригиё кўчасида жойлашган автотураргоҳ ҳудудида Ёшлар ойлиги доирасида ёшлар фестивали ўтказилиши муносабати билан бугун, 12 июнь куни соат 18.00 дан 22.00гача Меҳригиё кўчасининг Жаҳонаро кўчаси кесишмасидан Мирзо Турсунзода кўчаси кесишмасигача бўлган бўлган қисмида автомобиллар ҳаракати вақтинча чекланади.

Вужудга келиши мумкин бўлган тирбандликларнинг олдини олиш мақсадида ҳайдовчиларга бошқа айланма йўллардан фойдаланишни тавсия этамиз.

Ноқулайликлар учун узр сўраймиз!

****

📣Уважаемые жители и гости Сергелийского района!

🚧 Сегодня, 12 июня с 18.00 до 22.00 будет временно ограничено движение на участке улицы Мехригиё от перекрестка улицы Жахонаро до перекрестка улицы Мирзо Турсунзода в связи с проведением молодежного фестиваля на стоянке по улице Мехригиё.

Мы рекомендуем водителям использовать другие объездные пути, чтобы избежать заторов.

Приносим свои извинения за доставленные неудобства!
"Автомобилчи" болалар оромгоҳи бу мавсум учун ўз эшикларини очмоқда.

🏕"Тошшаҳартрансхизмат" Акциядорлик жамиятига қарашли "Автомобилчи" болалар оромгоҳи фарзандларингиз учун ажойиб дам олиш мавсумини тақдим этмоқда.

Тоғ бағрида жойлашган мазкур оромгоҳда болалар ёз фаслининг ёрқин онларини биз билан ажойиб руҳда бошлаш арафасида турибдилар.

Оромгоҳда болалар учун қуйидаги шароитлар яратилган:
🔸Бир кунда беш маротаба овқатланиш тартиби;
🔸Ажойиб кўнгилочар дастурлар;
🔸Чўмилиш ҳавзасида ҳордиқ чиқариш
🔸Қизиқарли тўгараклар
🔸Спорт мусобақалари
Ҳамда бир қатор такрорланмас онларни биз билан қарши олишлари мумкин.

☎️Маълумот учун телефон: (99) 027 3373

"Тошшаҳартрансхизмат" АЖ Ахборот хизмати
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Тошшаҳартрансхизмат" Акциядорлик жамияти "Автомобилчи" болалар соғломлаштириш оромгоҳида янги мавсумга старт берилди

☎️Маълумот учун телефон: (99) 027 3373

"Тошшаҳартрансхизмат" АЖ Ахборот хизмати

Бизларни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
⚡️ЭЪЛОН!⚡️

Йўловчилар диққатига!

Тошкент вилояти, Қибрай туманидаги, Миллий боғ кўчасини реконструкция қилиш ишлари доирасида ушбу кўча бўйлаб йўл қатнов қисмини таъмирлаш ишлари олиб борилаётганлиги муносабати билан, ҳаракат ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, 2021 йил 17 июнь кунидан бошлаб, 106-сонли автобус йўналиши ҳаракати вақтинчалик “Учхоз” бекатидан “Хўжа маҳалласи” бекатигача қисқартирилади.

Кўча-йўл тармоқларини таъмирлаш ишлари якуни бўйича ушбу йўналиш ҳаракати “Учхоз” бекатигача қайта узайтирилади.

Келтирилган вақтинчалик ноқулайликлар учун узр сўраймиз.

"Тошшаҳартрансхизмат" АЖ Ахборот хизмати

Бизларни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube