Toshkent shahar transport va yo‘l-transport infratuzilmasini rivojlantirish bosh boshqarmasi
783 subscribers
4.87K photos
790 videos
5 files
2.42K links
Тоshkent shahar transport bosh boshqarmasining rasmiy telegram kanali
Download Telegram
💬Ҳурматли ОАВ ходимлари!

🔹Барчангизни бугунги касб байрамингиз – Матбуот ва ОАВ ходимлари куни билан самимий муборакбод этамиз!

🔹Сиз жамиятимизнинг энг фаол, ўз нуқтаи назарига эга, янгиланишларга эътиборли ва уни халқимизга биринчилардан бўлиб етказувчи, муаммоли масалаларни кўтариб, ечимига ҳисса қўшувчи қалами ўткир, фикри теран, ўз ўрнида таҳлил ва танқид ҳам қилувчи сўз санъаткорларисиз.

🔹Барчангизга беқиёс ижодий ғоялар, омад ва бахт ёр бўлсин!

🔹Сўзингиз доимо таъсирли, манбаларингиз ишончли, ижодингиз унумли ва баракали бўлсин! Ўқувчи, томошабин ва обуначиларингиз сони ошиб бораверсин!

🎉 Байрам муборак!

🌐 Web-site 🌏 Telegram
📜М А Ъ Л У М О Т !

Маълумки, Республика махсус комиссиясининг қарорига мувофиқ, 2021 йил 28 июнь кунидан бошлаб 12 июлга қадар, Тошкент шаҳрига қўшни вилоятлардан автотранспорт (автобус, автомобиль) воситалари орқали ўта зарурат бўлмаган ҳолларда кириш бўйича чекловлар ўрнатилди.
Ҳозирги кунда, «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ таркибидаги автобус саройлари томонидан хизмат кўрсатилаётган 24 та автобус йўналишлари Тошкент вилоятининг турли ҳудудларигача қатновларни амалга оширади. Ушбу йўналишлар хизматларидан фойдаланувчи аксарият йўловчилар Тошкент шаҳридаги идора ва ташкилотларда меҳнат қилиши ҳамда таълим муассасаларида таҳсил олишини инобатга олиб, Тошкент вилояти ҳудудига қатновларни амалга оширувчи йўналишларнинг фаолияти ўз иш тартиби ва қатнов чизмаси асосида амалга оширишда давом этади.
Республика махсус комиссиясининг қарорига мувофиқ, Тошкент вилояти ҳудудига чиқувчи шаҳар автобус йўналишлари фаолиятига доир чекловлар жорий этилган ҳолларда бу ҳақида “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ томонидан йўловчиларга олдиндан маълумот берилади.
Айрим ЙПХ пост масканлари автомобиллар ҳаракати учун ёпилган ҳолларда, Тошкент вилояти ҳудудига чиқувчи автобуслар ҳаракати ЙПХ пост масканигача ташкил қилинади.
📢🚌 Э Ъ Л О Н !
ЙЎЛОВЧИЛАР ДИҚҚАТИГА!
Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Миллий боғ кўчасидаги йўл қопламасини асфальтлаш ишлари ниҳоясига етказилаётганлиги муносабати билан, кўп сони йўловчилардан келиб тушган мурожаатларни инобатга олиб, 2021 йил 28 июндан бошлаб, 106-сонли автобус йўналишининг ҳаракати “Учхоз” бекатигача ҳаракатланиши қайта йўлга қўйилди.

Telegram |Facebook|Веб-сайт| YouTube|
Forwarded from АТТО
‼️ВАЖНЫЕ НОВОСТИ‼️

🚌Ряд автобусов, связывающих столицу и различные районы Ташкентской области, продолжат свою работу несмотря на закрытие города.

❗️В сообщении «Тошшахартрансхизмат» отмечается, что в случае ограничения деятельности городских автобусных маршрутов на территории Ташкентской области, пассажиров об этом заблаговременно проинформируют❗️

‼️ MUHIM YANGILIKLAR‼️

🚌Poytaxt va Toshkent viloyatining turli tumanlarini bog'laydigan bir qator avtobuslar shahar yopilganiga qaramay o'z faoliyatini davom ettiradi.

❗️ "Toshshahartransxizmat" xabarida ta'kidlanishicha, Toshkent viloyati hududida shahar avtobus yo'nalishlari faoliyati cheklanadigan taqdirda yo'lovchilar bu haqda oldindan xabardor qilinadi❗️
Барча турдаги жамоат транспортлари (автобус, метро, йўналишли ва йўналишсиз таксилада) да мавжуд карантин ва санитария-гигиена қоидаларини янада кучайтириш ҳамда аҳоли орасида инфекция тарқалишининг олдини олиш мақсадида, фуқаролар тиббий ниқобда жамоат транспортларидан фойдаланишлари сўралади.
🏢Тошкет шаҳар транспорт бошқармасининг автомобилларда ташувлар хавфсизлигини таъминлаш бўлими нозирлари томонидан, фуқароларнинг хавфсизлиги нуқтаи назаридан жамоат транспортида эслатмалар ва кўрсатмалар назорат қилиб борилади.

😷🚌

В целях дальнейшего соблюдения действующих карантинных и санитарно-гигиенических правил на всех видах общественного транспорта (автобус, метро, маршрутное такси, такси) и предотвращения распространения инфекции среди населения, УБЕДИТЕЛЬНАЯ ПРОСЬБА К ПАССАЖИРАМ находиться в общественном транспорте в медицинских масках.
🏢 За соблюдением правил пользования общественным транспортом будут контролировать сотрудники отдела безопасности дорожного движения Управления транспорта города Ташкента
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Пойтахтимизда “Обод маҳалла” дастурига қанча маблағ ажратилган?

Дастур доирасидаги қурилиш-таъмирлаш ишларига қанча объект киритилган?

🎥 Батафсил – брифингда.

***

Сколько средств выделено на программу «Обод махалля» в столице?

Сколько объектов включено в строительно-ремонтные работы по программе?

🎥 Ответы на эти и другие вопросы по теме — в брифинге.

#obod_mahalla2021

🌐 Web-site 🌏 Telegram
1 июлдан давлат ташкилотлари автомобиллари рақамлари ўзгаради

Вазирлар Маҳкамаси қарори билан давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларида хизмат автотранспорт воситаларини рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларининг янги типи жорий этилади.

Давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг шахсан бириктирилган ва навбатчи хизмат автомобилларига «DAV» серияли рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари берилади.

Давлат рақами белгиларининг фони оқ рангда, четки қисми, рақами ва ҳарфлари қора рангда, чап томонда — ҳудуднинг коди, ўнг томонда — Ўзбекистон байроғи ва «UZ» ҳарфлари бўлади.

http://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
2021 йил 29 июнь куни “Тошшаҳартрансхизмат” АЖнинг мажлислар залида бошқарма бошлиғи А.З.Джураев раислигида, Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокуратураси бўлим прокурори Ж.Саидов, Тошкент шаҳар транспорт бошқармаси ходимлари йиғилиш ўтказилди.
Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокуратурасининг 2021 йил 31 майдаги “Қонун бузилиши, унинг келиб чиқиш сабаблари ва бунга имконият яратиб бераётган шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида”ги Тақдимномаси муҳокама қилинди.
Муҳокамада Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокуратураси томонидан Тошкент шаҳар транспорт бошқармасида ўтказилган текширувда аниқланган камчиликлар атрофлича муҳокама қилиниб, мазкур камчиликларни бартараф этиш чора-тадбирлари белгиланди.

Telegram |Facebook|Веб-сайт| YouTube|
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент шаҳар транспорт бошқармаси томонидан “Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Автомобиль транспортида йўловчилар ташиш фаолиятини тартибга солишни янада соддалаштириш чора тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5108-сонли қарори мазмун моҳиятини аҳоли ҳусусан йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи шахслар ўртасида тарғибот ишлари олиб борилди.

Telegram |Facebook|Веб-сайт| YouTube|
#Тошкент_аэропорти

Тошкент халқаро аэропорти эстакадаси 10 июлдан тест режимида очилади

Uzbekistan Airports компанияси пойтахт аэропортидан учаётган йўловчиларга хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш мақсадида Тошкент халқаро аэропорти терминали эстакадасини очишни маълум қилди.

Эстакада бўйлаб автотранспорт воситалари ҳаракати 2021 йил 10 июлдан тест режимида ишга тушади.

Бунда

🚕 Тошкент халқаро аэропорти билан шартнома имзолаган лицензияга эга таксилар;

🚐 Ўзбекистон Туризм ва спорт вазирлигининг аризасига кўра, туристик автобуслар ҳамда микроавтобуслар;

🚙 VIP ва Business Lounge орқали хизмат кўрсатиладиган хориж делегациялари автотранспорт воситаларига эстакада бўйлаб ҳаракатланишга рухсат берилади.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати

mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
#Тошкент_аэропорти

Тошкент халқаро аэропортига эстакада орқали ўтиш қоидалари

🔸Эстакаданинг ўнг линияси туристик автобуслар ва микроавтобуслар учун мўлжалланган;

🔸Эстакаданинг чап линияси таксилар ҳаракати учун мўлжалланган;

🚍Туристик автобус ва микроавтобуслар учун эстакада бепул, ҳаракатланиш ҳамда йўловчиларни қисқа муддатда тушириш вақти 10 дақиқадан ошмайди, белгиланган вақтдан ўтиб кетса, ҳар 10 дақиқа учун тўлов ундирилади;

🚖 Таксилар учун эстакада бўйлаб бепул ҳаракатланиш ҳамда йўловчиларни қисқа муддатда тушириш вақти 5 дақиқадан ошмайди, белгиланган вақтдан ўтиб кетса, ҳар 5 дақиқа учун тўлов ундирилади;

⚠️ Ўнг ва чап линияларни ажратиб турувчи сариқ чизиқни босиш тақиқланади ва уни босиш қоидабузарлик ҳисобланиб, жаримага сабаб бўлади.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати

mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |